Ш. Шоабдураҳмонов, М. Асқарова, А. ҲОжиев, И. Расулов, X. Дониёров



Download 0,65 Mb.
bet189/202
Sana21.02.2022
Hajmi0,65 Mb.
#40041
1   ...   185   186   187   188   189   190   191   192   ...   202
Bog'liq
2 5194979698626528277

Еру кўкни қиздирар қуёш. (У.)
Қир-адирда ўтлар менинг қўю цўзим.
(Ислом шоир.)
Кетма-кет бўлган иш-ҳаракатни бир-биркга боғловчи ва ўрнида -да юкламаси ҳам қўлланади.. Бунда бир иш-ҳаракат« дан иккинчисига тезликда ўтганлик маъноси ифодаланади: На~ симжон ўрнидан турди-да, эшик томон юрди. (О.)
Бу боғловчи вазифасида қўлланадиган юклама тезликни ифодалаш учун қўллангани сабабли ҳар доим бўлишли феъл- лар орасида келади (олди-да, кетди каби).
Ҳамда боғловчиси гап бўлаклари ва қўшма гап составидаги айрим гапларни боғлайди: Американинг 11 вертолёти ҳамда бир реактив қирувчи бомбардимончи самолёти сафдан чиқа- рилди. («Тошкент ҳақиқати».) Узбекистон КП Марказий Ко- митети республикада хор санъатининг аҳволи ва уни ривож- лантириш масаласини қараб чиқди ҳамда у қарор қабул қил- ди. («Тосикент оқшоми».)
Бу боғловчи қатор уюшган бўлакларнинг охиргисидан ол* дин келганда, уюшган бўлаклар орасидаги тенгликни кўрса- тиш билан бирга охирги уюшган бўлакни ажратиб ҳам кўрса- тади: Карим, Қодир, Бурҳон ҳамда Сабура мукофот олди.
ҳам боғловчи вазифасида келганда, ва боғловчиси сингари уюшган бўлакларни боғлайди, у бўлаклар орасидаги тенглик муносабатини ифодалайди: Бу гап албатта шу ерда қолиши, Геннадийларга, Ашот ҳам Ниёзматларнинг қулоғига етиб бор- маслиги керак. (Ас. М.) У Уктам ҳам Усаржонга қараб, сал- моқланиб деди. (0.)
Бу боғловчи ҳам иш-ҳаракатнинг бир вақтда (гапирди ҳам кулди каби) ёки кетма-кет бўлганини кўрсатади (келди ҳам кет- ди).
ҳам уюшган бўлакларнинг олдида ёки охирида такрорланиб келиши мумкин. У фақат уюшган бўлакларнинг олдида келган- дагина боғловчи саналади: Ҳам табиий, ҳам ҳаётий, ҳам с-иёсий жумбоқлар фавқулодда кўп. (Ас. М.) Ҳам қўрқаман, ҳам бил- гим келади. (Ас. М.)
ҳам уюшиқ бўлаклар кетидан такрорланиб келганда уюшиқ бўлакларни ал<ратиб кўрсатиш учун қўлланади: ...Опам гўзал- ликда ҳам, шўхликда ҳам, ўйинга усталикда ҳам ўртоқларидан қолишмайди. (0.)
Такрорланиб келган ҳам боғловчиси фонетик ўзгаришга уч- раши, яъни ҳ товуши ямга ўтиши ёки тушиб қолиши мумкин. Бундай чоқда.у ўзидан олдинги сўзга қўшиб талаффуз этилади ва ёзилади: Колхоз юртниям, халқниям боқди, ўзиниям боқ- ди. (0.)
билан сўзи ўзининг асосий кўмакчилик вазифасидан ташқа- ри, бириктирувчи боғловчи вазифасида ҳам қўлланиши мум-



кин. Бундай ҳолда бошқа бириктирувчи боғловчилар сингари гапнинг ўюшган бўлакларини боғлайди. Шу билан бирга у уюш- ган бўлакларнинг зич муносабатини ва айни вақтда биргалик муносабатини ҳам ифодалайди: Еввойи цушлар билан балиц- ларга макон бўлган... Қорақум саҳроси. (Р. Отаев.) Йигит би- лан 'қиз чангли катта йўлни кесиб, далага чщишди. (0.) Кол- хоз ери билан тўқай орасини кенг, чуқур жарлик айирар эди. (0.)

Download 0,65 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   185   186   187   188   189   190   191   192   ...   202




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish