Щадимги европада илк фалсафий билимлар ривожи, ижтимоий таращщиёт, маданий жараёнлар



Download 1,12 Mb.
bet12/75
Sana21.02.2022
Hajmi1,12 Mb.
#69334
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   75
Bog'liq
Антик фасафа

Зенон
Ҳаёти. Элейлик Зенон (мил.ав.490-430) Пармениднинг севимли шогирди ва издоши эди. У нафақат файласуф ваг сиёсий арбоб, балки истедодли муаллим ва нотиқ сифатида ҳам шуҳрат қозонган. Ёшлигида турли назария ва таълимотлар билан танишган. Зенон ақлий лаззатланишга алоҳида аҳамият берди. Устози Пармениддан оддий ҳаёт кечиришни ўрганди, ўз қалбига қулоқ тутиб иш қиладиган инсон бўлиб етишди. Адолат ва ҳақиқат учун кураш унинг ҳаёти мазмунини ташкил этди. Ривоятларга қараганда, у Элей шаҳрининг мустабид ҳокими Неархга қарши исён кўтаради ва мағлубиятга учраб, асир олинади. Золим ҳоким Зенондан маслакдошларини айтиб беришини талаб қилади. Зенон ўз жавобида золим саройидаги амалдорларнинг номини санаб боради. Бу нарса Неархни қаттиқ ҳаяжонга солади. Зенон томашабинларга қараб шундай мурожаат қилади: «Агар сиз азоблардан қўрқиб, қул бўлиб қолсангиз, мен сизларнинг қўрқоқликларингиздан фақат ҳайратланишим мумкин». Шундай сўзларни айтиб, Зенон тилини шартта тишлаб олади ва золимнинг юзига тупуради.Халқ бу ҳолатдан ғазабланиб, Неархни тошбўрон қилиб ўлдиради. Зенон шахс сифатида ана шундай жасорат соҳиби бўлган1.
Асарлари. Мутафаккирнинг «Дихотомия», «Ахиллес ва тошбақа», «Ёй», «Ғалла донаси» каби апориялари бизгача етиб келган.
таълимоти. Зенон ўзининг апориялари билан фалсафа тарихига кирган. Апория қадимги юнон фалсафасида ҳал қилиниши мушкул бўлган муаммони англатган. Предметнинг ўзида ёки у тўғридаги тушунчада зиддият мавжуд бўлганида апория ҳосил бўлади. Юнон фалсафасида мазкур иборанинг қадимдан қўлланилиши унинг диалектик тамойилларга мойиллигидан далолат беради. «Апория» истилоҳи фалсафий маънода биринчи марта Афлотун ва Арасту асарларида татбиқ этилган. Арасту бу истилоҳга “Қарама-қарши хулосаларнинг тенглиги» деб таъриф берган. Ҳаракатнинг мумкин эмаслиги ҳақидаги Зенон муҳокамаларини апория деб аташган. (Бироқ Зеноннинг ўзи бу сўзни ишлатмаган). Кант антиномиялари ҳам апорияга яқиндир.
Ўз апориялари орқали Зенон борлиқ яхлит ва ҳаракатсиз, кўп хиллик ва ҳаракатни зиддиятсиз тушуниб бўлмайди, деган фикрни илгари суради. Файласуфлар ва олимларнинг диққатини жалб этган Зенон апориялари турли даврларда турлича талқин қилинди ва изоҳлаб келинди: баъзи файласуфлар бу апориялар умуман маънога эга эмас деб ҳисобладилар; бошқалари, аксинча, апорияларда энг муҳим масалалар қўйилган, уларни инсоният ақли ҳал қила олмайди, деган мулоҳазаларга бордилар. Нафақат апориялар, ҳатто Зеноннинг фикрлаш қобилияти борасида ҳам турли-туман қарашлар баён этилган. Айримлар фикрича, Зенон тафаккурида мантиқий етишмовчиликлар мавжуд, бошқалар эса, Зеноннинг фикрлари мантиқий жиҳатдан мукаммал, бакаму-кўстдир деган хулосага борганлар.
Зенон апорияларига бўлган бундай қизиқиш тасодифий эмас. Бу, авваламбор, апорияларда ҳаракат ва сукунат, ягоналик ва кўп хиллик, чеклилик ва чексизлик, узлуклилик ва узлуксизлик орасидаги ўзаро алоқадорлик каби муҳим масалалар қўйилганлиги, улар ҳамиша фалсафа, физика, математика ва бошқа фанларнинг диққат марказида бўлганлигидир. Зенон бу масалаларни доноларча ҳал этиб, ҳайратомуз шаклда қўлланган.
Зенон апорияларини асосан икки гуруҳга бўладилар. Биринчи гуруҳ апорияларида нарсалар сони, кўплиги, умуман ранг-баранглиги тўғрисида фикр юритилади. Иккинчи гуруҳ апорияларда ҳаракат, ҳаракатнинг тушунчаларда акс эттирилиши ифодаланади. Уларнинг мақсади ҳаракатнинг ҳаққоний эмаслиги, ҳаракат қилишнинг иложи йўқлигини исботлашдан иборат.
Нарсаларнинг бир синфга жамланишини инкор этадиган биринчи гуруҳ апорияларининг далилларидан бири қуйидагичадир: нарсалар қанчалик кўп бўлса ҳам, миқдоран чеклангандир. Айни пайтда, бу нарсалар синфидан ташқари бошқа нарсалар синфи ҳам мавжуд. Бундан келиб чиқадики, миқдоран чекланган нарсалар аслида чексиздир.
Хуллас, биринчи гуруҳ апориялар асосан чексизлик муаммоси билан шуғулланади. Баъзилар Зенонни чексизликларнинг турлари ўртасидаги тафовутларни кўрмаганликда, чекли ва чексиз кўпликларнинг хоссалари ўртасидаги принципиал фарқларни ажрата олмасликда айблайдилар. Бошқалар Зенон бирлик ва кўплик тушунчаларининг нисбийлигини мутлоқлаштиради, деб ҳисоблайдилар. Зеноншунос муаллифларининг эътироф этишларича, аслида Зеноннинг хизмати шундаки, у чеклилик ва чексизлик муаммосини илк бор кун тартибига қўйди.
Апорияларнинг иккинчи гуруҳи ҳаракат муаммоси билан боғлиқ. Уларни икки қисмга бўлиш мумкин. Биринчисида ҳаракатнинг чексизлиги таърифланса, иккинчисида, макон ва замон дискрет бўлаклар сифатида олиб қаралади. Зенон фикрига кўра, ҳаракат зиддиятли ҳаракатга эга бўлиб, бир-бирини инкор этадиган хулосаларга олиб келади. «Дихотомия» («Иккига тақсимлаш») ва «Ахиллес ва тошбақа» апорияларини ушбу фикрни исботлашга қаратилган.
Зенон «Дихотомия» апориясида тасвирлашича, ҳаракатдаги жисм йўлнинг охирига етиб бориш учун аввал йўлнинг ярмини, кейин қолган ярим йўлнинг ярмини ва ҳ.к. босиб ўтмоғи зарур. Хуллас, шу хилда чексиз, бепоён тақсимлаш ҳосил бўлади. Бунга асосланиб, Зенон ҳаракат зиддиятли характерга эга бўлгани сабабли борлиққа хос эмасдир, демак, аслида ҳаракат йўқ , деган хулосага келади.
Зенон ҳаракатдаги узлуклилик ва узлуксизликни алоҳида-алоҳида кўриб чиқади. Ваҳоланки, ҳаракат узлуклилик билан узлуксизлик бирлигини ифодалайди, ҳаракатнинг абадийлиги ва нисбийлик ҳам шунда кўринади. Ҳаракатнинг бундай табиатини тушунмаслик ёки инкор қилиш диалектикага зид бўлиб, метафизикага олиб боради. Аслида ҳаракат зиддиятли, унда узлуклилик ҳам, узлуксизлик ҳам бор. Ҳаракатни рад қилиш мақсадида Зенон «Ахиллес ва тошбақа» мисолини келтиради. Ахиллес қанчалик тез ҳаракатланмасин, тошбақа ҳам ўша томон судралиб туради. Шу сабабдан, Ахиллес тошбақага етолмайди, чунки у тошбақа турган жойга борганида, тошбақа яна бирмунча олға силжиган бўлади ва шу хилда силжиш ва чопишда давом этади. Бундан Зенон борлиқда ҳаракатнинг бўлиши мумкин эмас, деган хулосага келади.
И.Мўминовнинг ёзишича, Зеноннинг «Ғалла донаси» ҳақидаги баҳслари ҳам буюмнинг ҳаракатини инкор қилишга, моддий олам тўғрисида инсоннинг ҳис-туйғуси ва сезги аъзолари берган маълумотларга нисбатан ишончсизлик билан қарашга асослангандир.
Зенон устози Пармениднинг ўзгармас ва бўлинмас борлиқ ҳақидаги таълимотини ҳимоя қилиб, ўзининг 45 парадокс (апория)ларини олға суради. Бизгача улардан 9 таси етиб келган. Зеноннинг ушбу парадокслари қуйидагиларни исботлашга қаратилган:
1. Нарсаларнинг турли-туманлиги хусусида мантиқий тафаккур юритиш мумкин эмас.
2. Ҳаракатнинг мавжудлиги зиддиятни келтириб чиқаради.
Фалсафа тарихида Зеноннинг ўрни катта. У ҳаракатда ва маконда мавжуд бўлган зиддиятларни ифодалаб берди, аммо уларнинг логикасини кўра олмади ва шу боис ҳаракатни «рад этишга» уринди.

Download 1,12 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   75




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish