Чанг-тўзон ичра ботма. (Қ- Муҳаммадий.)
Евни кўрсанг, шер сингари юриш қил,
Чапаевдай майдон ичра уруш қил. (Ислом шоир.)
Бу кўмакчи мавҳум отлар билан бирга келганда билан кўмакчисига мос келади: Суҳбат қизимай ётибди-да,— дёди Аҳмад Ҳусайн хўрсиниб ва кузларини хаёл ичра сузиб. (0.)
Бу кўмзкчи ҳозирги ўзбек тили учун архаик бўлиб, баъзаи бадиий (кўпинча шеърий) асарларда қўлланади.
Деган//дейдиган. Бу кўмакчилар аташ маъносини ифодалаш учун қўлланади: Яқипда электровоз деган машина келади. (Ғ. Мустафин.) Қийғир дег&п қуш ўтирар қиёда. (Фольклор.) ГўрЦғлининг «Ғиркўк» деган (//дейдиган) оти бор.
Бўйи. Бу кўмакчи вақт билднрувчн сўзлар билан бпрга келиб, давомлилик маькосинп билдиради: Саида эртисо.-к ҳам Қаландаровни кўролмай щн бўйи дыққат бўлиб юрда. (Л. Қ) Қиш бўйн бола бечоранинг юраги хўр ҳпм қап ч(!л.'а;:/а ўх-
шайди. (М,- Авезов.) Сафар ойининг иккинчи жума кечаси бу атрофда ёшу қари тун бўйи бедор... (Ас. М.)
Баъзан пайт билдирувчи сўзлардан бошқа сўзлар билан келганда макон-жой маъноси билан бирга вақт-пайт маъноси ҳам ифодаланади: Йўл бўйи Саид Жабайга илтифот кўрсатиб келди. (Ғ. Мусрепов.)
Чамаси. Бу кўмакчи тахминий ўлчов маъносини англатади: Улар келганидан бери бир соат чамаси вақт ўтди. Беш гектар чамаси ер ҳайдабди. Юз килограмм чамаси пахта терди.
Бу кўмакчи чама билдирувчи -ча аффиксига синонимдир. Қиёс қилинг: бир соат чамаси — бир соатча, беш гектар чама- си — беш гектарча, юз килограмм чамаси — юз килограммча.
Ҳақда//тўғрида. Бу кўмакчи фикр ёки нутққа асос бўлган предмет, фикр ёки нутқ қаратилган предмет маъносиии бил* диради. ...У ҳацда эртасигаёқ дув-дув гап тарқалади. (Ас. М.) Кечгача бу ҳақда хотинига бир нима демади. (Ас. М.) Бир кун ўтди, ҳеч ким бу ҳацда эслатмади. (Ас. М.)
Тўғрида кўмакчиси ҳақда кўмакчисининг синоними бўлиб, у англатган маънони билдиради. Қиёс қилинг: бу тўғрида га- пирмади — бу ҳақда гапирмади.
Ҳақида — тўғрисида. Бу кўмакчилар ҳам фикр ёки нутқ қа- ратилган предмет маъносини англатади: Пўлат ўз хатида... баъзи бир кечинмалари ҳақида индамай қўя қолган эди. (Ш. Р.) Назокат Алижоннинг Абдулҳай ҳацида ёзган хатини синчик- лаб ўқиб чиқди. (Ҳ. Ғ.) Қишлоққа район ижроия комитетининг раиси келиб водокачкалардан бирини тиклаш тўғрисида маж- лис ўтказадиган бўлди. (А. Қ.)
ҲолдаЦйўсинда. Бу кўмакчи иш-ҳаракатнинг содир бўлиш вақтидаги ҳолат маъносини ифодалайди: Иўлчи бир тугунчак- ни кўтарган ҳолда тоғаси — Мирзакаримбойникига кириб кел- ди. (0.) Шоир қалин китобни тиззасига қўйиб, ёстиққа суян- гани ҳолда тарих мутолаа қиларди. (0.)
Йўсинда кўмакчиси ҳолда кўмакчисининг синоними бўлиб, у сингари ҳолат маъносини ифодалайди: Махдум довдираган йўсинда Анвар билан ичкарига кирди. (А. Қод.)
Жўналиш келишигидаги сўзлар билан қўлланадиган кўмакчилар
Томон. Макон ва пайт муносабатини ифодаловчи бу кўмак-> чининг маънолари қуйидагича:
Йўналиш билдиради: Жаннат опа йўлакка томон юриб келди-да, замбил остидагини пайқамай йўлакка бурилди. (А. Қод.) Сидиқжон милтиллаб турган чироща томон бурил- ди. (А. Қ.) Оёқ шарпаси болахонага томон келар, қиз тин ол- май кутар эди. (А. Қ.)
Бу кўмакчи белгисиз жўналиш келишигидаги сўзлар билан келганда ҳам йўналиш маъносини англатаверади: У Боймат
томон юрмоқчи бўлди. (0.) Сидиқжон ўрнидан туриб кўча эшиги томон йўналган эди — хотини тўхтатди. (А. Қ.)
Пайт билдирувчи сўзлар билан бирга келиб, тахминий вақтни билдиради: Кечга томон мирзолар тарқалишиб, орада Султонали ва муфтилар ҳам бирин-сирин чиқиб кетдилар. (А. Қод.) Кўча айланиб юриб-юриб, кечга томон поликлиника эшиги олдига келиб, унинг ишдан чиқишини пойлаб турдим. (М. Бобоев.)
Қадар. Бу кўмакчи қуйидаги маъноларни ифодалайди.
Иш-ҳаракатнинг вақт жиҳатидан чегараси маъносини: Кеча ёққан қордан бугун пешиига қадар ҳовлида из қолмаган эди. (0.) Касал киши сўнгги нафасига қадар тузалишга умид қилади. (0.) Йўлчи кечга цадар неча ерга юк гаишб, ҳорғин Жўраникига келди. (0.)
Иш-ҳаракатнииг макон (жой, ўрин) жиҳатидан чегараси маъносини: Супага қадар бўлган саҳн туташ, тиниқ, ойдин. (О.) Аҳмад Ҳусайн шаҳарнинг узоқроқ жойларига цадар киракаш- лик қилиб айланиб келар эди. (0.) Уктам қалпоғини цошла- рига цадар бостириб кийиб, отга минди. (0.)
Иш-ҳаракат ёки ҳолатнинг содир бўлишида қатнашув- чиларни имкони борича қамраш маъносини: Асрларни кўрган кўм-кўк дов арчалардан бошлаб, то бир қарич нафис болача арчаларга цадар барчаси муҳташам қор либосида кўркам ва мағрур турардилар. (0.)
Қадар кўмакчиси бош келишикдаги сўзлар билан келганда, кўпинча, ҳажм, сон, даража, миқдор жиҳатидан қиёслаш, со- лиштириш, чамалаш маъносиии ифодалайди: Ун минут цадар йўл юрилгач, бир томони чуқур жарлик кўчада Ермат бирдан отни тўхтатди. (0.) Кампир шу цадар секин шивирлаб гапир- дики, бу сўзларни унинг ўзигина эшитди. (И. Р.)
Бу кўмакчи модал сўзлар билан бирга келганда имконият чегарасини англатади. Масалан: Капсанчилар зиммаларига
тушган вазифаларни мумкин цадар тезроқ бажаришга сўз бе- риб тарқалишди. (А. Қ.) Урмонжон уни мумкин цадар босиш- га ҳаракат қилди. (А. Қ.)
Кўра. Бу кўмакчи қуйидаги маъноларни билдиради:
Сабаб маъносини: Масалан: Шу сабабларга кўра Элму- роднинг кўнглида бу йигитга ҳеч бир самимий дўстлик туйғуси уйғонмас эди. (П. Т.) Аҳмаджон... Петька Уховнинг илтимосига кўра, у билан биргаликда Галя тўғрисидаги қўшиқни айтиб берди. (А. Қ.)
Айириб, таъкидлаб кўрсатиш маъносини: Унинг мўлжа- лига кўра Сидиқжон яна қасам ичиши, юр деб қисташи керак эди. (А. Қ.)
Қиёслаш, солиштириш маъносини: Кумушбиби энди ўн еттини қўйиб, ўн саккизга қадам босганликдан бўйи ҳам она- сига етаёзган, аммо жуссаси оиасига кўра тўлароқ эди. (А. Қод.)
Бу кўмакчи чиқиш келишигидаги сўзлар билан бирга кел- / ганда чиқ-иш келишигидаги сўз ифодалаган предмег ёки ҳолат бошқасига қиёсланади, солиштирилади: Уртадан кўра пастрок, пастдан кўра юцорироц хўжалиги бор. (А. Қ.) Ноғора ва чир- мандалар аввалгидан кўра оҳистароқ, енгилроқ чалинди. (О.)
Кўра кўмакчиси ва у бошқарган сўз орасида ҳам юклама- си келиши мумкин. Бундай ҳолда қиёслашда таъкид маъноси I кучаяди: Саволингиз қизиқдеди,-— сабаби базлардаи щя кўра сизга маълум бўлса керак-ку! (А. Қод.) Мендан ҳам кўра онангни феълини ўзинг яхши биласан. (А. Қод.) Ҳозир кол- ; хозга раис топишдан ҳам кўра секретарь топиш қийинроц.
: (А. Қ.)
: Қарши. Бу кўмакчи қуйидаги маъноларни билдиради:
; 1) Зидлик маъносини. Масалан: Одатимга қарши бугун энг
: орқага ўтирдим. (М. Бобоев.) Қутидор одатига царши бозор- . дан кундуз соат учларда қайтиб келди-да, Отабекни сўради. (А. Қод.)
1- ' 2. Модал маънони: Бахтга царши ҳозир ҳам бор. (А. Қ.)
. Қараб. Бу кўмакчи қуйидаги маъноларни англатади:
Ҳаракат йўналган томон маъносини, Бундай чоғда ҳара- кат фақат предметга томон йўналган бўлади: Деҳқонлар тўда- си цишлоща цараб югурди. (С. А.) ...Нега кимсасиз соҳилга цараб кетаётганини ўзи билмас эди. (Ас. М.)
Бу маънода қараб кўмакчисига томон кўмакчяси синоним бўлиши мумкин: қишлоққа қараб кетди — қишлоққа томоп . кетди.
Асос, миқдӧр, ўлчов маъносини: Ишлагапига цараб ҳақ олади:. Кишига билимига цараб яхшилик қил. («Абай ҳикмаг- лари».) Кучингга цараб кўтар, бўлмаса белинг чиқиб кетади,
, ука. («Муштум.».)
I Бу маънода қараб кўмакчиси ўрнида яраша кўмакчиси , қўлланиши ҳам мумкин: меҳнатига қараб — меҳнатига яра- ша.
Бу кўмакчи кўзингга қараб (юр), кўнглига қараб (индама- ди) каби бнрикмаларда келиб, фразеологик бир бутунлик ҳосил .қилади ва юқоридаги маъноларни билдирмайди: Балки эҳтиёт ! бўлиб (юр), аяб каби маъноларни англатади.
Қарага нда. Бу кумакчя аииркб курсачиш, га'ькидлаш, шу- иингдек, қиёс, солиштиркш маъносини билдираци: Би мактыб Ёқуббекнинг Ҳиротӧа олган илгариги номалариса караганда яна чуқурроқ муҳаӧбат, қадрдонлик туйғулари билан тўда эд'и. (0.) Бундан ташқари, Гулнор каби, одамларнинг таърифига цараганда, чиройли қиз билан кўнгил қонгунча «суҳбат» қи- лиш орзуси ҳам унинг кўксини ёқди. (0.) Яшырин хабарларга за баъзи аломатларга цараганда, Бадиуззамон Астрободда исён кўтариш фикрлари билан овора бўлаётгани ҳақида гапирди. (Ӧ.)
Бу.кўмакчи кўра кўмакчиси билан алмашиниши мумкин.
Бундай чоқда кўра кўмакчиси бошқарган сўз кўпинча чиқиш кел'ишигида бўлади. Қиёс қилинг: Олмага цараганда иок ши- рин — олмадан кўра нок ширин.
Қарамасдаи, қарамай. Бу кўмакчилар тўсиқсизлик маъно- сини ифодалайди (иш-ҳаракатнинг содир бўлишида аввалги- сининг моне бўлмаслигини, натижада иккинчисининг содир бўлаверишини билдиради): Дещонбой билан Ҳафиза онала- рининг царшилигига царамасдан, Мирзачўлга кетишга аҳд цил- дилар. (А. Қ.) Лутфинисо Гулсунбиби ва Гулнорни жуда озо- да-покиза эканликларини, кўрпа-ёстиқлари эски бўлишига ца- рамай, ҳар вақт тоза тутилшиини яхши билса-да, бу гапни айтишдан тоймади. (0.)
Яраша.Бу кўмакчи тенг, мос, лойиқ, монанд маъноларини билдиради: Севги мулкини улар ўзлари учун ўз цурбиларига яраша ўзлари яратганлар. (Ас. М.) Узимизга яраша тўйча циламиз. (Ҳ. Г.) Ҳар тоифани ўз вактида ўз ерига ўщазиш, ўзига яраша кутиш керак. (0.)
Бу кўмакчи асос, миқдор, ўлчов маъносини билдириши ҳам мумкин: УзССРда социализмнинг «Ҳар кимдан ц&билиятига яраша, ҳар кимга меҳнатига яраша» деган прищипи амалга оширилади. («ЎзССР Қонституцияси».) Бу маънода у қараб кўмакчисига синоним бўлади. Қиёс қилинг: меҳнатига яра- ша — меҳнатига қараб.
Доир. Бу кўмакчи алоқадорлик, боғлилик маъносини анг- латади. Масалан: Ҳамроев Собирахоннинг ...тарбияга доир гап~ ларини ёзиб цўйди. (А. Қ.) Бу кимёга доир гап. (77. Т.) У энди аския ва афанди айтшиар, ишга доир гапларга аралашиб, би- ровнинг фикрини цувватлар ски рад қилар, ўз фикрини айтар эди. (А. Қ.)
Асосаи. Бу кўмакчи бирор иш-ҳаракатиинг содир бўлишида асос, таянч, манба бўлган объект маъносини ифодалайди: Маж- лис цабул қилган царорга асосан у бригадага раҳбар қилиб белгиланди. У ўртоцлик суди ажримига асосан бегуноҳ деб топилди.
Биноан. Бу кўмакчи ҳам иш-ҳаракатнинг содир бўлишида асос, таянч, манба бўлган объект маъносини билдиради: Қап- еанчиларнинг айтишларига биноан Фармонқул ҳам, хотини ҳам урушда ўлган эканлар. (А. Қ.) Қомиланинг кечаси пичирла- ган илтижоларига биноан яна бир неча изғиринли кун бўлди. (Ас. М.)
Бу маънода биноан кўмақчисиг.а кўра, асосан кўмакчилар мӧс келиши мумкин. Қиёс қилинг: талй.бла,рига бино&н — та- лабларига кўра, илтимосига биноан — илтимосига кўра, фар- моиига биноан — срармонива кўра, царорига бнноан — царори- га асосан.
Мувофиқ. Бу кўмакчи ҳам иш-ҳаракатнинг содир бўлишида зсос булган объект маъносини билдиради: Л1отаж лю-росшнига мувофиц дабдаба билан Ҳусайн Бойщаро ҳозир бўлди. (0.)
Уларкинг ўзаро писандаларига мувофиқ янги ерлар, чиқари- ладиган сувлар Тешабойга текин ўтади. (М. Исм.)
Қарата. Бу кўмакчи иш-ҳаракат йўналган предмет, шахс, жой, томон маъносини билдиради: Раис кўпчиликка царата
шундай деди: «Меҳнат — меҳнатнинг таги роҳат» деганлари ҳақ экан. Абдураҳмон адолатсизлик олдида бой, мулла, эшону тўраларга царата отилган халқ тоши эди. (Ё. Ш.)
Чиқиш келишигидаги сўзлар билан қўлланадиган кўмакчилар
Сўнг. Бу кўмакчи иш-ҳаракатнинг тугалланиши билан боғ- лиқ бўлган вақт (пайт) муносабатини билдиради: Токчаларга шамлар ёқилиб, вақт хуфтонга яқинлашиб қолгандан сўнг уйга Отабек кирди. (А. Қод.) Иўлчи бунит маъносини бир қанча кундан сўнг тушунди. (0.) Бир ойлаб кечиккандан сўнг Отабек қайтиб келди. (А. Қод.)
Бу кўмакчи чиқиш келишигидаги у, бу, шу олмошлари би- лан бирга келганда бирор иш-ҳаракатдан кейин иккинчиси со- дир бўлганини билдиради: Шундан сўнг Гулнор ҳар минут са- йин кулаверди. (0.) Шундан сўнг бинога яна бир кўз ташла- гач, майдоннинг кун ботарига юрди. (А. Қод.)
Қейин. Бу кўмакчи сўнг кўмакчисининг синоними бўлиб, иш- ҳаракатнинг тугалланиши билан боғлиқ бўлган вақт маъиоси- ни билдиради: Бир ҳафтадан кейин соғайиб яна ишга тушиб кетди. (П. Т.) Мен бўлсам теракнинг учидаги офтобдай гап: ҳозир борман, бирпасдан кейин йўқ. (А. Қ.)
Чиқиш келишигидаги у, бу, шу олмошлари билан бирга келганда ҳам сўнг кўмакчиси билдирган маънони билдиради. Қиёс қилинг: Ундан кейин келди — ундан сўнг келди.
Бу кўмакчи сўнг кўмакчисидаи фарқли равишда сабаб, таъ- кид билдириши ҳам мумкин. Масалан: Юртнинг оғзи каттаси бўлгандан кейин ҳар нима , қилиш қўлидан келади. (А. Қ.) Уқитувчи бўлиб кон егандан кейин болаларни ўзига ром қил- син, босиб олсин-да. (А. Қ.)
Бошқа. Бу кўмакчи мустаснолик маъносини ифодалайди: Қампир анҳорга тикилди, нишаб оқаётган сувда ўзининг ак- сидан боища ҳеч нарса кўринмади. (И. Р.) Биз ўша пайт ялпиз ҳидидан бошқа нарсани ҳам сезишимиз керак эди. (Ас. М.)
Ташқари. Бу кўмакчи бошқа кўмакчисининг синоними бў- либ, ўша кўмакчи каби мустаснолик маъносини билдиради: Диний илмлардан ташқари, риёзиёт, илми нужум, мантиқ ва адабиёт ва ҳоказоларда кенг, пишиқ маълумот касб этган эди. (0.) Сигир — Гуленанинг подадан ажралиб, тикка гречихага қараб йўл олганидан ташқари, ҳеч воқеа юз бергани йўқ. (Г. Николаева.)
Бўлак. Бу кўмакчи ҳам бошқа, ташқари кўмакчиларининг синоними бўлиб, улар каби мустаснолик маъносини англатади:
Бу уйда тўщизта учувчидан бўлак уйнинг эгалари... ҳам турар эди. (Павленко.)
Ўзга. Бу кўмакчи бошца кўмакчисининг синоними бўлиб, мустаснолик маъносини билдиради: Сендан ўзга жонон кўрин- Мас кўзга. (Муқимий.) Бу чексиз кенгликларда чўпонлар таш- лаб кетган эски ҳужраларнинг гувала деворларидан ўзга ҳаёт асари кўринмас эди. (Ас. М.)
Бери. Бу кўмакчи пайт маъносини билдиради ва кўпинча ҳаракатнинг бошланиш вақти билан боғлиқ бўлган маълум пайт оралиғи маъносини ифодалайди. Масалан:
Сени, Омон кўргандан бери Кўзларимга уйқу келмайди.
Сенга майл цўйгандан бери
Ҳеч нарсага кўнгил тўлмайди. (Ҳ. 0.)
Do'stlaringiz bilan baham: |