келсин эди; 3) буйруқ-истак формаси эди тўлиқсиз феъли би- лан ёки усиз қўлланганда ҳам истак маъноси ифодаланади. Эди тўлиқсиз феълисиз қўлланганда ифодаланадиган истак сўзловчининг истаги, эди тўлиқсиз феъли билан қўлланганда ифодаланадиган истак эса ҳаракат бажарувчисинннг истаги бў- лади: рухсат беринг — рухсат беринг эди; 4) буйруқ-истак формаси билдирган истак шу формадаги феъл билдирган ҳа- ракатнинг бажарилиши истаги бўлади. Эди тўлиқснз феъли қўлланганда ифодаланадиган истак эса бошқа ҳаракат, ҳоди- сага нисбатан бўлади. Унинг қандай ҳаракатлиги коитекстдан маълум бўлади: Я'хши тайёрлансин эди (имтиҳондан яхши ўтиш- ни истаса); 5) бўлишли формада қўлланганда, истакнинг рў- ёбга чиқиши учун бажарилиши лозим бўлган ҳаракатнииг бажарилмаганлиги, бўлишсиз формада эса шундай ҳаракат- нинг бажарилганлиги ифодаланади: келмасин эди (келган)— келсин зди (келмаган); 6) истакнинг рўёбга чиқиши учун лозим бўлган ҳаракатнинг бажарилиш ёки бажарилмаслигида ҳаракат бажарувчисининг (истовчининг) ўзи айбдорлиги маъ- носи («хоҳлар экан, нега шундай қилмади» деган маъно)
ифодаланади: Айтинг эди, айб ўзингизда. (М. Исм.) Бунака
экан, мажлиснинг охиригача ўтиринг, нимани ўйлаб Усмон- жонни таклиф қилганингизни коммунистларга айтинг эди. (А. Қ.)
Шарт майли
341-§. Шарт майли формаси -са аффикси ва шахс-сон қў- шпмчаларишшг қўшилишидан ҳосил бўлади:
Б И р Л II К К ў п Л И К
борсам борсак
борсанг борсангиз (борсанглар, борсаларинг,
борса борсаларингиз, борсангизлар)
борса(лар) ёки бориилса
Феълнинг бу формаси ҳозирги ўзбек тилида бир неча маъ- ноларни ифодалаш учун қўлланади:
Шарт майли формасидаги феъл бошқа бирор ҳаракат- нинг бажарилиши учун шарт бўлган ҳаракатни билдиради. Бошқа бирор ҳаракатнинг бажарилиши ёки бажарилмаслиги шарт майли формасидаги феъл билдирган ҳаракатнинг бажа- рилиш ёки бажарилмаслигига боғлиқ бўлади: Мана бу канал битса, янги ер очилса, пахта ҳам кўпаяди. (А. Қ.) Эртоев бир нимани сезмаса, бунчалик талвасага тушмас эди. (0. Е.) Кўр- сатилган маъно бу форманинг «Шарт майли», «Шарт майлм формаси» деб аталишига асос бўлган.
Бу маънода -ган аффикси билан ясалган сифлтдошиинг ўрин-пайт келишигидаги формаси ҳам қўллапади: Лиашшо
бундай улуғ кунга эришганимизни қизил аскар отамиз ҳам кўр- ганда, қйндай қувонар эди,... (Ибохон.) Мен ҳам доим қишлоқ- да турганимда, машинани ўрганиб олардим. (Ҳ. II.)
Утган замон ва ҳозиргн замон сифатдоши билан бўл феъли ёрдамкда ясалган шарт майли формасидаги феъл билдирган ҳарак-ат маълум бир вақтда тугаган ёки давом этаётган бўли- ши мумкин: келган бўлса, келаётган бўлса каби. Декин кел- ган бўлса типидаги форма ҳам, келаётган бўлса типидағи форма ҳам ҳаракатнинг нутқ моментига муносабатини кўрсат- майди. Ҳаракатнинг бажарилган ёки бажарилаётган экани бош- қа бир вақтга нисбатан белгиланади ва унинг ўтган ёки ҳозир- ги замон деб ҳаралиши ҳам ўша вақтга нисбатан бўлади. Де- мак, булар нисбий замои формаси ҳисобланади.
Шарт маъносини ифодаловчи -са аффиксли феъл эди тў- лиқсиз феъли билан қўлланиши мумкин. Лекин бундаги эди ҳам замон ифодаловчи сифатида қатнашмайди. Бунда -са аф- фиксли феъл билан -са зди ёрдамида яеалувчи формаиинг ўз- аро фарқли хусусияти, аввало, қўлланиш доирасида бўлади. -са аффиксли форма қўлданганда, бош гапнинг кесими деярли барча майл турларида қўллана олади: Хабар келса, менга айт. Хабар келса, менга айтар зди. Хабар келса, менга айтмоқчи. Хабар келса, мекга айтади. Эргаш гапнинг кесими -са зди ёр- дамида ясалувчи формада бўлганида, бош гапнинг кесими фа- қат шартли майл формасида қўллаиа олади: Хабар келса эди, менга айтар эди.
Бундан ташқари, -са эди ёрдамида ясалувчи форма қўллан- ганда, кўпинча ҳаракатнинг бажарклиш-бажарилмаслиги но- аниқ ҳолда экани таъкидланади: Тузалса эди, одамлардек юра олса эди, бошига кўтарарди. (С. Аҳм.)
Шарт майлининг ҳеч қандай замон кўрсаткичига эга бўл- маган борсам, келсанг, айтса, сўрасак типидаги формаси за- мон маъносига эга эмас ва у шарт майлининг бирор замон фор- маси сифатида қаралмайди.
Феълнинг -са аффиксли формаси шарт маъносини билдир- ганда, ҳаракатнииг бажарилиши сўзловчига аниқ бўлмайди, яъни сўзловчи уни билмайди. Масалаи, келган бўлса, келаётгап бўлса, келса формасининг учаласида ҳам ҳаракатнинг бажарил- ганлиги, бажарилаётганлиги ёки энди бажарилишини сўз- ловчи билмайди. Ҳаракатнииг бажарияиши сўзловчига маъ- лум бўлса, у ҳолда шарт маъносини ифодаловчи форма қўл- ланмайди.
Шарт майлига хос маъно -ган ва -р аффиксли феълнинг жан тўяиқсиз феъли билан қўлланиши орқали ҳам ифодаланади: Қаердаки омма ўртасида ғоявий ва сиёсий-тарбиявий ишлар Оўш щўйшшп экац, ана шундай «бўш жойлцрда» эскилик сар- щжтяари илёиз отаверади. («С. Жзб.»') Шш шила'ё :чищан ме- йеллар уйларингизни қанналик яхши 'ёегитщр твщ, $ж шунча- шк щрсшё бўяамиз. (.Тазетадап:)
Бунда -ган экан ёрдамида ясалувчи форманинг маъноси -ган бўлса ёрдамида ясалувчи формаиинг маъносига, -р экан ёрда* мида ясалувчи форманинг маъноси эса -са аффиксли форманинг маъносига тўғри келади: Қизил қўшин мендан ҳарбий доктор бўлишликни талаб щлган экан, мен бу вазифани аъло даража- да тез фурсатда бажараман. (Ғ. Ғ.)—талаб қилган экан — та- лаб қилган бўлса. Агар ана шу ишга муносиб ҳисса қўшар эканман, халқ ишончини оқлаган бўламан. (Ш. Р.)— ҳисса қў- шар эканман — ҳисса қўшсам.
Пайт эргаш гапнинг кесими вазифасида келади. Бунда пайт маъноси ифодаланади: Қайтиб келсам, база эски жойи* дан бутунлай кўчириб келтирилибди. (Ас. М.) Эрталаб дера- задан царасам, ҳамма ёқ оппоқ... (0.)
Шарт майли формаси ҳозирги замон кўрсаткичи -ёт билаи қўлланса (келаётса, ишлаётса каби форма), доим пайт маъ- носи ифодаланади: Бир куни кўчада кетаё'1сам, Умри бир бош узум кўтариб келяпти. (А. Қ.)
Шарт тарзидаги ҳаракатни ҳозирги' замон маъиоси билан ифодалаш учун албатта бўл ёрдамчи феъли қўлланади. Қиёс» ланг: бораётса (пайт)—бораётган бўлса (шарт), шилаётса (пайт)—ишлаётган бўлса (шарт).
Истак маъносини билдиради. Бу маънони ифодалаганда мустаҳил содда гапнинг ёки қўшма гапларда бош гапницр кесими вазифасида ҳам қўллана олади: Сизнинг эшигингиздаН кирсам, беодоблик бўлса-да, ойнадан царасам. Сиз бирор оп- поқ қоғоз устида қалам юритаётган бўлсангиз. Щрсам-да яна Москвага учиб келсам. (Сайёр.) Секин пўстини арчисанг, ор~ зингга солиб, тилинг билан танглайингга боссанг-у, сувини қулт-қулт ютсанг. (А. Қ.)
Истак маъносини нфодаловчи -са аффиксли феъл эди тў* лиқсиз феъли билан қўлланганда, биринчидан, истакнинг да» ражаси кучли бўлади: Қандай қиз экан, бир кўрсам эди. (А. Қ.) У, истиқболини ўйлар экан, ҳамма вақт «худо, шуларнинг ҳам*■ маси тушим бўлса эди» дер эди. (А. Қ.) Иккинчидан, истакнинг акси юз бериши эҳтимолдан холи эмаслиги ифодаланади: Бир кун «Элобод» колхози сени бағримдан узмаса эди,... (0.) Мен- га бирор қалтис гап айтиб, кўпчилик олдида шарманда цил- маса эди. (Б. Қ.)
Истак ифодаловчи -са аффиксли феъл экан тўлиқсиз феъ* ли билан қўлланганда, ҳаракатнинг бажарилиш ёки бажарил-: маслигини псташ, шунга тарафдорлик, ҳақиқатда эса бу- нинг акс ҳолати мавжудлиги, буниси сўзловчига маъқул эмаслнги ифодаланади: Э, Рузвон буви, буям сизга ўхшаш ётиғи билан гапнрса зкан. (Я-) Чақалоқлар катта бўлади... Лекин инсон ўлмасайкан. (Мирм.) Бирортасининг номини айт- са экан, совчиликка борсам. (С. Ан.) Нима дердим, мен.ҳам сиз айтганни айтаман. Аммо... уни чацириб олмасангиз эшп. (Ғ. Ғ.)
Илтимос, маслаҳат маънолари ифодаланади. Бундай ҳолларда ' ҳам истак маъноси йўцолмайди. (Истак бўлмаса, маслаҳат ҳам бўлмайди.) Лекин истакка нисбатан маслаҳат, илтимос асосий ўринда туради: Эртага аввал бу масалани правлениеда бир гаплашиб олсаг-у, индинига умумий мажлис чацира цолсак. (А. Қ.) Агар бемалол бўлса, ўша киилини ча- цириб берсангиз. (Б. Раҳмонов.)
Турли типдаги содда ва цўшма гапларда сабаб ва са- бабга яқии маъноларни ифодалайди: Йўқ, бирда-иккида хат ёзмаган бўлсам, уят бўлади. (М. Исм.) Қаердан билай, мен бошқа ерда ишласам. («Тошкент оқшоми».)
Сабаб маъноси -ган экан, -р экан формалари ёрдамида ҳам ифодаланади: Уз ихтиёримиз билан бу вазифани бўйнимизга олган эканмиз, бўйнимизга олган юкни «энди кўтара олмай- миз» деб ярим йўлда ташлаш биз учун ордир, айбдир. (С. А.) Кечани кеча, кундузни кундуз демай тер тўкар эканмиз, тур- мушимиз ҳам фаровон бўлуви ишрт. (Ш. Р.)
, 6. Ҳаракатнинг бажарилиш ёки бажарилмаслиги манфаатга
(истакка) зидлиги ифодаланади. Бунда ҳаракатнинг бажари- 'лиш.ёки бажарилмаслигидан манфаатдор (уни истовчи) шахс ноилож ҳолатда бўлади, яъни ҳаракатнинг бажарилмаслиги унга боғлиқ бўлмайди: Иўқ, деб сштсам, ишонмасанглар.
Do'stlaringiz bilan baham: |