Аму билан Сирдан сув ичган,
Зарафшонни лойлатиб кечган Чавандозлар бордир бу элда.
(Ҳ. о.)
§. Зидловчи боғловчилар. Бундай боғловчилар содда гаплар ва боғланган қўшма гапларда қўлланиб, ҳодиса, иш- ҳаракат ёки бирор предметни бошқасига зид қўяди ва улар ора- сидаги қарама-қарши муносабатни билдиради. Зидловчи боғ- ловчилардан лекин, аммо, бироқ, ҳолбуки кенг қўлланади.
лекин боғловчиси бирор предмет, ҳодиса ёки иш-ҳаракат- нинг бошқасига зид, қарама-қарши қўйилганлигини ифодалай- ди: У ўз одатича нутқни паст, лекин равшан товуш билан ваз- мин бошлади. (0.) Ойниса алвонни кўрдию, лекин шиорни олисдан ўқий олмади. (Ҳ. Ғ.) Узи ўта пулдор одаммас, лекин ўта тадбирли. (Ш.) Ғарибий туғма кар бўлса ҳам, лекин шу қа- дар ҳушёр эдики, лаб қимирлашидан кишининг сўзини англаб олиб, жавоб қайтарар эди. (С. Абдулла.)
Бу боғловчи гапда фикрнинг алмашинишини ифодалаш учун ҳам қўлланиши мумкин. Бундай вақтда зидлаш, қарама- қарши қўйиш маъноси кучсизланади: Гапингиз тўғри, лекии масаланинг бошқа томони ҳам бор. Меҳмонлар кўприкдан ўтишди, лекин қоровулнинг қисташига қарамай, ичкарига ки- ришмади. (А. Қ.) Ойижон, Сизнинг бағрингиз иссиқ, лекин унда мен чиндан ҳам бола бўлиб қолишим ҳеч гап эмас. (Ас. М.)
лекин боғловчиси бажарган вазифаларни унинг синонимла- ри аммо, бироқ, ҳолбуки боғловчилари ҳам бажариши мумкин. Бу боғловчилар ҳам сўзлар ва айрим гапларни бир-бирига боғ- лаб, иш-ҳаракат, ҳолат, сифат ва шу кабиларда қарама-қарши- лик, зидлик бор эканини ифодалайди: Совуққина, бадбашара, аммо олифтанамо сотувчи полкадан китобни олиб олдимга таш- лайди. (0.) Тошкентнинг баҳори Муқимий учун кўнгилли ўтди, аммо ёз бошланиши билан кўп танишлар боғларига кўчиб кет- ганликлари сабабли ёлғиз ўзи зерика бошлади. (С. Абдулла.) ӦсмЬн кенг, уфқ поёнсиз, денгиз чуқур, табиат сахий, аммо ма- на йиу фазилатларнинг ҳаммаси биргина она қалбида мужас- сам. (Ҳ. Ғ.) Уктам меваларни саралайди, ҳидлайди, бироқ еги- си қелмайди. (О.) Мана у ўз колхозига элтадиган йўлда тўхтади, бироц қайрилгиси келмади. (О.)
Бу боғловчилар (айниқса аммо боғловчиси) иш-ҳаракат, " ҳолат ва ҳодисаларнинг ўхшаш эмаслиги, фарқи жиҳатидан қиёслаб, бирини иккинчисига зид қўяди. Масалан: Кумушбиби. энди ўн еттини қўйиб, ўн саккизга қадам босганликдан бўйи ҳам онасига ета ёзган, аммо жуссаси онасига кўра тўлароқ эди. (А. Крд.) Бу икки аёлнинг кўнгли бир-бирига нақадар ящн, аммо ёил жщатдан буларнинг фарци катта. («Туҳфа».)
Зидловчи боғловчилар айрим гапларнинг бошида ҳам ке* лади ва ўзидан олдин келган гапнинг мазмунан кейинги гапга зид, қарама-қарши эканини кўрсатади: Уктам ҳовлида юриб рўзғорга разм солди. Лекин аввалгидай қўр-қут сезмади. (0.) Петьканинг мўлжалига кўра бедом-дарак кетган бу немис ке-\’ тидан бошқаси келииш керак эди. Бироц булар кечгача пой лашди ҳамки, ҳеч ким кўринмади. (А. Қ.) Йўл бўйлаб ўсган дарахтларга, яқин ердаги ғўзаларга алоҳида қунт қилинмаган. Ҳолбуки ҳар бир туп ғўза учун жонимиз ачиши керак. (0.)
Зидловчи боғловчилардан аммо, лекин боғловчилари қават келиб, аммо лекин тарзида ҳам қўлланади. Бундай қўлланиш -асосан, сўзлашув тшшга хос бўлса-да, у ҳозирги кунда бадиий адабиёт тилида ҳам учрамоқда: ...бир ой Саломат опа, бир ой Қаромат муҳаррир бўлади. Аммо лекин Саломат опамнинг га- зетаси ҳар сафар танқидга учрайди. (Ас. М.) Мен баҳо бермоқ- чи эмасман, ука. Аммо лекин ҳаётни ортиқча расмийлаштириб : юборяпмиз... (Ас. М.) Иўқотиш мумкин. Аммо лекин бутун во- дийга тарқаса ёмон бўлади. (Ас. М.)
Do'stlaringiz bilan baham: |