> !' [■( Н 1 ,■« , ,1> !
§. Ижро майли ҳаракат-ҳолатни унинг бажарилиш вақти билаи боғлиқ ҳолда ифодалайди. Бу майлда ҳаракат* нииг бажарилиши (ижроси) тушунчаси маЕЖўд. Шунинг учуи ҳам бу майлдаги феъл албатта бирор замон формасида бўла« ди: келди, келяпти, келади.
Ижро майлининг махсус грамматик кўрсаткичи йўқ. У феъл- га замои ва шахс-сон қўшимчаларининг қўшилиши орқали шаклламади. Бу майл грамматик кўрсаткичининг йўқлиги ҳлм табиий, чунки замон формаларининг ўзи ҳаракатнииг воқоли.К< ка бўлган муносабатини кўрсатади.
Ижро майлидаги феълнинг асосий синтактик ппзнфш'И ГШИ да кесим бўлиб келишдир.'
N1
Замон категорияси
§. Замон категорияси ҳаракатнинг нутқ моментига му- носабатини ифодалайди. Нутқ моментн ҳам субъект томони- дан белгиланадиган қандайдир вақт бўлаги бўлмай, объектив Эамон (вақт)нинг сўзловчи гапи, сўзи (нутқи) тўғри келган бўлатидир. Ҳаракат бажарилиш вақтининг нутқ моментига му- носабатига ҳараб феълнинг уч хил замоии фарқланади: 1) нутқ моментигача бўллан ҳаракат — ў т г а н з а м о н; 2) нутқ момен- тида давом этаётган (тугамаган) ҳаракат — ҳозирги з а- мон; 3) нутқ моментидан кейин бўладиган ҳаракат — к е л а- си з а м о н. Замон маънолари махсус формалар орқали ифо- даланады ва бу формалар феълнинг замон формалари деб ата- лади.
§. Ҳаракатнинг нутқ моментига муносабатини кўрсатиш хусусиятига кўра ҳозирги ўзбек адабий тилидаги феълнинг замон формалари уч асосий группага бўлинади: 1) ўтган з а м о н формалари (борди, борган, борибди, борган эди ваб.);2)ҳозирги замон формалари (боряпти, бор- моқда, бориб турибди ва б.); 3) ҳозирги-ке л аси з а- мон формаси (боради, ишлайди каби).
Утган замон формалари
§. Ҳозирги ўзбек тилида ўтган замон феълининг бир неча формалари бўлиб, улар ўзларига хос маъно ва бошқа ху- сусиятлари билан бир-биридан фарқланади. Бу формалар қу-. йидагилар:
-ди аффикси ёрдамида ясалувчи форма: ёздим, ёздинг, ёзди;
-ган аффикси ёрдамида ясалувчи форма: ёзганман, ёзган- сан, ёзган;
-(и)б аффиксли равишдошни шахс-сон билан туслаш ор- қали ҳосил қилинувчи форма: ёзибман, ёзибсан, ёзибди; "
эди тўлиқсиз феъли ёрдамида ҳосил қилинувчи форма- лар: ёзган эдим, ёзган эдинг, ёзган эди; ёзиб эдим, ёзиб эдинг, ёзиб эди; ёзаётган эдим, ёзаётган эдинг, ёзаётган эди; ёзаётиб 'эдим, ёзаётиб эдинг, ёзаётиб эди; ёзмоцда эдим, ёзмоқда эдинг, ёзмоқда. эди; ёзар эдим, ёзар эдинг, ёзар эди; ёзгувчи эдим, ёз- гувчи эдинг, ёзгувчи эди.
Куринадики, ўтган замон феълининг учта формасигина аф- фпкслар ёрдамида ясалади. Қолган етти формасининг ясали- шида эди тўлиқсиз феъли қатнашади. Бу формаларнинг ҳар бири маъно ва бошқа жиҳатдан ўзига хос фарқли хусусиятлар- га эга бўлса-да, эди тўлиқсиз феъли ёрдамида ясалувчи фор- маларнинг ҳаммаси учун умумий бўлган белги-хусусиятлар ҳам бор. Бу белги-хусусиятлар ўтган замон феълининг аффикслар ёр-
дамида ясалувчи (сннтетик) формаларининг бирортасида ҳам йўқ.
Утган замон феълининг синтетик формаларнда ҳаракатнинг иутқ моментига муносабати бевосита ифодаланади. Эди тўлиқ- сиз феъли ёрдамида ясалувчи ўтган замон формаларида эса ҳаракатнинг нутқ моментига муносабати бавосита, яъни нутқ моментини ҳам ўз ичига олган ҳозирги вақт орқали ёки бошқа бирор форма ифодалаган вақт орқали бўлади. Утган замон феълининг синтетик формалари билдирган ҳаракат «ҳозир» (ҳозирги вақт) доирасида бажарилиши мумкин. Бундай ҳол- ларда ҳаракатнинг бажарилиш вақтига нисбатан қўйиладиган сўроққа «ҳозир» сўзн жавоб бўлади:
Do'stlaringiz bilan baham: |