Ш. Шоабдураҳмонов, М. Асқарова, А. ҲОжиев, И. Расулов, X. Дониёров



Download 0,65 Mb.
bet176/202
Sana21.02.2022
Hajmi0,65 Mb.
#40041
1   ...   172   173   174   175   176   177   178   179   ...   202
Bog'liq
2 5194979698626528277

латтси келмай қолганди. (Ҳ. Н.) Егинг келса олиб берай,— деди. (Ш. Саъдулла.)


Бу формадаги кел ўрнида баъзан бор (бўлишли маънода) ва йўқ (инкор маънода) сўзлари ҳам қўлланади: Ростини айт- сам, менинг ҳам уч-тўрт йил ўцишим бор. (У. Умарбеков.) Зум- рад Крсим тўғрисида баъзан шундай йўсинда гапирар, умуман бу йигитни ёдига олгиси ҳам, унинг тўғрисида гаплашгиси ҳам йўщ эди. (0. Мухторов.)
Айнан бир феълнинг турли формада қўлланишидан ҳам ана- литик функционал формалар ҳосил бўлади.
-са... -син: ўқиса ўқисин, борса борсин каби. Бу форма ҳа- ракатнинг бажарилиши хоҳиш-ихтиёрга зид эмаслиги маъно- сини бнлдиради: Щийналса цийналсин, иккинчи пойламайдиган бўлади, деб ўйларди. (С. 3.)
Биринчи компоненти -а, иккинчи комноненти -гунча аффикс- ли равишдош формасида қўлланган аналитик формада давом- лилик маъноси ифодаланади: Митянинг таклифи ўзининг ҳам кела келгунча ўйлаб келган фикрларига мос эди. (М. Муҳаме- дов.) Лекин, биринчидан, бундай қўлланиш уч-тўртта феъл- лардагина учрайди. Иккинчидан; шу форма ўрнида -гунча аф- фиксли равишдошнинг ўзи қўлланса ҳам давомлилик ифодала- наверади. Аналитик форманинг қўлланишида маъно бир оз ку- чаяди, холос. Қиёсланг: боргунчабора боргунча, ўлгунчаўла ўлгунча, келгунчакела келгунча каби.
-ган аффикси билан ясалган сифатдош формасининг турли формада такрор қўлланишидан ҳам аналитик форма ҳосил бў- лади. Бу типдаги аналитик формада компонентларнинг қўл- ланиши икки хил кўрииишга эга: 1) биринчи компонент шахс кўрсаткичи билан қўлланади. Бу форма сурункали давом этиш, доимийлик маъиоларини ифодалайди: Уртоқлари китобдан бош кўтармайди, нуқул ўцигани ўкиган. (А. Несин.) Уқитувчилар %ам уларга бригадир бўлиб, далада юргани юрган. (77. Қ.); 2} биринчи компонент чиқиш келишиги формасида, иккинчи компонент феълнннг бошқа ҳар қандай формаларида ҳўллана- ди. Бу формада давомлилик маъноси ривожланиш, кучайиш оттенкаси билан ифодаланади: Унинг пахтазорлари кенгайган- дан кенгайди. (Ҳ. Ғ.) Ел кучайгандан кучайиб борар ва шу нисбатда мозор ичи ҳам яна бир қат қўрқинч ҳолга кирар-эди. (А. Қод.) Ҳаш-паш дегунча область раҳбарлари олдида ик- каласининг нуфузи ошгакдан ошиб, айтгани айтган, дегани де- ган бўлиб қолди. (Т. Пўлат.)
Жуфт ва такрорий формалар

  1. §. Феълнинг сифатдощ ва равишдош формаларидан баъзилари жуфт ёки такрорий сўз ҳолида қўлланиб, турли грам- матик маъноларни ифодалайди.



-а, -й ва -(и)б аффнксли равишдошлар такрор ҳолда қўл- ланиб, шу формадаги феъл билдирган ҳаракатшшг такрорий- лигини, давомлилигини билдиради: Тоғ оралигидаги қалин қор эрий-эрий одам бемалол кира оладиган ғор бўлиб қолибди. (С. Ан.) Саратоннинг оловида меҳнат цила-цила ёшликдан чи- нищани учун чол унча терламас эди. (0.) Колхозчилар унинг овцатини мацтаб-мацтаб ейишади. (Ҳ. Н.)
Биринчи компоненти -(а)р, иккинчи компоненти -мас аф- фиксли формада (бўлишли-бўлишсиз формада) қўлланган феъл формаси шу формадаги феъл билдирган ҳаракат тўла юз бермасданоқ бошқа бир ҳаракатыинг бўлишини билдиради: Поезд бир станция йўл босар-босмас ҳаммамиз танишиб олдик. (У. Умарбеков.)

Баъзан биринчи компонентнинг -(и)б, шунингдек, ҳар икки компонентнинг равишдош формасида қўлланиши ҳам учрай- ди: Қишлоцчилик эмасми, у балоғатга етиб-етмасданоц катта ёшдаги одамлар сафига қўшилди. (0. Мухторов.) Биттаси бир- икки ёшга етиб-етмай оламдан ўтган экан. (С. Аҳм.)
РАВИШ

  1. §. Равиш ҳаракат-ҳолат белгисини билдирувчи сўз тур- кумидир. Шу хусусиятига кўра равиш туркумига оид сўзлар асосан феълга боғланиб келади.

Равишлар феъл билдирган ҳаракат-ҳолатнинг бажарнлиш тарзи, пайти, ўрни, мақсади ва шу кабиларни билдиради: Бек- темир айрилгиси келмай, солдатларча қадам отиб кетаётган қизга эргашди. (0.) Яна тойиб-пойиб кетмасин деб эутиётдаы оёғи тагига ғишт тираб ҳам қўйди. (Ш. Саъдулла.) ...имонсиз кўрнамакларнинг оқибати вой бўлишини бизга яхшилаб ту- шунтиришди. (Ж. Ш.) Эртаси эрталаб ҳокимхонага боришга қарор бердилар. (Ш. Саъдулла.) Наҳот тўхтамас? Наҳот бир сўз айтмай, бу совуқ гўрда тириклайин қолдириб кетар. (0. Ё.) Олисдан тунги сменадаги экскаватор ва ўзга машиналарнинг қудратли наъраси барала эшитилар эди. (0.)
Равиш туркумига оид айрим сўзлар сифат ёки отга боғла- ниб келиши мумкин. Лекин бундай ҳолларда равиш белгининг белгисини ёки предметиинг белгисини эмас, ўзи боғланиб кел- ган сифат ёки отдан англашилган ҳаракат-ҳо'латн|шг белгиси- ни бийдиради: Кеча ҳаво жуда совуқ 'э&й/ У ҳозйр бециёс ва тасаввур қилиб бўлмас бахтиёр эди. (Ш. Саъдулла.) Унинг муомаласи ҳамиша шундай. Биз коммунизмнинг батамом е>а узил-кесил тантанасига қаттиқ ишонамиз. («С. Узб.»)
Э с л а т м а. Сифат ёки равишлар билан қўлланиб, белгининг кучли ёки кучсиз даражасини билдирувчи жуда (жуда чиройли, жуда тез), энг (энг баланд, энг узоқ), қоқ. (щоц қуруқ, қоқ ўртасида), ланг (ланг очиқ), гирт (ғирт ёлғон), ғоят (ғоят гўзал, ғоят тез), сал (сал нордон, сал секин) каби сўзлар равиш ҳисобланмайди, чунки равишлар мустаҳил маъполи лексик



бирликлардир. Келтирилган типдаги сўзлар эса (шу вазифада қўлланганда) мустақил лексик маънога эга эмас, улар белгиникг турли даражасини кўрса- тиш учун хизмат қилади.

  1. §. Равишлар мустақил сўз туркуми сифатида, ўзига хос морфологик белгиларга эга. Бундай белгилардан бири равиш- ларнинг ўзгармаслигидир: равишлар бирор сўзга боғланганда, формаси ўзгармайди. Улар таркибида учрайдиган кўплик, эга- лик ва келишик аффикслари ҳам форма ясовчи сифатида қат- кашмайди. Бу аффикслар равишнинг ўзак қисмига киради, яъни шу аффикс билангина у сўз равиш ҳисобланади ёки бу аффикс форма ясовчилардан бошқа вазифада қатнашади. Ма- салан: бирдан, бирга, кунда, чалқанчасига, бирданига, ёнла- маси(га), қатораси(га) каби равишлардаги келишик ва эгалик аффикслари ўз асл маъно ва вазифасини йўқотган. Бу сўзлар худди шу кўринишда равишга айланган: Азимжон ҳам қарин- дошини бошқача тасаввур этгани учун, ҳозир уни кўриб бирдан гап тополмади. (Ас. М.) Янги шпиндель нусхасидан учта яса- дик... Яцинда синаб кўрамиз. (М. Қ.) Авваллари, илгарилари каби равишлар таркибидаги -лар ва -и кўплик ва эгалик ифо- даловчи аффикслар эмас. Бунда -лар аффикси илгарига оид ноаниқ, давомли вақтни кўрсатса, -и аффикси эгалик ифода- лаш (шахс кўрсатиш) хусусиятини бутунлай йўқотган: Оцшом- лари Насриддин афанди латифаларини айтиб русларни кулди- ради. (0.)

Узбек тилида равиш ясовчи махсус аффикслар бор. Шун- дай аффиксларга эгалик ҳам равишларнииг ўзига хос белгиси (сўз ясалиш белгиси) ҳисоблаиади: дўстона* ҳарбийчасига, ёвузларча, ойлаб
каби.
Равишларнинг сиитактик вазифаси гапда ҳол бўлиб келиш- дир: Бу тупроқшунос олимлар билан Уктам район марказида тасодифан учрашган эди. (0.) Ҳаяжон билан чолнинг қўлини сиқди ва ўзга колхозчилар билан биродарона хайрлашди. (0.)
РАВИШЛАРНИНГ МАЪНОГА КЎРА ТУРЛАРИ

  1. §. Равишлар ҳаракат-ҳолатнииг қайжиҳатдан бўлган белгисиии кўрсатишдаги умумий хусусиятларига кўра қуйидаги турларга бўлинади.

  2. §. Т-арз равиши. Равишларнинг асосий қисмини тарз равиШлари 'ташкиЛ ;э1,'ади. Бу турга кирувчи равишлар :ҳ&ракат- ҳолатиинг қайтарзда юз бериши, қандай усул (йўл) билан бажарилиши каби маъноларни билдиради: қўққисдан, бехосдан, тез(да), секин, астойдцл, бекорга, яёв, пиёда, кетма-кет, аранг, дарҳол, зимдан, базўр кабилар. Тарз равишлари гапда тарз ҳоли вазифасида келади: Зулфия табиат, турмуш синовига мардонавор бардош берди. («Тошкент оқшоми».) Кейин ўйлаб кўриб, биргалашиб киришга рози бўлдилар. (Ҳ. Қодирий.) Ит итоаткорона чўкди-да, тумшуғини ерга бериб ётиб олди.



(Ш. Саъдулла.) Шарофатбиби рўмолини салгина тузатиб, сў- ри томон аста юриб борди. (0.) У суҳбат чоғида ўзинингми, ўзганингми шеърларидан ёдаки парчалар ўқиб, мисоллар кел- тирар ва тингловчилар билан шеърыят бобида баҳслашар зди. (Ҳ. Қодирий.)
Эслатма. Миқдор билдирувчи кўп, оз, мўл, кам каби
сўзлар равиш туркумига кнрмайди. Чунки булар ҳаракат-ҳолат белгисиии эмас, мавҳум миқдорни билдирувчи сўзлардир.

  1. §. Пайт равиши. Бу турдаги равишлар иш-ҳаракатнинг бажарилиш пайтйни (вақтини) билдиради: бугун, эрта(га), кеча, ўқтин-ўқтин, кеча-кундуз, аввал, ҳозир, доим, эрта-индин кабилар. Пайт равишлари гапда пайт ҳоли вазифасида келади: Дадаси ва аяси унга кечаси матал айтиб беришар эди. (Ш. Саъ- дулла.) Тақсир, ойда-йилда бир келадиган рўзани нима қила- миз тутиб, қўйинг, ўйнасин! («Афанди латифалари».)

  2. §. Урин равиши. Урин равишлари ҳаракат-ҳолатнинг ба- жарилиш, йўналиш, чиқиш ўрнини билдиради: олдинда, олисда, яқинда, юқорига, пастга, олисдан, яқиндан кабилар. Урин ра- вишлари гаида ўрин ҳоли вазифасида келади: ...гранаталар улоқтирилди, аммо командир бошлиқ совет жангчилари олға ташланиб бостириб бораверардилар. (Ш. Саъдулла.) Қўксинг- изда ёлғиз Ватан муҳаббати бор. Сиз боссангиз илгарига ер- кўк ларзадор. (0.) Бунда булбул китоб ўқийди. Бунда қуртлар 'ипак тўқийди. (Ҳ. 0.) Яцинда ногаҳон қизларнинг товуши эши- тилиб қолди. (0.)

  3. §. Мақсад равиши. Бу турдаги равишлар саноқли да- ражада бўлиб, улар ҳаракатиинг бажарилиш мақсадини, нима учун бажарилишини билдиради ва гапда мақсад ҳоли вазифа- сида келади: Улгура олмайман-да. Унда шиим бор эди... Атай- лаб колхоздан келувдим. (X. Сеитов.) Начора, буни жўрттага қилувдик. (М. Исм.)

Ҳаракатнинг бажарилиш мақсади учун, деб ёрдамчи сўзла- ри ва -гани аффиксли равишдош ёрдамида аниқ ифодаланади: Уқиш учун келган. Ердамлашай деб келдим. Уқигани келди. Шу сабабли ўзбек тилида мақсад ифодаловчи мустақил сўзлар
(раВйШЛЯр) КймДйр.
Хуллас, ўзбек тилидаги равишлар белги билдиришлаги уму- мий хусусиятларига кўра тарз, пайт, ўрин ва мақрад равишла- ригя бўлвиади. Буляпдян пайт. ўпин вя< мяқеад -маънолзри ан- ча конкрет бўлиб, бу турга кирувчи равишларни фарқлаӧ олиш қийин эмас. Тарз равиши группасига .кирувчи равишлар айрим ўзига хос хусусиятлари билан бир-биридан фарқланади. Ма- салан: тез, қўққисдан, базўр, бирин-кетин, узил-кесил каби ра- вишларнинг маъносига эътибор бериг-гг,. Бу равишлар ҳаракат- нинг' турлича белгиларини билдирса-да, лекин уларнииг ҳам- маси бир умумий хусусиятга эга, яъни ҳаракатнинг бажари-



лиш тарзкки билдиради. Умуман, пайт, ўрин ва мақсад равиш- ларидан бӧшқа барча равишларни, энг умумий хусусиятларига кўра, бир турга киритиш ва «тарз равишлари» деб аташ мум- кин. Бунда «тг.рз» сўзи анча кенг тушунчани ифодалайди.

Download 0,65 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   172   173   174   175   176   177   178   179   ...   202




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish