Самиғов н. А. Бино



Download 11,59 Mb.
bet55/243
Sana25.02.2022
Hajmi11,59 Mb.
#256915
1   ...   51   52   53   54   55   56   57   58   ...   243
Bog'liq
bino va inshootlarni tamirlash materialshunosligi

Макроструктура. Ёғочнинг макроструктураси танани тангенциал, радиал ва кўндаланг қирқимлари ѐрдамида ўрганилади (3.7-расм). Дарахт танаси ўзак, ѐғочлик камбий ва пўстлоқ қисмлардан иборат бўлади (3.7, б-расм).
Ўзак жуда бўш боғланган хужайралардан иборат бўлиб, мустаҳкамлиги кичик ва намлик таъсирида тез чирийди. Пўстлоғи ташқи қобиқ ва ички луб қатламларидан ташкил топган бўлиб, дарахтнинг ташқи муҳит таъсири ва механик шикастланишлардан сақлайди. Луб қатлами орқали ўсаѐтган



3.6-расм. Баргли дарахтлар ѐғочи идишлари.
1 – липа; 2 – бук; 3 – дуб.

дарахт озиқланади. Луб қатлами остида юпқа камбий хужайра қатлами жойлашган. Ҳар йили дарахтнинг ўсиш даврида камбий пўстлоқ ва ички томонга ѐғоч хужайраларини суради ва ѐғочлик кенгайиб боради. Шу сабабли, дарахтнинг кўндаланг кесимида йиллик халқалар ҳосил бўлади. Йиллик халқалар икки қатламдан иборат. Баҳорги –баҳор ва ѐзнинг бошида, ѐзги-ѐзнинг охирида ҳосил бўлган ѐғоч қатламлари. Баҳорги ѐғоч қатлами оч рангли йирик юпқа хужайралардан иборат бўлиб, ѐзги қатлам эса тўқ рангли майда пишиқ хужайралардан ташкил топади.



3.7-расм. Ёғоч танасининг тузилиши


а) Дарахт танасининг асосий кесмалари: 1-кўндаланг; 2-радиал; 3- тангенциал; б) Дарахт танасининг кўндаланг кесими: 1-пўстлоқ; 2-камбий; 3- луб; 4-заболон; 5-ўзак; 6-ўзак нурлари.

Дарахтлар мағизли (қарағай, эман, кедр) ва мағизсиз (қайин, заранг, олха) турларга бўлинади. Мағизли дарахтларда мағиз ва пўстлоқ ости қатлами, мағизсиз турларида эса, фақат пўстлоқости қатлами бўлади. Баъзи дарахтларда (қора қарағай, оқ қарағай, қора қайин) ѐғочликнинг марказий қисми мағизнинг барча хоссаларига эга бўлиб, рангли четки қисмлари рангидан фарқ қилмайди ва етилган ѐғочлик дейилади.
Дарахтда намлик ва озуқа ўзак нурлари орқали кўндаланг кесим бўйича тарқалади. Игна баргли дарахтларда улар жуда тор бўлиб, микроскоп остида кўриш мумкин. Ёғоч ўзак нурларидан механик таъсирлар остида тез синади ва қуритиш даврида четнаши мумкин.



    1. Download 11,59 Mb.

      Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   51   52   53   54   55   56   57   58   ...   243




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish