Ш. Шоабдураҳмонов, М. Асқарова, А. ҲОжиев, И. Расулов, X. Дониёров



Download 0,65 Mb.
bet174/202
Sana21.02.2022
Hajmi0,65 Mb.
#40041
1   ...   170   171   172   173   174   175   176   177   ...   202
Bog'liq
2 5194979698626528277

-(а)р экаи. Бу форма қуйидаги маъноларни билдиради:

  1. Пайт маъносини билдириб, пайт эргаш гапнинг кесими вазифасида келади: Ез чоқлари Иўлчи далада ишларкан, улар тез-тез учрашиб туришар, жуда самимий сўзлашишар эди. (О.) Солдатнинг гапларигц қулоқ соларкан, Турғун бу иш чўпон- лардан кўра ҳам Саодат учун оғир эканини ўйлар эди. (О. Е.)

  2. Сабаб маъносини билдиради ва сабаб эргаш гапнинг ке- сими вазифасида келади: Кечани кеча, кундузни кундуз дгмай тер тўкар эканмиз, турмушимиз ҳам фаровон бўлуви шарт. (Ш. Р.)

  3. Ҳаракатнинг бажарилиш тарзини, ҳолатини билдиради: Қўй-қўй, айтма,— деди Олия жилмайиб, унинг оғзини кафти билан ёпаркан. (Ж. Абдуллахонов.) Ҳа, ҳа,— деди Иўлдош- бой ғазабидан титраркай. (Ҳ. Нуъмон, А. Шораҳмедов.)

-са экан. Бу форма ҳаракатнинг бажарилиш-бажарилмас- лигини исташ, шунга тарафдорлик, ҳақиқатда эса бунинг акси мавжудлиги, буниси маъқул эмаслиги маъносини билдиради: Бирортасининг номини айтса экан, совчиликка борсам. (С.Ан.) Эй, Рўзвон буви, буям сизга ўхшаб ётиғи билан гапирса экан. (Я.)
-моқчи экан. Мақсад: тарзидаги ҳаракатнинг пайтини бил- диради: ...хотин кетмоқчи экан, Жамолбой унинг қўлидан да- дил ушлади-да, бир қўли билан бўш стулни ўз ёнига сурди. (0.)

  1. §. Кўпгина аналитик функционал формалар бошқа ёр- дамчи феъллар ёки феъл бўлмаган ёрдамчи сўзлар воситасида ясалади:

-(и)ш билан. Бу формада шахс кўрсаткичлари асосий феъл- га қўшилади ва шу формадаги феъл билдирган ҳаракат бажа-



рилди дегунча бошқа бир ҳаракатнинг бажарилиши маъносини билднради. Демак, -ди дегунча типида ясалувчи форманинг синоними ҳйсобланади: Аҳмаджон пулемётини ўша томонга ўнг- лаб, тепкисини босиши билан белига биров қаттиқ тепгандай бўлди. (А. Қ.) Дераза очилиши билан Иўлчи бошини кўтарди. (0.) Маърифатхон номи айтилиши билан суҳбатга яна жон кирди. (А. Қ.)
-ган билан. Бу форма тўсиқсизлик маъносини билдиради: Майли,... дод деганикг билан Равшан эшитмайди. (Л. Маҳму- дов.) Ботцоқ жойларни қуритиш керак, дори сепган билан бўл- маяпти. (А. Несин.)
-га қарамай. Бу форма ҳам бошқа бирор ҳаракатнинг ба- жарилишига тўсиқ бўла олмаслик (тўсиҳсизлик) маънӧсини билдиради: ишлашига қарамай, ялинишига қарамай
каби: Қиш оқшоми бўлишига царамай, осмонда юлдузлар чарақлаяпти. (С. 3.)
-(и)ш керак (лэзим, зарур). Бу форма ҳаракатикнг бажа- , рилиши талаб этилишини, талабдаги ҳолатда эканини билди- : ради: ишлаш керак (ишлаш лозим, ишлаш зарур), ўрганиш ке- ] рак (ўрганиш лозим, ўрганиш зарур) каби,
-ганича (-гукча) йўқ. Бу форма ҳаракатнинг тўла бажари- либ бўлмаганлиги маъносини билдиради: Адвокат нима дейи- шини ўйлагунча йўц, у заҳрини сочиб кетди. (Ш.)— Тушундим, тушундим...— Йўқ, ҳали тушупгашшгизча йўқ. (Ж. Ш.)
-гандан кейин. Бу форма сабаб маъносини алоҳида таъкид . билан ифодалайди: Яшаганингдан кейин тирик эканингни се- зиб, турмуил сирларини билиб яшасанг-да. (А. Несин.) Уқи- !тувчи бўлиб нон сгандан кгйин болаларни ўзига ром қилсин, босиб олсинда. (А. Қ.)
-са керак. Бу типда ясалувчи форма гумон, тахмин маъ- носини билдиради: Лекин ўзимча бу соатни Олия опа Тош- кентда олган бўлсалар керак, деб ўйлардим. (0. Мухторов.) Лекин эртадан кечгача ...бундай қуршовда ўтириш одамни та- рашадай қотириб юборса керак. (Ас. М.)
гган бўл (-ётган бўл.) Бўл ёрдамчи феъли сифатдош форма- ларидан фақат ўтган замон ва ҳозирги замон формаларига бириккандагина аналитик форма ҳосил қила олади. Бу форма ҳаракаткикг астоидйл эмас, комйгагина бажарйлишй, субъбкт ўзини шу ҳапакзтни бажарган қилиб кўрсатиши маъносини билдиради: Ҳар қалай, узил-кесил бўлмаса ҳамки, розилик бер- ган бўлднм. (Н. С.) Шундан сўнг Бегимхон икки-уч кун мак- табга цатнаган бўлди-ю, сўнгра цайнона, қайната ўртага туш- ди. (И. Р.) Омадингиз йўқца ўхшайди, меҳмон,— деди ҳоким ачингаи бўлмб. (Ш. Саъдулла.) Қиразеринг,— дебди Қаримбо- бо хиёл ёнбошлаб, илгаритдан тайёрлаб цўйган эски кўйлагини цўлига олыб, йиртиқ жойларини. тшсаётган бўлибди. («Олтин [ бола» эртагидан.)
-са бўл. Бу форма қуйидаги маъиоларии ифодалайди:



  1. Ҳаракатни бажариш мумкинлиги (ҳаракатнинг бажари- лишига монеликнинг йўқлиги) маъносини билдиради: Биз ҳам одамга ўхшаб бемалол ўтириб гаплашсак бўлади-ку... (0. Мух- торов.) Аввало муллажиринг керак, бошпанабир ватан кс- рак. Кейин қайлиқ орзу қилсаиг бўлади. (0.)

  2. Ҳаракатнинг бажарилиши энг асосий мақсад эканлик маъносини билдиради. Бу маънонинг ифодаланишида бўл ёр- дамчиси бўлди, бўлгани формасида қўлланади: Ёлғиз ташлаб қўймасангиз бўлди. (У. Умарбеков.) Шомамат отани қутқар- сак бўлганикелади-ю ҳаммаларингни тузатади,... (Ш. Саъ- дулла.)


Download 0,65 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   170   171   172   173   174   175   176   177   ...   202




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish