На ёрдамчиси. Бу ёрдамчининг уч мартадан ортиқ такрор- ланиши деярли учрамайди: Шундай қилингларки, на сих куй- син, на кабоб. (Н. С.) Бора-бора бу мулоҳазасини тамоман кўнглидан чиқариб ташлади, на кишилар ёдлайдиган, на ҳу- куматга билдирадиган, на қутидорни хабардор қиладиган бўл- ди. (А. Қод.)
Бу ёрдамчи воситасида ҳаракатнинг инкори алоҳида таъ- кид билан ифодаланади. Инкор этилувчи ҳаракатни билдира-* диган феъллар бўлишли ёки бўлишсиз формада қўлланади. Феълнинг ўзи бўлишсиз формада қўллаиганда, на ёрдамчиси ҳам сўзининг вазифасини, яъни боғловчи вазифасини бажара- ди ва маънони кучайтиришга хизмат қилади: На чигит, на макка текис квадрат уясиз экилмасин. (Ш. Тошматов.)
Инкор билдирувчи на ёрдамчисини феълнинг бўлишсиз фор- масини ясовчилар қаторига киритиб бўлмайди. Бу ёрдамчи би-> лан феъл ўртасида бирдан ортиқ сўзлар қўлланиши мумкин, Бундан ташқари, на ёрдамчиси билдирган инкор ҳаракатга оид бўлмаслиги мумкин: Бу орада Аъзам ўз андозасига солиб ўл? чаб кўрса, қизнинг на оиласида, на уруғ-аймоғида «трамплин» бўладиган кимса бор. (Ш.)
Баъзи ҳолларда на ёрдамчиси қўлланса-да, феълни бўлин!* ли формада қўллаб бўлмайди: Чиғирқувуқда одамлар беш
кундан бери на ишга чиқолмай, на ухлаёлмай, денгиз ёқасида уймалашади. (Ас. М.)
Гап ичида на ёрдамчиси қўлланганда ҳам бўлишсизлик ифодаловчи -ма аффиксининг қўлланавериши, айрим ҳолларда
эса -ма аффиксини тушириб қолдириш мут-лақо мумкин эмасли- ги на ёрдамчисининг аслида инкор билдирувчи эмас, балки боғ- йовчи вазифасидаги сўз эканлигини кўрсатади. Инкор маъноси- нинг -ма аффиксисиз ифодаланишида дастлаб гап интонацияси Муҳим роль ўйнаган. Қейинчалик (инкор ифодаловчи махсус йўрсаткич қўлланмаганда) на ёрдамчиси шу вазифани ҳам ба- жарувчи сифатида тасаввур этила бошлайди ва ҳатто фақат шу вазифани бажарувчи (инкор ифодаловчи) деб ҳам қара- лади. Шунинг таъсирида бўлса керак, на ёрдамчиси қатнаш- ган гаиларда ва богловчисини ҳам қўллаш ҳоллари учрайди: Щунинг учун ҳозирча на батраклар ва на колхозга норозилар қаторига кирган. (Ҳ. Ш.) Пахта шии тўла машиналаштирил- масдан, на пахтакорнинг иши енгиллашади ва на пахтакорлик кенг кўламда ривожланади. (Н. С.)
Инкор ёки тасдиқ маъносининг ифодаланишида сўроқ бил- дирувчи сўз, юкламалар ва интонациянинг ҳам роли бор. Бун- дай ҳолларда инкор формаси бўлса, тасдиқ маъноси, тасдиқ формаси бўлса, инкор маъноси англашилади: Бу бош,— Хўжа- беков бармоғи билан чеккасига тўщ-тўқ этказиб урди,— бевафо дунёда нималарни кўрмади дейсиз. (С. Ан.) Қаёща кетасиз,... сизни бу ердан кеткизармидик. (П. Т.)
Лекин бу ҳодиса фақат феъллар учунгина хос эмас: Тош- мат отанинг боласи эмасми. Кўн жонкуяр йигит. (Я.)
Умуман, ўзбек тилида инкорнинг ифодаланиш усуллари ва инкор ифодаловчи воситалар кўп. Лекин феълнинг бўлишсиз формасини ясовчи воситалар учта: -ма аффйкси, эмас ва йўқ ёрдамчиларидир.
§. Майл категорияси ҳаракат билан субъект орасидаги алоқанннг воқеликка муносабатини кўрсатади. Бу алоқа ва муносабат турлича бўлгани учун майлнинг ҳам бир неча тури бўлиб, уларга хос маънолар махсус формалар орқали ифода- )1анади. Ҳозирги ўзбек тилида майлнинг қуйидаги турлари бор:
буйруқ-истак майли; 2) шарт майли; 3) шарт- ли майл; 4) м а қ с а д м а й л и; 5) и ж р о майли.
§. Буйруқ-истак майлидаги феълнинг тусланиши қуйида- Гича:
Майл категорияси
Буйруқ-истак майли
Б и р л и к
ёзай, ишлай
ёз (ёзгин), ишла (ишлагин)
К ў п л и к
ёзайлик, ишлайлик
ёзинг, ишланс, чЩАШНЧШ
III. ёзсин, ишласин
ёзсин (мар), иипш пн (лар), ёпшшип, ишшшшн
Буйруқ-истак формаларининг асосий хусусияти сўзловчининг истаги билан боғлиқ ҳолдаги ҳаракатга ундаш, шу ҳаракатга даъват этиш, қўзғатищни ифодалашдир. Ҳаракат бажарувчи* сининг қайси шахс зкани ва бошқа ҳолатлар яна бошқа ўзи» га хос маъноларни келтириб чиқаради: фақат истак ёки буй« руқ маъносини, шунингдек, бошҳа маъноларни конкретлашти* ради.
Биринчи шахс бирлигининг -(а)й ва -(а)йин аффикси ёр* дамида ясалувчи формалари бор: борайин, сўзлайин. Виринчи шахс формасида сўзловчининг ҳаракатни бажариш истаги, ҳа- ракатга бўлган рағбати ифодаланади: Қулоқ сол, чироқ, ота* бувамиздан қолган бир илм бор, айтай. (С. Ан.) Сиз шийпонга бориб бир зум дам олинг. Мен мана бу китобларни қизларга етказай. (С. 3.)
Сўзловчининг ўзига ўзи буйруқ бериши мантиққа тўғри келмайди, шунинг учун биринчи шахснинг соф буйруқ учун қўлланиши учрамайди. Узгага бўлган мурожаатда истак билан бирга илтимос ҳам ифодалаиади: Сиз билан борай.
Биринчи шахс формаси ўзгага қарата сўзланган ҳолларда буйруқ, дўқ ҳам ифодаланиши мумкин: Совхоз территориясида иккинчи марта башарангизни кўрмай. (Ш.)
Биринчи шахс формаси сўроқ гапнинг кесими вазифасида келганда, сўзловчининг истагидан бошқа маъно ифодаланади. Бундай ҳолларда ҳаракатнинг бажарилиши заминида ўзганинг буйруғи, илтимоси, даъвати, истаги ётади. Сўзловчи шу ҳара- катнинг бажарилишини бирор жиҳатдан конкретлаштириш учуа сўроқ билан мурожаат этади: Қачон борай? Қимга айтай? ка* би. Агар ҳаракатни бажариш бошқа бирор киши томонидан айтилмаган бўлса, сўзловчи бу ҳаракатга тингловчишшг иста- гини ёки бошқа муносабатини билиш учун мурожаат қилган бўлади: Эшик секин очилиб Ёдгорбек кирди.
— Чой берайми, дада? (0. Е.)
Биринчи шахснинг кўплиги -(а)йлик, баъзан -(а)йик аффикси воситасида ифодаланади: борайлик, ухлайлик. Ле-
кин бу форма ҳозирги ўзбек адабий тили учун норма эмас.
Биринчи шахс кўплик' формаси фақат истакни эмас, ҳара- катга даъват, илтимос каби маъноларни ҳам ифодалайди. Чун* ки бу форма сўзловчидан ташқари у билан быр коллективдаги шахсларни ҳам ўз ичига олади. («Шахс-сон категорияси» бў- лимига қаранг): Бир ёцадан бош чщарайлик, чекиниш йўқ!
(Б. Раҳмонов.) Бир оз дам олайлик, чарчаганга ўхишйсан. (А. Убайдуллаев.) Бу жудоликни қўзғолончи халққа билдирай•*. лик. Мустамлакачи золимларга қариш яна халқни кўтарайлик. Қудратнинг шиини охирига етказайлик! (Н. С.)
Ҳақиқий буйруқ маъноси иккинчи шахс формаси воситасида ифодаланади. Чунки бунда нутқ қаратилган шахснинг ўзп қат-
нашади. Лекин иккинчи шахс формасида ҳамма вақт ҳам буй- руқ ифодаяанавермайди. Бунда ҳам ҳаракатга даъват этиш, ундаш' асосий. ўринда бўлади. Бу формада соф буйруқ, дўқ қилиш, нлтимос, ҳатто ялиннш каби муносабатлар ифодалани- ши мумкнн. Шунннгдек, сўзловчи истагининг ўзи ифодалани- ши ҳам мумккн: Сиз саройдаги қора йўрғани миниб, шу топ- даёқ яйловга жўнянг. Салим қорага айтипг, фермада ҳи- соб-китобни тўғрилаб қўйсин. (Ҳ. Ғ.) Иўцолинг дедим!
Кўзимга кўринманг, аблах одам... (Ас. М.) Айвонга цўя қол, холанг ўргилсин. (Я.) Буни кўп сопштирма, болам. (П. /\.) Уртоқ командир, шунинг жавобгарлигини мендан олиб ташланг,— деди Наталя ялиниш оҳангида .(71. Убайдул- лаев.) Илтимосам игуки, ерга эҳтиёт бўланглар. Олтин ери- мизни кўз қорачиғидай сақланглар. Агротехникани мақкам ушланглар. (Ҳ. Ғ.) Ундай бўлса, бор, Нурхонинг билан қўига цари. (Я.)
Демак, иккинчн шахс формасини ҳам фақат буйруқ маъно- сини ифодаловчк форма деб бўлмайди. Иккиичи шахснннг -гин аффикси билан ясалувчи формасида эса буйруқ маъяоси жуда кучсизланади. Бу форма кўпроқ илтимос ёки оддий ундаш (даъват) учун қўлланади: Рўзимат, ука, шу яхши гапингга яна битта гапни қистириб ўтгин. (А. К.) Жон Насриддин, кела- ётган жума намозида бизни куддирмагин. («Доғистон эртак- лари».)
-гия аффикси билан ясалувчи формада илтимос, ундаш, ялиниш оттенкалари, одатда, алоҳида таъкид билан ифодалака- ди, Бунда -гнн аффикси таркибидаги и унлиси чўзиқ талаффуз этилади: бор — борги:н, ол — олги:н каби.
Учинчд шахсда ҳаракатга ундаш, буйруқ маъполари ик~ кинчи и:а,хс (тингловчн) орқали ифодаланади: Колхоз билан, одамлар билан яхши танишсин, кейин менга учрасин. (Ҳ. Ғ.) Крлган аъзоларни бошқя бригадаларга беринг, пахта тераве- ришсан. (II. С.)
Учинчи шахспинг соф буйруқ (бевосита буйруқ) учун қўл- ланищи асосаи мажҳул даража формасида учрайди: Туянинз думага боғлаб "сазойи қилинсин. (Ас. М.) Гранаталар тайёр- ланеин! (А. Убайдуллаев.)
Do'stlaringiz bilan baham: |