Эстетик тарбия



Download 163,8 Kb.
Pdf ko'rish
Sana21.02.2022
Hajmi163,8 Kb.
#64129



СОҒЛОМ БОЛАНИ ШАКЛЛАНТИРИШДА ЭСТЕТИК ТАРБИЯНИНГ ЎРНИ 
ХВПКҚТМОИ ўқитувчиси Н.Махмудова 
 
Эстетик муносабат субъекти-ўз таркибида жамиятнинг зарур 
бўлакларини бирлаштирган турли соҳалар моддий- маънавий фаол иш олиб 
борадиган ижтимоий гуруҳлар, айрим шахслардан иборат жуда мураккаб 
ижтимоий хосиладир. Бу инсондир. Эстетик идрок этишнинг хусусияти 
идрок этаѐтган нарсаларнинг шакли билан изоҳланади (руҳиятшунослик 
кўрсатмаси).Эстетик муносабатнинг натижаси эстетик баҳолаш моҳияти, 
нарсаларнинг шакли ва мазмуни, бурч - вазифаларини адо этиши билан
ифодаланади. Масалан: инсонга бўлган эстетик муносабат инсон шахси 
маънавий мазмунининг инсон хатти-харакатига, хулқ-атворига мослигида 
ифодаланади.
Эстетик муносабатда хис- ҳаяжон муҳим ўрин эгаллаган. У эстетик 
муносабатнинг барча поғоналарида бўлиб, лаззатланиш билан тугайди.
Эстетик муносабат шахснинг асл моҳияти беғаразлик бўлган эътиқод 
мойиллиги мавжуд бўлишини тақозо этади. Инсон воқеликни фақат ўз 
моддий эхтиѐжи, тор манфаати учунгина мушохада қилмай, жамият, 
инсоният тараққиѐти манфаатлари равнақига ҳам фаҳмлаш керак. 
Эстетик тарбия анча кенг маънога эга бўлиб, шахсни табиат ва 
жамиятдаги гўзалликларни идеал назардан идрок этишга ўргатади. Эстетика 
бутун оламдаги гўзалликларни ҳислар воситасида идрок этишдир. 
Аз.Замахшарий: «Гўзал сифат ва ҳусну-хулқ сийратлари безанмаган кишини 
ҳеч қандай кийимлар кўркам қила олмас, гуноҳ ва хатолардан сақланган 
кимсанинг қалби сира айбдан фироқ бўлмас», деб билдирган фикри бағоят 
қимматли.
1
1
Нозик иборалар. Т., 1992, 74-бет. 



Санъат илмий - деган эди «Шарқ Аристотели» деб ном билан машҳур 
бўлган буюк олим Абу Наср Форобий, - ўз мувозанатини йўқотган (одамлар) 
хулқини тартибга келтиради, мукаммалликка етмаган хулқни мукаммал 
қилади ва мувозанатда бўлган (одамлар) хулқнинг мувозанатини сақлаб 
туради. Илм тананинг саломатлиги учун ҳам фойдалидир. Чунки тана касал 
бўлса, руҳ ҳам сўнади, тана тўсиққа учраса, руҳ ҳам тўсиққа учрайди. 
Шунинг учун овозларнинг таъсири билан руҳни соғайтириш ѐрдмида тана 
соғайтирилади.
1
Нафосат гўзалликни ҳис қилиш, идрок қилиш ҳамдир. 
Гўзаллик – қадим туркий сўз бўлиб, «гўз» (кўз) ва «ол» дан тузилгандир, 
яъни кўзи мафтун этувчи маъносини билдиради. Тилимизда яна шу маънога 
яқин чиройли сўзи ҳам бор. Чиройли нарсани кўз билан кўрилади. Гўзаллик 
эса ҳам кўз билан кўрилади, ҳам дил билан ҳис этилади, онг билн идрок 
қилинади. Бошланғич синф ўқувчиси ўз ҳиссиѐт ва фикрларини мустақил 
ижод этиш – расм солиш, ашула айтиш, рақс тушишга имкон бериш керак.
2
Миллий ўзликни англашнинг ўсиб бориши, ватанпарварлик, ўз ватани учун 
ифтихор туйғусининг шаклланганлиги, бой миллий, маданий-тарихий 
анъаналарга ва халқимизнинг интеллектуал меросига ҳурмат; 
А.П.Чехов «Инсонда ҳамма нарса: чеҳра ҳам, кийим ҳам, тафаккур ҳам 
... гўзал бўлиши керак. Баъзан мен шу қадар яхши кийинган гўзал чеҳраларни 
учратаманки, ҳайратдан гангиб қоламан, лекин уларнинг қалби ва 
тафаккуричи, ѐ рабби! Баъзан ана шундай гўзаллик билан қора кўнгил 
ниқобланган бўладики, бу кўнгилни мутлақо оқартириб бўлмайди» ва яна 
«Жиддий меҳнатсиз гўзаллик яратилмайди», - деган фикрларни билдирган. 
Болада эстетик ҳис-туйғуларни ўстириш, эстетик идрок, тушунча, 
тасаввур, билим, кўникма, одат ва дидни тарбиялаш мактабда эстетик 
тарбиянинг асосий мақсади ҳисобланади. Эстетик билим, кўникма, малака ва 
одатларни тарбиялаш барча предметларни ўргатиш жараѐнида амалга 
ошириб борилади. Ёшларни табиатдаги, жамиятдаги ва кундалик 
1
М.М.Хайруллаев. Форобий ва унинг фаслафий рисолалари. Тошкент, 1963, 235-бет. 
2
А.Иброҳимов. Ватан туйғуси. 1996 йил, 123-бет. 



турмушдаги барча фаолиятларда гўзаллик қонунияти асосида ахлоқий 
шарқона хулқ-атворда тадбиқ этиш энг муҳим педагогик масаладир. 
Болани табиатдаги барча гўзалликларни фақат ҳислар воситасида идрок 
қилишга ўргатиш билан бирга, ана шу гўзалликларни тартиб-озодаликни 
ўзларининг ҳаѐтларида қўллашга ўргатиш муҳимдир. Демак, гўзалликларни 
ҳис қилишгина эмас, уларни ўз тасаввурларида кўпайтириш, тўплаш ҳамда 
такомиллаштириб бориш ўқувчиларни эстетик тарбиялашда амалий 
аҳамиятга эга. Эстетик тарбияда болаларнинг бошқалар ҳатти-ҳаракати, 
хулқ-атвори ва ўзи фаолиятига баҳо бериш қобилиятини ўстириш муҳим 
роль ўйнайди.
Соғлом болада эстетик тафаккурни ўстириш, бутун борлиқдаги гўзал 
нарсалар билан хунук нарсалар ўртасидаги, ташқи гўзаллик билан ички 
маънавий гўзалликни фарқлай билишга ўргатади, одатлантиради. Шунинг 
учун ѐш ўқувчиларда ўзлари ҳаѐтининг ҳамма соҳаларида эстетик 
қонуниятлар, қоидалар, талаблар асосида ташкил этмоқлари талаб этилади. 
Мактабда эстетик тарбия қуйидаги тузилишда амалга оширилади: 
эстетик ҳис-туйғулар; эстетик идрок; эстетик тасаввур, тушунча, билим; 
эстетик кўникма, малака ва одатларни тарбиялаш; эстетик фикрлар ва ниҳоят 
эстетик маданият тарбиялаш назарда тутилади. 
Масалан: Ўқувчи ҳинд кинофильмларини кўриш орқали табиат, 
кишиларнинг эстетик тушунча, кўникма, малака ва одатларини уларнинг 
тўғри ѐки нотўғри томонларини бевосита кўради ва уларга баҳо беради. 
Ўзларида катта ҳиссий кечинмаларни бошдан кечирадилар. 
Мактабда эстетик тарбия тизими: оилада эстетик тарбия; дарс 
жараѐнида эстетик тарбия; синф ва мактабдан ташқари ишларда; тасвирий 
санъат орқали; мусиқа ва ашула воситасида; турмуш ва одоб эстетикаси; 
кийим-бош эстетикаси; хулқ-атвор эстетикаси кабилардан ташкил топади. 
Эстетик тарбия – воқеликдаги, санъатдаги, табиатдаги, кишиларнинг 
ижтимоий ва меҳнат муносабатларидаги, гўзалликни идрок этиш ва тўғри 
тушуниш қобилиятини тарбиялаш, гўзалликка муҳаббат туйғусини ва 



гўзалликни ижодий равишда ҳаѐтга киритиш қобилиятини тарбиялашдир. 
Эстетиканинг икки хил: эстетик тарбия ва бадиий тарбия тушунчалари 
мавжуд. 
Эстетик тарбия - бу анча кенг тушунчадир. Бу тушунча меҳнат ва 
маданий турмуш, кишиларнинг ҳатти-ҳаракати ва ўзаро муносабати, табиат 
воситасида тарбияланадиган гўзаллик туйғуларини ўз ичига олади. Бадиий 
тарбия - санъат (адабиѐт, мусиқа, ашула, тасвирий санъат) воситасида 
тарбиялашдир. 
Бадиий адабиѐт, театр, мусиқа, тасвирий санъат, кино соҳасида энг 
яхши асарлар ўз воситалари ѐрдамида ҳаѐтни ҳаққоний ва ѐрқин акс эттириб, 
бу ҳаѐтга тўғри баҳо бериб, кишиларнинг онги, туйғуси ва хаѐлларига таъсир 
қилади, инсонни ҳаѐт ва меҳнатнинг ҳамма соҳаларида янгилик, илғорлик 
учун курашда фаол қатнашишига чорлаб туради. 

Download 163,8 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish