Щадимги европада илк фалсафий билимлар ривожи, ижтимоий таращщиёт, маданий жараёнлар



Download 1,12 Mb.
bet11/75
Sana21.02.2022
Hajmi1,12 Mb.
#69334
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   75
Bog'liq
Антик фасафа

Ҳикматли сўзлари.
- Новвослар, отлар ва арслонларнинг қўли бўлганида ва одамлар каби расм чиза олганларида эди, улар ҳам санъат асарларини яратган, худоларни отларга, новвослар ўзларига ўхшатиб, ўзларининг жисмоний тузилишларига таққослаб тасвирлаган бўлур эдилар;
-пайдо бўладиган ва ривожланадиган нарсаларнинг мажмуи Ер ва сувдир;
-Худо на жисман, на маънан оддий одамларга ўхшамайди;
-фикр ҳамманинг қисматидир;
-аввал бошдан Худолар одамларга барча нарсанинг моҳиятини очиб берган эмас, бироқ кишилар аста-секин, уларни кашф этганлар;
-ҳамма нарса тупроқдан ташкил топган ва оқибатда яна тупроққа қайтади;
-Инсон ҳақиқатни билишга қодир эмас;
-Ҳамма нарса бирликда-ягоналикда. Ягоналик худодир;
-Қуёш майда учқунлардан таркиб топади, бу учқунлар эса алангаланган буғлардир.
Парменид.
ҲАЁТИ. Машҳур файласуф ва сиёсий арбоб, Элей мактабининг етакчи вакили Парменид (мил.ав. 540-V аср) зодагон оиласида туғилган ва ёшлигини вақтихушлик билан ўтказган. Кейинчалик у ўз шаҳрининг сиёсий ҳаётида фаол иштирок эта бошлади. Ҳамшаҳарлари уни Элейнинг энг донишманд кишиларидан бири, деб ҳисоблардилар. Тарихчи Плутархнинг ёзишича, Парменид ўзи ишлаб чиққан қонунлар асосида юртида тартиб ўрнатишга бел боғлайди, натижада унинг хизматларини эътироф этган ҳокимият вакиллари ўз фуқароларини Парменид қонунларига содиқ бўлишлари учун қасамёд қилдирардилар.
Асарлари. Мутафаккирнинг дунёқарашини акс эттирадиган асари унинг «Табиат тўғрисида»ги поэмасидир.
таълимоти. Парменид фалсафасининг моҳияти шундаки, у оламни тафаккур ва сезгилар ёрдамида билиш ўртасидаги тафовутни кўрсатиб беради. Парменид тафаккур билан у акс эттирадиган оламни «яхлит», абадий ва қўзғалмас сифатида талқин этади.
Маълумки, натурфайласуфлар тафаккурни метафористик ақидалардан холи қилишга уриниб, ҳиссий образларда ифодаланган билимлардан тушунчаларда жамланган билимларга ўтишни маъқул топганлар.
Ушбу ғоявий тамойил асосида Парменид ҳам борлиқ сезги органлари ёрдамида, фақат ақл орқали билиб олиниши лозим, деб ҳисоблайди. Инсоннинг ҳис-туйғулари фақат ўзгарувчан, муваққат, ўткинчи, нотайин нарсаларни акс эттиради; ўзгармайдиган, абадий, ўз-ўзига айнан тенг нарсаларни эса тафаккур орқали англаб етиш мумкин. Пармениднинг қуйидаги ҳикматли сўзлари эътиборга лойиқ: «У ёки бу нарса фикрдир, шу туфайли фикр мавжуд», «Борлиқ мавжуд, йўқлик эса йўқ». Яъни «борлиқ» деб аталадиган кўринмас, сезиб бўлмас олам мавжуд, ёлғиз борлиққина фикрга тенг. Демак, кўрган, эшитган, сезган нарсалар эмас, балки кўринмайдиган, сезиб бўлмайдиган оламгина мавжуддир, унинг ёлғиз ўзигина зиддиятсиз фикр қилиниши мумкин.
Тадқиқотчилар Гераклит билан Парменидни бир-бирига қарши қўядилар. «Гераклит ҳамма нарса ўзгарувчандир, деб таъкидласа. Парменид нарса ўзгармасдир, деб ҳисоблайди»1. Шу маънода Гераклит антик замоннинг биринчи диалектик файласуфи, Парменид эса биринчи метафизигидир.
Пармениднинг фалсафий қарашлари «Табиат тўғрисида» поэмасида муфассал баён этилган. Поэма муқаддимасида лирик қаҳрамоннинг илоҳ Дика хузурига боргани ҳақида ҳикоя қилинади. Дика адолат ва қасос худоси эди. Парменид унинг олдига бир жуфт от қўшилган аравада боради. Илоҳ уни ёруғликдан чиқиб кутиб олади ва ўнг қўлидан тутиб, насиҳат қила бошлайди. Дика Парменидни ҳамиша ақлга суяниб, иш тутишга даъват этади ва шундай дейди: «Мен сенга тавсия этган муаммоларни ақл билан қараб чиққин». Бунинг учун Парменид «мукаммал ҳақиқатнинг асосини» ҳам, оддий кишиларнинг ҳақиқатдан йироқ бўлган фикрларини ҳам талқин қилиши зарур эди. Поэманинг «Ҳақиқат йўли» ва «Фикр-мулоҳазалар йўли» деб икки қисмга ажратилиши ҳам ана шу мақсадга бўйсундирилади.
Парменид поэманинг «Ҳақиқат йўли» деб аталган қисмида икки муаммони қараб чиқади: биринчиси – борлиқ ва йўқлик ўртасидаги нисбат; иккинчиси – борлиқ ва тафаккур муносабати. Илоҳ Диканинг таъкидлашича, буларнинг ҳар бирини фақат ақл билан ҳал этиш мумкин.
Парменид таъбирича, борлиқ ва йўқлик ҳақида гап борганида, ақлнинг нуқсонларини ҳам эътиборга олиш керак. Гап шундаки, ақл ҳам хатоликдан холи бўла олмайди. Ҳатто ҳақиқат учун олиб бориладиган курашларда ақлга турли хил тузоқ ва пистирмалар қўйилади. Борди-ю, шуларга эътиборсизлик билан қаралса, ақл нотўғри йўлдан кетиши ва ҳеч қачон ҳақиқатга эриша олмаслиги мумкин. Бундай тузоқлардан биринчиси «йўқлик мавжуд ва (бу) зарурий тарзда амал ҳам қилади», деб тан олишдир. Иккинчи тузоқ «борлиқ ва йўқлик айнан тенг ёки айнан тенг эмас» деган фикрларга йўл қўйилганида содир бўлади. Парменид айтадики, борлиқ ва йўқлик айнан тенг эмас, яъни борлиқ мавжуд, йўқлик мавжуд эмас. Бинобарин, илоҳ Дика «борлиқ мавжуд, йўқлик умуман йўқ» деган экан, бунга ишонганларни ҳеч ким йўлдан оздира олмайди.
Ақлга сиғадиган, фикр ва сўз билан ифодалаб бўладиган нарсагина мавжуд. Йўқлик ва тафаккур ҳақида сўз борар экан, йўқликнинг мавжуд эмаслиги сабаби унинг фикрлаб бўлмаслигидадир, дейди Парменид.
Парменид чин маънода рационалист эди. У ҳақиқат мезони деб фақат ақлни тан олади, шу маънода сезгилар фақат «ноаниқликлардан» иборатдир, деб ҳисоблайди.
Шундай қилиб Парменид борлиқнинг яхлитлиги тўғрисида фикр юритганда, қуйидагилардан келиб чиқади:
Биринчидан, ҳеч бир нарсадан бошқа бир нарса пайдо бўлмайди; Иккинчидан, борлиқ абадий ва ўзгармасдир;
Учинчидан, борлиқ пайдо ҳам бўлмайди, йўқолмайди ҳам.
Ҳикматли сўзлари.
-Борлиқ мавжуд, йўқлик эса йўқ.
-Коинот яхлит, абадий, мангу, яратилмаган ва шар шаклидадир.
-Ҳеч бир йўқ нарсадан бирор бир нарса пайдо бўлмайди.
-Фикр – бу борлиқ демак.
-Ақл ҳаракатсиз нарсаларни ҳам англай олади.
-Ҳақиқий борлиқ яхлит, абадий, ўзгармас ва бўлинмасдир.

Download 1,12 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   75




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish