Ёғоч турлари
|
Зичлик, кгм3
|
Ҳажмий киришиш коэф., %
|
Толалари бўйлаб мустаҳкамлик чегараси, МПа
|
Чўзилиш-
даги
|
Сиқилиш-
даги
|
Радиал кучлар
таъсирида
|
Статик
эгилишда
|
Игна баргли ѐғочлар
|
Лиственница
|
660
|
0,52
|
125,0
|
64,5
|
9,9
|
111,5
|
Қарағай
|
500
|
0,44
|
103,5
|
48,5
|
7,5
|
86,0
|
Ел
|
445
|
0,43
|
103,0
|
44,5
|
6,9
|
79,5
|
Пихта
|
375
|
0,39
|
67,0
|
39,0
|
6,4
|
68,5
|
Тоғ арчаси
|
400
|
0,40
|
80,0
|
40,0
|
6,6
|
72,0
|
Баргли ѐғочлар
|
Эман
|
690
|
0,43
|
123
|
57,5
|
10,2
|
107,5
|
Оқ қайин
|
630
|
0,54
|
168
|
55,0
|
9,3
|
109,5
|
Бук
|
670
|
0,47
|
123
|
55,5
|
11,6
|
108,5
|
Липа
|
495
|
0,49
|
121
|
45,5
|
8,6
|
88,0
|
Чинор
|
520
|
0,46
|
140
|
52,0
|
10,0
|
102,0
|
Терак
|
580
|
0,48
|
120
|
48,0
|
9,2
|
94,0
|
Мустаҳкамлик ва зичлик, мустаҳкамлик ва кечки ѐғоч миқдори (%) ўртасидаги корреляция боғланиши қуйидаги эмперик формулалар кўринишида бўлади:
Қарағай учун Rсиқ 15=1035 ∙ρm 15 – 105; R сиқ 15=6m+300; дуб учун Rсиқ 15=850 ∙ρm 15 –67; R сиқ 15=3,2m+295m
бу ерда: Rсиқ 15 – 15% намликда сиқилишдаги мустаҳкамлик, кг/см2, (кейин стандарт 12% намликка ўтказилади); ρm 15 –15% намликдаги ѐғочнинг ўртача зичлиги, г/см3; m – кечки ѐғочлик миқдори, %.
Деформатив хоссалар. Куч таъсирида ѐғочнинг деформацияланиши – бикрлиги эластиклик модули (Е) билан ифодаланади: E=R/ε, бу ерда: R – ѐғочнинг мустаҳкамлик чегараси, ε – нисбий деформация. Эластиклик модули ѐғочнинг зичлиги ошиши билан ортади; намлик эса Е ни камайтиради.
Ёғочнинг эгилишдаги эластиклик модули (ЕW)W–намликда қуйидагича
аниқланади:
w
E 3P l 3 64b h3 f ,
бу ерда: Р – юк, l – ѐғоч намунаси таянчлари орасидаги масофа (0,24 м); b ва h – намунанинг эни ва баландлиги; f – тоза эгилиш қисмидаги салиқлик.
Эластиклик модули (EW) 8 – 20% намликдан 12% стандарт намликка ўтказилади:
E12 Ew 1 o W 12,
1% намликка ўтказиш коэффициенти α=0,01.
Гигроскопиклик чегарасидан кам ѐки кўп намликдаги ѐғочнинг стандарт намликдаги эластиклик модули қуйидаги формуладан топилади:
E12 Ew k12.
Қайта ҳисоблаш k12 коэффициенти игна баргли ѐғочлар ва турли баргли ѐғочлар учун мутаносиб холда 1,25 ва 1,12 – 1,3 бўлади.
Қарағай ѐғочининг қуруқ холдаги эластиклик модули сиқилиш ва ўқи бўйлаб чўзилишда бир хил бўлиб, 12300 МПа га тенг. Ёғочнинг толалари бўйлаб деформацияланиши нисбатан кичик бўлади.
Ёғочнинг қаттиқлиги унга радиуси 5,64 мм ли металл ярим шарчани ботириб аниқланади; бунда 1 см2 ботиқ юза ҳосил бўлади. Қарағай, ел, липа, олха каби юмшоқ ѐғочларнинг қаттиқлиги 30 – 50 МПа, дуб, қайин, ясен, лиственница каби зич ѐғочларнинг қаттиқлиги 50 – 100 МПа.
Ёғочда учрайдиган кўзлар, қийшиқ қатлам, буралиш, чириш каби нуқсонлар унинг механик ҳоссаларини ѐмонлаштиради. Ёғочнинг агрессив мухитларга чидамлилиги унинг турига боғлиқ. Игна баргли дарахтлар ѐғочлари баргли дарахтлар ѐғочларига нисбатан агрессив мухитларга чидамлидир. Ёғочнинг агрессив мухитларда бузилиш тезлиги мухитнинг концентрациясига боғлиқ бўлади. Кучсиз ишқорлар ва минерал кислоталарда ѐғоч материаллар узоқ муддат хизмат қилади.
Ёғоч анизотроп материал бўлганлиги сабабли мустаҳкамлиги норматив хужжатларда меъѐрлаштирилаѐтганда катта заҳира коэффициенти берилади.
3.5 Ёғочнинг нуқсонлари
Ёғочнинг нуқсонларига дарахт танаси шаклининг ўзгариши, тузилишининг нормал ҳолатдан фарқланиши, биологик омиллар таъсирида бузилиши киради. Ёғочнинг нуқсонлари унинг сифатини пасайтиради ва ишлатиш сохасини кескин камайтиради. Шартли равишда ѐғоч нуқсонларини қуйидаги гурухларга бўлиш мумкин: кўзлар, ѐриқлар, ѐғоч танаси нормал шаклининг ва ѐғоч тузилишининг бузилиши, рангининг турланиши, чириши, қуртлаши ва ш.к.
Кўзлар. Кўз дарахт танасидаги кесилган шохдан қолган асосдир. Дарахт қанча сершох бўлса, ундан тайѐрланган ѐғоч ҳам шунчалик кўзли бўлади. Кўзлар ѐғочни қайта ишлашни қийинлаштиради ва механик хоссаларини ѐмонлаштиради. Айниқса, ѐғоч чўзилишга ишлайдиган жойда кўзлар катта
хавф туғдиради. Кўзлар қирқими доира, овал, чўзинчоқ шаклларда бўлади (3.8-расм).
Игна баргли дарахтлар, шу жумладан қарағайда панжасимон кўзлар учрайди. Улар ўзакка нисбатан симметрик жойлашади ва одатда узунчоқ оваллар кўринишида бўлади.
3.8-расм. Ёғоч кўзларининг турлари
а-соғлом кўз; б-шохсимон кўз; в-тушиб кетадиган кўз.
Ёриқлар. Ёриқлар ички (мағзи қуришиб) ва ташқи омиллар (шамол ва совуқ) таъсирида ѐғочнинг толалари бўйлаб ѐрилишидир. Ёриқлар шартли равишда чатноқ, ажроқ, совуқдан ѐрилиш ва қуриб ѐрилиш хилларига бўлинади.
Дарахтнинг ичдан ѐрилиши – чатноқ дейилади. Чатноқ радиал йўналишда ѐғоч танасининг ўзаги орқали ўтади. Чатноқ оддий ва мураккаб бўлади. Оддий чатноқ кўндаланг кесимдаги бир ѐки икки ѐриқлардан иборат бўлиб, битта диаметр бўйлаб йўналган (3.9, а-расм). Мураккаб чатноқ кўндаланг кесимдаги икки ва бир неча ѐриқлардан иборат бўлиб, бир-бирига нисбатан бурчак остида жойлашган бўлади. Ажроқ ѐғочнинг йиллик халқа бўйлаб ѐрилиши бўлиб, ѐғоч толалари бутунлигини бузади, сифатини пасайтиради (3.9, б-расм).
Do'stlaringiz bilan baham: |