Щадимги европада илк фалсафий билимлар ривожи, ижтимоий таращщиёт, маданий жараёнлар



Download 1,12 Mb.
bet13/75
Sana21.02.2022
Hajmi1,12 Mb.
#69334
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   75
Bog'liq
Антик фасафа

ҲИКМАТЛИ СЎЗЛАРИ.
-Кўплик – бу қисмларга ва бўлиниш хусусиятига эга бўлишдир;
-Борди-ю ўрин-жой борлиқ бўлса, у вақтда бу ўрин-жой қаерда жойлашган бўлади?
-Нарсаларнинг турли-туманлиги хусусида мантиқий тафаккур юритиш мумкин эмас;
-Ҳаракатнинг мавжудлиги зиддиятни келтириб чиқаради;
-Кўплик миқдор жиҳатдан ўзига айнан тенгдир, у бундан кўп ҳам, оз ҳам бўла олмайди;
-Борлиқ зиддиятли эмасдир, шунинг учун зиддиятли борлиқ хаёлий (зоҳирий) борлиқдир;
-Борлиқ кўпликдан иборат бўлса, унда у катта ва кичик бўлиши керак;
- Кўплик мавжуд бўлса, унда бир нарсани ўзи чекланган ва чексиз бўлиши керак.
ЭмпеДОКЛ.
Ҳаёти. Қадимги дунёнинг энг машҳур мутафаккирларидан бири Эмпедокл Сицилия оролида жойлашган Акрагант шаҳрида умргузаронлик қилган (мил. ав. 490-430 йиллар). Бу шаҳарда ўша давр Сицилия маданиятининг кўплаб намояндалари вояга етганди. Буюк юнон шоирлари Симонид, Эсхил, Пиндар шулар жумласидандир. Кўплаб санъат арбоблари ҳукмдорларнинг саройларида хизмат қилганлар. Сицилияда қад кўтарган меъморчилик ёдгорликлари ижодкор халқ фаолиятининг маҳсули сифатида ҳали-ҳамон кишилик фикрини лол қолдириб келади. Бу ерда бадиий адабиётга ҳам қизиқиш катта бўлган, бадиий таълим билан риторика узвий боғлиқ ҳолда ривож топган. Ранг-баранг фалсафий таълимотларни тарғиб қилувчи ионияликлар, элейликлар, пифагорчилар ва бошқаларнинг дунёқарашлари бу ерда кенг ёйилган. Шаҳар маданий ҳаётида рационаллик ва ҳурфикрлик билан бир қаторда мистик таълимотлар ҳам ўзига хос ўрин тутган. Сиёсий ҳаёт соҳасидаги ўзгаришлар, ташвишли воқеалар ўз даврининг муҳим муаммоларига жавоб сифатида рўй берган.
Эмпедокл ана шундай муҳитда тарбия топди ва машҳур файласуф, врач, коҳин, табиатшунос, физиолог, нотиқ ва давлат арбоби, ўз ўқувчилари томонидан авлиё даражасига кўтарилган тарихий шахс сифатида танилди. Айтишларича, у фалсафа билан шуғулланишни афзал кўриб, ҳокимиятдан воз кечган. Арастунинг қайд этишича, Эмпедокл риториканинг асосчиси ҳисобланади. Нотиқлик санъатининг ривожланиши натижасида Сицилияда биринчи марта риторика икки йўналишда – суд нотиқлиги амалиёти ва сўз санъати сифатида шаклланди.
Эмпедоклнинг устозлари пифагорчилар, шунингдек, Ксенофан ва Парменид эдилар. Айрим тадқиқотчиларнинг гувоҳлик беришларича, Эмпедокл пифагорчиларнинг машғулотларида норасмий ўқувчи («пифагорик», яъни пифагорчилар иттифоқининг аъзоси эмас дегани) сифатида иштирок этади, бироқ пифагорчилардан эшитганларини халқ орасида ёйганлиги сабабли пифагорчилар фалсафий поэмалар муаллифи бўлган Эмпедокл бошқа шоирлар машғулотларда қатнашишларини ман этадилар.
Эмпедоклнинг шахс сифатидаги фазилатлари ҳам кўпчиликнинг диққатини ўзига жалб қилган. Тарихчи Тимейнинг ёзишича, у якка шахс ҳокимиятига бутунлай қарши бўлган, демократияни жиддий ёқлаб чиққан. Эмпедокл инсон сифатида шуҳратпарастликка берилган, ўзини авлиё даражасигача кўтаришга интилган. Худолар мени Олимп тоғларига тириклайин олиб кетади, деб одамларни ишонтирган. Айтишларича, ўтмишнинг кўпгина файласуфлари каби Эмпедокл ҳам кўп саёҳат қилган ва кўплаб билимларни эгаллашга интилган.
У ўзининг катта бойлигини сахийлик билан сарфлаган: камбағал қизларга катта сеп қилиб беради ва уларни ёш бадавлат йигитларга турмушга чиқишга даъват қилади. Худди Пифагор сингари унинг номи билан боғлиқ жуда кўплаб афсоналар яратилган. Уларнинг ҳар иккисига ҳам буюк ва ҳайратланарли кучлар хос бўлганлиги ҳақида ёзадилар. Эмпедоклнинг авлиёлиги, ажойиб кароматлари (ўттиз кун олдин ўлган аёлни тирилтирганлиги), ёмғир ва шамолларни ўз йўлидан қайтарганлиги ҳақида афсоналар тўқилган. Олимпия ўйинлари бўлаётган жойда у пайдо бўлар экан, унга қараб кўпларнинг югуриб борганлари, топинганликларини ҳикоя қиладилар. У мағрур, беғараз бўлган. Унинг кийим-кечак ва ташқи кўриниши ўз шуҳратига мос бўлган, у коҳинлар киядиган уст-бошда, олтин қийиқда, тож кийиб юрган, унинг атрофида одатда кўплаб мулозимлари бўлишган. Унинг ўлими ҳақида ҳам турли афсоналар тўқилган. Айтадиларки, ўзининг илоҳийлигини кўрсатмоқчи бўлиб, у Этнада ўзини вулқонга ташлайди, бироқ оддий киши сингари ҳалок бўлади1.

Download 1,12 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   75




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish