Ш. Шоабдураҳмонов, М. Асқарова, А. ҲОжиев, И. Расулов, X. Дониёров



Download 0,65 Mb.
bet187/202
Sana21.02.2022
Hajmi0,65 Mb.
#40041
1   ...   183   184   185   186   187   188   189   190   ...   202
Bog'liq
2 5194979698626528277

Боишда ва бошидан ёрдамчи сўзлари пайт билдирувчи сўз- лар билан биргаликда келганда вақт муносабатини ифода- лайди.
Масалан: Бу 'ёз (циш) бошида бўлган эди, йил бошидан шундай эди.
.БОҒЛОВЧИ

  1. §. Гапда қўшма гап составидаги айрим содда гаплар ва уюшган бўлаклар орасидаги турли муносабатларни ифодалаш учун қўлланиладиган ёрдамчи сўзлар боғловчилар дейилади.



Боғловчилар грамматик жиҳатдан ўзгармайди ва мустақил лексик маънога ҳам эга эмас.
Боғловчилар ўзлари боғлаган айрим сўзлар ва айрим содч да гапларни ўзаро қандай муносабатда экаиликларини, шунинг- дек, шу муносабатларнинг хилини кўрсатади. Узбек тилида боғловчилар якка ёки такрорий қўлланадилар. Шунга кўра улар икки хил: якка боғловчилар ва такрорий
боғловчилар.
Якка боғловчилар
уюшган бўлаклар ва айрим гаплар ора- сида якка ҳолда қўлланади: ва, ҳамда, аммо, лекин, бироқ, бал~ ки, ҳолбуки, ваҳоланки, ёки, ёхуд, ё, гар, агар, агарда, башарти, чунки, гарчи, гўё, гўёки, -ки, -ким.
Такрорий боғловчилар бир гапда икки ёки ундан ортиқ ўрин- да гап бўлаклари билан, шунингдек, қўшма гапларда айрим содда гаплар билан бирга айнан такрорлаиади: дам..., дам, баъзан..., баъзан, ҳам..., ҳам, бир..., бир, ёки..., ёки, ё..., ё, гоҳ..., гоҳ, хоҳ..., хоҳ: У ҳам кўп ўтмай ё ипженер, ё ўцитувчи бўли- ши мумкин (0.) Раис отам ҳар вақт шундай дейди: ҳам ўқи, ҳам тўқи, ўйинни эртага қўй. (0.) Гоҳ кулиб, гоҳ кулдиради, (Ш.)
Такрорий боғловчилар такрорланган гап бўлаги ёки айрим гапларнинг олдида қўлланади. Такрорий боғловчиларнинг бир қисми якка ҳолда ҳам қўлланиши мумкин (ё, ёки). Бу ҳолда улар якка боғловчи ҳисобланади: Бу цир Астрахань ёки Сал қирлари сингари теп-текис эмас... (Фад.)
Такрорий боғловчиларнинг айримлари фақат такрорланган- дагина боғловчи ҳисобланади, якка қўлланганда эса ўзи ман- суб бўлган сўз туркумига тааллуқли бўлади (бир—сон, ҳам—■ юклама, баъзан — равиш каби). »
Баъзан гапда бир боғловчининг ўзи икки ва ундан ортиқ ўриида уюшган бўлаклар орасида келиб, уларнинг тенг муно- сабатда эканини кўрсатиши ёки икки хил якка боғловчи бир гап составида келиши мумкин. Лекии бундай боғловчилар такрорий боғловчи саналмайди: Тансиц ва ўртоцлари тажрибакорлар кў- зи ва дищати билан олдин далани кезиб чицдилар. (0.) Любка^ Григорий Ильичнинг олдига югуриб келиб, кичкина ва оппоқ қўли билан унинг қора ва қадоқ қўлини ушлади. (Фад.)

  1. §. Боғловчилар гапдаги вазифасига кўра икки хил: тенг боғловчилар ва эргаштирувчи боғлов- ч и л а р.

Тенг боғловчилар

  1. §. Тенг боғловчилар гап бўлаклари ва айрим содда гаплар орасидаги тенг муносабатларни ифодалайди. Бундай боғловчилар: а) гапнинг уюшган бўлакларини боғлайди: Кеча


Download 0,65 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   183   184   185   186   187   188   189   190   ...   202




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish