Сари кўмакчиси феъл формалари билан бирга келганда, икки иш-ҳаракатнинг бир йўла содир бўлиши ва бу ҳаракат- даги давом, изчиллик маъносини ифодалайди: Қун ўтган сари менинг ҳам кўнглимда ғойибона муҳаббат авж олди. (П. Т.) Йўлчи Шокир отага тишлган сари унинг ҳозирги пайтдаги ғамли ўйларини равшан сеза бошлади. (0.) Бу маънода сари кўмакчиси сайин кўмакчисига синоним бўлади. Қиёс қилинг: борган сари — борган сайин. Шундай қи- либ, иш борган сари катта бўлар ва иш катта бўлган сайин Саид Жалолхоннинг калласи оғирлашар эди. (А.. Қ.) Сабаблн. Бу кўмакчи содир бўлаётган иш-ҳаракатнинг бошқа иш-ҳаракатга алоқадор зкани сабабини билдиради. У
шундай қадрли меҳмон келишини олдинроқ билмагани сабаб- ли тайёргарлик кўра олмаганидан нақадар хижолатда эканини айтиб битиролмас эди. (А. Қ.) Меҳрихон ҳомаладорлиги сабаб- ли кампирларга қўшилиб қурт боқди. («Шарқ юлдузи».)
Бу кўмакчи олдидан кўпинча -ган формали сифатдош (ўқи- гани сабабли), -(у)в, -(и)ш формали ҳаракат номлари (ўқуви сабабли, ўқиши сабабли) ва белги отлари (ўқиганлиги сабабли) келади: Орқали. Бу кўмакчи восита маъносини ифодалайди. Бу икки хил: Иш-ҳаракат содир бўлишида восита бўлган предмет ёки ҳаракат маъносини англатади. Буни Ориф ака идорасида, те- лефон орцали область судининг терговчисидан эшитди. (Ас. М.) Хатни почта орщали жўнатдим. У бу ютуқларга ҳаётни реал ифодалаш орцали эрйшди.
Бу маънода орқали кўмакчиси билан ва ўрин-пайт кели- шиги аффикси (-да)ли конструкцияларга синоыим бўлиши мумкин. Қиёс қилинг: почта орқали жунатдим — почта билан жўнатдим — почтада жўнатдим. Бу кўмакчи иш-ҳаракатнинг содир бўлишидаги воскта маъ- носини ҳам ифодалайди: У сарполарнинг овозаси, кеча кўриб кетган хотинлар орқали... шаҳарнинг лрмига тарқалди. (0.) Иш-ҳаракат содир бўлишида восита бўлган ўрин маъно- синй билдиради: Салимжон уйига пахтазор орқали қайтди. Кўз ёшлари юзи орқали эгарнинг қошига ва отнинг ёлига тома бош- лайдир. (А. Қод.)
Бу маънода орқали кўмакчиси билан ва чиқиш келишиги аффикси (-дан)га синоним бўлади. Қиёс қилинг: қайтишда пах- тазор орқали келди — қайтшида пахтазор билан келди — қай- тишда пахтазордан келди. Туфайли. Бу кўмакчи иш-ҳаракатнииг содир бўлйшидаги сабабпи билдиради: Доим кўз олдимда ҳамшира якка эмас, Ҳус- ниддин Салом билан бирга турар, шу туфайли хаёлларим боргаи сари сирқирар эди. (М. Бобоев.) Бечора Мадамии қабоҳатона шубҳа туфайли жон талвасасида ётибди. (Р. Отаев.) Чоғли. Бу кўмакчи қадар кўмакчисининг синоиими бўлиб, сон, миқдор жиҳатидан чама маъносини ифодалайди. Масалаи: Биз қишлоқдан бир йўла қирқ чоғли йигит жўнамоқда эдик. (0. Е.) с*шмат қўрбсгл::. ўн тглн ннгити бнлан уйни босиб, хо- ласининг фарзандлари — Султонқул билан Алижоннинг боиш- ни узиб ташлабди. (Й. Сула&мон.) Оша. Бу кўмакчи: 1) иш-ҳаракатнинг бошқарилган сўздан англашилган вақт давомида содир бўлиши маъносини ифода- лайди: Халқ шоирлари ҳофизасида бу достонлар асрлар сша сайқалланиб бизнинг давримизгача етиб келдилар; иш-ҳаракатнинг бошқарилган сўздан англашилган макон бўйлаб содир бўлишини англатади: Мен Раънога қарардиму ичимга сиғмасдим, шамол бўлиб учгим, бутун юртлар, водийлар,