ТОШКЕНТ ДАВЛАТ ТРАНСПОРТ УНИВЕРСИТЕТИ
«Бухгалтерия ҳисоби » кафедраси
«БУХГАЛТЕРИЯ ҲИСОБИ » ФАНИДАН
МУСТАҚИЛ ИШЛАРНИ ТАШКИЛ ЭТИШ
Тошкент – 2021
Мустақил ишни ташкил этишнинг
шакли ва мазмуни
Мустақил таълим бажариладиган мавзулар бўйича саволномалар тузиш, саволларга фойдаланишга тавсия этилган адабиётлардан фойдаланган ҳолда ёзма тарзда жавоб бериш, қонун, қарор, меъёрий ҳужжатлардан фойдаланиш, ҳар бир мавзу бўйича муаммоли масалаларни ҳал қилиш йўлларини баён қилиш, тавсиялар бериш ва бошқаларни ўз ичига олади. Мустақил ишни реферат, кейс-стади, маълумотларни жадвалларда ва графикларда акс эттириш, слайдлар кўринишида белгилаш, кўргазмали қуролларда акс эттириш ва бошқалар орқали бажариш мумкин.
Талаба мустақил ишни тайёрлашда ушбу фаннинг хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда қуйидаги шакллардан фойдаланиш тавсия этилади:
дарслик ва ўқув қўлланмалар бўйича фан мавзуларини ўрганиш;
тарқатма материаллар бўйича маърузалар қисмини ўзлаштириш;
автоматлаштирилган ўргатувчи ва назорат қилувчи тизимлар билан ишлаш;
янги дастурий таъминотларни ўрганиш;
масофавий (дистанцион) таълим.
Мустақил таълимни ташкил этишнинг мазмуни: талабалар мустақил ишлари мавзулари келгусида бажариладиган курс ишлари ва битирув малакавий ишлари мавзулари билан узвийликда бажарилади.
Қуйидаги мавзулар талабаларга мустақил равишда ўзлаштириш учун топширилади:
Бухгалтерия ҳисобининг предмети ва методи (усуллари).
Хўжалик маблағлари ва уларнинг келиб чиқиш манбалари таснифи.
Бухгалтерия баланси ва унинг тузилиши.
Хўжалик муомалалари таъсирида балансда юз берадиган ўзгаришлар.
Счётлар тизими тўғрисида тушунча ва уларни туркумлаш.
Бухгалтерия ҳисоби счётларидаги иккиёқлама ёзувнинг асосланиши.
Счётлар тизими ва баланс ўртасидаги ўзаро боғлиқлик.
Бухгалтерия ҳисобининг счётлар режаси.
Қиймат ўлчовининг моҳияти ва унинг аҳамияти.
Калькуляция, унинг мақсад ва вазифалари ҳамда турлари.
Таъминот жараёнининг ҳисоби.
Ишлаб чиқариш жараёнининг ҳисоби.
Сотиш (реализация) жараёнининг ҳисоби.
Ҳужжатлаштириш, унинг моҳияти ва аҳамияти.
Инвентаризацияни ташкил қилиш ва унинг турлари.
Ҳисоб регистрлари ва уларнинг бухгалтерия ҳисобидаги роли.
Бухгалтерия ҳисоби шакллари, уларнинг моҳияти ва тарихий ривожланиши.
Бухгалтерия ҳисоботининг моҳияти, аҳамияти ва таркиби.
Бухгалтерия ҳисобини ташкил этиш принциплари.
Do'stlaringiz bilan baham: |