РАВИШЛАРДА ДАРАЖА
§. Сифатлар билдирадиган белгилар каби, равишлар билдирадиган белгилар ҳам турли даражага эга бўлиши ёки даражаланмаслиги мумкин. Масалан, ҳаракат тезлигининг да- ражаси ҳар хил бўлиши мумкин. Лекин ҳамиша сўзи билдирган белги турли даражада бўлмайди. Ана шундай хусусиятига кўра равишларнинг баъзилари даражани конкретлаштирувчи сўз ёки бошқа бирор восита билан қўлланади, айримлари эса бундай воситалар билан қўлланмайди: тез-тезроқ, жуда тез. Лекин кунда сўзи фақат шу формада қўлланади.
Равиш билдирган белги даражасининг ортиқ-камлиги худ- ди сифатлардаги каби усул билан ифодаланади. Масалан: бел- гининг ортиқ даражаси махсус сўзлар ёрдамида (лексик усул билан) ифодаланади: жуда тез учади, нщоятда секин эшитил- япти.
Белгининг озайтирма (кучсиз) даражаси -роқ аффикси ёрдамида ифодаланади: секинроқ гапир, кейинроқ келди каби: Акам кечалари ҳам ишлаётганини, уйқусиз тунлардан кейин товуши шунақа ўзгариб эшитилишини сездиму, тезроц етиб бориб, оғирини енгил цилгим келди. (77. Қ.)
Равиш билдирган белги даражаланиши мумкин бўлса-да, шунингдек, даражанинг қандайлигини ифодалашда маълум сўз ёки бошқа воситалардан фойдаланиш мумкин бўлса-да, лекин равишларда даража категорияси махсус грамматик категория сифатида шаклланиб етмаган. Буни равишлардаги даражала- нишнинг маълум системани ташкил этмаслиги ҳам кўрсатиб туради. Даражаланиш ҳодисаси кам миқдордаги равишларда учрайди. Масалан, дўстона, қаҳрамонона, ваҳшийларча каби кўплаб тарз равишлари, ҳалитдан, доим, ҳозир каби кўплаб пайт равишлари, шунингдек, мақсад равишлари билдирган бел- гилар даражаланмайди ва бу равишлар даража формасига эга ҳам бўлмайди.
Равишларнинг жуфт формаси умумлаштириш, тахмин каби маъноларни, билДиради, белгини кучли оттенка билан ифода- лайди:;кеча-кундуз, .эрта-индин, аста-секин каби. <
Равишларнинг такрорий формаси шу равишлар билдирган белги маъносига турли қўшимча маънолар қўшиш учун хизмат қилади.
Такрорий равишлар, аввало, ҳаракатнинг такрорийлигини, давомлилигини билдиради: Уни Москва ишчиларининг цайта- щйта такрорланган иш ташлашлари, забастовкалари қутқариб қолди. (И. Р.) Қассобдан текин қолган мулк унга Қудратилла
вофуруш билан ящнлашишга, кейин-кейин унга гумашта бўлиб олишга имкон берди. (Ас. М.)
Равишларнинг такрорий формаси шу равишга хос белгини кучайтиради. Бунда такрорийлик бўлиши ҳам, бўлмаслиги ҳам мумкин: Бу йўлдан зищор-зищор тойма, йилдан-йилга пахта- ни кўпайтиравер. (0.) Алиқул ёмғирда ивиган ва ваҳимага туш- ган кишининг сўзларини зўрға-зўрға тушунди. (Ш. Р.)
Такрорий равишларнинг маънони, белгини кучайтириш ху- сусиятига эга эканлигини улар ўрнида маънони кучайтирувчи бошқа формаларни қўллаш мумкинлиги ҳам аниқ кўрсатади: Бу ерда бўзчининг сиқиб сувини ичган неча-неча вофурушу сарроф- лар ўтган, Мўмин вофуруш, Миртолиб сарроф деганларни ма- ҳалланинг қариялари ҳали-ҳали билади. (Ас. М.) Биринчи бор ҳомилалик нашъасини туйган, ой-куним яқин қолган кунлар си- ра-сира эсимдан чиқмайди. (С. Аҳм.) Уртоқ Ҳожибековнинг ғайратлари орқасида колхозимиз энди-энди оёққа туряпти. (С. Ан.) Бу мисоллардаги ҳйли-ҳали, сира-сира формасини ҳа- ли ҳам, сира ҳам тарзида, энди-энди формасйни эндигина фор- масида қўллаш мумкин, бу билан маънода ўзгариш бўлмайди.
КУМАКЧИ
§. Гапда восита, мақсад, сабаб, вақт, макон ва шу каби синтактик муносабатларни ифодалаш учун қўлланадиган сўз- лар кўмакчилар деб аталади.
§. Ҳозирги ўзбек тилида кўмакчиларга билан, учун, ка- би, сари, сайин, қадар сингари мустақил маъносини тамоман йўқотган сўзлар, шунингдек, томон, бошқа, сабабли, орқали, туфайли, қараб, қарамай, сўнг, ташқари, бери, кўра, чоғли, узра сингари кўмакчи вазифасида қўлланувчи сўзлар киради.
§. Кўмакчилар ўзгармайди (турланмайди ёки ясалмай-. ди). Айрим келишикларни бошқаради. Восита, сабаб, мақсад, қиёс-ўхшатиш муносабатларини ифодалайдиган билан, учун, каби, чоғли, қадар, сайин, бўйича, орқали, сабабли кўмакчилари бош келишикдаги сўзни ёки қаратқич келишигидаги олмошлар- ларни талаб қилади.
йўналиш, сабаб, мақсад муносабатларини ифодаловчи кўра, қарши, томон, қараб, қарамасдан, қарамай кўмакчилари жўна- лиш келишигидаги сўзни талаб қилади.
Чоғиштириш, қиёс, ажралиш муносабатларини ифодалайди- ган сўнг, бошқа, кейин, ташқари, бери, бўлак кўмакчилари чи- қиш келишигидаги сўзни талаб қилади.
Шунга кўра кўмакчилар қуйидагича:
бош келишикдаги от ва қаратқич келишигидаги олмош- лар билан қўлланадиган кўмакчилар;
жўналиш келишигидаги сўзлар билан қўлланадиган кў- макчилар;
чиқиш келишигидаги сўзлар билан қўлланадиган кўмак- чилар.
Бош кел-ишикдаги сўзлар (баъзан қаратқич селишикдаги олмош) билан қўлланадиган кўмакчилар
Билан. Бу кўмакчй ўзи бирга келган сўз билан қуйидаги маъноларни билдиради:
Биргалик, ҳамкорлик маъносини ифодалайди. Масалан: Абдукарим ишини шогирд болага топшириб Ҳайдарое билап ҳужрага цайтди. (С. А.) У билан турли нарсалар ҳақида узоц суҳбатлашди. (0.) Эртага ишҳарга тушиб, акам билан сўзла- ишб, ишни битирамиз, дурустми? (0.)
Do'stlaringiz bilan baham: |