3.9-расм. Ёғоч ѐриқлари турлари
а –хочсимон чатноқ; б- халқасимон ажроқ; в-совуқдан ѐрилиш; г-ѐриқлар.
Дарахтга қаттиқ совуқ таъсир этганда у очиқ ѐки ѐпиқ шаклда бўйлама ѐрилади (3.9, в-расм). Бундай ѐриқлар ѐғоч материаллар сифатини бузади. Ёғоч табиий ѐки сунъий қуритилганда ѐрилади. Ёрилиш радиал йуналишда бўлиб, албатта маҳсулот сифатини бузади. (3.9, г-расм).
Ёғоч танаси нормал шаклининг ва ѐғоч тузилишининг бузилиши дарахтнинг нормал бўлмаган шароитда ўсиши ва атроф-мухитнинг таъсири натижасида ҳосил бўлади.
Эгри-бугрилик ушбу нуқсонлар ичида эг нохуши бўлиб, бир томонга қийшайганлиги ва икки томонга қийшайганлиги билан характерлидир. Эгри- бугрилик ѐғоч сифатини пасайтиради.
Бақалоқлик дарахт танасининг пастки қисми юқори қисмига нисбатан кескин йўғонлашганлигидир.
Ингичкаланиш. Ёғоч танасининг икки учи диаметр ўлчамлари орасидаги фарқининг катталиги билан характерли. Бундай кескин ингичкалашиш ѐғочнинг мустаҳкамлиги пасайишига ва исроф бўлишига сабаб бўлади.
Бурама. Ёғоч толаларининг дарахт танаси ўқига нисбатан қиялаб жойланишидир. Бурама табиий ва сунъий бўлади. Сунъий бурама ѐғоч толаларининг йиллик қаватларда жуда қия жойлашиши натижасидир. Бурама ѐғоч мустаҳкамлигини камайтиради ва тоб ташлашига олиб келади.
Билонғи ѐғоч толаларининг тўлқинсимон жойлашиши ва чалкашиши натижасидир. Билонғи ѐғоч танасининг айрим қисмларида ва тўлалигича бўлади. Билонғи ѐғочнинг эгилишдаги мустаҳкамлигини камайтиради.
Фатила ѐғоч танасининг бирор жойида йиллик қаватларнинг қийшайишидир. Фатила нуқсонининг сабабчиси кўзларнинг ҳосил бўлиши билан изоҳланади. Бу нуқсон бир ѐки икки томонлама бўлади.
Чириш. Ёғоч замбуруғларнинг кўпайиши натижасида чирийди. Замбуруғлар ѐғочнинг асосини ташкил этувчи целлюлозани глюкозага айлантирадиган ферментлар ишлаб чиқаради. Ҳосил бўлган глюкоза замбуруғларга емиш бўлгани учун улар яна кўпайиб боради, натижада ѐғочнинг сифати кескин пасаяди. Бунда ѐғоч массаси камаяди, танаси бўйига ва кўндалангига дарз кетади, ѐғоч яроқсиз ҳолга келади.
Замбуруғлар ѐғоч нам бўлганда (20% дан кўп), муайян ҳароратда ва кислородли мухитда кўпаяди. Замбуруғлар сувли, ҳарорат 00С паст бўлган шароитда кўпаймайди. Замбуруғлар тушган ѐғочдан конструкциялар тайѐрлаш хавфли, чунки ѐғочнинг мустаҳкамлиги кескин камайган бўлади. Замбуруғларнинг биржа, моғор, ранг ўзгартирувчи, кўклик касаллиги турлари мавжуд. Ёғоч бино ва иншоотларда ишлатилганда унда уй замбуруғи кўпаяди. Оқ уй замбуруғи ва пардасимон уй замбуруғи ѐғоч буюмлар учун жуда хавфли бўлиб, уни бир неча ойдаѐқ бутунлай ишдан чиқаради.
Do'stlaringiz bilan baham: |