Ш. Шоабдураҳмонов, М. Асқарова, А. ҲОжиев, И. Расулов, X. Дониёров



Download 0,65 Mb.
bet164/202
Sana21.02.2022
Hajmi0,65 Mb.
#40041
1   ...   160   161   162   163   164   165   166   167   ...   202
Bog'liq
2 5194979698626528277

одамларни тезда ҳузурингизга юбораман.
Демак, сифатдошлар ифодалайдиган замон нисби.й бўлади. У ёки бу сиф'атдош формасини ўтган з'амон, ҳозирги замон ёки келаси замон деб аташда ана шу нисбатан олинадиган вақт назарда тутиладп.
Ҳозирги ўзбек тнлида сифатдош ясовчилар ичида энг акти- ви -ган аффиксидкр. Бу аффикс ёрдамида сифатдошнинг қай- си заыон формаси ясалиши, асосан, у қўшиладиган феълнниг формасига боғлиқ.
-ган аффикси феълнинг замон кўрсаткичи бўлмаган форма- сига қўшилганда қуйидаги маъно ва вазпфаларда қўлланади:

  1. Феълнинг ўтган замон маъносини билдирувчи атрибутив формасини ясайди: У миясига келган бу ўйдан қўрқиб кетди. (С. Аҳм.) Аъзамнинг кўз олдига кинода кўрган, ўқиган китоб- ларидаги цўлга тушган жосусларнинг тақдири келди. (Ш.)

Тўрт ҳолат феъли — ёт, тур, юр, ўтир феъллари ган аф-
фикси билан қўлланганда, ҳозирги замон маъноси ҳам ифода- ланаверади: Олдида ётган керакли асбобларни тез топа олмас, кўзани қидирган қўли ширач косага ботар,... (0.) Фахриддин осилиб турган қалин пастки лабини бир-икки қимирлатиб... жавоб берди. (А. Қ.) Ҳовли юзида айланиб юрган оқсоқ му- шук тўкилган жўхорини искаб кўрди. (А. Қ.) Қўрбошининг ўнг ёнида... ўтирган табиб ҳам салмоқлаб, дона-дона қилиб гапириб, — (А. К.)

  1. Предметнинг статик ҳолатини билдиради, бунда ҳаракат- нинг ўтган замонга оидлиги ифодаланмайди, балки предмет- нинг ҳозирги ҳолати асосий ўринда бўлади: Сочига битта-ик- кита оқ оралаган хотин чиқиб эшикни очди. (А. Қ.) Дўконхо- нанинг кўчага қараган, ойна ўрнида шалдироқ қоғоз ёпишти- рилган кичкина деразаси хира ялтираб кўринади. (0.)

  2. -ган аффиксли феъл шахс-сон қўшимчаларини олиб, ке- сим вазифасида қўллаъади. Бунда у ижро майлининг ўтган за- мон формаси ҳисобланади, -ган аффикси эса замон кўрсаткичи сифатида қаралади: келганман, келгансан, келган; келганмиз, келгансиз, келган(лар) («Утган замон формалари» баҳсига қа- ранг).

Феълнинг ҳозирги замон кўрсаткичи бўлган формасига (асо- сига) -ган аффиксининг қўшилишидан ҳозирги замон сифатдо- ши ҳосил бўлади: ёзаётган, ишлаётган, сўзлаётган каби. Бупда -ган аффикси фақат феълнинг атрибутив формасини ясаш ва-



зифасини бажаради. Унинг замон маъносига дахли йўқ. Бу маъно -ёт форманти орқали ифодаланади.
Ҳозиргй замон сифатдоши, асосан, атрибутив вазифада қўл- ланади: ишлаётган одам, эсаётган шамол
каби. Бу формани шахс-сон билан туслаш орқали (ёзаётганман каби) ҳозирги замон феъли ҳосил қилинмайди. Фақат қуйидаги ҳоллардагина ҳозирги замон сифатдоши ҳозирги замон феълининг ясалиши учун хизмат қилади: 1) йўқ сўзи билан ҳозирги замои феъли- нинг инкор формасини ясайди: ишлаётгани йўқ, келаётгани йўқ; 2) ҳозирги замон феълининг эшитилгаилик формасида эмиш тўлиқсиз феъли билан бирга қўлланади: ишлаётган эмиш, келаётган эмиш; 3) ҳозирги замон гумон маъносини ифодалаш- да -дир аффикси билан қўлланади: шилаётгандир, келаётган- дир.
Ҳозирги-келаси замон феъли асосига -ган аффиксининг қў- шилишидан ҳозирги-келаси замон сифатдоши (ҳозирги-келаси замон феълининг атрибутив формаси) ҳосил бўлади: боради+ ганборадиган, ишлайди + ганишлайдиган каби. Бу форма контекстга кўра ҳозирги замон (одатдаги ҳаракат) ёки келаси замон маъноларини ифодалай олади: Феруза «Меҳнат-роҳат» колхозига борадаган йўлни ўшалардан сўрамоқчи бўлиб,... (Ҳ. Ғ.) Учрашадиган одамингнинг номи нима? (Ш.) Сен билан биз ҳамма нарсага тушунадигаи одамлармиз. (Б. Қ.)
Юқоридагилардан маълум бўлдики, ҳозирги ўзбек тилида сифатдошнинг ўтган замон, ҳозирги замон, келаси замон фор- маларини ясовчи махсус (алоҳида-алоҳида) формантлар йўқ. Ишлаган, ишлаётган каби формада ясалган сифатдошларнинг ҳаммасида ҳам сифатдош ясовчи формант -ганнинг ўзидир. Буларда -ган формантининг замон маъносига дахли йўқ. У ҳо- зирги замон феъли асосига қўшилса, ҳозирги замон сифатдо- ши, ҳозирги-келаси замои феъли асосига қўшилса, ҳозирги-ке- ласи замон сифатдоши ясалади. Феълнинг замон кўрсаткичи бўлмаган асосига қўшилганда, одатда ўтган замон ифодала- нади.
Сифатдош ясовчи аффикслардан бири -(а)р (бўлишсизи -мас) аффиксидир. Бу аффикс ёрдамида сифатдош ясалиши ҳо- зирги ўзбек адабий тилида жуда кам учрайди. Бу аффикс би- лаи қўлланувчи айрим сўзлар феълдан кўра сифатларга яқин туради: оқар сув, сўнмас ҳаёт каби. Ҳозирги-келаси замон феъ- лииинг келади, ишлайди ва келадиган, ишлайдиган типидаги формаси келиб чиққач, -(а)р аффикси ёрдамида ясалувчи фор- ма ҳозирги-келаси замон гумон феъли формасига айланган («Ҳозирги-келаси замон гумон феъли» баҳсига қаранг.)
Феълларга -вчи аффиксининг қўшилишидан ҳосил бўлувчи форма ҳам сифатдош ҳисобланади. Бу аффикс охири а товуши билан битгаи сўзларга қўшилганда, а товуши о товушига ай- ланади, и унли товуши билан битган феълларда эса и товуши у товушига айланади. Ундош билан битган феълларга қўшил-


ганда, у орттирилади: шилаишловчи, ўқиўқувчи, бор —• борувчи каби.


Сифатдошнинг бу тури одатда предметга доимий хос бўл- ган одатдаги ҳаракат белгисини, баъзан эса келгусига оид ҳа- ракат белгисини. билдиради: Баҳор фаслининг маст қилувчи, сеҳрловчи ажиб гўзалликлари чанқоқ, туйғуга бой қалбларга меҳмон бўлган пайтларда ғунчалари ҳам юз очади. (М. Крри- ев.) Ахир, боғдаги манови кўзни қувнатувчи, юракни тўлцин- латувчи... яишллик билан касалхона палаталаридаги доим бир хил зерикарли ҳаётни таққослаб бўлар эканми! (С. Ан.) Эл- мурод бу ерга келувчи меҳмонларнинг ҳаммасини таниб олди. (П. Т.)
Хуллас, ҳозирги ўзбек тилида сифатдош ясовчи актив аф- фикс -ган аффиксидир.
Сифатдошларнинг асосий синтактик вазифаси аниқловчи бўлиб келишдир. Улар отлашганда отларга хос синтактик ва- зифаларни бажаради. Шахс-сон билан тусланиб, майл, замон маъноларини ифодалаганда эса кесим вазифасида келади.

  1. §. Равишдош. Равишдош ҳаракатнинг белгисини бил- дирадиган, уни бирор томондан характерлайдиган феъл форма- сидир. Ҳозирги ўзбек тилида равишдошнипг бир неча форма- си бўлиб, улар қуйидаги аффиқслар ёрдамида ясалади:

-(и)б аффикси: сўраб, эслаб, қувониб. Бу форма бажа- радиган вазифасининг хилма-хиллиги билан бошқа равишдош формаларидан алоҳида ажралиб туради. Унинг асосий вазифа- лари қуйидагилар:

  1. Ҳаракат белгисини билдириб, ҳол вазифасида келади: Шу пайт чорбоғдан эчки етаклаб Дилдор кириб келды. (С.Аҳм.) У окопдан ирғиб юқорига чиқди-да, қоронғида ғойиб бўлди. (А. Убайдуллаев.)

-(и)б аффикси ёрдамида ясалувчи форманинг равишдош деб аталиши, асосан, унинг ана шу хусусиятига, яъни ҳаракат бел- гисини билдиришига кўрадир. Равишдош, худди равиш каби, -роқ, -гина аффикслари билан ҳам қўлланади: Бор, ўқариқлар- дан хабардор бўлиб тур. Сувни жилдиратиброқ қўй. (Ш. Саъ- дулла.) Қудрат унга хатни ўқитди, сўнг тортинибгина сўради...

Download 0,65 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   160   161   162   163   164   165   166   167   ...   202




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish