Ш. Шоабдураҳмонов, М. Асқарова, А. ҲОжиев, И. Расулов, X. Дониёров



Download 0,65 Mb.
bet162/202
Sana21.02.2022
Hajmi0,65 Mb.
#40041
1   ...   158   159   160   161   162   163   164   165   ...   202
Bog'liq
2 5194979698626528277

ингиз, бор-ларинг, бор-ингизлар. Кўринадики, буйруқ майлида иккинчи шахснинг бор, боргин типидаги бирлик формасидан -лар аффикси ёрдамида кўплик формаси ясалмайди.
Иккинчи шахснинг -инг аффикси ёрдамида ясалувчи форма- си кўпликка нисбатан бирликнинг ҳурмат (сизлаш) маъносини ифодалаш учун кўп қўлланади: Қани, меҳмон, қанд тишлаб
нчинг. (Ш.) Кўпликнинг «сизлаш» маъносида, асосан, -инглар, «сенлаш» маъносида -лариЕгг формантлари ёрдамнда ясалувчи формаси қўлланади: Шундай килингларки, бир ўқ билан икки қуён нищонга олинсин! (Н. С.) Чулдирайвермаларияг чуғурчуқ- дай! Қулоқ керак бўлса, кесиб олларинг. (Ҳ. И.) Қўпликнинг -ингиз ва -ингизлар формаси нисбатан кам қўлланади.
Шахс-сон формаларининг юқоридаги тўрттала турида ҳам учинчи шахс кўплиги бир хил хусусиятга эга, яъни учинчи шахснинг кўплиги: 1) шу шахснинг бирлик формаси орқали ифодаланади: улар келди, улар келган, улар келсин ва б.;

  1. -лар аффикси ёрдамида ифодаланади: улар келганлар (кел-


дилар, келсинлар); 3) биргалик даража формаси орқали ифода- ланади: келишди, келишяпги, келишсин. Биринчи ва иккинчи ҳолатда бирлик ёки кўплик ифодалангани контекстдан ташқа- рида жуда аниц бўлмайди. Чунки -лар аффикси бирликнинг ҳурмати учун ҳам қўлланади: Отам келдилар каби. Биргалик даража формаси қўлланганда ҳамма вақт кўплик маъноси ифо- даланади. Бу формада ҳамма вақт «сизлаш» ҳам бўлади: бо- ришсин, келишяпти.


Учинчи шахс кўплигининг борганлар, боришган типидаги формаси «сизлаш» маъносини ифодалаш хусусиятига эга. Шу- нинг учун ҳаракат нарса-предметларга оид бўлганида, кўплик учун ҳам бирлик формасининг ўзи қўллаиаверади: мевалар пишди, гуллар очилди каби. Бундай ҳолларда кўплик форма- сининг қўлланиши нормал ҳолат ҳисобланмайди.
*
*

  1. §. Шахс-сон формаларининг кўчган маънода қўллаии- ши ҳам кўп учрайди. Бу ҳодиса, асосан, иккинчи ва учинчи шахс формаларида кузатилади.

Учинчи шахс формасининг биринчи шахс маъносида қўлла- ниши эски услубга хос бўлиб, ҳозирги кунда жуда кам учрай- ди. Бундай ҳолларда гап ичида камина, фақир сўзлари ҳам қўлланади: камина айтдимен айтдим.
Учинчи шахс кўплик формасининг иккинчи шахс бирлик («сизлаш») маъносида қўлланиши ҳам кўпроқ эски услубга хос: Нима хоҳласалар ҳаммаси бор. (Н. С.) Ассалому алай- кум, Жиянбой ака, соғ-саломат бормилар, эсон-омон юрибди- ларми? (3. Фатхуллин.) Кулмасинлар, бой афанди, сипоҳлар- нинг ...номи ваҳмалари ҳам юракларни бесаранжом қилади-я. (Я.)
Иккинчи шахснинг бирлик формаси ва бирлик маъносида «сизлаш» учун қўлланувчи формаси умумшахс маъносида қўл- ланади: Қайта-қайта ҳидлаганингда ер меҳрига тўйгандай бўласан. (Сайёр.) Гоҳо, кўпинча саҳар пайтида, тўсатдан сов- қотганингизни сезиб уйғонасиз, ...баланд кўтарилган ҳулкарга тикилиб узоқ ётасиз, ...порлаб турган тонг юлдузини кўрасиз, кейин чакмонга яхшироқ ўралиб, яна ухлаб қоласиз. (0. Ё.) Бундай ҳолларда гапда кўпинча одам ёки киши сўзлари қўл- ланади: Шунчаки ишнинг белига тепганига ачинасан киши. (С. Ан.) Иш шундай кўпайдики, овқатни ҳам кўчаларда юриб ейсан киши. (Я.)
Гап ичида одам ёки киши сўзи қўлланганда, учинчи шахс формаси ҳам умумшахс маъносида қўллана олади: Муваффа- қиятларини кўриб одам қувонади.



  1. §, Феълнинг функционал формалари асосий хусусият- ларига кўра икки турга бўлинади: 1) феълнинг маъ- лум бир вазифа учун хосланган формалари;

  1. ^ҳаракатнинг турли характеристикасини кўрсатувчи ва модал маъно нфодаловчи формалар.

Феълнинг маълум бир вазифа учун хосланган формалари

  1. §. Феълнинг маълум бир вазифа учун хосланган форма- лари ҳарак'ат номи, сифатдош ва равишдош формаларидир. Булар феълнинг от, сифат ва равишга хос вази« фада қўлланиш учун хосланган формалари ҳисобланади.

  2. §. Ҳаракат номи. Феълнинг ҳаракат номи формаси -(и)ш, -(у)в, -моқ аффикслари ёрдамида ясалади: ёзмоқ, ёзиш, ёзув; ўқимоқ, ўқиш, ўқув. Бу формалар ҳаракатнинг бажари- лишини ва у билан боғлиқ бўлган бошқа маъноларии билдир« майди, балки ҳаракат-ҳолатнинг номини билдиради, ҳаракат- ҳолатнинг атамаси бўлади. Шу сабабли отларга хос грамматик кўрсаткичларни қабул қила олади ва гапда отларга хос вазғь фаларни бажаради.

Ҳаракат номи формаларининг ҳар бири ўзига хос хусусият- лари бнлан бир-биридан фарқланади.
-(и)ш аффикси билан ясалувчи форма. Бу форма қуйидаги хусусиятларга эга:

  1. Ҳаракатнинг номини билдиради, унинг атамаси ҳисоб- ланади: Ҳайдар Анорхон билан тун бўйи, тонг отгунча ҳам шу жойда, шу хилда ўтиригига тайёр эди. (И. Р.) Кетиши ҳам, кетмаси ҳам номаълумлигини айтди. (Мирм.)

  2. Иш, машғулот маъносини билдиради: шудгорлаш, суғо- риш, ўғитлаш, пардозлаш каби: У Мирзачўл ерларини суғо- риш, шўрни ювиш, уруғчилик масалалари билан шуғулланар, каттагина боғи ҳам бор эди. (Ҳ. Ғ.) Саратонда қовун сайили ўтказиш Катта қишлоқ деҳқонларининг одати эди. (И. Р.)

  3. Одатдаги от маъносида қўлланади: чопиш («бег»), ке- лиш («приход») каби: Уша туни тоғда отам балки шу жил- майишим учун жон бергандир. (Ас. М.) Саратоннинг яхши кг- лиши сабзавот бригадаси учун қувончли бўлди. (И. Р.)

-(и)ш аффикси билан ясалувчи ҳаракат номи формасининг -лик аффикси билан қўлланиш ҳоллари учрайди: боришлик, қўрқишлик
каби: Аммо айтишликка бўлмаса имкон. Мана бу ёмон. (Шукрулло.) Бундай ҳолларда учинчи пунктда кўрса* тилган маъно ифодаланади. Лекин -лик аффиксини қўллаш ҳо- зирги ўзбек адабий тили учун нормал ҳолат эмаслиги сезилиб туради.



{и)ш аффикси ёрдамида ясалган ҳаракат номи формаси эгалик аффиксини олиб, тартиб сон билаи қўлланганда, ўтган замон ёки ҳозирги замон формасига хос маъно ифодаланади: Ешим шунга етиб, икки кун барг еб уйщуга кетган қуртни би- ринчи кўршиим. (Н. С.) Элмурод туйда биринчи марта кўрпа- чада ўтириб ош ейишн. (П. Т.)

Булардан қатъи назар, кўриб ўтилган ҳоллардаги ҳаракат номи формасипи замон маъносини ифодаловчи форма деб бўл« майди.
-{и)ш аффикси билан ясалувчи ҳаракат номи формаси кўп- лик, згалик ва келишик аффикслари билан қўллаиганда, бу аффиксларнинг маъносида деярли ўзгариш бўлмайди. Фақат ўрин-пайт келишиги формасида қўлланганда, феъл семантика- си ва ўрин-пайт келишиги формасининг таъсирида ҳаракат номи формасининг янги бир хусусияти келиб чиқади.
Маълумки, ҳаракат номи формасидаги феъл ҳам (феъл бўл- гаилигидан) ҳаракат-ҳолат билдиради. Бу формадаги феъл пайт билдирувчи -да аффикси билан қўлланганда, ҳаракат-ҳо- лат пайт (вақт) маъноси билан боғланади. Натижада бу ҳа- ракат-ҳолат процесс ҳолатига, динамик ҳолатга ўтади. Шунинг учун ҳам ўрин-пайт келишигидаги ҳаракат номи формасини ҳаракат-ҳолатни процесс (динамик) тарзда ифодаловчи ҳозир- ги замои сифатдошининг ўрин-пайт келишигидаги формаси билан алмаштириш мумкии: келишда—келаётгандакелаёт-

Download 0,65 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   158   159   160   161   162   163   164   165   ...   202




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish