лари устида сўзлашга ўтди — Кейин болалари тўғрисида сўз-
лашга ўтди.
Руҳий ҳолатни: Бунда кўпинча ҳолат билдирувчи сўзлар билан бирга келади: аччиқ устида, жаҳл устида, ғазаб устида: Ел ортиқча бир ғазаб устида эди, ер юзидаги тиккайган нарса- ни букиб-янчиб ташламоқчи бўлгандай пишқирар эди. (А. Қод.)
Чиқиш келишигидаги устидан сўзи қуйидаги маъно муноса- батларини ифодалайди:
Иш-ҳаракат бирор предметнинг устидан йўналганини: Қоронғиликдан эски кул ранг пахталик чопоп устидан белбоғ боғлаган ўрта бўйли, қотмагина чол чиқиб келди. (А. Қ.) Хай- ри хатни стол устидан олиб улгурмасданоқ, Халил ота билан Баҳор кириб келишди. (Ш. Р.)
Иш-ҳаракат бирор шахсга қарши қаратилганини, йўнал^ тирилганини: ...Саида устидан ёзилган аризанинг ...биринчи нусхаси эди. (А. Қ.)
Олд. Жўналиш келишигидаги олдига сўзи иш-ҳаракатнинг бирор предметнинг олдинги қисмига йўналтирилганини ифода- лайди: Шу пайтда мактаб қизлари... Зебининг олдига келди- лар-у, уни ўраб олдилар. (Ш. Р.) У пиёлага чойни қуйиб, Ер- матнинг блдига қўйди. (0.)
Урин-пайт келишигидаги олдида сўзи қуйидаги маъно му- носабатларини ифодалайди:
Иш-ҳаракатнинг бирор предметнинг олдида содир бўл- ганини ифодалайди: Тўрахонов Пўлатнинг расми олдида тур- ган Баҳорга кўзи тушди-ю, бирданига юришини секинлаштир- ди. (Ш. Р.) Гулноз дадасининг келганини эшик олдида тўх- таган машина моторининг гуриллашидан сезиб, уйдан отилиб чиқди. (Ҳ. Ғ.)
Иш-ҳаракатнинг бирор шахс олдида содир бўлганини ифо- далайди: Қизил шапкали, қотмагина темир йўлчи минбарга югуриб чиқди-да, Охунбобоев олдида ғоз туриб рапорт бер- ди. (Ҳ. Ғ.) ...Агар кўзини ёғ босган бўлса, халойиқ олдида ба- ланд товуш билан айтиб, кўзини очишимиз керак. (А. Қ.)
Чиқиш келишигидаги олдидан сўзи қуйидаги маъно муно- сабатларини ифӧдалайди:
Иш-ҳаракатнинг бирор предметнинг олдидан ёки олдинги қисмидан йўналганини: Муқимий Миён Сотиболдихоннинг ол- дидан қайтиб келаётганда ҳужра даҳлизида паранжили Зиёда аяга дуч келди. (С. Абдулла.) Мадамин Олахўжа маҳсум ол- дидан кўнгли ўксигандай бўлиб кетгандан бери келмай қўй- ди. (П. Т.)
Иш-ҳаракатнинг бири олдидан бошқаси содир бўлгани- ни: Бюро олдидан Носиров Саида билан, гаплашиб, унинг узил- кесил розилигини олди. (А. Қ.) У кетиш олдидан олган нарса- ларини яна кўздан кечирди:
Орқа. Жўналиш келишигидаги орқасига сўзи иш-ҳаракат* нинг бирор._ предметнинг орқасига, қарама-қарши томонига
йўналганини ифодалайди: Майор стол орцасига ёзилган хари-' тани кўздан кечирди. (Ҳ. Ғ.) Довучча чайнаётган бола... нари~ роща бориб эшик орцасига беркинди. (С. Аҳм.)
Урин-пайт келишигидаги орқасида сўзи иш-ҳаракатнинг бн* рор предметнинг орқаснда содир бўлганини ёки предметнинг ўрни бошқа предметнинг орқасида эканини англатади: Унг то- 'мондаги тахлаб қўйилган ёғоч бордонлар орқасида от киш- нади. (А. Қ.) Девор орцасида онасини соғинган бузоқ чўзиб- чўзиб маърайди. (С. Аҳм.)
Чиқиш келишигидаги орқасидан сўзи қуйидаги маъно муно- сабатларини ифодалайди:
Иш-ҳаракатнинг бирор предметнинг орқасидан, орқа то- монидан йўналганини: Адир орцасидан баркашдек ой кўтарил- моқда. (С. Аҳм.) Қўшиқ энди авжига чиққан эди, ишком ор- қасидан хотин кишининг зардали товуши келди. (С. Аҳм.)
Иш-ҳаракатнинг бирор предметнинг орқасидан, кетидан, давомидан содир бўлганини: Овқат орқасидан чой берилди. (А. Қод.) Алишер Лутфий орқасидан меҳмонхонага киради. (0.)
Ён. Жўналиш келишигидаги ёнига сўзи иш-ҳаракатнинг би- рор предметнинг ён томонига йўналганини ифодалайди: Ойни- са ҳамкасблари ёнига минг машаққатлар билан етиб келди. (Ҳ. Ғ.) Гулноз конверт елимини лабида ҳўллаб ёпиштирди ва Лобарнинг деразаси ёнига бориб уни чертди. (Ҳ. Ғ.)
Урин-пайт келишигидаги ёнида сўзи иш-ҳаракатнинг бнрор предметнинг ёнида (унга яқин ерда, жойда) атрофида, ҳато- рида содир бўлгаишш ифодалайди: Ойниса Гулнознинг ёнида ўтириб, рўпарасидаги Алижон билан Иўлдошни кўздан кечи- рарди. (Ҳ. Ғ.) Султонали эрталаб уйқудан туриб,... болалари ёнида чой ичмай, СолиХ маҳдумнинг ҳовлисига қараб кетди. (А. Қод.)
Чиқиш келишигидаги ёнидан сўзи иш-ҳаракатнинг бирор предметнинг ёнидан йўналганини ифодалайди: Улар посёлка ёнидан бурилиб, узоқдан саробдай кўринган ясси тоғлар сари 'йўл олдилар. (Ас. М.) Гулноз ҳам ўз навбатида меҳмонлар- ни мева ейшига қистар, айниқса Ойнисанинг ёнидан кетмас, унга гоҳ қизил олма, гоҳ оқ ўрик, гоҳ кўксултон тутарди. (Ҳ. Ғ.)
Ич. Жўналиш келишигидаги ичига сўзи иш-ҳаракатнинг би- рор предметнинг ичига йўналганини ифодалайди: Тўрахонов отини қимтиб, ариқдан ўтди ва боғ ичига кириб кетди. (Ш. Р.) ...йирик қор парчалари хизматкорхонанинг кичкина деразаси- га урилар, унинг синиқ ойнасидан уй ичига ҳам уриб кирар... (О.)
Урин-пайт келшнигидаги ичида сўзи ҳуйидаги маъно муно- сабатларини ифодалайди:
Иш-ҳаракатнинг бирор предмет ичида, ички томонида, ораснда содир бўлишини: Толзорлар ичида шоли, буғдой ортиб
келган аравалар, отлар, эшаклар қатор тизилиб туришади.. (Ҳ. Ғ.) Низомиддиновнинг қўлидаги папиросидан сизиб чиқа- ётган тутуи уй ичида ҳалқа-ҳалқа бўлиб сузиб юрибди. (С. Аҳм.)
Иш-ҳаракатыи бирор ҳолат, вазият ичида содир бўлгани- ыи: Оппоқ цуюн ичида трамвай қўнғироғи эиштилди. (Ҳ. Ғ.) Анвар Раънонинг ола-чалпоқ кўланка ичида хаёлий бўлиб кў- ринган юзига қаради. (А. Қод.)
Шунингдек, иш-ҳаракатнинг бирор руҳий ҳолатда содир бўлганини ифодалайди: Ҳаяжон ичида келиб, аввал Саидага қўл берди. (А. Қ.) Хотинини... мана шундай ҳаяжон ичида би- ринчи марта кўриб туриши эди. (Р. Ф.)
Иш-ҳаракатни маълум бир давр, вақт ичида содир бўл-< ганини ифодаЛайди: Зайнаб уч-тўрт ойнинг ичида киши тани- маслик ҳолга тушган эди. (А. Қод.) Бектемир қишлоқда бир- пкки соат ичида болалардан, аёллардан, чоллардан бир-бири- дан фожиа воқеаларни эшитди. (О.)
Чиқ'иш келишигидаги ичидан сўзи иш-ҳаракатни бирор предмет ичидан, орасидан йўналганини ифодалайди: Гулноз меҳмонларни ишкомлар ичидан олмазорга олиб чиқди. (Ҳ. Ғ.) Урмонжон токчага суяб қўйилган бир ўрам қоғоз ичидан бмр тахтасини олиб Қурбон отанинг олдига ёзди. (А. Қ.) Шу пайт- да дарахтлар ичидан чиққан мактаб қизлари... уни ўраб олди- лар. (Ш. Р.)
Томон. Бу кўмакчи маълум кўмакчили конструкцияда соф кўмакчига ҳам айланган («Жўналиш келишигидаги сўзлар би- лаи келадиган кўмакчилар»га қаранг).
Жўналиш келишигидаги томонга, томонига сўзлари иш-ҳа- ракатнинг бирор предметга томон йўналишини ифодалайди: Уста Баҳром шошиб бориб, боласининг бош томонига ўтирди. (М. Исм.) Эртасига онаси қуда томонга одам юборди. (А. Қ.) Ҳовлидагилар ҳаммаси ланг очиқ дарвоза томонга интилди. (Ҳ. Ғ.)
Урин-пайт келишигидаги томонда, томонида сўзлари иш-ҳа- ракатнинг бирор йредмет, жой яқинида содкр бўлганини ифо- далайди: Бу воқеа ҳув кўкариб кўриниб турган тоғ томонда бўлган эди. (Ас. М.) Билмадим, ҳар ҳолда у қишлоқ тзмонда турур эди.
Чиқиш келишигидаги томондан, томонидан сўзлари қуйида- ги маъно муносабатларинй ифодалайди:
Иш-ҳаракатнинг бирор нредмет томонидан йўналга- нини: Ҳаял ўтмай ўша томондан Урмонжон чиқиб келди. (А. Қ.) Эишк томондан Ҳамид ҳам кўриниб қолд'и. (А. Қод.) Дирё томондан эсган изғирин бурунни учириб кетай дей- ди. (А. Қ.)
Иш-ҳаракатнинг содир бўлишидаги объект маъносини: Муҳаммад Аминхўжа „.тоғаси ва тоғасининг хотини томонидан қайноқ қарши олинар Зди. (С. Абдулла.) Узбек ойим маргилон-
Do'stlaringiz bilan baham: |