Ш. Шоабдураҳмонов, М. Асқарова, А. ҲОжиев, И. Расулов, X. Дониёров



Download 0,65 Mb.
bet180/202
Sana21.02.2022
Hajmi0,65 Mb.
#40041
1   ...   176   177   178   179   180   181   182   183   ...   202
Bog'liq
2 5194979698626528277

учун кўмакчиси бадиий адабиётда -чун шаклида ҳам қўлла- нади: Тинчгина яшаш-чун туғилмаганман. («Тошкент оқию- ми».)
учун кўмакчиси -гина, -дир аффиксларини олиши мумкин: Унинг бу гаплари менинг учунгина бутун даҳишти билан янги эди. (Ас. М.) Лекин нима учундир унинг башорати ижобат топмасди. (Ш.)
Каби. Бу кўмакчи ўхшатиш, солиштириш, қиёслаш маъно- сини ифодалайди: У Иўлчига яқин келиб, она каби бошини си- лади ва юпата бошлади. (0.) Тун совуғи билан қотган лой оёқ остида синиқ шиша парчаси каби қирс-қирс уШалади. (0.) Бу воқеа қўрқинчли туш каби Иўлчининг кўз олдидан ўтди. (0.)
Бу маънода каби кўмакчисига мисол, мисоли сўзлари снно- ним бўлиши мумкин: Юлдуз мисвл қўй-қўзинг сулув. (Р. Чин- мирзаев.)
Бу кўмакчи феъл формалари ва модал сўзлар билан келган- да, ўхшатиш, қиёслаш билан бирга ишонмаслик, гумон маъно- ларини ҳам ифодалайди: Гулнор уялган каби табассум билан бошини қуйи солди. (0.) Чол қишлоқда бўлиб ўтган воқеалар- ни хотиридан бир-бир кечираётган каби бир зум жим қолди. (А. К.) Уйда биров бор каби туюлди унга.
каби кўмакчиси вақт билдирувчи сўзлар билан бирга кел- ганда эса доимий ўхшашлик, мунтазамляк маъносини билди- ради: У атрофга назар солмай ^ар вацтдаги каби ғурур би- лан келар эди. (О.) Кечга яқин дадаси қайтгач, қўрғонга кир- ди, ҳар кунги каби қора шўрва учун олов ёқди. (0.)
Сингари. Бу кўмакчи каби кўмакчисининг синоними бў- либ, асосан, каби кўмакчиси англатган маъноларни, яъни ўх- шатиш, солиштириш, қиёслаш, ўхшашлик, мунтазамлик маъ- ноларини билдиради. Масалан: Пўлатнинг кўзларида худди гўдакларники сингари севинч учқунлари чақнади, чопганича уйга кириб кетди. (Ш. Р.) Атроф қум чўли сингари бепоён, ша-



мол учирган қор оёқлар остида ғижирларди. (Ш. Р.) ...қалбаки ҳужжатлар ясаиг сингари ҳаром ишларнинг пири эди. (0.) Бу ишлар ҳаммаси хамирдан қил суғурган сингари енгилгина бўлмайди. (Ш.) У энди, дастлабки кунлардаги сингари бего- насирамас, рўпара келган тўпга қўшилиб хурсандчилик қилар эди. (А. Қ.) Хадича хола болалик чоғидаги сингари унинг бе- лига нон тугиб берди. (А. Қ.)
Янглиғ. Бу кўмакчи каби, сингари
кўмакчиларининг си- ноними бўлиб, асосан, улар англатган маъноларни ифодалай- ди. Янглиғ кўмакчиси ҳозирги ўзбек адабий тили учун архаик- лашган бўлишига қарамай, поэтик ва прозаик асарларда сти- листик талаб билан қўлланади. Ухшатиш, чӧгиштириш, қиёс маъносиии билдиради: Ярашмас сенга бу янглиғ юриш, кайфу сафокорлик. (Қ. Убайдуллаева.) Бу қиз ҳаммаларидан катта- роқ, сочлари эркакларники янглиғ калта қирқилган. (Фад.)
Сайин. Бу кўмакчи қуйидаги маъноларни ифодалайди.

  1. Вақт билдирувчи сўзлар билан бирга келиб, иш-ҳаракат ёки ҳодисанинг муайян вақт ичида такрорланиши ёки мунтазам бўлиб туриши маъносини: Қувноқ қизнинг юрагида севги кун сайин. кучлироқ ёлқинланади. (0.) Республикамизда пахта ҳо- сили йил сайин оишб бормоқда. (Н. С.)

  2. Феъл формалари билан бирга келганда, икки иш-ҳара- катнинг бир йўла содир бўлиши ва бу ҳаракатдаги давом, из- чиллик маъносини: Оёқ товуши ичкарига яцинлашган сайин у ўзида титроқ аралаш бир ҳол сезар эди. (А. Қод.) Ел борган сайин кучлана борди. (А. Қод.)

  3. Иш-ҳаракатни маълум вақт орасида содир бўлиши маъ- носини: Бу ҳол кун сайин такрорланиб турарди.

Сари. Бу кўмакчи иш-ҳаракатщшг объектга қараб йўна- лиши маъносини ифодалайди (бундай кўмакчили бирикувда объектни кўмакчидан олдинги сўз кўрсатиб туради.): Масалан: Тиршидим тоғдан ошдим, ёруғлик сари йўл очдим. («Узбек халқ мақоллари».)
Бу маънода сари кўмакчиси томон кўмакчисига синоним бў- лиши мумкин. Қиёс қилинг: кўча сарикўча томон, ёруғлик сариёруғлик томон.

Download 0,65 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   176   177   178   179   180   181   182   183   ...   202




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish