Учинчишахс формаси истак, илтимос каби маъноларни ифодалаш учун ҳам қўллаиади: Раисдан сўрамоқчиман, ками- да икки юз қашарчи берсин. (Ҳ. Ғ.) Маълумки, учннчи шахсда ҳаракат бажарувчиси фақат ки- шилар эмас, жонсиз предметлар ҳам бўлиши мумкин. Бундай ҳолларда буйруқ, илтимос иккинчи шахсга қаратилган бўлиши ёкн фақат сўзяовчининг истаги ифодаланиши мумкин: Жони цищани билан ғўза таги ифлос бўлмасин, тағая тухумидан тарцалмасин-да! (Ҳ. Н.) Кийим бошини жиққа ҳўл қилса ҳам майли, фақат туман тарқалмасин. (С. Ан.) Хуллас, истак, илтимос ҳаракатга ундаш каби маънолар
буйруқ-истак майлининг учала шахс формаси учун ҳам хос„; Соф маънодаги буйруқ асосан иккинчи шахс формаси учун характерлидир. : Буйруқ-истак майли формаси ҳаракатнинг бошқа бирор ҳаракат, ҳодисадан олдин бажарилувчи ҳаракат эканини, у бажарилгандан кейин яна нимадир бўлишини ҳам ифодалац» ди. Кейин нима бўлиши эса контекстдан билиниб туради. Бун- дай ҳолларда -чи юкламаси қўлланиши ҳам мумкин: Ҳали сен ёшсан, биттагина болага ота бўлгин, жудоликнинг цанақа бў^ лишини биласан. (С. Аҳм.) Буйруқ-истак майлининг биринчи ва учинчи шахс форма* лари сўроқ, тахмин, ўйлаш каби маъноларни ифодаловчи во» ситалар билан қўллана олади. Иккинчи шахс формаси эса бундай воситалар билан қўлланмайди. Бунга бу шахс форма- ларининг маъно хусусиятлари сабаб бўлади. Масалан, эртага келайми, эртага келсинми, эртага келаймикин, эртага келсинг микин каби қўлланиш кўп учрайди. Лекин эртага келмщ эртага келмикин типидаги форма йўқ. Бундай маънода иккинчи щахснинг ҳозирги-келаси замон ёки шарт майлй форма^и қўлланади: эртага келасанми, эртага борсангмикин каби. Буйруқ-истак майлининг бўлишсиз формаси ҳаракатнинг бажарилиш эҳтимоли борлиги, унга огоҳлантириш каби маъ^ ноларда ҳам қўлланади: Шу маънога мос ҳолда, уни алоҳида таъкидлаш учун тағин сўзи ҳам келиши мумкин: Отларига ишониб бирор фалокатга йўлщишмасин тағин. (Ҳ. Нуъмон, А. Шораҳмедов.) Бирор зиён-заҳмат етказиб юрмасин тағин. (С.Ан.) - Гап таркибида бир сўзи қўлланганда ҳаракатнинг жуда кучли (юҳори, ортиқ) даражаси юзага келиши маъқоси ифо- даланади: Бизлар бир ўтирмайлик, ўтиргандан кейин яна ту- радиганлардан эмасмиз! (М. Расво.) Буйруқ-истак майлининг бўлишсиз формаси тўсиқсизлик маъносини билдириб, тўсиқсиз эргаш гапнинг кесими вазифа- сида ҳам келади: Турсуной цанча ёнмасин, Аширали ҳамон бо- сиқ сўзларди. (Ҳ. Ғ.) Лекин ўз фойдасига қанча далил кел- тирмасин, барибир, ҳеч биттаси салмоқли, асосли кўринмади. (М. Исм.) Буйруқ-истак феълининг эди тўлиҳсиз феъли билан қўлла- нишидан ҳосил бўлувчи форма шу майл турига хос бўлмаган, бутунлай бошҳача маъно ифодалайди. Эди тўлиқсиз феъли буйруқ-истак майлининг фақат иккинчи ва учинчи шахс фор- маси билан ҳўллана олади: боргин эди, борсин эди каби. Бун- дай ҳўлланиш натижасида: 1) буйруқ-истак майлн формасига хос маъно бутунлай йўқолади. Қиёсланг: бор — боргин эди, айтма — айтмагин эди;2) буйруқ-истак майлида ҳаракатнинг бажарилиши мантиҳан келаси замонга, эди тўлиқсиз феъли билан қўлланганда эса ўтган замонга оид бўлади: келсин —