таширмиш. (Ас. М.); 2) ҳаракатнинг бажарилганидан сўзлоз- чиншп' ўзи кейин хабардор бўлганлик оттенкаси: Кечирасиз, ўртоқ Зуннунов, ёшларнинг можароси билан бўлиб сизни маҳ- тал цилиб цўйибман. (И. Р.) Узим кўрдим, тош чап елкасига тушибди. (М. Исм.)
Утган замоп феълининг «етакчи феъл + қўй» кўмакчи фе’ьлидаи ташкил топган формаси ҳаракат-ҳолатдан кейин ха- бардор бўлганликни эмас, балки бу ҳаракат-ҳолатнинг ҳозир мавжудлиги маъносини билдиради: Раҳмат давлатимизга, етар- ли машина бериб қўйибди. (Ҳ. Ғ.) Мени дарахт экмаган деб ўйлайди, шекилли, бобой, қирқ гектар боғни яшнатиб цўйиб- ман. (Ҳ. Ғ.)
Пайт эргаш гапнинг кесими -ки боғловчиси билан қўллаи- ганда, бош гапдаги ҳаракат, ҳодисанинг эргаш гап кесимн билдирган ҳаракат бажарилгандан бери давом этаётганлиги маъноси ифодаланади: Ацлимни танибманки, шу колхозда иш- лаб келяпман. (С. Ан.) Шу уйга тушибманки, меҳмон кутаман. (Ҳ. Ғ.)
Тўсиҳсиз эргаш гап кесими функциясида келиб, тўсиқсиз- лик маъносини ифодалайди: Ёпирай, бунақа баттол ўғрини ум- римда кўрган эмасман, устидан ошириб ўқ отибман-у киприк қоцмади-я!—деган эди. (А. Қ.) Кўрдим деб гердайма, на кў- рибсан — кам. (Шукрулло.)
§. Утгаи замон феълииинг эди тўлиқсиз феъли ёрдами- да ясалувчи формалари:
-ган + зди ёрдамида ясалувчи форма: ёзган
эдим, шилаган эдинг, келган эди каби. Бу форма қуйидаги маъно ва вазифаларда қўлланади:
Ҳаракат-ҳолатнииг ҳозирги эмас, балки ўтган, аввалги вақгга оидлигшш ифодалайди: , Бизнинг йигитни ҳам, катта масофани пиёда босгани учунми, кун хийла бетоцат цилган эди. (0.) Ерни юмшатиб, баҳорда тўқайни бузиш мақсадида қайта-қайта қўйилган сув энди ерга сингмай, музлаб цолгап эди. (А. Қ.)
ган + эди типида ясалган форма ҳаракатиинг бажарилиши ўтган вақтларга оид эканлигини ифодалаганлиги сабабли унинг -ди ва -(и)б аффикслари ёрдамида ясалувчи ўтган за- мон формасйдаи фарқли хусусиятини сезиш (фарқлаш) қийин эмас. -ган ва -ган + эди ёрдамида ясалувчи формалар ўртаси- да эса маълум умумийлик борлигидан уларнинг фарқли хусу- сиятларини фарқлаш бир оз қийинроқ. Бу хусусиятлар қуйи- дагилардан иборат:
-ган аффикси билан ясалган форма ифодалайдиган ҳа- ракатиинг бажарилиш вақтининг узоқлик даражаси ҳар хил бўлиши мумкин. Бундан бир неча асрлар илгари юз берган ҳодисани ифодалаш уч-ун ҳам -ган аффикси билаи ясалган фор- мани қўллаш мумкин (Бешинчи асрда яшаган каби).
*ган аффикси билан ясалувчи форма жуда қадимда юз бер- г'ан ҳаракатларни ифодалаш учун ҳам қўлланиши, ҳаракатнинг узоқ ўтмишга оидлиги контекстдан англашилиб турган ҳоллар- да эди. тўлнқсиз феълини қўлламаслик ёки қўлланган бўлса, тушириб қолдириш мумкин: Бир замонлар дадангиз мени ҳам йўлга солиш тилагида анча уринган. Мен бўлсам, ўжарлик қи- либ ўз билганимни цилганман. (Ш. Р.) Москвага биринчи кел- ганимда ўзимдан-ўзим атрофга боқиб кулаверардим. Олдим- дан ўтиб кетаётган одамлардан уялиб оғзимни қўлларим билан яширардим. Барибир бўлмасди. Оғзим очилиб кетаверарди. «Кўриб оғзим очилиб қолди» деган иборанинг маъносини шун- да ущан эдим. (Сайёр.)
-гаи аффиксининг ўзи ҳаракатнинг ўтмишга оид эканлик маъносини бевосита ифодалай олмайди, шунинг учун баъзан эди тўлиқсиз феълини қўлламай бўлмайди, усиз шу маъно ифодаланмайди: Урмонжон бригада ва звено бошлиқларидан хоҳлаган кишиларни ҳар ҳафта икки мартаба қизил чойхонага йиғиб ўцита бошлаган эди. (А. Қ.)
Гап таркибида энди, ҳозир (ҳозиргина) каби сўзлар қўллан- ганда ҳам эди тўлиқсиз феълини тушириб бўлмайди: Улар ўринларидан турганларида, ой энди юз кўрсатган эди. (Ш. Р.)
Ҳаракатнинг бажарилиши жуда узоқ даврларга тўғри ке- лиши, лекнн у факт сифатида ҳозир ҳам инкор этилмаслиги мумкин. Шу сабабли, гап ичида бу ҳаракатнинг юзага келиши анча илгари (узоқ вақтларда) .бўлганлигини кўрсатувчи сўз- лар бўлганда ҳам, мазкур феълни -ган + эди формасида бари- бир қўллаб бўлмайди, у -ган формасида қўлланади: Рус халқи аллақачонлар бу жаҳонгирлик урушидан безган. (Н. С.)
2) -ган аффикси ёрдамида ясалган форма ҳолат билдир- ганда, шу ҳолатнинг ҳозир мавжуд эканлиги ифодаланади. Ҳо- латнинг ўтмишдаги бирор вақт доирасида мавжуд эканлиги фақат эди тўлиқсиз феъли ёрдамида ифодаланади: Икки от- ряд хайрлашганда, қуёш эндигина чиққан, кун илиган 'эди. (О. В.)
Шу формадаги ҳаракат билан қандайдир алоқаси бўлган бошқа бирор ҳаракат-ҳодиса юз бергаилигини, шундай ҳара- кат-ҳодиса борлигини билдиради: Таклиф қилмасаям ўтира бошлагандим. (Сайёр.) Мажлисда ҳамма масала очилгандай, Аҳмедовдан сўралмаган ва тўлиқ жавоб олинмаган савол қӧл- магандай бўлган эди... (А. Қ.)
Бу мисолларда -гаи + эди ёрдамида ясалган форманинг қўл- ланиши натижасида нутқ сўзланаётган вақтда шу формадаги феъл билдирган ҳаракат билан қаидайдир алоқаси бўлган бош- қа бирор ҳаракат, ҳодиса юз берганлиги англашилиб туради. Бу ҳаракат-ҳодисани кўрсатувчи сўз ёки гап йўқлигидан ҳали фикр тугамагандек, айтиладиган гап тамом бўлмагандек бўлиб туради: Бир оз яйрашамизми деб келган эдим, шу ерда ҳам тинчлик бермадингиз. (Н. С.) Бу мисолдаги кейинги гап қўл-
ланмаса, фикрнинг тугамаганлиги аниқ сезилиб туради. Демак, бунда -ган эди формаси бошца бирор ҳаракат-ҳодисага мущ • сабат ифодалайди.
-ган + эди ёрдамида ясалган форма ҳаракат-ҳолатни ҳикоя тарзида ифодалаш учун қўлланганда, бу ҳаракат-ҳолатнинг бажарилган вақти нисбатан анча илгарироқ вақтга оид бўла- диҲа, ая, келдингизми, қорин ҳам тоза очгаи эди-ӧа. (Ҳ. Нуъмон, А. Шораҳмедов.)
Пайт ифодалайди ва пайт эргаш гапни бош гапга боғ- лаш учун хизмат килади: Давлатбеков ошни еб булиб,.. энди бир мизғиб олмоқчи бўлиб чўзилган эди, кўчада мотор гувил- лади. (П. Қ.) Чой чақириб энди бир пиёла ичган эдики, олт- миш-етмиш ёшлар ўртасидаги тўрт қария келиб унинг ёнига ўтирди. (Ҳ. Нуъмон, А. Шораҳмедов.)
Бу типдаги эргаш гапли ҳўшма гапларда -ган + эди ёрда- мида ясалган феъл формаси ҳам ёки -ки юкламаси, шунингдек, уларнинг иккаласи билан ҳўлланиши мумкин. Булар ифода- ланаётган фикрни таъкидлашга хизмат ҳилади: Булар ...цоп- кон томонга бурилган ҳам эди, орқада, йигитлар тўпида шов- қин, бақириқ, чақириқ бошланди. (Ҳ. Нуъмон.) Сайёра эплай олмаслигини айтиб', арз қилшига оғиз жуфтлаган зди ҳамки, ...комсомол комитетининг секретари Олим Умаров... (0. Ё.)
-(и)б + эди ёрдамнда ясалувчи форма жонли сўзлашувда ундош ёки и унлиси билан тугаган феълларда "(и)б эди, -увди тарзида талаффуз этилади: олувди<ол + иб + + эди, ачувди<ачи + б+эди; а унлиси билан тугаган феъллар- да бу товуш о га, равишдош ясовчи -б аффикси в га айланади: шиловди <ишла + б + эди.
Феълнинг бу формаси ўз .хусусиятига кўра -ган + эди ср- дамида ясалувчи формага жуда яцин туради, яъни:
Ҳаракатнинг ўтмишдаги бирор вақтда (илгари) юз бер- ганлкгини, илгарига оидлигини билдиради: Уруш тугаса, биз- никига меҳмонга борасиз, ўшанда, аямнинг қанақалигини кў- расиз, деб эди. (С. 3.) Ҳасан, эсингдами, ойим билан бир қиш- лоққа борувдик. (Ибохон.)
Муносабат ифодалайди. Муносабатнинг мазмун жиҳатдан қандай характерга эгалиги шу муносабатдаги ганларнинг уму- мий мазмунидан реаллашиб туради: Менга арз қилиб келувди, менда ихтиёр йўқ, ҳоким тўрага боринг, дедим. Ҳокимга секин шипшитиб қўювдик, у киши ҳам: ярим подшодан сўранг дебди. (М. Исм.) Ана, мен албатта озод бўламиз демовдимми. (С. А.)
Пайт ифодалайди ва пайт эргаш гапни бош гапга боғлаш учун хизмат қилади: Жойимдан жилиб, бир-икки қадам шийпон ўртасига юрувдим, қиз «ялт» этиб менга қаради. (У. Назароо.) Шу куни энди кўчага чициб эди, Зуннун бошлиқ беш нафар бо- ла пойлаб турган экан... (М. Исм.)
-ётган + эди ёрдамида ясалувчи форма; иш1иёТ ган эди, келаётган эди кабн. Ундош билан бпчтпм фбЪЛЛйрЛй
-ёт формай^идан ӧлдйй а уялисн оргййршгадй: "Ъ'ўришщШтгШ эди, кўтараётган эди, ўтираётган эди каби. Бу форма қуйидаги маъно ва вазифаларда.қўлланади:
!. Ҳаракатнинг ўтмишда давом этаётгаи, бажарилаётган ҳолда эканини билдиради: Адир бошида зўр отишма бўлаётган еда. Шу чоц босмачилардан уч-отлщ сой тарафга қочди. (Ғай- ратий.) Ғира-шира тонг ёришиб келаётган эди. Икромжон қа- мшилар орасида узоқ кезди. Овоз чиқариб ўғлини чақирди: ҳеч қандай жавоб бўлмади. (С. Аҳм:) Низвмжон тўнини апил-та- пил кийиб цехга югурди. Тунги смена танаффусга чиққан, ҳам- ма бир-бирини янги йил билан табриклаётган эди. (С. Аҳм.)
Пайт эргаш гапнинг кесимн вазифйсйДа кеЛйДй ва эргаш гапии бош гапга боғлаш учун хизмат қилади. Бундай ҳолларда эргаш гапнинг кесими вазифасидаги феъл билдирган ҳаракат бнлан бош гап кесими вазифасидаги феъл билдирган ҳаракат- нкнг бир пайтда бажарилиши ифодаланади: Сулув омонат қамиш бостирма тагида буғдой тортаётган эди, Бибиқатча кириб қолди. (Ас. М.) Ариқ қазиётганларга чой олиб бораёт- ган эди, қўш тарафга кетаётган Зебихонни кўриб қолди... (С. Аҳм.)
-ётиб + эди ёрдамида ясалувчи форма: бораётиб зди, ишлаётиб эди каби. Маъно ва вазифаси жиҳатдан бу фор- ма -ётган + эди типида ясалувчи формадан фаркланмайди. Шу сабабли айнан бир ҳаракатни ифодалашда бу формалар ара- лаш қўлланавериши мумкин:
Қаёққа кетаётган эдингиз?
—- Шаҳарга.
Мен ҳам шаҳарга кетаётувдим. (У. Назаров.)
-моқда + эдм ёрдамида ясалувчи. форма: келмоқ- да эди, кўрмоқда эди. Бу форма оддий сўзлашувда қўлланмай- ди, образли ифодаларда, кўтаринки нутқларда учрайди.
-моқда+эди ёрдамида ясалган форма, худди -ётган+эди типида ясалувчи форма каби ўтмишдаги бирор вақтда давом этаётган, тугалланмаган ҳаракатни, шунингдек, муносабатнй ифодалаш учун қўлланади: Узилиб кетган ер парчаси худди сол- дай секунд сайин денгиз ичкарисига қараб кетмоцда эди. (Ас. М.) Афтидан Сафаров иккови оғилга томон келмоцда эди. Мирҳамидхўжа шошиб Қамбарали аканинг қўлидан пулни ол- ди-да, унинг қўйнига тиқди. (А. Қ.)
-моқда + эди ёрдамида ясалувчи форманинг пайт эргаш гап" ни бош гапга боғлаш учун цўлланиши (пайт эргаш гапнинг кееими вазифасида келиши) деярли учрамайди.
Ҳозирги ўзбек тилида ҳолат феълларидан тўрттасининг—• ёт, тур, юр, ўтир феълларининг — ҳозирги замон формаси уму- мпй ҳолатдан истисно тарзида, ётибди, турибди, юрибди, ўтириб- ди формасида ясалади, Бошҳа феълларда -ётган + эди, -ётиб+ + ЗДИ формаси орқали ифодаланадиган маъно бу феълларда
-ган-1-эди ёки -(и)б + эди (турган эди, туриб эди) фор- масида ифодаланади: Икромжон болалик излари тушган
йўллардан, тор кўчалардан ёғоч оёқ билан аллавақтга- ча кезиб уйига қайтди. Хотини ухламай тиқ этса эшикка қа- раб, ўтирган эди. (С. Аҳм.) Ҳали почтальон Марҳамат опадан ...янги адресингни сўраб туруеди-ку. (Ҳ. 11.) Жудаям бор- гим келяпти. Қачондан бери Борис билан еаъдалашиб юрув- дим. (Ҳ. Н.)
-(а)р + эди (-мас+эди) ёрдамида ясалувчи фор- ма: ииыар эди, келмас эди. Ҳозиргн ўзбек тилида -(а)р аф- фикси ёрдамида ясалувчи сифатдошнинг эди тўлиқсиз феъли- га бирикишндан ҳосил бўлувчи форманинг ижро майли ва шартли майл формаси бўла олишини кўрдик. Ижро майли фор- маси сифатида у: ;
Ҳаракатнимг ўтган замондаги бирор вақтда тугамаган- лигини, бажарилишда давом этганлигини билдиради: Мана энди Комил катта йўлда ...бораркан, Барнонинг қараши юра- гини бир ғамгин ҳисларга тўлдирар, бир хаёлида аламли ўй- лар қўзғарди. (0. Е.) Улар бир партада ўтиришар, бирга дарс тайёрлашар, мактабни битиргандан кейин қаерга ўқилига бо- риш ҳақида маслаҳатлашар, хаёл суришарди. (С. 3.)
-(а)р + эди ёрдамида ясалузчи форма ўтган замондаги маъ- лум бир вақтда тугамаган, давом этган ҳаракатни билдириши- га.кўра -ётган+эди, -ётиб + эди, -моқда+эди ёрдамида ясалув- чи формаларга жуда яқин туради. Лекин ўзига хос айрим ху- сусиятлари билан улардан фарқланади. Бу форма билдирган ҳаракат одатдаги (типик характердаги) ҳаракат ёки ўтмиш- даги маълум бир вақтда бажарилаётган, давом этаётгаи ҳол- даги ҳаракат бўлиши мумкнп. Одатдаги (доимий) ҳаракатии билдиргаи ҳолларда ушшг ў'рнида -ётган + эди ( ётиб + эди, -моқда + эди) ёрдамида ясалувчи формагш қўллаб бўлмайди: Кичкиналигимда дадамлар билан отга мингашиб қовун сай- лига чщардик, ...одаилар кечалари гулхан ёқишиб суҳбат ци- лшиарди, мен бўлсам эски жангномаларни эслардим, (0. Е.)
-ётган + эди ёрдамида ясалувчи формада ҳаракатнииг ба- жарялиш вақти таъкидланади. Бадиий ифодада ҳаракатиинг бажарилиш вақтини (моментини) таъкидлаш эмас, балки ҳа- ракат-ҳодисаларнинг баёни асосий ўринда бўлади. -(а)р + эдм ёрдамида ясалувчи формада ҳам ҳаракатнинг бажарилиш вақти конкретлаштирилмайди, балки ҳаракатнинг бажарилиши асосий эътиборда бўлади. Шунга кўра бадиий ифодада ўтгаи вақтда маълум бир пайтда бажарилаётган ҳаракатни кўро.а- тиш учун -ётган + эди ёрдамида ясалувчи формага нисбатап -(а)р + зди билан ясалувчи форма мос келади. Ҳаракатшшг маълум конкрет вақтга (моментга) оидлиги умумий ҳолатдпи сезилиб тураверади: Мана, йўлдан салгина нарида бўрон жир■ чиси пайдо бўлди. Осмон билан туташиб кетган қуюн ср баг• рини қиртишлаб, хас-хашак борми, чанг-тўзон борми уиммп- 1
сини учириб кўкка интиларди, Қўриққа туташган саҳронинг қумлари бўрон кучайган сари ғўза эгатларига сувдай оцарди. Янгидан-янги қум оқимлари бунёд этиб, қудратли қуюн кўта- риларди. (Ш. Р.)
Утмишдаги маълум конкрет вақтда бажарилаётган ҳара- катни ифодалаш учун -(а)р + эди ёрдамида ясалувчи форма- нинг кўп қўлланиш сабабларидан бири бу формада бир неча феъл учун битта эди тўлиқсиз феълини қўллаш мумкинлиги- дир: От олдинги оёқларини сувга ботириб анҳор четида халқоб бўлиб қолган сувни ишмириб, оғзини сувдан узмай яғринини талаётган чивинларни думи билан тўзитиб юборар, йигит эса тўқайдан кўтарилаётган бир гала ўрдакнинг ҳавода пириллаб учишини кузатарди. (С. Аҳм.)
Муносабат ифодалайди: Мен сизни фақат яхши пахтакор деб билар эдим, бошқа ҳунарингиз ҳам. бор экан. (А. Қ.) Иўлдош ака, намоз беш ракат бўлар эди, ундан ҳалг ошиб кет- ди-ку? (3. Фатхуллин.)
-(а)р + зди ёрдамида ясалувчи форманинг эди тўлиқсиз феъли ёрдамида ясалувчи ўтган замон формаларидан фарқли хусусияти шундаки, у жонли сўзлашувда қам, адабий тилда ҳам пайт эргаш гапни бош гапга боғлаш вазифасида қўллан- майди.
-гувчи + зди ёрдамида ясалувчи форма. Бу фор- ма оғзаки нутқда ҳам, ёзма нутқда ҳам нисбатан кам қўлла- ниб, феъл билдирган ҳаракат субъект (бажарувчи)нинг ха-; рактер хусусиятини кўрсатувчи типик ҳаракати экаиини бил- диради: Маҳдум ўз ишида қанча нишиқ бўлса ҳам... неча йил- лик адоватларни икки оғиз ширин сўз ёки беш пуллик манфаат эвазига унутиб юборгувчи эди. (А. Қод.) Эгнида ямоқ тўн, белида арқон, ҳамма вақт ерга қараб юргувчи эди. (II. Т.)
Ҳозирги ўзбек тилида одатдаги, типик ҳаракат маъноси 'асосан -р + эди ёрдамида ясалувчи форма орқали ифодалана- ди. -гувчи + эди ёрдамида ясалувчи форманинг қўлланиш дои- раси зса анча чегараланган.
Юқорида айтиб ўтилганлардан маълум бўладики, эди тў- лиқсиз феъли ёрдамида ясалувчи ўтган замон формаларидан иккитаси, яъни -ган + эди, -(и)б + эди ёрдамида ясалувчи фор- малар ҳаракатнинг умуман ўтган вақтларга оидлигини бил- диради. Қолганлари эса (-ётган + эди, -ётиб + эди, -моқда + зди, -(а)р + эди, -гувчи + эди ёрдамида ясалувчи формалар) ўтган вақтларда давом этган (давомли тарзда бажарилган) ҳаракат- ни ифодалайди.
Ҳозирги замон формалари
!50-§. Ҳозирги ўзбек тилида ҳозирги замон феълининг аф- фккслар ва кўмакчи феъллар ёрдамида ясалўвчи бир неча фэрмаси қўлланади. Ҳозирги замон феълининг синтетик фор->
маси қуйидаги аффикслар ёрдамида ясалади: -яп, -ётиб, -ётир, -моқда: ёзяпти, ёзаётибди, ёзаётир, ёзмоцда каби. Аналитик формаси эса ёт, тур, юр, ўтир кўмакчи феъллари ёрдамида яса- лади: ёзиб ётибди, ёзиб турибди, ёзиб юрибди, ёзиб ўтирибди каби.
Ҳозирги замои формалари ҳаракатнинг нутҳ моментидан олдин бӧшланганлиги ва нутқ моментида ҳам тугамаганлиги- ии билдиради. Бу формалар билдирган ҳаракат нутқ момен- тида бажарилаётган (бажарилиб турган) ёки нутқ моментида бажарилмаётган бўлиши мумкин. Бундаги асосий нарса ҳа- ракатнинг худди нутқ моментида бажарилаётган бўлиши эмас, балки ҳаракатнинг нутқ моментидан аввал бошланганлиги ва ҳозир ҳам тугамаганлиги, давом этаётганлигидир: Қиишлар айрим участкаларда алоҳида парвариш, алоҳида эътибор би- лан зўр ғайрат орқасида юқори ҳосил олишяпти. (0.) Мана булар ажойиб ҳунар эгалари бўлиб ўсмоцда. (Ибохон.) Отанг боғда ишлаяптилар. (Ҳ. Ғ.) Ҳозир у ўз қилмшиидан анча пу- шаймон бўлаётибди. (Ҳ. Н.)
Бу мисоллардаги олмоц, ўсмоц, ишламоқ, пушаймон бўл- моқ феъллари билдирган ҳаракатларнинг худди нутқ момен- тида бажарилаётган бўлиши шарт эмас. Масалан, Ота боғда ишлаяптилар деган вақтда ота дам олиб ўтирган бўлиши мум- кин. Гап шундаки, боғда ишлаш бошланган ва ҳали тугамаган, ишлаш яна давом этади.
Ҳаракатнинг давомлилиги (тугамаганлиги) маъноси ҳозир- ги замон формаларининг ҳаммасига хос. Шу сабаблн тарки- бида ҳозирги замон кўрсаткичи бўлган ўтган замон феъл фор- малари ҳам давомлилик маъносига эга бўлади: ишлаётган эди, шиламоқда эди каби.
Ҳозирги замон феълинииг синтетик ва аналитик формалари ўзига хос маъно нозикликлари ва қўлланишдаги хусусиятлари билан бир-биридан фарқланади.
Ҳозирги замон феълининг синтетик формалари ичида стк- листик жиҳатдан нейтрал ва энг кўп қўлланадиган формаеи -яп аффикси ёрдамида ясалувчи формадир. Бу форма ҳара- катнинг бошланганлиги ва ҳозир ҳам давом этаётганлиги маъ- носига бошқа бирор қўшимча маъио қўшмайди.
-ётиб аффикси ёрдамида ясалувчи форма -яп аффикси би- лан ясалувчи формага нисбатан кам қўлланади. Бу форма нисбатан қадимий бўлиб, -яп аффикси -ётиб аффиксидан келиб чиққан. Шу сабабли бу икки аффикс ёрдамида ясалувчи феъл формаси маъно жиҳатдан бир-биридан фарқланмайди ва гапда уларнинг иккаласининг аралаш қўлланиш ҳоллари кўп уч- райди.
Маъно жиҳатдан -ётир аффикси ёрдамида ясадувчи форма -яп ва -ётиб аффикслари орқали ясалувчи формалар билан бир группани ташкил қилади. Лекин у кўпроқ диалектал форма
бўлиб, ёзувда асосан газета материалларида, поэтик асарларда учрайди:
Do'stlaringiz bilan baham: |