Ш. Шоабдураҳмонов, М. Асқарова, А. ҲОжиев, И. Расулов, X. Дониёров



Download 0,65 Mb.
bet157/202
Sana21.02.2022
Hajmi0,65 Mb.
#40041
1   ...   153   154   155   156   157   158   159   160   ...   202
Bog'liq
2 5194979698626528277

Эди тўлиқсиз феъли ёрдамида ясалувчи формалар фақат ҳаракатнинг ўтган замонда бажарилганлнги маъносини ифода- ловчн форма сифатида қўлланганда, улар билдирган ҳаракат- нинг бажарилиш вақтн ҳеч қачон «ҳозир» (ҳозирги вақт) дои- расида бўлмайди ва улар англатган ҳаракатнинг бажарилиш вақтига нисбатан қўйиладиган сўроққа илгари, бир вақтлар ка- би сўз ёки сўз бирикмалари жавоб бўлади: У жимиб қолган далада яраланиб ётаркан, шунақа хаёлларни кўп сурган эди. (С. Аҳм.) Дадаси кузда даладан қайтишда тўнини ё плаличи- ни ана шундай «тўрва» қилиб, ичига қовун, тарвуз солиб кел- гувчи эди. (Д'. Н.)
Эди тўлиқсиз феъли ёрдамида ясалувчи формалар қандай- дир бошқа ҳаракат-ҳодисага муносабат, алоқадорлик ифода- лаши ҳам мумкин. Бундай ҳолларда ҳаракатнинг бажарилиш вақти объектив вақтнинг «ҳозир» қисмига тўғри келади: Сиз билан хайрлашай двб келган эдим,, бунақа можаронинг усти- дан чиқиб қолибман. (Ҳ. Иуъмон, А. Шораҳмедов.)

  1. §. Утган замон феълининг синтетик формалари: -ди аффикси ё р д а м н д а я с. а л у в ч и ф о р м а: ўқидим, ўқи- дикг, ўқиди; ўқидик, ўқидингиз, ўқиди(лар). Бу форма одатда сўзловчи кўрг-ан, билган ҳаракатнииг нутқ моментигача ба- жарилганини аниқ, қатъий тарзда ифодалайди. Бундай ҳаракат сўзловчи ва тингловчининг бевосита кўз олдида бажарилиши ҳам (Ана келди.) ёки ҳаракатиинг бажарилган ёки бажарил- маганлигини сўзловчи ўзгадан эшитиб билган бўлиши ҳам мум- кин. Масалан, тингловчинииг кеча уйидан чиқмаганлигиии ўз- гадан эшитиб, аниқ билиб олган сўзловчи Қеча уйингдан ҳеч қаерга чиқмадинг дейкши мумкин. Умуман, -ди аффикси билан ясалган форма ифодалаган ҳаракат узоқ ўтмишга эмас, яқин ўтмишга оид бўлади. Шу хусусиятига кўра бу форма ҳара- катни сўзловчининг ўзи кузатган ҳаракат сифатида ифо- далашда кенг қўлланади: Гулсум опа Барнони бир кўрай деб бухгалтерияга кирди. Барно йўқ экан, бир оз кутди, кела-



вермагач, ўтиришга сабри чидамай, идорадан чиқди. (0. ё.) Ҳамшира Ҳиз қўлидаги ҳарорат ўлчагичини қўлтиғимга қўй- ди. Бошқа тўлароғи стулга ўтирди-да, сўроц цила бошлади. (Сайёр.)
-ган аффикси ёрдамида ясалувчи форма: ўқиганман, ўқигансан, ўқиган; ўқиганмиз, ўқигансиз, ўқи- ган(лар).
Бу форма қуйидаги хусусиятларГа эга:

  1. Бу формада қўлланган феъл билдирган ҳаракат ҳеч вақт сўзловчи ва тингловчи ўзаро суҳбатлашиб турган вақтда (ҳо- зир) бажарилган ҳаракат бўлмайди. Шунинг учун қуйидаги мисолларда -ди аффикси ёрдамида ясалган форма ўрнида -ган аффикси воситасида ясалган ўтган замон формасини қўллаб бўлмайди: Таниди, таниди!— Чўлбобо бир қоп семириб кетди. (Ҳ. Ғ.) Капалагимни учириб юбординг-а! (Ҳ. Н.) Юрагим ор- қамга тортиб кетди. (Ғайратий.)

  2. Ҳаракатнинг бажарилганлиги ва ундан юзага келган, ҳо- латнинг ҳозир ҳам мавжуд эканини билдиради. Бунда ҳара- кат-ҳолатнинг бажарилгани маъносидан унинг ҳозир мавжуд- лиги маъноси ус'гунроқ бўлади: Иўлиинг икки томонига чўзилган қир ёнбағирларг.пи эндигина ёриб чиқаётган ўтлар цопдаган. (П. Т.) Уринда ҳам гаплашаверамиз, сен жуда чарчагансан. (И. Р.)

  3. -ди ва -ган аффикслари ёрдамида ясалган форманинг ик- каласида ҳам ҳаракатнинг бажарилганлиги аниқ тарзда ифо- даланади. Лекин -гаи аффиксли форма сўзловчининг ҳаракат- нинг бажарилганига ишончини қатъий ифодалаши шарт змас. Бу ҳаракатнинг блжарилганини сўзловчи ўзича (баъзи муло- Ҳйзаларга кўра) аниқ деб ҳисоблаши мумкин. Қиёсланг:

  1. Бормадим.

  • Бординг (аниқ биламан, ўзим кўрдим).

  1. Бормадим.

  • Боргансан (бўлмаса кечикмас эдинг).

-ган аффикси билан ясалган ўтган замон феъли сўзловчи ўзи кузатмаган, кейин хабардор бўлган ҳаракатни ифодалаш- да ҳам қўлланиши мумкин: Селдан кейин ғўзаларни ўт босган, ҳаишрот оралаган. Қолхозчилар жуда шошиб қолишибди. (Ҳ.Н.)
-(и)б аффиксли равишдошн, и ш а х с-с о н б и- лан туслаш орқали ҳосил бўлувчи форма: ўқибман, ўқибсан, ўқибди; ўқибмиз, ўқибсиз, ўқибди(лар). Ут- ган замон феълининг бу формаси:

  1. Ҳаракатни бевосита кузатмаганлик, ундан кейин хабар- дор бўлганлик маъносини билдиради. Бу маъно икки хил от- ; тйгкага эга: 1) ўзгадан эшитиб билганлик оттенкаси: Эшити- 1’илмга қараганда, Қўчқор туман марказига кетганича қайтиб к лмабди. (С. Ан.) Уларнинг пароходлари Олтиқудуқда ҳуку- матга ўтиб кетибди, энди бизнинг давлатга сотган балиғимизни



Download 0,65 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   153   154   155   156   157   158   159   160   ...   202




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish