деб сўзи боғловчи вазифасида келганда, эргаш гапларнинг баъзиларини (шарт, мақсад, сабаб) бош гапга боғлайди.
Боғловчи вазифасидаги деб аниқлик майлидаги феъллардан кейин келса, аниқлик ёки сабаб маъноларини англатади: V менга, «Емон одамларгина хатарли вацтда ўз ўртоғини ташлаб кетадилар»,— деб айтди. (Л. Толстой.) Мажлис бўлади деб, вақтли келган эдим.
Боғловчи вазифасидаги деб буйруқ ва истак феълларидан сўнг келганда эса мақсад маъносини англатади: Шофёр одам- лар ўтиб кетсин деб, худди машинани ўша панжара эшиги ёни- да тўхтатди. (Фад,) Обком биносининг тамаки тутуни ва куй- дирилган ҳужжатларнинг ҳиди чициб кетсин деб, очиб цўйил- ган хоналаридан бирида икки киши стол ёнида рўпара ўтириб, бемалол суҳбатлашмоқда эдилар. (Фад.)
ЮКЛАМА
§. Айрим сўз ёки гапга қўшимча маъно бериш учун қўл- ланадиган ёрдамчи сўзлар юкламалар деб аталади.
§. Юкламалар тузилишига кўра икки хил; юклама- аффикс (аффикс ҳолига келиб қолган юкламалар) ва ю к- л а м а-сўз (айрим сўз ҳолйдаги юкламалар).
Юкламалар;
нутқдаги бирор сўзни ажратиб кўрсатиш учун қўллана^ ди: Электр кўзгагйнй эмас, қўлга ҳам ёрдам берсин. (Ӧ.)
,гапга сўроқ маъноси бериш учун қўлланади:— Кеча кеч- қурун қирга чищанимиз эсингда борми? Қандай яхши эди-я? Эсингдами?— деди Уля. (Фад.) Шу ашула Сизга щадимй?— сўрайди йигит.— Ҳа, Сизга-чи? (0.);
ҳис ва ҳаяжонни ифодалаш учун ишлатилади: Нақад'ар гўзал бир гул-а! (Фад.);
таажжубни ифодалаш учун қўлланади: Болага ўхшайди- я. (0.);
таъкид ва кучайтирув маъноларини ифодалаш учун иш- латилади: Ахир, ҳар туп ғўза — халқ бойлиги, давлатнинг бой- лиги. (0.)
Шунингдек, юкламалар тасдиқ, инкор, чегаралов, қисташ каби маъноларии ифодалаш учуи ва нутққа таспирийлик бе- риш учун ҳам ишлатилади.
§. Ҳозирги ўзбек адабий тилида ганга ски айрим сўз- ларга берадиган қўшимча маъноларига кўра юкламаларии қуйидагича группаларга ажратиш мумкин: сўроқ ва т а а ж- жуб юкламалари; кучайтирув ва таъкид юк- ламалари; айирув ва чегаралов юкламалари; аниқлов юкламалари; гумон юкламаси; ин- кор юкламаси.
§. Сўроқ ва таажжуб юкламалари: -ми, -чи, -а, -я. Бун- дай юкламалар сўзларга ёки гапларга тааллуқли бўлиб, асосан гапни сўроққа айлантиради. Шунингдек, сўзга ёки гапга турли эмоционал маъно оттенкалари қўшади.
-ми юкламаси: 1) сўроқ билдиради: Шу ерда онамизни кут- маймизми? (Дм. Ерёмин.) Нимадан қўрқдинг, ёмон туш кўр- дингми? (Ас. М.);
2) таажжуб, ҳайрат билдиради (бундай чоқда сўроқ маъ- носи ҳам англашилиб туради): Мен далада ишлашим керак- мишми? (Ӧ.) Ёпирай, шунинг ҳаммаси ерга тушармикан? (Ас. М.) .
-чи юкламаси: 1) сўроқ билдирадщ Жамол қайтса■—бах- тинг, цайтмаса-чи? (0.) Энди орқага йўл йўқ. Олдинга-чи? (Ас. М.);
буйруқ, дўқ, илтимос, хоҳиш билдиради (бундай чоқда -чи кўпинча буйруқ майлидаги феъллар билан бирга келади): қани, ўқи-чи (буйрқ), келиб кўр-чи, ёнимга (дўқ); цаламинг- ни бериб тур-чи (илтимос); аввал бу китобни ўқиб чщай-чи, нималар ёзилган экан (хоҳиш)} Мисоллар: Оби нон билан ма- на буни еб ол-чи, болам, ҳозир чой дамлаб бераман. (Ас. М.) Вой, мана томди, илиқ-милиқ, қўлингни олиб кел-чи! (Ас. М.);
қисташ, истак, илтимос англатади (бундай чоқда -чи кўпи'нча шарт майлидаги феъллар билан бирга келади): тез юрсанг-чи (қисташ), яхшиси, китоб ўцисам-чи (истак), бизники- га бир келсанг-чи (илтимое): Мисоллар: Бир мусаффо цор учцунлаб, бу ҳавонинг ғуборинй олиб кетса-чи. (Ас. М.) Га-
Do'stlaringiz bilan baham: |