Ш. Шоабдураҳмонов, М. Асқарова, А. ҲОжиев, И. Расулов, X. Дониёров



Download 0,65 Mb.
bet173/202
Sana21.02.2022
Hajmi0,65 Mb.
#40041
1   ...   169   170   171   172   173   174   175   176   ...   202
Bog'liq
2 5194979698626528277

тириб ўлди, чақириб ўлды каби: Шу бугун ўзим уйқудан қолиб мудраб ўляпман. (Ҳ. Зиёхонова.) Аллавақтгача ухлай олма- дим, цўрциб ўлдим. (Сўзлашувдан.) Бу кўмакчи феъл етакчи ; феълдан олдин ҳам қўллаиадй: ўлди севиниб, ўлди кула-кула, ўлди ёзғириб, ўлди суриштириб каби. Бу ҳодиса оддий сўзла- ' шувда кўп учрайди. Ў/>. кўмакчи феъли етакчи феълдан оллин ; қўлланганда, маъно яна ҳам кучаяди: суриштириб ўлдиўлди суриштириб, севиниб ўлдиўлди сееиниб. .
Кўр. Етакчи феъл билан равишдош ясовчи -(и)б ва -а, -й аффикслари ёрдамида бирйкади:

  1. -(и)б аффикси ёрдамида бирикканда, етакчи феълдаги ҳаракат синаш, билиш учун бажариладиган ҳаракат эканли- гини билдиради: Зокир ота Сидиқжонга бир оз ғўза чоптириб кўрда-ю, чопиққа ниҳоятда чечан эканини кўриб: «Отангга раҳ- мат!»— деди. (А. Қ.) Майли, толеи йўқ дўстингни бугун бўл- маса, эртага ёқлаш тўғрисида ўйлаб кўраман. (Ш. Р.)


  1. -а, -й равишдош ясовчи аффикслар ёрдамида бириккан- да фақат буйруқ-истак майлининг бўлишсиз формасида қўл- ланади. Бунда ҳаракатни бажармасликни қатъий таъкидлаш, қатъий огоҳлантириш маъноси ифодаланади: бора кўрма, ола кўрмасин: Қақилдоқсанки, отанг эшита кўрмасин,... (0.) Бу сирни ҳеч кимга айта кўрма. (Ғайратий.)

Қара ва боқ. Бу кўмакчи фсъллар етакчи феъл билан ра- вишдош ясовчи -(и)б аффикси ёрдамида бирикади ва ҳаракат билиш, белгилаш, аниқлаш учун бажарилувчи ҳаракат экан- лиги маъносини билдиради: Малоҳат суриштиргани корхонага борибди. Суриштириб цараса, Жонфиғон факат ўн етты кун ишлабди, холос. (А. Қ.) Ҳа, яна быр камчилик: ...ҳуокуминг бу сафар суст кўринади. Мана ўқиб боц. (0.) Ҳар ҳунарнинг ўз завқи бор дейдилар, қани биз ҳам далага чщиб боцайлик. (Ш.)
Бил. Бу кўмакчи феъл етакчи феъл билан равишдош ясовчи -а, -й аффикслари орқали бирикади ва ҳаракатни бажаришга қо- дирлик, шу ҳаракатнинг субъект қўлидан келиши маъносиии билдиради. Шунга кўра у ол кўмакчи феълининг синоними ҳисобланади: ...фирқа сенинг душманларинг билан ҳам ҳисоб- лаша олади, турмушингни ҳам тузата билади. (А. Қод.) Бу- нинг устига Шерназарбой Шомурод бахиш билан Вакил ўрта- сидаги адоват ва келишмовчиликлардан яхши фойдалаиа Сил- ди. (Ж. Ш.)
Ёз. Бу кўмакчи феъл етакчи феъл билан равишдош ясовчи -а, -й аффикслари ёрдамида бирикади ва:

  1. Ҳаракатнинг бажарилишига оз қолганлиги, лекин бажа- рилмаганлигича қолганлиги маъносини билдиради: Агар Оф- тобхон тасодифан кириб қолмаса, онангдан ажрала ёзган эхан- сан. (Ҳ. Зиёхонова.)

  2. Ҳаракатнинг тўла даражада бажарилишига яқинлашган- лик, оз қолганлик маъносини билдиради: Қумушбиби энди ўн еттини қўйиб ўн саккизга қадам босганлигидан бўйи ҳам она- сига ета ёзган, аммо оюуссаси онасига кўра тўлароқ эди. (А. Қод.) Механик-ҳайдовчи ярим соатдан бери чиқаза олмай, моторни гувиллатавериб, ёнилғини тугата ёзган экан. (С. Аҳм.)

Тўлиқсиз феъл

  1. §. Ҳозирги ўзбек адабий тилида тўлиқсиз феълдан ҳо- сил бўлган эди, экан, эмиш, эмас, эса формалари қўлланади. Булардан эмас бўлишсиз форма ясовчи воситага, эса боглов- чига айланган. Шу сабабли уларнинг биринчиси бўлишсиз фор- ма ясовчи воситалар билан бир қаторда, эса қўшма гап баҳсида ўрганилади.

Тўлиқсиз феълнинг эди, экан, эмиш
формалари ҳам ҳарл- кат маъносига эга змас. Улар турли маъноларни ифодалайди



ва ҳар хил ғрамматик вазифаларда қўлланади. Тўлиқсиз феъл- лар отлар билан ҳам (отлар — кенг маънода),- феъллар би- лан ҳам қўлланади: боғ эди, ишлар эди; гўзал экан, келган экан
каби.
Тўлиқсиз феъл ҳар бир формасининг ўзига хос хусусияти билан бирга уларнинг учаласи учун умумий бўлган хусусият- лар ҳам бор. Улар қуйидагилар:

  1. Тўлиқсиз феъл мустақил маънога эга эмас. Лекин тари- хан мустақил маъноли бўлган.

  2. Тўлиқсиз феъл ўзича ҳаракат билдира олмаслиги сабаб- ли феълларга хос бўлишсизлик, даража, замон каби маъно- ларга ва бу маънони ифодаловчи формаларга эга бўла олмай- ди. Гарчи шахс-сон қўшимчаларн тўлиқсиз феълга қўшилса-да, лекин улар билдирган шахс маъноси тўлиқсиз феълга эмас, балки кесим вазифасидаги бутун комилексга оид бўлади: ха- бардор экан + ман, хабардор экан + сан, билган эди+м, билган эди + нг; билар эмиш+ман, билар эмиш + сан. Тўлиқсиз феъл якка ҳолда тусланмайди.

  3. Тўлиқсиз феъл формаларида ўзак ва унга қўшилган аф- фикс ташқи томондан аниқ ажралиб туради: эди (э + ди), экап (э + кан) каби. Лекин ҳозиргн ўзбек тилида тўлиқсиз феълнинг ўзи мустақил маъносини сақламагани каби, унга қўшилган аффикслар ҳам шу форма доирасида ўз хусусиятини тўла сақ- ламаган ёки бутунлай йўқотган.

  4. Тўлиқсиз феъл формаларидаги биринчи товуш (э) нотур- ғун, у маълум фонетик шароитларда, бошқа товушнинг таъси- ри билан ёки иозицион ҳолатига қараб, бошқа товушга ўтиши ёки тушиб қолиши мумкин. Бу ҳодиса, айниқса, оғзаки нутқда кўп учрайди: ишларди, ишларкан, ишлармиш; ишлаганакан, иш- ласайди, ишлаётганмиш ва ҳ.

  5. Тўлиқсиз феъл формалари уюшиқ кесимлар учун умумий бўлганда охирги кесим таркибида қўлланади. Бу кесимлар тур- ли формадаги феъллар, шунингдек, отлар билан ифодаланиши мумкин: У Барно ҳацида ҳам, Гулчеҳра тўғрисида ҳам анча гаплар эшитган, Акмалнинг изтироб чекиб юрганини ҳам би- лар, лекин Гулсум опа бунчалик фиғони чиқиб гапиришини биринчи кўриши эди. (0. Ё.)

Ҳозирги ўзбек тилида эди ва экан тўлиқсиз феълларининг мустақил феълнинг у ёки бу формасига бирикишидан турли маъно ифодаловчи аналитик формалар ҳосил бўлади: келсин эди, билса экан каби.
-син эди, Буйруқ-истак майли билан эди тўлиқсиз феъли- нинг бирикишидан ҳосил бўлган форма субъект шу формадаги феъл англатган ҳаракатни бажариши керак эканлиги (бажар- магани учун ўзи айбдор эканлиги) маъносини билдиради: Бу- нақа экан, мажлиснинг охиригача ўтиринг, нимани ўйлаб Ус- монжонни таклиф қилганлигингизни коммунистларга айтинг эди. (А. Қ.) Унақа олифта бўлса, келмасин эди. (А. Қ.)



-са эди. Бу форма ҳаракатнинг бажарилиш эҳтимоли йўқ эмаслити, шу ҳаракат юз берса, яна нимадир бўлиши каби маъноларни билдиради: Туман тарқаб кетса эди, деб кўнгли- дан ўтказди. (С. Ан.) Бир кун «Элобод» колхози сени бағрим- дан узмаса эди,— деди айёрча илжайиб раис. (0.) «Бугун яна ота бияан орамизда гап қочм&са эди» деган ташвишга тушди. (Ҳ. Нуъмон.)
-ган экан (-ётган зкан). Бу форма қуйидаги маъноларни билдиради:

  1. Пайт маъносини ифодалаб, пайт эргаш гапнинг кесими вазифасида келиб, пайт эргаш гапни бош гапга боғлаш учун хизмат қилади: ...ҳовлига кираман деб эшик остонасига шун- дай цадам қўйган экан, биров шақ этиб пешанасига урибди. (О.у' Босмачилар ҳақида ҳар хил хабарлар кела бошлади: ...фалон қўрбоши йигитлари билан тоғ оралиғидан келаёгган экан кўчки босиб қолибди. (А. Қ.)

  2. Сабаб маъносини билдиради ва сабаб эргаш гапнинг ке- сими вазифасида келади: Партия ва ҳукумат шу колхозни менга ишониб топширган экан, унда қаттиқ тартиб-интизом ўрнатишга мажбурман. (С. Ан.)


Download 0,65 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   169   170   171   172   173   174   175   176   ...   202




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish