С. Газиназарова. И. Ахмедов. Б. Мухамедгалиев. А. Хожиев


Ҳаво таркибидаги заҳарли газларнинг рухсат этилган миқдори



Download 2,06 Mb.
Pdf ko'rish
bet22/51
Sana23.05.2022
Hajmi2,06 Mb.
#607628
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   ...   51
Bog'liq
PKoCBscsSAb28dhJ3IFIcdqaMZ3YLh6jQUGkMSh9

Ҳаво таркибидаги заҳарли газларнинг рухсат этилган миқдори 
тўғрисида маълумотлар. 
Модда 
Химоявий 
ифодаланиш 
Ҳолати 
Рухсат 
этилган 
миқдори 
мг/м
3
Инсонга таъсири 
белгилари 





Бензол 
С
6
Н
6
суюқ 

қон таркиби ўзгаради, 
марказий нерв системаси 
бузилади. 
Толиол 
С
6
Н

СН
3
суюқ
50 
қон таркиби ўзгаради, 
марказий нерв системаси 
бузилади.
Ксилол 
(СН
3
)
2
С

Н

суюқ
50 
қон таркиби ўзгаради, 
марказий нерв системаси 
бузилади.
Бензин 
суюқ
300 
Нерв системаси 
зарарланади. 
Лигроин 
суюқ
300 
Нерв системаси 
зарарланади.
Уайтспирт 
суюқ
300 
Нерв системаси 
зарарланади.
Тўрт 
хлорли 
углерод 
ССl
4
эритма 
20 
Нафас олишни тўхташи,
буйракни ўткир 
етишмовчилиги. Нерв 
система кўриш. 
Метал 
спирт
этил спирт 
Дихлорорэ
тан 
СН
3
ОН 
С
2
Н
2
ОН 
СН

Сl-СН

Сl
суюқлик
суюқлик 
газ 

1000 
10 
Хушдан кетиш, қусиш, 
пулъсни камайиши, жигар 
касаллиги, ўлим 
Кетонлар 
СН
3
СОСН 
эритма 
200 
Бош оғриғи, айланиши 
3-жадвалнинг давоми 
Серо-
углерод 
СН

суюқ 
лик 
10 
Бош оғриғи, айланиши 
Бензол-
нитро-
бирикма 
С

Н

NO
2
буғ 

Қон таркиби бузилади, 
нерв системаси, шовқин, 
бошайланиши. Сидорош, 
гапиришни бузилиши. 
Анилин 
буғ 
0.1 
Қон таркиби бузилади, 
нерв системаси, шовқин, 
бошайланиши. Сидорош, 


77 
гапиришни бузилиши.
Динитро-
бензол 
буғ 

Қон таркиби бузилади, 
нерв системаси, шовқин, 
бошайланиши. Сидорош, 
гапиришни бузилиши.
Дихлор-
фенил 
трихлор-
этан - 
ДДТ 
(СlС

Н
4

СНССl

порошок 
0.1 
Қусиш, бош айланиш, 
бош оғриғи, истима, 
жигарни касалланиши, 
қонни бузилиши, овқат 
ҳазм қилиш ва нафас 
олиш системасини 
бузилиши, юрак 
касалликлари. 
Гекса-
хлоран 
С

Н

Сl

портлаш 
0.1 
Қусиш, бош айланиш, 
бош оғриғи, истима, 
жигарни касалланиши, 
қонни бузилиши, овқат 
ҳазм қилиш ва нафас 
олиш системасини 
бузилиши, юрак 
касалликлари.
Тиофос 
(C
2
H
2
O) 
2
PSOC
6
H
4
N

суюқлик 
0.05 
Қусиш, бош айланиш, 
бош оғриғи, истима, 
жигарни касалланиши, 
қонни бузилиши, овқат 
ҳазм қилиш ва нафас 
олиш системасини 
бузилиши, юрак 
касалликлари.
Меркап-
тофос 
(C
2
H
5
O)
2
PO
SC
2
H
4
SC
2
H
5
суюқлик
0.02 
бош оғриғи ва айланиши, 
хотирани йўқолиши, 
мияни шиши 
Метрафос 
(дуст) 
(CH
3
O)
2
PSO
C
6
H
4


суюқлик
0.1 
бош оғриғи ва айланиши, 
хотирани йўқолиши, 
мияни шиши 
Қўрғошин 
Рв 
металл
0.01 
Бутун организмга шу 
жумладан асбоб 
системасига аслбий 
таъсир этади. 
Симоб 
Нд 
буғ
0.01 
Овқат ҳазм қилиш 
тизимига таъсир этади, 
жигарни ишдан чиқаради, 
қон ўзгаради. 


78 
Марганец 
Мп 
металл ва 
бирикма
лари 
0.3 
Ўта чарчаш, сезги, 
мускулларни функцияси 
бузилади. 
Цинк 
ЧnO 
порошок 
ва 
бирикма
лари 

Қон таркиби бузилади, 
тана ҳароратини 
ўзгариши. 
Хром 
Сч 
металл ва 
бирикма
лари 
0.01 
Нафас органларини 
касалланиши. 
Никелъ 
Ni 
металл ва 
бирикма
лари 
0.5 
Нафас органларини 
касалланиши. Қон оқиши. 
Ванадий 

металл ва 
бирикма
лари. 
Аэрозол
ь. 
01 
Кўриш, эшитиш, нафас 
олиш, овқат ҳазм қилиш 
йўллари зарарланади. 
Углерод 
оксиди 
СО 
газ 
20 
Нерв, озиқланиш, нафас 
олиш системаси 
зарарланади. 
Сероводор
од 
Н
2

газ 
10 
заҳар, юрак-қонтомир, 
нафас йўллари, овқат ҳазм 
қилиш органлари 
зарарланади. 
Мишьяк 
бирикма-
лари 
0.3 
ичак-қарши, нерв 
системаси, нафас йўллари 
зарарланади. 
Фторли 
водород
РН
3
газ 
0.1 
Нерв система, нафас 
органлари, кўришга зарар 
етказади. 
Олтингугу
рт оксиди 
SO 
газ 
Нерв система, нафас 
органлари, кўришга зарар 
етказади. 
Олтингугу
рт 
ангидриди 
SO

Сулъфат 
кислота 
буғи 

Тери куйиши, нафас 
органини зарарланиши. 
Азот 
оксидлари 
NO
2
; N
2
O
4
газ 

Ўткани яллиғланиши, 
нафас олишни тўхташи ва 
ҳатто ўлим билан 
тугалланади. 


79 
Мутахассисларнинг фикрича, диоксининг миллиарддан бир фоизи ҳам 
наслни ёмонлаштиради, инсон организмининг касалликка қаршилигини 
камайтиради, ақлий заифлигини оширади, ногирон ва ўлик болалар 
туғилишининг кўпайишига сабаб бўлади. Бу жараён секинлик билан 
борганлиги учун кўплар унга эътибор бермай, шифохонага тушадиган 
даражада 
заҳарлангандагина 
афсуслана 
бошлайдилар. 
Заҳарланиш 
фалокатидан сақланиш учун кимёвий моддалардан билиб, хавфсизлик 
қоидаларига амал қилиб меъёр билан фойдаланиш ва уларни махсус жиҳозланган 
биноларда сақлаш зарур. Кимёвий моддалар зараркунанда билан бирга тупроқ 
ҳосилдорлигини ошириш учун фойдали ҳашаротларнинг қирилиб кетишига ҳам 
сабаб бўлади. Шунинг учун кейинги вақтларда зараркунандаларга қарши 
курашишда, муҳит учун зарарсиз биологик усуллардан фойдаланиш кенгаймоқда, 
уни кимёвий усулга нисбатан ҳосилдорликка ижобий таъсири аниқланмоқда. Бу 
тадбирлар ўзнавбатида экологик хавф-хатарлар даражасини камайтиришга хизмат 
қилади. 
Деҳқончилик маданиятига амал қилмай ўрмон ва боғларнинг, мол 
боқиладиган ўтлоқларнинг йўқотилиши, катта сатҳга эга бўлган шудгорлаш 
майдонларини вужудга келиши тупроқ эрозиясига (емирилишга) сабаб бўлади. 
Емирилиш сув ва шамол таъсирида бўлади. Тупроқ эрозиясини сув билан ювилиши 
қиялиги 2-3° дан ортиқ бўлган ерларда бўлади. Агар қия сатҳлар дарахтзор ва чим 
билан қопланган бўлса, қиялиги 20° бўлганда ҳам ювилиш бўлмайди. Шунинг учун 
қадим замонлардан бери ювилшига қарши курашиш мақсадида, тоғ ва адирларга 
ҳар хил дарахтлар ўтқазилган. МДҲ нинг емирилаётган ҳудудларидан йилига 2-3 
миллиард тонна гил, чанг, қум, заррачалари билан бирга 100 млн тонна органик 
чиринди (гумус) ва 43 млн т дан ортиқ азот, фосфор ва калий ювилиб кетмоқда. 
Сатҳ қиялашган сари унинг емирилиш даражаси ошиб, баъзи ерларга солинган 
ўғитнинг 50% гача бўлган қисми ювилиб кетади. Баъзи ерларда ювилиб кетаётган 
ўғитнинг миқдори солинаётганига нисбатан 1,5 баробар ортиқ бўлади. Уларнинг бир 
қисми қиялик тагидага пастқам ерларда йиғилса, бир қисми дарё сувларига тушиб 


80 
уни ифлослантиради. Ювилаётган сатҳларда бирор томонга йўналган 
пастқамликлар бўлса, у ерда қор, ёмғир ёки экинга берилаётган сувлар кўпроқ 
йиғилиб, емирилиш кучи ошиб жарликларни ҳосил қилади. МДҲда 13 млн дан ортиқ 
жарлар бўлиб, уларнинг умумий узунлиги 1 млн км дан ортиқ. Ҳар йили узунлиги 20 
минг км га ортмоқда.
Шамол таъсирида емирилиш жараёни жанубда, ўсимлик кам тарқалган чўл ва 
сахроларда шамолнинг ўртача йиллик тезлиги 3 м/с дан ортиқ бўлган ерларида 
содир бўлади. Ер сатҳида тарқалган йиллик ва лёсс жинслари гил, чанг ва қум 
заррачаларидан ташкил топган. Улар аксарият бир-бирига ёпишиб бирикма 
ҳосил қиладилар. Катталиги 2 мм дан ортиқ бўлган зарралар бирикмалари 
шамол таъсирида учирилмайди, 0,1-1 мм ли заррачалар эса сакраб ёки 
судралиб учирилади, 0,1 мм дан кичиклари ҳаво оқими билан узоқ-узоқларга 
олиб кетилади. Таркибида 1 мм дан кичик заррачалар миқдори 55-60% ортиқ 
бўлган тоғ жинсларининг емирилиши шамолнинг тезлиги 4-5 м/с дан паст 
бўлган ҳудудларда ҳам содир бўлади. Бунда 0,1-0,5 мм ли заррачалар сакраб 
учаётганда йирик заррачаларга урилиб, уларни майдалаб юборади, натижада 
учиб кетишга мойил заррачалар миқдорининг ошиб кетишига сабаб бўлади. 
Ўзбекистоннинг 37,9% ҳудуди шамол таъсирида емирилиш жараёнига 
учрамоқда. Емирилиш текис шамол йўналиши бўйлаб шудгорланган 
майдонларда айниқса кучли бўлади. Шамол кучи 15 м/с дан ортганда, 
баъзан шудгорланган ер қабатининг 25 см дан ортиғи учирилиб кетади;
3-5 см ли қабатларни учириб кетиш ниҳоятда кенг тарқалган. 
Шамол билан боғлиқ салбий жараён таъсирини камайтириш 
тадбирлари, сатҳнинг нотекислиги, дарахтларнинг кўплиги, ҳайдалган 
ерлар орасида ҳайдалмаган ерларнинг бўлиши шамолнинг емирувчи кучини 
камайтиради. Шунинг учун шамолнинг йўналишига кўндаланг қилиб ихота 
дарахтлари экилиши самарали натижа беради. Дарахтлар йўқотилиб 
тупроқнинг юқориги қавати мувозанати бузилганда, тупроқ таркибидаги 
гил ва кум заррачалари учирилиб кетади, натижада сатҳни қум барханлари 


81 
билан қопланишига сабаб бўлади. Бундай барханли сатхлар айниқса Орол 
олди ҳудудларида кенг ривожланмоқда. 
Дунёда энг катта саҳролардан бири Африкадаги Саҳрои Кабир кейинги 50 
йил ичида жанубга қараб ўртача йилига 1,5 км баъзан 10 км гача чегарасини 
кенгайтириб бормоқда. Саҳроларни дунё бўйича кенгайиши ҳозиргидек давом 
этса асримизнинг охирига бориб (2000 йилга нисбатан БМТ нинг 
маълумотига кўра) ўрмон сатҳи 5 баробар камайиб, саҳро сатҳи 1,5 баробар 
ошади. 
Тупроқнинг емирилиши даражасига қараб ҳосилдорлик 15-20% (кам 
емирилган тупроқ) дан 50-60% (кўп емирилган) гача кам бўлади. Тупроқ 
таркибидаги ўғитларни ювилиб ёки шамол таъсирида учирилиб кетиши 
натижасида Республикамиз миқёсида йилига бир неча млн. сўмлик зарар 
келтирилади. 
Ҳозирга замон технологиясига ишониб, бирданига катта ерларни 
шудгорлаш (тупроқнинг емирилишидан ташқари) суғориладиган ерларда, ер 
ости сув сатҳининг кўтарилиб кетишига ва тупроқларнинг шўрланишига 
сабаб бўлади. 
Марказий Осиё халқлари минг йиллик суғорилма деҳқончилик 
маданиятига эга. Улар сувдан ниҳоятда тежамли фойдаланишга мажбур 
бўлишган, чунки деҳқончилик, асосан, катта ариқларга ўрнатилган 
чиғириқдан чиққан сув миқдорига асослангаи майда ер хўжаликларидан 
иборат бўлган. Улар ўз эҳтиёжига зарур бўлган сабзавот, мева, дон ва чорва 
маҳсулотларини ўзлари етиштирганлар. Шундай қилиб кўп ва кам сув талаб 
этувчи қишлоқ хўжалик, маҳсулотларини аралаштириб ва алмашлаб олиб 
бориш, ер ва сувдан билиб фойдаланиш деҳқончилик қилинадиган ерларни 
емирилишдан ва шўрланишдан асраган. 
Шахсий хўжаликларни умумлаштириб, бўш ерларни суғориладиган 
ерларга айлантириш, сув кам талаб этувчи боғ ва узумзорнинг камайиши, 
сув кўп талаб этувчи пахтазорларнинг кенгайиши, суғориш ишларининг 


82 
қолоқлиги тупроқнинг емирилиши ва шўрланишига сабаб бўлади. 
Пахта ва сабзавот далаларини суғоришни осонлаштириш мақсадида 
каналлар баландроқдан ўтқазилиб, сув ўз оқими билан эгатларга етиб 
борадиган қилиб қурилган. Қурилган каналларнинг купи сув 
ўтказмайдиган қопламалар (бетон) билан қопланмаган. Суғоришда найча, 
томчи, ёмғирлатиш усулларидан фойдаланилмаган. Натижада сув 
исрофгарчилиги ниҳоятда катта бўлган, яъни сувнинг ярмидан ортиғи ерга 
шимилиб кетган ва сизот сувлари сатҳининг кўтарилиб кетишига сабаб 
бўлган. Сизот сувларининг сатҳи кўтарилиб, ер сатҳига 2-3 м қолганда, сув 
тупроқ заррачалари орасидаги капилляр ғоваклардан кўтарилиб, парланиб 
кетади, эритмадаги туз эса ер сатҳида тўпланиб шўрланишга сабаб бўлади. 
Дунё бўйича деҳқончилик қилинадиган ерларнинг 13%, яъни 260 млн т га 
яқини суғориладиган бўлса ҳам қишлоқ хўжалик маҳсулотининг 50% ни 
беради. Бу ҳудудлар қуруқ иқлим шароитида жойлашган бўлиб, уларнинг 
40% шўрланишга қарши чоралар кўрилишини талаб этади. Айрим ноҳия ва 
вилоятларда ўзлаштирилаётган ерга нисбатан шўрланиб ишдан чиқаётган 
ерлар миқдори ортиқ. Маълумотларга кўра дунё миқёсида суғориладиган 
ер миқдорига нисбатан шўрланиб ишдан чиққани кўп. Агар суғориш 
маданиятига эьтибор берилмаса, тупроқнинг шўрланишига қарши чора 
кўрилмаса, ҳозирги ўзлаштирилган ерларнинг 70-80% 5-20 йил ичида 
қисман ёки бутунлай ярамайдиган ҳолатга келиб, саҳрога айланиб кетади. 
Бунга мисол қилиб кишилик маданиятининг қадимий ўчоқларидан бири 
бўлган Ироқнинг икки дарё (Тигр ва Ефрот) оралиғини ёки Аму ва 
Сирдарёларнинг қуйи оқимидаги ерларни олиш мумкин. Ерни 
шўрлантириб ҳосилдорлигини камайтириб, сўнг катта меҳнат ва катта сув 
сарфлаб шўрини ювгандан кўра шўрланишининг олдини олмоқ зарур. 
Бунинг учун текисликларнинг сизот сувлари оқиши қийин бўлган, сатхи 
кўтарилиб кетиши эҳтимоли бўлган ерларда захкашлар қазилади. 
Захкашлар қурилиш услубига қараб вертикал (тик, қудуқсимон) ва 


83 
горизонтал (ётиқ) хилларга бўлинади. Тоғ жинси қаватлари ичида сув 
ўтказувчанлиги юқорироқ бўлган шағал, қум каби қабатлар бўлса, вертикал 
(қудуқсимон) захкашлардан фойдаланилади. Унинг афзаллиги кам жой 
ишғол этиб, сувнинг ҳатто пастки қабатлардан узлуксиз равишда насослар 
билан чиқариб турилиши натижасида сизот сувларининг кўтарилиб 
кетишидан сақлайди. Олинаётган сувлар сифатига қараб, ҳар хил эхтиёжлар 
учун ишлатилиши мумкин. 
Горизонтал захкашларнинг очиқ ва ёпиқ турлари бор. Улар сув 
ўтказувчанлиги паст бўлган гилли тоғ жинслари тарқалган ҳудудларда 
қўлланилади. Очиқ захкаш (зовур) лар катта ариқсимон, лекин чуқур 
қазилган бўлади. Улар аксарият далаларни айрим бўлакларга бўлиб, 
чегараларда жойлашган бўлади. Ҳар бир захкашнинг, сизот сувлари 
сатҳини пасайтира оладиган таъсир майдон кенглиги ва тоғ жинсларининг 
сув ўтказувчанлигига қараб оралиғи 50-200 м атрофида бўлиши мумкин. 
Захкашлар орасидаги масофа икки захкашнинг таъсир масофасидан 
ортиқ бўлса, улар ўртасидаги ерлардаги сизот сувининг сатхи пасаймай ерни 
шўрлатади. Захкашлар орасидаги масофа қисқартириб юборилса, дала 
майдалашиб иш унумдорлигини пасайтиради. Шунинг учун очиқ зовурлар 
орасидан уларга кўндаланг йўналишда ёпиқ зовурлар ўрнатилади. Ёпиқ 
зовурлар ерга кўмилган тешик қувурлардан иборат бўлиб, улар йиғилган 
сувни очиқ захкашларга оқизиб туради. Муҳандисларнинг маълумотларига 
кўра ҳар бир гектар ерга 45-55 м горизонтал захкаш тўғри келмоғи зарур. Бу 
кўрсатгичга яқинлашган сари ҳосилдорликнинг ошишини Хоразм вилояти 
мисолида кўриш мумкин. У ерда ҳар бир гектар ерга тўғри келадиган захкашнинг 
узунлиги 6,9 м дан (1953 й.) 21 м (1961 й.) га етказилиб, мамлактимизда энг 
юқори (35 центнерлик) пахта ҳосилдорлигига эришилган. 
Захкашларни ер ости сувларининг кўтарилиб кетмасдан олдин 
қурилишининг икки афзаллиги бор. Биринчидан, тупроқларни шўрланишидан 
сақласа, иккинчидан, қурилишни енгиллаштиради. Ўрта Осиёда гилли ва 


84 
леёссимон тоғ жинсларининг таркибида чанг ва майда қум заррачалар кўп (50-
90%) бўлиб, улар сувга тўйинганда заррачалар атрофи сув пардаси билан 
қопланиб, заррачалар орасидаги боғланиш кучи, ишқаланишга қаршилиги кескин 
камайиб, тоғ жинслари оқувчан ҳолатга келиб қолади. Бундай тоғ жинсларида 
қазиш ишлари ниҳоятда қийинлашади. Баъзан қазилган жойларга тоғ жинслари 
сурилиб оқиб келиб, ер сатҳини ва ҳатто қазиш ишларини олиб бораётган 
эксковаторларни чўкиб кетиши ҳолатлари ҳам кузатилади. Чуқур қилиб қазиш 
имконияти бўлмаган захкашларнинг фойдаси ҳам бўлмайди. Шунинг учун 
оқувчан тоғ жинсларида қазиш ишларини олиб боришдан олдин махсус 
қудуқлар ёрдамида ер ости сувларининг сатҳини пасайтириб, ёки совутгичлар 
ёрдамида музлатиб, оқмайдиган қилиб олинади. Бу ишларни захкашлар 
қазишда олиб бориш ниҳоят қимматлик қилади.
Захкашлардан йиғилган сувлар дарёларга оқизилади ёки пастқам ерларда 
тўпланиб кўлларни ҳосил қилади. Ҳозирги вақтда Ўрта Осиёда сатхи 10 км
2
дан 
катта бўлган 20 та кўл бўлиб, уларда 40-42 км
3
сув сақланмоқда. Улар ичида энг 
каттаси Сариқамиш кўлининг сатҳи 3,2 минг км
2
бўлиб, йилига унга 4,5-5,2 км
3
захкаш сувлари оқизилмоқда. 
1969 йил ёғингарчилик кўп бўлиб, Сирдарё суви кескин кўпая бошлаганда 
Чордара сув омборининг тўғони шикастланмасин, деб Мирзачўлнинг ғарбидаги 
Арнасой, Айдар пастликларига 21,8 км
3
сув оқизиб юборилади. Ҳозирги вақтда 
бу ерда ҳосил бўлган кўлнинг сатҳи 1,8 минг км
2
бўлиб, унда 14 км
3
сув 
сақланмоқда. 
Қорақум каналининг атрофида умумий сатҳи 80 минг гектар келадиган майда 
кўллар пайдо бўлиб, уларда 225 км
3
сув тўпланган. 
Марказий Осиё шароитида сув сатҳидан йилига бир метр қалинликдаги 
сув буғланиб кетади. Бу эса кўл сувларининг шўрлигини йилдан-йилга ошиб 
боришига, ундаги балиқ ва бошқа жониворларнинг касалланишига, йўқолиб 
боришига сабаб бўлади. Агарда вақтида тегишли чоралар кўрилмай Орол 
каби улар ўлик кўлга айланса, тагида йиғилган туз ва заҳарли моддалар 


85 
шамол таъсирида учирилиб тоғ олди деҳқончилик қилинаётган ерларимизни, 
ҳавони ва шаҳар халқларини ҳам заҳарланишини оширади. 
Деҳқончиликда ер ва сувдан оқилона фойдаланмаганлигимиз туфайли 
Орол денгизи қуримокда. Унинг қуруқликка айланган 2,6 млн гектар 
тубидан йилига (маълумотларга қараганда) 70-104 млн т тузли тўфонлар 
кўтарилиб, Орол бўйи вилоятлари муҳитини ёмонлаштирмоқда. 
Деҳқончилик учун ниҳоят қулай бўлган табиий шароитимизни ва 
одамларимизни фалокатдан сақлаш инсоннинг ўз қўлида бўлиб, бунда энг 
муҳими сувдан, кимёвий моддалардан, ниҳоятда тежамкорлик билан 
фойдаланишига боғлиқ. 
Сув тежамкорлигига алоҳида аҳамият берилишининг 
сабаби 
мамлакатимизда йилига сарфланаётган сувнинг (56 млрд метр
3
) 82% 
деҳқончиликка кетади. Уни ярмидан кўпи ерга шимилиб, буғланиб бекорга 
исроф бўлади. Сарфланган сувдан 30% га яқини туз ва заҳарли моддаларга 
бойиб захкашларда йиғилгани сабабли дарё ва кўл сувларининг сифатини 
йилдан йилга ёмонлаштирмоқда. Экинларни суғоришда темир-бетон ёки 
пластмассалардан ишланган ариқлар, қувурлар ишлатилгани, экинларга 
зарур миқдордаги сувни найчалар ёрдамида илдизидан ёки томчилатиб, 
баъзан ёмғир каби сепиб берилганда суғориш ишлари қимматлашса ҳам 
одамлар учун зарур бўлган тоза сув тежалади, табиий муҳит ва инсон 
саломатлиги яхшиланиб, бекорчи сарфлар камаяди. 
Марказий Осиёда чорва далада боқилган. Чорва кўпайиб кетган ерларда 
ўтлар камайиб, қиялик ерларнинг сатҳи мол туёғи таъсирида кисман 
бузилиб тупроқ емирилишини тезлаштирган. Емириш бўлаётган ерларда 
ўсимлик яхши ривожланмайди. Ўтсиз ерларда мол боқилмаган. Шундай 
қилиб чорвадорлар яйловлардай оқилона фойдаланиб, табиатдаги 
мувозанатни сақлаб келган, чорвачилик ривожланган. Мол чиқиндилари 
далада қолиб тупроқни ўғитлаган. Бўз ерлар ўзлаштирилиб, пахта 
далаларининг кенгайиши ҳар хил конларнинг очилиб, саноатнинг 


86 
ривожланиб, янги шаҳарларнинг пайдо бўлиши яйловларни кескин 
камайишига олиб келди. Собиқ Иттифоқ даврларида мамлакат раҳбарлари 
асосий эътиборни пахтага қаратиб, чорвачилик эътиборсиз қолди. Озиқ-
овқат танқислиги бошлангандан сўнг гўшт етиштиришни кўпайтириш 
мақсадида олтмишинчи йиллардан бошлаб, йирик молхоналар, чўчқахоналар 
ва паррандахоналар қурила бошланди. Уларнинг сув таъминотини 
арзонлаштириш мақсадида қилинган қурилишлар, асосан, оқар сувлар 
яқинида олиб борилди. Бундай ерларда сизот сувлар сатҳи саёз жойлашган 
бўлиб, молхона ва чўчқахоналарнинг чиқиндиларидан ифлосланиш 
эҳтимоли катта бўлади. 
Бундай ифлосланиш чорвачилик чиқиндиси сув билан ювиб 
тозаланганидан шалтоқ тўпловчи қурилманинг етишмаслигидан содир
бўлади. Баъзи вақтларда чиқиндилар тозаланмай, уларни сувга оқизиш 
ҳолатлари бўлади. Маълумотларга кўра Навоий вилоятининг Хатирчи ва 
Қизилтепа районларида 27 та сут-товар фермаси Зарафшон дарёси бўйида 
жойлашган бўлиб, уларнинг фақат тўрттасида шалтоқ тўпловчи қурилма бор 
бўлган. Зарафшон воҳасининг бошқа ноҳияларида ҳам аҳвол шунга яқин 
бўлгани учун ҳозирги вақтда Зарафшон сувининг органик чиқиндилар 
билан ифлосланиши ошиб бормоқда. Бундай ифлосланишнинг энг хавфли 
томони шундаки, чорвалар орасидаги касалликларнинг сув орқали 
одамлар ва соғлом чорва орасида тарқалишига имконият яратади. 
Ўн минг чорвали бир молхонадан, аҳолиси 100 минг киши бўлган
шаҳардан ташланганчалик чиқинди чиқади. 1980 йилда Собиқ Итгифоқдаги 
187 та молхонадан чиққан чиқиндилар миқдори умумий аҳолиси 150 млн 
бўлган бир неча шаҳарлар чиқиндисига тенг бўлган. Агарда бу 1980 йилда 
Собиқ Иттифоқнинг шаҳарларида 1662 млн одам яшаганини инобатга 
олинса, чорва чиқиндилари шаҳар чиқиндилари (халқнинг маиший 
чиқиндилари) миқдорига яқинлашиб қолганини кўрамиз. 
Чорвачилик 
фермаларидаги 
шалтоқлар 
қувурлар 
ёрдамида 


87 
шалтоқҳоналарга узатилиб, зарарсизлантирилиб деҳқончиликда ўғит 
сифатида ишлатилса тупроқнинг ҳосилдорлигини оширишда хизмат 
қилади. 
Бу иш жараёнлари яхши ишлаб чиқилган бўлса ҳам, унга амал 
қилинмаслик ҳолатлари учрайди. Баъзан молхоналарни кенгайиши 
натижасида шалтоқхоналарнинг ҳажми камлик қилиб қолади. Шалтоқхона 
ва унинг қувурларидан оқиб тушган чиқиндилар тупроқни, ундан шимилиб 
ўтиб ер ости сувларини, ариқ ва дарё сувларини ифлослантириб, инсон 
саломатлигини ёмонлаштириши мумкин. Шунинг учун молхона оқар 
сувлардан узоқроқда, чиқиндилар ўғит сифатида ишлатиладиган 
деҳқончилик 
майдонларига 
яқин 
қилиб, 
ер 
ости 
сувларини 
ифлослантирмайдиган чоралар кўриб қурилмоғи лозим.

Download 2,06 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   ...   51




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish