Маъруза Психик жараёнлар ва миянинг ўзаро алоқадорлиги. Ҳаракат инсон фаолиятнинг бирлиги сифатида. Хатти-ҳаракат қурилмалар



Download 51,89 Kb.
bet1/11
Sana25.03.2022
Hajmi51,89 Kb.
#509917
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11
Bog'liq
Маъруза 8. Психик жараёнлар ва миянинг ўзаро алоқадорлиги. Ҳаракат инсон фаолиятнинг бирлиги сифатида. Хатти-ҳаракат қурилмалар

Маъруза 8. Психик жараёнлар ва миянинг ўзаро алоқадорлиги. Ҳаракат инсон фаолиятнинг бирлиги сифатида. Хатти-ҳаракат қурилмалар


Инсоннинг психик жараёнлари ва мия. МНС тузилиши. Бош мия, орқа мия, периферик ва вегетатив нерв системаси. Ақлий ва ички ҳаракатлар. Бир ҳаракатдан иккинчи ҳаракатга, ақлий операцияларга ўтиш. Хатти-ҳаракат тушунчаси. (П.К.Анохин). Координацион ҳаракат тушунчаси. (Н.А.Бернштейн) харакатларни ривожланиши. Психомоторика тушунчаси Ҳаракатнинг мақсад сари интилиш хусусияти. Ҳаракат регуляцияси. Ҳаракат асосини ориентирлаш тушунчаси. Ҳаракатнинг умумий фаолият жараёнлари хусусиятига боғлиқлиги

  1. Инсонда мия ва психик жараёнларни шаклланиши

  2. Психик жараёнлар ва мия фаоллигини ўзаро муносабатлари

  3. Психологик фанларда ўзига хослик ва қонуниятларни шаклланиши

  4. Харакат инсон фаолиятининг ўзига хослиги сифатида

  5. Хатти ҳаракатни қурилиш даражалари

  6. Мақсадга қаратилган ҳаракатлар

Инсонда мия ва психик жараёнларни шаклланиши Асаб тизими марказий, периферик ва вегетатив бўлимлардан иборат. Марказий асаб тизими (МАТ) бош ва орқа мияни ўз ичига олади. Мия организмда бошқарувчи вазифасини ўтайди ва психомотор фаолиятни таъминлаб беради. Бундан ташқари, мия фикрларимизни маҳорат билан бошқариб, инсон организмининг бешта асосий туйғулари – кўриш, эшитиш, таъм билиш, ҳид билиш ва сезишни назорат қилади.
Периферик асаб тизими – нервлар ва нерв тугунларидан иборат. Периферик нервлар мажмуаси юрак, ўпка, овқат ҳазм қилиш тизими ва бошқа ички органлар, томирлар ва тўқималарни таъминлайди, буларнинг барчаси вегетатив асаб тизимини ташкил этади. Унинг фаолияти инсон ирода кучига боғлиқ бўлмайди.
Асаб тизими организмнинг ихтиёрий ва ихтиёрсиз бажариладиган вазифаларини бошқаради. Ихтиёрсиз бажариладиган вазифаларга мисол қилиб овқат ҳазм қилиш вазифасини келтиришимиз мумкин. Асаб тизимини ташкил этувчи миллиардлаб асаб ҳужайралари организмнинг ўзидан, шунингдек, ташқи муҳитдан ахборот қабул қиладилар.
Бош ва орқа мия – икки ҳаётий муҳим органлар – мия қутиси ва умуртқа поғонаси суяклари билан ўралган ва ҳимоя қилинади. Миянинг асосий таркибий қисмлари бўлиб катта мия (икки ярим шарлар), мияча, орқа мия ҳисобланади. Мия ярим шарлари – бу органнинг ахборотни қабул қилиб, тананинг бошқа қисмларига ўтказувчи асосий қисмидир. Ярим шарлар нутқ, тафаккур ва хотирага маъсулдирлар. Мияча асосан тана ҳаракатларини мувофиқлаштиришга ёрдам бе-ради. Орқа мия юрак фаолияти, нафас олиш ва қон босими каби вазифаларни бошқаради.
Асаб тизими эндокрин тизим билан узвий ҳамкорликда инсон барча органларининг фаолиятини бошқаради. Инсон фикрлари, хотиралари, ҳиссиётлари ёки сезгилари, шунингдек, унинг ҳар бир англанган ҳаракати амалга оширган фаолиятининг акси бўлиб ҳисобланади. Бундан ташқари, асаб тизими, ички, вегетатив, англамайдиган вазифалар: тана ҳарорати, юрак уриши ва бошқа гомеостаз (мувозанат, доимийлик)ни ташкил этувчиларни бошқаради.
Асаб тизими соматик ва вегетатив бўлимларга ажратилади. Биринчиси, скелет мушаклари қисқариши ёрдамида сезувчанлик ва ҳаракат билан таъминлаган ҳолда организм билан ташқи муҳит ўртасидаги алоқани амалга оширади. Иккинчиси, моддалар алмашинуви, нафас олиш, ажратишга ўз таъсирини ўтказади.
Мия оқ ва кул ранг моддадан иборат. Кул ранг модда асаб ҳужайраларининг тўпламларидан ҳосил бўлади, оқ моддани эса асаб толалари ташкил этади. Яқин вақтгача кул ранг модда асосан юриш ва югуришга бўлган кўникма ҳосил қилиш билан боғланар эди. Ҳозирги кунларда олимлар яна бир қонуниятни аниқладилар – янги рақс ҳаракатларини ўрганиб, ижро этишга лаёқатли инсонларнинг мияси фаолроқ бўлар экан.
Америкалик олимлар (Р. Хаер ва бошқалар) эркаклар ва аёллар турлича фикр юритишларини аниқладилар. Мия анатомиясини тадқиқ этиш орқали эркаклар кўпроқ кул ранг моддани, аёллар эса оқ моддани фаоллаштиришлари маълум бўлди. Бошқача айтганда, тафаккур жараёнида кучли жинс аёлларга нисбатан кул ранг моддадан 6,5 марта кўпроқ, гўзал жинс вакиллари эса оқ моддадан 10 марта кўпроқ фойдаланар экан.
Асаб тизимининг структуравий бирлиги нейрондир. Асаб тизими нейронлар йиғиндисидан иборат бўлиб, улар ўзаро бир-бирилари билан махсус тузилмалар – синапслар1 орқали алоқада бўладилар. Ҳар бир нейронда мунтазам равишда алмашинув жараёнлари рўй бериб, оқсиллар синтезланади, асаб импульслари тўпланган ҳолда ўтказилиб турилади.
Нейрон – ўзига хос ҳужайра бўлиб, ўсимталари бўлади: узун ўсимталари аксонлар2, калта сертармоқ ўсимталар – дендритлар3 деб аталади. Нейрон танасининг ўртача диаметри 0,01 ммни, бош миядаги нейронларнинг умумий сони эса 100 млрд.ни ташкил этади
Ривожланиб келаётган мияга табиат юқори даражадаги мустаҳкамлик заҳирасини жойлайди, ва натижада, кўп миқдорда ортиқча нейронлар4 ҳосил бўлади. Уларнинг тахминан 70% боланинг туғилиш давригача нобуд бўлади ва бу жараён туғилгандан сўнг ҳам, умри бўйи давом этади. Ҳужайраларнинг бундай нобуд бўлиши ирсият томонидан олдиндан белгилаб берилган бўлади. Нейронлар ўта эгилувчандир. Эгилувчанликнинг маъноси шундан иборатки, нобуд бўлган асаб ҳужайраларининг вазифалари уларнинг ўз ҳаётчанлигини сақлаб қолган «ҳамкасблари» зиммасига юкланади, уларнинг ўлчамлари катталашгани ҳисобига йўқотилган вазифаларнинг ўрни тўлдирилади. Маълумотларга кўра, бош миядаги нейронларнинг 90% га яқини нобуд бўлмагунича, касаллик белгилари намоён бўлмай, инсон соғлом кўринишини сақлаб қолар экан. Яъни, битта тирик асаб ҳужайраси тўққизта нобуд бўлган ҳужайраларнинг ўрнини босиши мумкин экан.
Лекин асаб тизимининг эгилувчанлиги кексалик давригача зеҳнни тиниқ ҳолатда сақлаб қолишнинг ягона механизми эмас. Табиатнинг заҳирадаги яна бир йўли – вояга етган сут эмизувчиларнинг бош миясида янги асаб ҳужайраларининг ҳосил бўлиши, ёки нейрогенез ҳодисаси ҳам мавжуд. Агар асаб ҳужайралари бўлинмайдиган бўлса, янги нейронлар қаердан пайдо бўлади? Улар вояга етган организмнинг ўзак ҳужайраларидан ҳосил бўлади.
Нерв фаолиятининг асосий механизми бўлиб рефлекс ҳисобланади. Рефлекс – организмнинг марказий асаб тизимидан бериладиган ва у орқали назорат қилинадиган таъсирга жавоб реакцияси. «Рефлекс» атамаси илк бора 17 асрда физиологияга франциялик олим Рене Декарт томонидан киритилган. Аммо бу атама психик фаолиятни тушунтириб бериш учун 1863 йилдагина И.М. Сеченов томонидан қўлланилган эди. И.М. Сеченов таълимотини ривожлантирган ҳолда, И.П. Павлов тажрибада рефлекснинг ўз вазифаларини бажариш хусусиятларини тадқиқ этди.
Барча рефлекслар икки гуруҳга ажратилади: шартли ва шартсиз. Шартсиз рефлекслар – организмнинг муҳим ҳаётий таъсирловчи омиллар (озуқа, хавф ва шунга ўхшашлар)га нисбатан туғма реакцияси. Уларнинг пайдо бўлиши у ёки бу шароитларни талаб этмайди, масалан, кўзни пирпиратиш, озуқани кўрганда сўлак ажратиш рефлекслари ва бошқалар. Шартсиз рефлекслар организмнинг тайёр табиий заҳирадаги жавоб реакцияларидир. Улар маълум ҳайвон турининг эволюция давомида ривожланиши натижасида юзага келган. Шартсиз рефлекслар бир турга мансуб бўлган организмларда бир хилда бўлади – бу табиий туйғуларнинг физиологик механизми. Аммо юқори тузилган ҳайвонлар ва инсонларда туғма реакциялардан ташқари, ушбу организм шахсий ҳаётий фаолиятида орттирган реакциялар, яъни шартли рефлекслар ҳам ўрин тутади.
Шартли рефлекслар – бу организмнинг шундай рекцияларидирки, улар туғма бўлмасдан, ҳаётий шароитларда орттирилади. Улар кўп маротаба такрорланишлар ва у ёки бунга бўлган қатъий одатнинг шаклланиши сабабидан пайдо бўлади.

Download 51,89 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish