Щадимги европада илк фалсафий билимлар ривожи, ижтимоий таращщиёт, маданий жараёнлар



Download 1,12 Mb.
bet10/75
Sana21.02.2022
Hajmi1,12 Mb.
#69334
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   75
Bog'liq
Антик фасафа

Ксенофан.
ҲаётИ. Элей фалсафа мактабининг асосчиси сифатида машҳур мутафаккир Ксенофан (мил.ав. 565-473)ни тилга оладилар. Пифагорнинг замондоши бўлган Ксенофан Кичик Осиёдаги Колофон шаҳрида туғилади. 25 ёшида ўз юртини ташлаб, умрининг охирига қадар сарсон-саргардонликда ҳаёт кечиради, эл орасида халқ қўшиқларининг моҳир ижрочиси сифатида шуҳрат қозонади. Ксенофан айни вақтда шоир сифатида ҳам машҳур бўлган.
Замондошларининг ёзишича, у ўша даврнинг машҳур физик-табиатшунос олими Анаксимандрдан таҳсил олади, бу эса унинг фалсафий қарашлари шаклланишига кучли таъсир кўрсатади. Шундай бўлишига қарамай, Ксенофан физик олим бўлиб етишмайди, аксинча унда диний-ахлоқий идеалларни назмий тил билан ифодалашга эҳтиёж кучли ва устувор бўлган.
асарлари. Файласуф қадимги юнон санъаткорлари Гесиод ва Гомердан фарқли ўлароқ, асосан эпик шеҳрлар, элегиялар ёзади. Унинг «Колофоннинг асосланиши», «Итальян Элеясига сургун» номли поэмалар яратганлиги тўғрисида маълумотлар мавжуд. Ксенофан шеърияти мистика билан суғорилмаган, аксинча унда реализм руҳи чуқур акс этади. У айни вақтда сатирик, юморист ва карикатурист ҳам бўлган. Унинг «Силлалар»и (сатирик шеърлари) машҳур.
­таълимоти. Ксенофан мифологик дунёқарашга ўзининг муносабатини баён этади. Маълумки, Фалеснинг қарашларида худолар ва иблислар, шайтонлар образи кўпчиликни ташкил этган эди, пифагорчилар эса бу хилдаги антропоморфик политеизмга қарши чиққан эдилар. Ксенофан ҳам бу масалага доир ўз фикрларини баён этган.
Мутафаккир Ксенофан худолар, кентавр (ярми одам, ярми маълуқ)лар, девлар, улуғ зотлар томонидан қўлга киритилган мувафаққиятлар тўғрисида куйлашни ўзига эп кўрмайди. Ксенофан ўз асарларида мифологик политеизмга қарши кескин эътироз билдириб, бундай дунёқарашлардан қониқмаслик майлларини акс эттиради . Шу мақсадда ўзигача яшаган Гомер ва Гесиод каби санъаткорларнинг кишилардаги салбий хислатларни худоларга тиркаб тасвирлашларига эътироз билдиради. Гомер ва Гесиод ўғирлик қилиш, манманлик, бир-бирини алдаш каби салбий хислатлар худоларга ҳам хос деб тасвирлаганлар.
Мутафаккир инсоният яратган образларнинг гносеологик манбалари ҳақида фикр юритар экан, ҳар бир халқ ўз худоларини ўзларига мослаб ифодалайди, дейди. Масалан, фракияликларда худолар малларанг, мовий кўзли, ҳабашларда эса, қора ва пучуқ тасвирланади. Мифологияда тасвирланган худолар ҳам инсонларнинг ўй-хаёллари маҳсулидан бошқа нарса эмас. Одамлар уларга ўзларининг ташқи қиёфалари, ўз ахлоқи ва хатти-ҳаракатларини нисбат берадилар.
Новвослар, отлар ва арслонларнинг қўли бўлганида ва одамлар расм чиза олганларида эди, улар ҳам санъат асарларини яратган, отлар худоларни отларга, новвослар ўзларига ўхшатиб, ўзларининг жисмоний тузилишларига таққослаб тасвирлаган бўлардилар» – деб ёзади файласуф. Демак, худолар инсон ижодининг маҳсули деган ғоя Ксенофан дунёқарашининг негизида туради.
Ксенофан политеизмни ҳам танқид қилади. Унинг фикрича, диннинг бу кўриниши «Худо — энг умумий моҳият» - деган ғояга бутунлай қарама-қаршидир. Худо на жисман, на фикран оддий одамларга ўхшамайди. Бироқ у зийрак, доно, ҳамма нарсани эшитиш қобилиятига эгадир. Ксенофан худонинг мифологик хусусиятларини инкор этади, у худони буюк тафаккур ваг онг эгаси Соф Ақл сифатида тасвирлайди. У жисмоний моҳият касб этмайди, унда жисмоний куч йўқ, унинг кучи фақат донишмандликдадир.
Ксенофан пантеист сифатида табиатни илоҳийлаштиради. Унинг назарида, Худо — бу Коинотнинг ўзидир. У ҳамма ерда бир хил, ҳамма жойда жонли, «кўра олади, фикрлай олади ва тинглай олади». Худолар кўп бўлса, уларнинг бирортаси ҳам қудратли бўла олмайди, чунки улар асл худолик моҳиятини ифодалашга қодир эмас. Ксенофаннинг ягона ва айни вақтда антроморфизмга ёт бўлган Худо тўғрисидаги ғояси унинг халқ динига бўлган муносабати маҳсулидир. Ксенофаннинг яна бир хизмати шундаки, у илоҳий ва инсоний ақл ўртасида тафовут борлигини ифодалаб берди.
Ксенофон дунёқараши таркибида иониялик физик-файласуфларнинг анъаналарини давом эттиришга интилиш кўзга ташланиб туради. Ўзи эътироф қилинишича, денгиз ҳайвонлари ва ўсимликларнинг излари муҳрланиб қолган тошлар унга катта таъсир кўрсатган. Бундай далиллар устида чуқур мулоҳаза юритиб, у бир вақтлар ер юзи денгиз билан қопланган, вақт ўтиши билан ернинг бир қисми кўтарилиб, қуруқлик пайдо бўлган, тоғлар эса бир вақтлар денгиз тубида ётган нарсаларнинг кўтарилиши натижасида юзага келган, деган хулосага келади. Умуман олганда, ер ҳамма мавжудотнинг негизи, асоси, субстанциясидир. Сув ҳам ер билан бир вақтда ҳаётнинг пайдо бўлиши жараёнида иштирок этган. «Ер ва сув, — дейди Ксенофан, — пайдо бўладиган ва ўсадиган нарсаларнинг мажмуидир». Ҳатто руҳ ҳам ер ва сувдан таркиб топган, фалак жисмлари ҳам сувдан ҳосил бўлган. Ой ағдарилган булутдир. Қуёш майда учқунлардан таркиб топади, бу учқунлар эса сувнинг алангаланган буғларидир.
Ксенофан борлиқнинг тўрт асоси мавжуд, олам чексиз, бироқ ўзгармасдир, деб ҳисоблайди. Булутлар қуёшдан чиқаётган ҳовурдан ҳосил бўлади. Худо инсонга мутлақо ўхшамайди; у- кўриш, эшитиш; унинг мутлоқ кўринишидир ақл, фаҳм-фаросат ва абадийлик. Пайдо бўладиган ҳар қандай нарса ҳалокатга маҳкум этилган.
Ксенофан оламнинг физик ва фалсафий манзаралари ўртасидаги тафовутнинг гносеологик асосини ҳам тавсифлашга эътибор беради. Ксенофан илк бор билимларни »мулоҳазалар бўйича билим» ва «ҳақиқатлар бўйича билимлар»га бўлди. Ксенофан илк бор билимларни “мулоҳазалар бўйича билим» ва «ҳақиқатлар бўйича билимлар»га бўлди. Унинг сўзига қараганда, олам билан бевосита алоқада бўладиган сезгилар алдамчидир, ёлғондир. Шу сабабли сезгилар орқали олам манзарасининг чизилишини ҳаққоний деб бўлмайди. Ақлга нисбатан муносабат эса бутунлай бошқадир. Бироқ Ксенофан ақл ҳам бизни алдаши мумкинлигини истисно этмайди. Бундай алданиш барибир тарихий жиҳатдан ўткинчидир, дейди у. Ксенофан умуман оламни билиш мумкинлигини инкор этмайди, бироқ у бундай билиш ҳақидаги билимнинг мумкинлигини инкор этади. У шундай деб ёзади: Ҳақиқатни бундай тасодифий эгаллаш тўғрисидаги масалага қарама-қарши ўлароқ у ҳақиқатни тадрижий тарзда тушуниш кераклигини таъкидлайди: «Аввал бошдан Худолар одамларга барча нарсаларни очиб берган эмас, бироқ кишиларниг ўзлари аста-секин, уларни кашф этганлар». Бу ерда гносеологик аспект ҳали тажриба, амалиёт ва ахлоқийликдан ажратилмайди. Энг муҳими ҳақиқат инсоннинг тарихий тараққиёт давомида қўлга киритган муваффақияти эканлиги таъкидланади.
Сезги берган маълумотлар ҳақиқий билим эмас,- дейди у,- улар нари борса фақат мулоҳазадир.

Download 1,12 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   75




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish