биясига олди ва ёшлигиданоқ алифбега ўргата бошлади, (С. Абду-лла.) Чол қиёмни бир стакан чой биланоц тамомлаб; умрида учраган кулгили воқеалар, тасодифлар ҳақида мароқ билан ҳикоя қила кетди. (0.) Поезд чўлдан кўм-кўк водийга бирдан учиб кираркан,.,. дилкаш шийпонларни кўриш биланоқ фарғоналик аскарнинг кўзларидан ихтиёрсиз равишда цайноқ ёш томчилаган эди. (0.)
Ахир, ҳатто, ҳаттоки, наҳотки юкламалари ҳам кучайтирув ва таъкид, таажжуб билдиради: ...тушунтир, ахир, менга бир нима дедими... (Ас. М.) Солдатга мумкин эмас, албатта, ҳат- то уруш вақтида ҳам. (Ас. М.) Ҳатто шу даражага етдики..,, Ҳаттоки мен ҳам билмай қолибман. Наҳотки у сизга ёмонлик- ни раво кўрса, ишонмайман. Наҳотки иш шу цадар жиддий бўл- са? (Ас. М.)
§. Айирув ва чегаралов юкламалари (-гина, -кина, -қи* на, фақат). Бундай юкламалар турли сўз туркумлари билан ке- либ, уларни чегаралаб кўрсатиш ва маъно жиҳатидан ажра- тиш учун қўлланади:
-гина: Иўлдошнинг йўлдан почта қутисига ташланган хати кечагина етиб келди. (Ҳ. Ғ.)
-кина: Улар пастаккина эшик пештоқида осилиб турган хи- ра чироқ тагида тўқнаш келди. («Шарқ юлдузи».)
-қина: Назарида қора мойга бўялган ушощина бу йигит нимаси биландир шу қушларга ўхшарди. (У. Умарбеков.)
фақат: Сен, болам, буфетчи хотинга эмас, бошқа ҳеч кимга ҳам эмас, фацат шодасойликлар олдига бориб гуноҳингни ўти« нишинг керак. Фацат ўшалар гуноҳингдан кеча олади. (Ас. М.)
-гина, -қина, -кина кжламаси: а) мустақил сўзлар (от, си* фат, олмош, сон, феъл, равиш ва айрим феъл формалари ҳам-' да айрим кўмакчилар: билан, учун, туфайли ва ш. к.)дан сўнг келиб, айириб кўрсатиш, чегаралаш маъноларини ифодалайдщ ...Шу кўчанигина «Қаменная» дейишади. (Фад.) Кейинча пах- такорликка қизиқиб, кетмончи бўлди, звенодагина эмас, бутун бригадада энг яхши ишловчилардан ҳисобланади. (0.) Сўнагул арзон бўлса ҳам, шинамгина, паст пошнали бир туфли олиб кийди. (Ас. М.) Қашшоқ Муқимийнинг сояи ҳимоятида бирги- на булар эмас, балки жуда кўп ғариб-ғурабо санъаткорлар, қалам аҳллари бор эди. (С. Абдулла.) Директор уни шу жа- вобини эшитиш учунгина тўхтатган экан шекилли, нордон кон- фетдан иккитасини болага тутиб, жўнатиб юборди. (Ш.) Унинг бу гаплари менинг учунгина бутун даҳшати билан янги эди, (Ас. М.)
Предмет ёки ҳаракат белгисини билдирувчи сўзлардан сўнг келиб, предмет ёки ҳаракат белгисини айириб кўрсатиш билан бирга, ўша белгида камликни ҳам ифодалайди: Шириной сал* қинга ўтиб, саватни ерга оҳистагина қўйди. (0.) Полковник Кларк томонидан яхшигина ўқитилган Қоплонбекка шу керак эди, (Ш.) Шипи паст, деворлари юпқа, торгипа дўконхона.
(О.) Курочкин ертўладан чиқиб, қисиқ кўзини яна ҳам баттар- роқ қилиб, қув ва мамнун табассум билан анчагина чол ор- қасидан қараб қолди. (О.) Узи ҳам кўркамгина. (Ш.)
Do'stlaringiz bilan baham: |