Ш. Шоабдураҳмонов, М. Асқарова, А. ҲОжиев, И. Расулов, X. Дониёров



Download 0,65 Mb.
bet184/202
Sana21.02.2022
Hajmi0,65 Mb.
#40041
1   ...   180   181   182   183   184   185   186   187   ...   202
Bog'liq
2 5194979698626528277

Почтачи бўлгандан бери иккита мотоциклни синдирди. (А. 1{.) ...У эрталабдан бери шу нарсани узлуксиз такрорлар эди. (П. Т.) Дунёга келиб эсини таний бошлагандан бери цандай яхши одамларни кўрганини хаёлидан ўтказди. (П. Т.)
Бу кўмакчи вақт билдирувчи сўзлар билан бирга келганда, пайт оралиғи конкретлашади. Бу конкретликни у сўзлар олди- дан келган сонлар кўрсатиб туради: Уч
кундан бери калава- нинг учини йўқотиб цўйганман. Уч кундан бери ўзимни тутиб ололмайман, кулги бўлганим-бўлган. (М. Бобоев.) Бир ойдан бери у мени дераза олдига михлаб қўйган. (М. Бобоев.)
Лекин сонлар ўрнида неча, цанча каби олмошлар келса, пайтдаги бу конкретлик йўқолади: Қанча кундан бери поездни кутиб ётишибди. Печа йилдан бери ишлайди.
Шунингдек, бери кўмакчиси кўп сўзи билан бирга келганда ҳам пайт маъносида ноаниқликни билдирадш Гулнор билан кўпдан бери турамиз-у, лекин битта ҳам боламиз йўқ, (Ойдин.)
Буён. Бу кўмакчи бери кўмакчисининг синоними бўлиб, вақт маъносини ифодалайди: Бир ҳафтадан буён сизни циди- раман. (Ғ. Ғ.) Икки йилдан буён дом-дарак йўқ, (0.) Унинг бу ҳовлига кирганидан буён бир йил ўтди. (П. Т.) Эсини та- нигандан буён хаста бўлмаган.., (0.) Элмурод.,, цишлоща келганидан буён ўз бошидан нималар кечган бўлса ҳаммасини бирма-бир хаёлидан ўтказди. (П. Т.)
Қиёс қилинг: бир ҳафтадан буёнбир ҳафтадан бери, ик- ки ойдан буёникки ойдан бери, кирганидан буёнкирга- нидан бери. .
Нари (//нарига). Иш-ҳарака'тнинг чегараси ёки даражасини ифодалаш учун қўлланади: Кампир йиғлашдан нари (Цнарига) ўтмади.
Бу кўмакчи, кўпинча, бери кўмакчиси билан алмашиниб қўл- ланади (анчадан нари—анчадан бери). Лекин уларни бундай алмаштириб қўллаш стилистик жиҳатдан хатодир. Чунки бу кўмакчилар масофа жиҳатидан узоқ ва яқинни кўрсатиши билан ўзаро фарқланади.



Бурун. Бу кўмакчи иш-ҳаракатнииг ўтган замонда содир бўлгани маъносини англатади: Тансиқ ўз ишани ҳаммадан бу- рун бажариб уйга эрта қайтди. (0.) Бу йўлни урушдан бурун колхозчилар қурган эдилар. (0.) Эшикни цоцмасдап бурун, гўё уларни кутиб ўтирган каби, боғ эгаси чиқди. (0.)
Млгари. Бу кўмакчи пайт муносабатини билдириб, бирор ҳодиса, иш-ҳаракатни воқе бўлишида ундан олдин содир бўл- ган ҳодисани билдириш учун қўлланади. Қуйидаги сўзлар би- лан муносабатга киришади:

  1. от ва олмошлар билан келади: Бу корхайр. Сендан ил- гари мен тарафдорман. (0.) Аммо хаммадан илгари сиздан сўрайман: Менга ишончингиз борми? (А. Қод.) Аммо ўз ризо- лигининг шарти қилиб тўйдаи илгари Марғилон бориб келиш- ни а.хд қилди. (А: Қод.)

  2. вақт билдирувчи сўзлар билан келади: Бундан ўн беш кунча илгари Кумуш онасига бир хат ёзган эди. (А. Қод.) Вой, уч кун илгари эвара кўрди-я! (0.)

  3. феъл формалари билан келади: У қутиси устига «Роза» деб ёзилган папиросни қўлига олиб, гугурт чацмасдан илгари Мирзакаримбойни қаноатлантиришга тиришди. (0.) Бу ишга қадам қўймасдан илгари, бир карра сизнинг олдингизга ўтиш, раъйингизни билишга тўғри келди. (0.)

Бошлаб. Бу кўмакчи иш-ҳаракат ёки ҳодисанинг содир бў- лишидаги бошланиш ваҳтини ифодалайди: 1 сентябрдан бошлаб ўқишга борамиз. Шу кундан богилаб Умаров агроном билан ҳам чап бўлиб қолди. («Муштум».) ...Ҳаммаларшинг руҳини ҳукмрон бир фикр, кўп ҳам ҳашаматли бўлмаган залга кириш- даи бошлаб кучли равишда сезила бошлаган бир фикр чулғаб олган эди. (77. Т.)
Тортиб. Бу кўмакчи иш-ҳаракат ёки воқеанинг содир бўли- шидаги бошланғич ўрин, манба маъноларини англатади: Қи- зимнинг эмган она сутидан тортиб кўз нуригача ўзимники! (Ас. М.) Энг катта шаҳарлардан тортиб то энг кичик ишҳар- ларгача айланиб чиқди. Ҳамма ишни электр бажаради: мол- хонани ёритшидаи тортиб сигирларни соғишгача. (С. Абду- қаҳҳор.)
Кўмакчи отлар

  1. §. Кўмакчи отлар ўзларининг лексик маъноларини сақ- лаган мустақил сўзлар бўлишига қарамай, ёрдамчи сўзлар ка- би гапда турли муносабатларни ҳам билдириб келади.

Ҳозирги ўзбек адабий тилида ост, уст, олд, ӧрқа, ён, ич, ора, бош, ўрта
сўзлари кўмакчи отларга тааллуқлидир.
Ост. Жўналиш келишигидаги остига сўзи иш-ҳаракатни би* рор предметга ёки уиинг остки қисмига, томонига йўналтирил-* ганини кўрсатади. Анбар отин кулимсираб естщ остига қўл югуртирар экан, д&фтарни ^енг устидан укки^қўллаб Муқимий*



га тутди. (С. Абдулла.) Жуда оҳиста эшкак узиб келган қайиқ сувга чодир бўлиб ёпирилган мажнун тол остига кирди, тўх- тади. (Ш.)
Урин-пайт келишигидаги остида
сўзи қуйидаги маъно муно- сабатларини ифодалайди:

  1. Иш-ҳаракатни бирор предметнинг пастки цисмида (ос- тида, тагида) ёки бевосита унинг тагида содир бўлганини ифо- далайди: Сидиқжон катта йўлдан анча четда, каттакон пахмоқ бир дарахт сстида милтиллаб турган чироққа томон бурилди. (А. Қ.) Ер ёмғир намидан кўпчир, шамол булутларни тўзит- ганда эса ёрқин қуёш остида яйрар, ундан мовий буғ ўрлар эди. (М. Шолохов.)

Чиқиш келишигидаги остидан сўзи иш-ҳаракатни бирор предметдан ёки унинг остки қисмидан, тагидан йўналганини кўрсатади: Раъно кулимсираб ер остидан Анварга қаради. (А. Қод.) Ёшлар бир-бирларига ер остидан қарашиб олгач, Муҳаммад Аминхўжа ҳикояни давом эттиришини илтимос қил- ди. (С. Абдулла.)
Таг. Бу кўмакчи от ост кўмакчисига синонимдир. Қиёс қи- линг: Раъно ер тагидан Раҳимжонни кузатдиРаъно ер ос- тидан Раҳимжонни кузатди.
Уст. Жўналиш келишигидаги устига сўзи қуйидаги маъно муносабатларини ифодалайди:

  1. Иш-ҳаракатнинг бирор предмет устига йўналганини: Қуёш ғарбга қараб оққан, гулдасталар устига қўндирилган ол- тин ҳилол аломатлари қуёш нури билан кўзни элитарли дара- жада яшнар эдилар. (А. Қод.) Баҳор дадасига кўз қирини таш- лаб қўйди-ю, яна стол устига эгилди. (Ш. Р.)

  2. Бирор нш-ҳаракатни тўлдириш учун унга қўшимча равиш- да яна бсшқа биринннг содир бўлишини: Қолхозчиларнинг ҳар бири икки-уч кишининг ишини бажаргани устига китоб ўқиш,.., агротехника тўгарагига қатнашишга ҳам фурсат топишарди. (Р. Ф.) Бу йил куз вақтли келди, унинг устига ёғингарчилик кўз очирмади. («Шарқ юлдузи».)

Урин-пайт келишигидаги устида сўзи қуйидаги маъно муно- сабатларкни ифодалайди:

  1. Иш-ҳаракат бирор предмет устида содир бўлганини: Узоқ шаҳар устида чақмоқ чақиб, момақалдироқ гумбурлади. (А. Қ.) Эргаш полк байроғини бош устида баланд тутганча Ленин мав- золейи ёнидан ўтди. (Ҳ. Ғ.)

  2. Иш-ҳаракатнинг содир бўлишидаги вақт, давр, муддат- ни: Овқат устида Хадича хола қишлоқда бўлиб ўтган ҳамма катта-качак ҳвдисалар тўғрисида гапириб берди. (А. Қ.) Йўл- дош бугун эрталаб чой устида онасига повестка кўрсатди. (Ҳ. Ғ.)

  3. Сўзлаш, фикрлашга оид феъллар билан бирга келиб, шу процессни қўзғатувчи сабаб предметни билдиради ва тўғри- сида кўмакчйсига еииоаим бўлади, Қиёс қилинг: Қейин бода-



Download 0,65 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   180   181   182   183   184   185   186   187   ...   202




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish