1. Фарғона-Тошкент мақом ашула туркумларида (Баѐт, Чоргоҳ) андоза тусини олган



Download 20,57 Kb.
Sana29.05.2022
Hajmi20,57 Kb.
#617691

1. Фарғона-Тошкент мақом ашула туркумларида (Баѐт, Чоргоҳ) андоза тусини олган
бешлилик тартиби ҳамда уларнинг таркибига хос айрим зарб-усуллари (Савт-Мўғулча,
Қашқарча ва б.) Шашмақомнинг иккинчи гуруҳ шўъбалар туркуми шаклланишида
сезиларли таъсири бор кўринади. Мазкур тадқиқотнинг олдинги бобларидан маълум
бўлдики, Мўғулча ва Савтлар биринчи гуруҳ шўъбаларига (Сарахбор, Талқин, Наср)
назира тариқасида ижод этилган асарлардир. Шу билан бирга, Савт ва Мўғулчаларнинг
ҳар бири ўз шоҳобчалари билан алоҳида-алоҳида (нисбий мустақил) туркумларни ҳосил
этадики, бу ҳол назаримизда Фарғона-Тошкент мақом йўлларигагина хос алоҳидалик
(тарқоқлик) ифодасининг ўзгача зуҳуридир. Айни пайтда Шашмақом иккинчи гуруҳ
шўъбалари ва Фарғона-Тошкент йўллари орасидаги алоқадорлик, олдинги бобларда қайд
этилганидек, куй оҳанглари даражасида ҳам кузатилади. Мазкур далиллардан келиб
чиққан ҳолда хулоса қилиш мумкинки, Шашмақом иккинчи гуруҳ шўъбалари нафақат
342
Сарахбор ва Насрларга, балки, Фарғона-Тошкент услубидаги мақом йўлларига ҳам назира
этилгандир. Бу ҳол Шашмақомнинг қомусий жамлаш хусусиятига ҳам айнан мувофикдир.
2. Фарғона-Тошкент мақом йўлларига нисбатан “Чормақом” иборасининг
ишлатилиши асоссиз эканлиги жуда тўғри танқид қилинган. Дарҳақиқат, ФарғонаТошкентда мақом услубида ишланган қанчадан-қанча чолғу ва ашула йўллари борки, улар
ўз моҳияти билан мазкур мақомлар гуруҳига мансубдир. Шу билан бирга, ФарғонаТошкент мақомларини асосан Шашмақом шўъбаларининг вариантлари сифатида баҳолаш
ҳам мунозаралидир. Жумладан, Гулѐр-Шаҳноз, Мискин каби мақом йўлларининг бевосита
келиб чиқиш манбаъи Шашмақомда кўринмайди. Бундан ташқари, Баѐт, Гулѐр-Шаҳноз,
Дугоҳ-Ҳусайний ашула туркумлари, Насрулло, Ажам, каби чолғу туркумлари ҳам ўзига
хос жиҳатлари билан кўпроқ Фарғона-Тошкент мусиқий услубининг маҳсулидир.
Бугунги кунда ушбу турдаги мақом намуналарига нисбатан И.Р. Ражабов сарлавҳада
кўрсатган “Мақом йўллари” (яъни Фарғона-Тошкент мақом йўллари) ибораси кўпроқ
қўлланилмоқда.
3. Шуни айтиш керакки, XX аср ўрталарида аксарият мусиқачи ва назариѐтчи
олимлар орасида Тошкент-Фарғона мақомларини бор-йўғи тўрт туркумдангина (Баѐт,
Чоргоҳ Дугоҳ-Ҳусайин, Гулѐр-Шаҳноз) иборат, деган фикр кенг ѐйилган эди. Шу боис бу
турдаги мақомларни “Чормақом” деб номлаш одат тусига кира бошлайди. И.Р.Ражабов бу
нуқтаи-назарни асосли равишда танқид этиш билан бирга мазкур масалани мутлоқ, бошқа
ѐндашув асосида ўганиш зарурлигини кўрсатиб бермоқдалар. Бу ўринда Чормақом
таркибига кирмаган Насруллойи, Ажам, Мискин каби кўплаб намуналар ҳам Тошкент,
Фарғона мақомларига даҳлдор эканлиги тўғри таъкидланмоқда. Ушбу кўрсатма Тошкент
ва водий бўйлаб тарқалган мақомларни махсус ўрганиш жараѐнида муҳим услубий
асослардан бўлган эди.

ТОШКЕНТ, ФАРҒОНАДА МАШҲУР


БЎЛГАН МАҚОМ ЙЎЛЛАРИ
Ўрта Осиёнинг турли водийлари ва шаҳарларида Шашмаком шўъбалари
таъсири остида жуда кўп куй ва ашула йўллари пайдо бўлгани ҳақида юкорида ^ам айтилган эди.
Шашмаком яратилгандан кейинги даврларда Тошкент ва Фарғона водийсида бир неча мусиқа асарлари туркуми, юзлаб куй ва ашулалар - мақомларнинг маълум вариантлари тарзида юзага кслди. Бу ^ол, албатта, бастакорликда мақом йўлларини турли дойра усулига тушириб, уларнинг куй ёки
ритмик вариацияларини ишлаш учун имкониятлар кенг бўлганининг натижасидир. Бундай макомчасига ишланган мусика асарлари орасида куй қиёфаси ва тузилишидаги характсрли белгилари нуктаи назаридан уч мақом туркуми алохида ажралиб туради. Бу Тошкент - Фарғона мақом йўллари - Баёт,
Дугоҳи Ҳусайиий, Чорго^дир. Уларнинг хар бири олтитагача шохобчаларга эга, ^амда рақамлар билан бир-биридан ажратилади. Масалан, Баёт I- IIIII- IV-V, Чоргох I- II- III- IV-V каби номланади. Эътиборли томони шуки,
Тошкент, Фарғона маком йўллари Шашмаком ашула бўлимининг биринчи
ва иккинчи қисмига кирган шўъбалар - Сарахбор. Наср, Савт, Мўғулча каби
мақом шўъбаларидаги тузилиш тартибида ишланган, яъни улардаги тактритм ўлчови, дой|за усули, ашула йўлининг харакати, уларга хос шеър ўлчови хам сакланган .
Масалан, Баёт I, Дугоҳи Ҳусайний I, Чоргоҳ I, яна Шаҳнози Гулёр (унинг
тузилиши юқоридаги мақом йўлларидан фаркланади, шунинг учун биз бирбирига ўхшаш мақом йўллариии учта деб олдик) Сарахборлар тартибида
ишланган бўлиб, уларнинг такт-ритм ўлчови ^ , дойра усули, уларга айтиладиган шеърлар ўлчови, ашула йўлидаги куй харакатлари Шашмақомдагининг ўзидир.
Тошкент, Фарғонада маш^ур бўлган бу мақом туркумлари асосан ашула
йўлларидан иборат бўлиб, уларда Шашмакомдаги каби чолғу йўллар учрамайди* . Лекин созандалар бу ашула йўлларини чолғу асарлари сифатида
ҳам ижро этиб келганлар.
Баёт, Дугохи Ҳусайний ва Чоргох йўллари Шашмақомнинг шу номлар
билан аталган шўъбалари асосида яратилган бўлиб, Шахнози Гулёр эса турли
маком шўъбалари, айниқса Рост, Сего^ мақоми шўъбалари асосида юзага
келган. Бу мусиқа асарларининг куй жумлалари ва харакати нуктаи назаридан маком йўлларига таққослаб кўрилса, уларнинг Шашмақомга муносабати масаласини тўғри ^ал этиш мумкин бўлади.
Тошкент, Фарғонада маш^ур бўлган жуда кўп маком йўллари Шашмақом шўъбаларига ашула жумлаларининг ички куй ^аракатлари билангина
эмас, балки шу жумлаларнинг яхлит қиёфаси нуқтаи назардан мос келиши
мумкин. Бу мақом вариантларининг Шашмақом шўъбаларига муносабатини кўрсатиш учун баъзи куй қиёфасидаги ўхшаш жи^атларини солиштириб чикамиз.
Баёт номи Наво мақомидаги Талқин, Наср шўъбаларида ва Уфар қисмларда учрайди ва Талкини Баёт, Насри Баёт ва Уфари Баёт деб аталади.
Тошкент, Фарғонада машҳур бўлган Баёт Шашмакомдаги Баёт шўъбаларининг маълум варианти сифатида юзага келган. Бунда Баёт шўъбаларининг
дойра усули Сарахборлардаги каби соддалаштирилиб, Баёт I деб аталган.
Масалан. Насри Баёт билан Баёт I ни олиб қарайлик. Уларнинг бошланиш
жумлаларидаги икки хат кўриниши бир-биридан фарқ қилади. Лекин Баёт I
иннг б\ икки хати (бошланиш икки хати икки байт шеър билан ўқиладиган
айнан бир хатнинг такроридир) ^ам Баёт шўъбалари вариациясидир. Масалан, Насри Баётнинг учинчи хати қуйидагичадир:
Баёт I да бу ашула бўлаги вариация этилар экан, муҳим ўзгаришларга
учрайди. Уларнинг куй ҳаракатини қиёсий равишда кузатилса, асосий ашула йўли қолипидан чиқиб кетиш ҳоллари сезилади. Лекин Баётнинг руҳий
таъсири, жумлаларнинг яхлит кўринишидаги умумий қиёфа маълум даражада сақланиб қолади. Баёт I нинг худди шунга ўхшаган учинчи хати ни
таққослаб кўриш мумкин.
Айниқса Баёт I авжида Наво мақомининг Баёт шўъбаларида учрайдиган
Намуди Баёт ва Намуди Навонинг маълум вариантлари учраши фикримизнинг яна бир далилидир. Насри Баётнинг авжидаги мазкур жумлалар билан
Баёт I авжининг маълум қисмини таққослаб кўриш мумкин:
Мазкур мисолларда куй қиёфаси нуқтаи назаридан ашула йўли бир-бирига жуда мосдир.
Баётнинг II-III-IV-V шохобчаларида ҳам Шашмақом йўлларига нисбатан
бундай ўхшашлик мавжуддир. Баёт II ни Насри Баёт тароналарининг маълум куй вариацияси дейиш мумкин. Таронаи Насри Баёт дойра усули ^ам
Баёт II да ўзгармайди. Унинг ашула йўли, куй жумлалари, айниқса Насри
Баётнинг II-III тароналари* мажмуасига ўхшайди. Насри Баёт II-III тароналари шундай бошланади:
Куй царакати нуктаи назардан унинг бир оз ўзгартирилган шакли Баёт II
да ҳам келади:
Баёт III На вода ги Бает шўъбаларининг бошланиш ашула жумлаларини
бешинчи парда, яъни квинтага кўтариб, маълум даражада ўзгартириб ишланган шаклидир.
Баёт III ни Шашмаком шўъбаларига таққослаб кўриш, бастакорлар бу
ашула йўлини ишлашда Савти Ушшоқдан ҳам фойдаланган эканлигини тасдиқлайди. Бунда Савти Ушшоқ Баёт III пардасига (тоналлик товушқаторига) мослагандир.
Умуман олганда, Баёт III Савтлар дойра усулида бўлиши лозим. Лекин
ижрочиликда унинг дойра усули соддалаштириб олинган ва Савт услубида н чиқариб юборилган (ўтмишда ҳофизлар ашулани мусиқа чолғуларисиз
ёки дойра усулисиз хам ижро эта берганлар. Бундан ташкари, уларнинг кўпи
устоз кўрмаган ^аваскорлар бўлганлиги Баёт III даги каби усулларни бузиб
юборилишига сабаб бўлган).
Ф икримизнинг дал ил и учун Баёт III билан Савти Ушшоқни таққослаб
кўрайлик. Солиш тириш ос он бўлсин учун Савти У ш ш оқнинг бошланиш
пардасини Баёт III пардасига транспозиция этамиз. Баёт III "нинг биринчи
хатини олайлик.
Ю^оридаги Баёт III ни ҳозирги кунда мавжуд ашула тўплами китобларида такт-ритм ўлчови нотўғри берилгани ва бу ерда унинг Савтлардаги каби
д (беш чорак) ўлчовига мос келиши аниқланди Баёт III да Савти Ушшоқ
ашула йўлидан фойдаланилганини унинг қуйидаги ашула жумлаларини тақкослаб билиш мумкин (тўпламларда Баёт III нинг учта такти ^ , бир такти ^
бўлиб, навбатма-навбат келади).
Баёт IV-V, Баёт III ёки Намуди Баётнинг ритмик-мелодик вариацияси
сифатида яратилган ашула йўлларидандир. Баёт IV такт-ритм ўлчови ва
дойра усули Шашмақом Савт ёки Мўғулча туридаги шўъбаларнинг Қашқарча шохобчаларидаги кабидир.
Баёт V эса, Таллин дойра усулида ижро этилади. Шундай қилиб, бу Баёт
шохобчалари Наво макоми шўъбаларининг маълум вариациялари сифатида
гавдаланади. Тошкент, Фарғона мақом йўлларидан Чоргоҳ ^ақида ҳам шуни
айтмоқ мумкин.
Чоргоҳ йўллари ^ам бир-биридан рақамлар воситаси билан, Чоргоҳ I-IIIII-IV-V тартибида ажратилади. Чоргоҳ номи Шашмақомда Дугоҳ мақомининг шўъбалари, жумладан, Талқини Чорго^, Насри Чоргоҳ, Савти Чоргоҳларда учрайди.
Чоргоҳ I ўзининг улуғворлиги, ёқимлилиги билан Сарахбори Дугохнинг
маълум куй шакли сифатида юзага келган. Сарахбори Дугоҳнинг куй қиёфаси
Чоргоҳ I да қисқартирилган ва у маълум ўзгаришлар билан ишланган. Биринчи Чоргоҳда Сарахбори Дугоҳнинг дойра усули, ижро суръати, унга
мос келадиган шеър ўлчови, асосан, сақланиб қолган. Сарахбори Дугоҳнинг биринчи хатини олиб кўрайлик:.
Download 20,57 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish