Ш. Шоабдураҳмонов, М. Асқарова, А. ҲОжиев, И. Расулов, X. Дониёров



Download 0,65 Mb.
bet172/202
Sana21.02.2022
Hajmi0,65 Mb.
#40041
1   ...   168   169   170   171   172   173   174   175   ...   202
Bog'liq
2 5194979698626528277

Ташла кўмакчи феъли билан ясалган аналитик формалар- да етакчи феълдаги ҳаракатнинг хусусиятига қараб тўла ба- жарилиш маъносига қўшимча бошқа маънолар ҳам ифодала- нади: 1) айрим феъллар билан бирикканда, ўз асл маъносини маълум даражада сақлайди. Унпнг ана шу маъноси тўла ба* жарилиш маъносига қўшимча маъно ҳисоблаиади: Дастурхон ёзиб, топган-тутганини тўкиб ташлади. (С. Ан.); 2) айрим феъллар билан бирикканда, ҳаракатнинг юқори (кучли) дара- жада юз беришини билдиради: Уйииг куйгур бу камбағалчилик одамнинг ёруғ дунёдан бўлган умидини кемнриб, зангдай еб ташлар экан. (А. Қ.) Бу ёғини менга қўйиб берасиз, қийиб ташлайман. (У.); 3) айрим феъллар билан бирикканда, етак- чи феълдаги ҳаракатнинг тез, субъект учун қийинчиликсиз ба- жарилиши ҳам англашилади: Муҳаммад Жамол пок, самимий ишқини тасвир этувчи янги-янги шеърларини шу замон тўцаб ташлар эди. (0.); 4) айрим феъллар билан бирикканда, ҳара- катиинг бир неча (кўп) марта юз бериши маъиоси ифодалана- ди: тирнаб ташлади, уриб ташлади, гапириб ташлади, тиш- лаб ташлади каби.

  1. Етакчи феъл билан ҳеч қандай форма ёрдамисиз бирик- канда ҳам етакчи феълдаги ҳаракатнинг тўла-тўкис (бутун- лай) бажарилиши маъносини ифодалайди. Фарқ шундаки, бун- да тўла-тўкис бажарилиш маъноси билан бирга ҳаракатнинг тез, бирпасда, шартта бажарилиши ҳам англашилади: ёзиб ташладиёзди-ташлади.

Сол. Бу кўмакчи феъл етакчи феъл билан равишдош ясовчи -(и)б ва -а аффикслари ёрдамида бирикади.

  1. Етакчи феъл билан -(и)б аффикси ёрдамида бириккаида, ҳаракатнинг тўла-тўкис (бутунлай) бажарилиши маъносини билдиради ва шу маънони кучли оттенка билан ифодалайди. Бу маънода у фақат объектли феъллар билан бирикади: Сен мендан ҳар қанча хафа бўлсанг ҳам, кўнглимга тугиб қўйга- нимни энди айтиб солмасам илооюи йўқ. (А. Қод.) Унинг кўз- лари Жамилага бошқача боқар эди. Балки юрагида борини ҳозир очиб солмоқчи бўлгандир. (Ж■ Абдуллахонов.)

  2. Равишдошнинг -а аффикси билан ясалган турига бирик- канда, кўмакчи феъл деярли ҳамма вақт -(и)б аффикси билан



ясалган равишдош формасида бўлади. Бунда субъектнинг етакчи феълдаги ҳаракатни тугатган замоноқ тусланган феъл англатган ҳаракатни бажаришга ўтиши (шу ҳаракатни бажа- риши) ифодаланади: Йўлчи пичоқни ола солиб, узоща отди. (0.) Саидғози қўлидаги қаламини қўя солиб, чапакка зўр берди. (С. Ан.) Йўғон киши ўрнидан тура солиб, Сафаровга ташланди. (А. Қ.) У шийпон олдида «Оқтой»дан туша солиб, Қудратга мақтанди. (Ҳ. Н.)
Туш. Бу кўмакчи феъл етакчи феъл билан асосан равиш- дош ясовчи -(и)б аффикси орқали бирикади ва:

  1. Ҳаракатнинг тўла бажарилиши маъносини пастга (қуйи- га) йўналиш оттенкаси билан ифодалайди: Директор оғир гав- дасини кўтариш учун жон-жаҳди билан интилди-ю, яна юмшоқ цумга ағдарилиб тушди. (Ш. Р.) От мункиб кетганда эгарнинг устидан дўмбалоқ ошиб тушган паранжисиз қиз, ўйноқи ка.п- тардай абжирлик билан ўзини ўнғариб олди-да, жувонга ёр- дам бергани шошилди. (А. Қ.)

  2. Ярашмоқ, ёқмоқ каби айрим феъллар билан бирикканда субъекткинг ҳаракат йўналган объектга етакчи феълдаги ҳо- латда ўринлашиши (шундай ҳолатда келиши) маъносини бил- диради: Ҳошиясига аллақандай живир-живир гул нақшланган бу тўн унинг паст бўйига, қотма гавдасига жуда яраишб ту- шибди. (Ҳ. Ғ.) Куй Ойқиз юрагига жуда ёциб тугидц шекилли, ичида унга жўр бўлди. (Ш. Р.)

Ул. Бу кўмакчи.феъл етакчи феъл билан равишдош ясовчи -(и)б аффикси ёрдамида бирикади ва:
1. Ҳаракат-ҳолатнинг нормал ҳолатдан юқори даражада юз беришини билдиради: соғиниб ўлмоқ, чанқаб ўлмоқ каби: Бай-бай-бай,. совуқ еб ўлибсан-ку, уйга кира қол. («Тошкент ҳақиқати».) Бир оздан кейин чиқиб ойим билан сўрашинг,
! кирмаганингиз учун қайиноналарингиз севинишиб ўлаётибди- ' лар. (А. Қод.)
| 2. Давомлилик, такрорийлик маъиосини ифодалайди: суриш-


Download 0,65 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   168   169   170   171   172   173   174   175   ...   202




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish