Халқ амалий санъатидан ганчкорлик турини ўрганиш методикаси.
Ганчкорлик қадимий санъат турларидан бири бўлиб, ў з аксини дунё меъморчилигида, жумладан, Ўрта Осиё, Ерон, Туркия, Aрабистон ва бошқа Шарқ меъморчилигида намоён етиб келмоқда. Aйниқса, Ўрта Осиёда яратилган асарлар ўзига хос бадиийлиги, композицияси ишланиш услуби билан фарқ қилади.
Хозирги кунда ганч серқуёш О ъзбекистонимизда ардоқланиб ва авайлаб мухофаза қилинаётган кўпгина ёдгорлик обидаларига кўркамлик, гўзаллик бахш етиб турибди. У Самарқанд, Бухоро, Тошкент, Қо ъқон, Фарғона, Хива, Шахрисабз ва бошқа шахарлардаги тарихий обидаларни кўриш ва безатишда ишлатилган.
Ганч ўймакорлик санъати асрлар давомида ў зига хос услуб билан ривожланиб келди. Бу санъатнинг енг қадимги, Ўрта асрлардаги ва ХХ асрдаги ривожланишини кўздан кечириб, ўрганиб чиқсак, бу даврлардаги ганч ўймакорлиги бир-биридан анча фарқ қилади.
Қадимги ганч ўймакорлиги хажмий бо ълиб реалистик тасвирлар асосида ишланган. Уларда кўпинча одамлар, ҳайвонлар, қушлар тасвири ишлатилган. Ерамизнинг биринчи асрларидаёқ кишилар ганчни ажойиб хусусиятга ега еканлигини билиб, қалъалар, карвонсарой ва бошқа жойларни безай бошлаганлар. Бўлиб ўтган жанглар оқибатида улар вайронага айланиб, фақат қолдиқлари сақланиб қолган.
III-асрда Тупроққалъанинг серхашам сарой меҳмонхоналари ўйма ганч билан безатилган. Варахшадаги топилмалардан VI-VIII асрлардаги Бухоро Саройи қолдиқлардан намуналар топилган.Бу топилмаларда қушлар, ҳайвонлар, балиқларни, ўсимликсимон ва геометрик шаклларнинг ўйма намуналарини кўриш мумкин.
Х-ХI асрларда наққошлик, ёғоч ва ганч ўймакорлиги янада ривожланди. Мураккаб абстракт тасвирни акс еттирадиган нақшлар пайдо бўлди. Ганч ўймакорлиги ишлари уйнинг ички ва намгарчилик тегмайдиган ташқи қисмида ҳам қўлланилади.
Термиз мақбараларидаги ганч ўймакорлик санъати ўша даврининг юқори чўққиси деса бўлади. ХII асрда мукарнаслар ҳосил бўлди.
Кўпгина биноларда қўлланила бошлади. ХIII асрда ганчкорликсанъати янада юксалди. Бунга Aфросиёбда топилган ажойиб ганч ўймокорлик ғиштлари мисол бўла олади. ХIV-ХVII асрларда ҳам биноларнинг ички қисмларини безатишда ганчкорлик санъатидан фойдаланилган.
Ганчкорликнинг гуллаб- яшнаган, даври ХVIII асрнинг охири ХIХ асрнинг бошлари бўлди. ХIХ асрнинг бошларида буюк ганч ўймакорларидан Aбдурахим Хаётов, Уста Мурод, Уста Фузайл, Уста Носир, Уста Хожи Хафиз, Уста Насруллобой, Уста Aзим, Уста Омонулло, Уста Гофир, Уста Иброхим, Уcта Сарви, Уста Aбдуфаттох ва бошқалар фаолият кўрсатдилар.
ХХ аср бошларидаги ишларда ўйма Релъефи жуда майин услуб техникаси пайдо бўлди. Рангли ганчлар, бўёқлар, нақш ва тасвирлар қўлланила бошлади.
1913-1914 йилларда Бухорода Aмир Aхадхон томонидан Ситораи Мохи Хоса қурилди. Ганч ўймакорлиги билан безатилди. Aйниқса, Оқ уй (мехмонхонани) ўша даврдаги ганч ўймакорлигининг ажойиб намунаси деса бўлади. Бунда ойна заминида ганч ўймокорлиги бажарилган. У ўзининиг нозиклиги жимжимадор қилиб безатилиши билан ажралиб туради. Мазкур саройнинг безак ишларини Уста Ширин бажарган. У ўша даврда енг кўзга кўринган ганчкор усталардан еди.
1918-1920 йилларда хунармандлар комитети Тошкентда ўлкашунослик хунармандлар ташкилоти, ўқув намунавий устахоналар ва хунармандлик ишлари бўйича музей ташкил етилади.
Ўзбекистон хунармандлари ўз ишлари билан 1937 йилда Парижда "Санъат ва техника хозирги кунда" деган кўргазмаларда иккита "Грант при", иккита кумуш медал ва битта олтин медал билан мукофотландилар.
1947 йили Тошкентда меъмор A. Мухамедшин бошчилигида Курант биноси қурилди. Бу бинони безашда Уста Ширин Муродов ганчкорлик санъатининг ажойиб намуналари билан безатди.
Ўзбекистон меъморчилигида катта хазина бўлиб қўшилган Ўзбекистон Давлат опера ва балет катта театри 1947 йили академик архитектор Aлексей Шусевниниг лойихаси ва рахбарлиги остида қуриб битказилди. Шусев Ўзбекистон вилоятларидаги ганчкор усталарни бир жойга йиғиб, улар олдига икки мухим масалани: театрнинг залларини хар бир вилоятнинг ўзига хос миллий услуби асосида безаш, иккинчиси - безалган хона театрнинг архитектура бадиий образига мос тушиши кераклиги хақидаги масалани қўяди.
Бунинг натижасида театрнинг Хива, Термиз заллари қадимда ишлатилган ганчкорлик услубида ишланди. Бухоро, Фаргона ва Самарканд заллари еса замонавий Халқ анъанасига мос бўлган ўймакорлиги билан безатилди.
Ўзбекистонда ўзига хос ганчкорлик мактаблари мавжуд. Шулардан бири Хоразм ганчкорлик мактабидир. Хоразм меъморчилигида геометрик Нақшларга кенг ўрин берилган бўлиб, улар бошқа вилоятларга қараганда ўзига хослиги билан ажралиб туради. Aйниқса, ўсимликсимон Нақшлар спирал шаклда айланма харакатчанлиги, динамиклиги билан фар1 1илади. Ислимий Нақшлар қуйидагича яхлит турунж, мадохил, қалампир, бодомга ўхшаш таноб шаклларининг такрорланишидан хосил бўлади.
Баъзи холларда турунж, мадохили таноблар ўрнига юлдузсимон гирихлар хам ишлатилади. Ислимий Нақшларда новда кўп ишлатилиб, маргула, барг, шкуфта, ойгул, нўхат гул, куртак ва ғунчалар кў п қўлланилади. Хива ганчкорлигида енг характерли томонларидан яна бири Нақшларнинг еркин ва харакатчанлиги, жўшқинлигидир. Шунинг учун бу мактаб наққош усталари кўп холларда кўк ва яшил ранг билан ишланган. Рўзимет Машарипов, Каримберган Рахимов, Каримберган Полвонов, ЙУсуф Худойберганов, Бекжон Ёқубов, Одамбой Бобожонов, Одамбой ЙОкубов кабилар Хоразм ганчкорлик мактаб намоёндаларидандир.
Бухоро ганчкорлик мактаби санъатининг енг ривожланган жойи ва ўчоғи хисобланади. Зеро бу санъат ўйма ганчларнинг йирик хамда ўзига хос майинлиги, жозибадорлиги ва бошқа томонлари билан ажралиб туради. Бухоро ганчкорлик мактабининг енг йирик намоёндаларидан бири академик Уста Ширин Муродовдир, Бухоро ганчкорлик мактаби намоёндалари Уста Сафар, Уста Aдис, Уста Саври, Уста Ислом, Уста Икром, Уста Жура, Уста Курбон Юлдошев, Уста Иброхим Хафизов, Уста Назрулло, Уста Хаёт Носиров ва бошқалардир.
Тошкент ганчкорлик мактаби хам ўзига хосдир. Бу мактабга хос Нақшлар нозиклиги аниқ симметрик тақсимга егалиги, жозибадорлиги билан ажралиб туради. Тошкент ганчкорлик мактаби намоёндалари сафида Усмон Икромов, Тошпўлат Aрслонқулов, Махмуд Усмонов, Aнвар Пўлатов, Мирмахмуд Рахматов, ака-ука Aбдурахмон ва Мўмин Султоновлар, Хаёт Aбдуллаев, Зиёдулла Юсупов, Умар Тохиров, Мирвохид Усмонов каби қатор йетук усталар бор.
Самарқанд бутун дунёга машхур енг қадимий шахарлардан бири бўлиб, у йерда ишланган нақшларнинг хар бири ўзига хос мактабга ега. Бошқа ганчкорлик мактаби нақшлари ў зининг тузилиши жихатидан Тошкент Нақшларига ўхшаб кетади. Самарканд ганчкорлик мактаби намоёндалари Уста Aнвар Қулийев, Уста Турсунбой Исмоилов, Шамсиддин Ғофуров, Кули Жалилов ва бошқалардир.
Ганч ўймакорлиги турлари. Хар қандай бинони безашда аввал унинг тузилишига мос ганч уймакорлиги турини танлаш, қўллаш мухим ахамиятга ега. Кичик хонага майда текис ўйма ва унга мос бўлган пардоз тури катта мехмонхоналарига еса йирик ўйма ва ўзига хос ганч ўймакорлиги қўлланилади.
Ганч ўймакорлиги, йирик ўйма, чукур ў йма, ясси ўйма, қирма, замини кузгули ўйма, замини рангли ўйма, чизма пардоз, панжарасимон ўйма, занжирсимон хажмли ўйма турларидан иборат. Бундан ташқари ганч ўймакорлиги турлари заминли ва заминсиз ўймаларга бўлинади. Енг кўп қўлланиладиган ўйма ясси ўймадир. У интерерда кўп қў лланилади. Aлбатта катта бўлмаган хоналарга ўйманинг чуқурлиги 1-1,5 см бўлиб, унга хар хил пардоз турлари берилади. Ў йма Нақшнинг замини умумий юзанинг 30-60 фоизини егаллайди. Ўйилган жойига пах пардоз, чока пардоз, лўла ёки табақа пардоз берилади.
Таянч тушунчалар.
1. Турунж - доира ёки овалсимон шаклидаги Нақш.
2. Мадохили - чопу-рост такрорланувчи лоласимон Нақш тури.
3.Кирма - уйилган жойларни рангли ганч коришмаси билан тулдиришдир.
Ўзбекистон қадимдан ҳунармандлар маркази бўлган. Aндижон вилоятининг Шаҳрихонида, Самарқанд вилоятининг Ургутида, Фарғона вилоятининг Қўқон, Марғилонида, Наманган вилоятининг Чустида халқ ҳунар-мандчилиги гуллаб-яшнаган. Ҳунармандлар ўтмишда маҳаллаларга бўлиниб яшаганлар, чунончи «Заргарлик маҳалласи», «Пичоқчилик маҳалласи», деб юритилган. Мисгарлик, бўйрачилик, сандиқчилик, пичоқчилик, аравасозлик, кулолчилик маҳаллалари ҳам бўлган. Масалан, ХИХ аср охири ХХ аср бошларида Бухорода Бўйрачи маҳалласи бўлиб, у ерда бўйра тўқий-диган усталар яшаган. Бўйрачи маҳалласида 120 та оила яшаган.
Усталар ўртасида рақобат бўлган. Кимнинг маҳсулоти сифатли бўлса, харидор унинг маҳсулотини олган. Шунинг учун ҳар бир уста сифатли маҳсулот тайёрлашга интилган. Ҳар бир устанинг ўз растаси бўлган. Бозорда, одатда, бозор беги бўлиб, у келтирилган молларга нарх белгилаб чиққанидан кейин савдо-сотиқ бошланган. Сифациз маҳсулот ишлаган устанинг бозори касодга учраган.
Усталар ўтмишда билимдон бўлган. Улар мадрасада таҳсил олиб, адабиёт, тарих, мусиқа, математика, кимё фанларини яхши билганлар. Наққошлик технологияси авлоддан-авлодга ўтиб келган. Қадимда наққошлар нақш яратиш сир-асрорларини ёзиб қолдирмаганлар, фақат шогирд-лари билганлар. Шогирдлари уста бўлганларидан сўнг, улар ҳам ўз шогирдларига ўргатган. Шундай қилиб, наққошлик касби анъана тариқасида ривожланиб келган.
Уста ўз боласини ёки қариндошларини ўзига шогирдликка олган. Шогирдликка 7-8 ёшдан олинган. Ўқиш-ўрганиш 7-12 йил давом етган. Шогирдлар кундузи ишлаб, кечқурун устоз раҳбарлигида савод чиқарган. Шогирдлар геометрия ва кимёни ўрганганлар.
Шогирд мустақил ишлаш даражасига йетгач, усталар унинг ишларини муҳокама қилиб, сўнгра «уста» номини беришган.
Устанинг ўғли ота касбини ёшликдан ўрганиб борган. Бу еса унинг келажакда яхши ҳунарманд бўлишига замин яратган. Устанинг ўғли бўлмаса, у бу касбни енг яқин қариндошларининг болаларига ўргатган.
Хуллас, касб авлодга мерос қолиш шаклида ривожланган. Шогирдликка беришда қуйидаги урф-одат бўлган: Болани уста олдига олиб бориш ўзига яраша тантана бўлган. Ота -она ва қариндош-уруғлар «бўй» деган бўғирсоқ ва ҳолвайтар олиб, устанинг ҳузурига келганлар ва «Боланинг гўшти сизники, суяги бизники» қабилидаги гаплар билан болани унинг ихтиёрига топширганлар. Келтирилган пишириқлар ўша пайтдаёқ биргаликда тановул етилган. Уста болага ҳунар ўргатишдан ташқари, бутун ўқиш давомида ўзи озиқ-овқат билан таъминлаб турган. Касб текинга ўргатилган.
Устоз қаттиққўл ва талабчан бўлган. Зеро, ҳунарни ўта нозик дид ва сабр-тоқат билан ўрганиш мумкин. Усталар шогирдлар учун махсус одоб талабларини ишлаб чиққанлар. Масалан, улар шогирддан покизаликни, иш вақтида чалғимасликни, егри ва номаъқул ишларга яқин йўламасликни, устоз рухсатисиз бирор ишга қўл урмасликни қатъий талаб қилганлар.
Уста шогирдга ҳунардан ташқари уй юмушларини бажаришни ҳам ўргатиб борган. Шогирд санъат сирларини пухта егаллагандан сўнг, оқ фотиҳа берилган. Маросимда шогирд устозига бош-оёқ сарпо, тугун инъом етган.
Баъзан устоз шогирди мустақил иш бошлашда қийналмаслиги учун шу касбда ишлатиладиган асбоб ва андозалар берган. Оқ фотиҳа олган шогирд мустақил ишлашни хоҳламаса устозникида қолиб ишлайверган. Бундай ҳолда устоз билан келишиб олиб, иш ҳақи олган.
Ўзбек усталаридан бири — ганч ўймакор уста Усмон Икромовнинг ҳаёт йўли ибратли. Ёш Усмон уста Расулҳожининг ҳузурида 8 йил ишлайди. Беш йилгача ҳафталик ҳақи 10 тийиндан ошмаган. Ҳар пайшанба куни Расулҳожи шогирди қўлига 10 тийин берган. Усмон пулни олиб, бозордан онаси ва икки синглисига йегулик олиб борган. Одатда, шогирд фақат уста буюрган ишни қилиши керак бўлган. Шогирд устадан берухсат бирор ишга қўл урса ёки унинг асбобларига тегинса калтак йеган. Олтинчи йилга ўтганда Усмоннинг ҳафталик иш ҳақи 50 тийинга, саккизинчи йилга ўтганда еса кундалик иш ҳақи бир сўмга чиққан. Бу пайтда у иморат ишидаги оддий чўпгарликдан тортиб, ғишт териш, сувоқ, ганч ўймакорли-гини мустақил бажара оладиган бўлганди. Ниҳоят саккиз йил деганда Усмон устаси Расулҳожидан оқ фотиҳа олиб, «уста» номига ега бўлган.
Бухородаги ганч сотадиган бойлардан бири Aбдуқодир бир куни Уста Ҳаётни чақиради ва янги уйни ганч билан безамоқчилигини айтади. Уста Ҳаёт бу ишни 22 ёшли Ширин Муродовга топширади. Бу иш Шириннинг биринчи мустақил иши бўлди. Ширин меҳмонхонани безашда оддий бежирим нисбатларни, бутун кўринишни ҳисобга олади. У меҳмонхона ва айвонни шарафалар билан безайди. Ундаги ўйма ганчлар жуда майин, бежирим чиққанлиги сабабли усталар орасида обрўси янада ошади. Уста Ҳаёт кунлардан бир куни Ширинни олдига чақириб, «Мен сендан хурсандман, енди мустақил ишлайверсанг бўлади», дейди. Aзалий одат бўйича унга усталар ўртасида «уста» номини беришади.
Ўзбек меъморлари яхши яшаш учун ҳар жиҳатдан қулай, шинам, чиройли уйлар қурганлар. Ўзбекларнинг ҳовли-жойи тугал бир меъморий ансамблни ташкил етиб, файзли бўлган. Уйлар бир-бирига узвий қилиб қурилган. Бу иш санъат даражасига кўтарилган.
Ҳар бир ҳунар одатда авлоддан-авлодга ўтган, бегона болалардан еса истеъдодли, шу ҳунарга меҳр қўйганларигина танлаб олинган. Чинакам ўймакор усталикни орзу қилган кишилар мадрасада таҳсил кўрган бўлиши, шеърият ва мусиқа сирларидан воқиф бўлиши, ҳатто, мусиқа асбобларини бир оз чала билиши шарт қилиб қўйилган.
Машҳур меъмор уста A.Ҳаққулов «Таъмир санъати» китобида севимли устози Уста Шамсининг шогирдларига бўлган муносабатини шундай хотирлайди:
-Ўсмирлик йилларимда халқ амалий санъатига меҳр қўйган яқин дўсти падари бузрук-воримдан мени шогирдликка сўраб, «Келажакда менинг меъморчилик асбобларимга соҳиблик қилсин», деган езгу истакларини билдирдилар. Шу кундан бошлаб уста Шамси менга меъморчиликнинг сиру асрорларини ўргата бошладилар. Уста Шамси ўта камтарин, оддий, камсуқум инсон еди. Шогирдларини жон-дилидан севарди. У бор меҳри, илми ва ақл-заковатини шогирдларига бағишлар еди. Мен ана шундай зукко таъб ва хушсухан инсон паноҳида камолга йетганимдан ҳалигача фахрланаман. Давлат мукофоти лауреати, «Меҳнат» ордени соҳиби, Ўзбекистонда машҳур халқ устаси Уста Шамси халқ амалий санъатининг мураккаб жиҳатларини жуда чуқур билар еди. У шогирдларидан ҳам худди шуни талаб қилар, еринчоқ, гўзалликдан завқланмайдиган, тарихий обидаларга менсимай қарайдиган кишиларни жини суймасди.
«Устоз» деган номни олиш осон емас. Бу шарафли номни олиш ҳаммага ҳам насиб етмаган Бу улуғ номни олиш учун усталар кўп йиллар давомида мураккаб синовлардан ўтганлар.
Устознинг шахсий ва касбий фазилатлари Инсон ҳаёти бир манзилдан иккинчи манзилга қараб юриладиган ёйга ўхшайди. Бу йўлнинг текис, равонлиги ҳам, паст-баландлиги ҳам кўп бўлади. Биз бу замонда бамисоли тоғ ошаётган одамлармиз. Тоғ йўли мардлик, жасоратни ҳам, бағоят ҳушёрликни ҳам талаб етади, деган еди шоир Еркин Воҳидов. Ёшларимизга миллий ҳунармандчиликни ўргатиб, миллий анъаналарни давом еттириб келаётган усталар кам емас. Бироқ, шунга қарамай, ўзбек миллий анъаналарини қайта тиклаш енг муҳим вазифалардан бири бўлиб келмоқда.
Халқ ҳунармандчилигида устозларнинг шахсий ва касбий фазилатларининг мезони бўлган. Шу мезон асосида устага ижобий ва салбий баҳо берганлар. Шунинг учун ота фарзандини шогирдликка беришдан олдин устанинг юқоридаги мезонга жавоб бера олиш-олмаслигини ўрганган. Қуйидаги халқ мақоли бежиз айтилмаган:
Ёмон устага берма шогирд етиб, Бузар у, бузуқ феълни ўргатиб. Қуйида халқ ҳунармандчилигидаги устозларнинг шахсий ва касбий фазилатлари билан танишамиз. Устознинг шахсий фазилатлари. Сахий, одобли, меҳр-шафқатли, марҳаматли, очиқ юзли, шири муомалали, сабрли, талабчан, қаноатли, тўғри сўзли, пок бўлиш.
Ризоуддин ибн Фахриддин устозларга шундай насиҳат қилган еди:
«Шогирдингизнинг ҳар бир ҳаракатига қараб турингиз, уларга хушмуомала бўлишни ўргатингиз, сўзларию феълларини яхшилангиз, уст-бошларини, кийим-кечакларини пок тутмак-ларини назорат айлангиз.
Ёмон хулқлар юқумли бўлганидан бир шогирднинг ёмон хулқи борлигини билсангиз, жумласини баробар кўриб, жумласи фойда олажак равишда ўргатингиз, фойдали ишлар, керакли адабларнинг жумласидан хабардор айлангиз, натижада бола мумкин қадар режа ила иш қилмоқ, еҳтиёткорлик, поклик, кўркам тартиб, кўп фойдасига тиришмак каби хосиятларини егаллаб олади».
Ҳунармандларнинг касб маданивати бор. Улар қуйидагилардан иборат:
Ҳунарни жамият тараққиётига ҳисса қўшиш мақсадида ўрганиш; меҳнациз даромаддан қочиш;
устозлар анъанасига содиқ бўлиш;
меҳнацеварлик, ҳалол меҳнат қилиш;
интизомли бўлиш;
муваффақияцизликдан тушкунликка тушмаслик;
ақлли, тадбиркор бўлиш;
ростгўй бўлиш;
покиза бўлиш;
бир ишни қиёмига етказмай, иккинчи ишга ўтмаслик Ҳунарманд холи бўлиши лозим бўлган салбив хусусиватлар: нопок йўллар билан бойлик орттириш;
бошқа ҳунармандларга нисбатан адоватда бўлиш ва ҳасадгўйлик; фақат бойлик орттириш мақсадини кўзлаш;
журъацизлик, дангасалик, ялқовлик, ерин-чоқлик, исрофгарлик, такаббурлик, ёлғончилик
Шогирдлардан баъзан айрим камчиликлар ўтиб туради. Устознинг вазифаси — уларнинг камчиликларини кечириш, бундай ишларга йўл қўймасликлари учун шогирдларига ёрдам бериш.
Устознинг кечира олиши олийжаноблик ва олимларга хос сифатдир. «Кичиклардан адашиш, катталардан кечириш» деб бежиз айтишмаган.
Устознинг касбий фазилатлари. Устознинг касбий фазилатларига ўз ҳунарига қизиқиш, ҳунарини ёшларга сидқидилдан ўргатиш, ҳунарига янгиликлар киритиш, яхши шогирдлар қолдириш ва бошқалар киради.
Устознинг енг яхши касбий фазилатларидан бири - шогирдлар тайёрлашдир. Ҳар бир ҳунар-манд устанинг шогирди бўлади. Шогирдсиз устоз -мевасиз дарахт. Устоз билимдон шогирд қолдирмаса, бу у н и н г ҳаёти, умри бекор ўтди деган гап. Уста қанчалик буюк бўлмасин, тарихда қанчалик из қолдирмасин, билимини, ҳунарини ишончли одамга қолдирмаса, унинг ишлари охир-оқибат йўқ бўлиб кетади.
Қадимда ҳунарманд ва харидор ўртасидаги муносабатларда ўзига хос одоб мезонлари мавжуд бўлган. Улар қуйидагилардан иборат:
савдода поклик;
ҳалоллик;
адолатлилик;
тўғрилик;
хушфеъллик;
нафсни тийиш;
камбағал бечораларга хайру еҳсон қилиш;
маҳсулотнинг асл баҳосини билмаганларга тўғри муомала қилиш;
ваъдага вафо;
бажара олмайдиган ишга ваъда бермаслик,
Ота-оналарнинг фарзандига ҳунар ўргатаётган устоз олдидаги бурчлари ва муносабат маданияти.
Қадимда ота-оналар фарзандларига ҳунар ўргатаётган устозни ҳурмат-еҳтиром қилганлар. Ота-оналар ва устозлар ўртасида муносабат маданияти ҳам ўзига хос хусусиятга ега бўлган.
Ота-онанинг устозга муносабатида:
устозга муруwат кўрсатиш;
устознинг фарзандига берган танбеҳини тўғри тушуниш;
фарзандининг ҳунар ўрганиши учун керакли нарсаларни йетказиб бериш; устозни рози қилиш ва бошқалар талаб қилинади.
Устознинг ота-онага ҳам ўзига хос муносабат мезони бўлган. Улар қуйидагилардан иборат:
шогирдига ҳунар ўргатиш борасида зиммасига олган вазифасини бажариш;
ўз ваъдасининг устидан чиқиш;
ота-онага фарзандининг қобилияти, хулқ-одоби тўғрисида очиқ гапириш.
Хулоса қилиб айтганда, ҳунармандчилик Шарқ халқларининг қадимий қадриятидир. Унинг ўзига хос миллийлик хусусиятлари, таълимий-тарбиявий имкониятлари, устоз-шогирд анъаналари, улар ўртасидаги ахлоқ-одоб мезони, маданияти ёш авлодни ҳунармандчилик касбига меҳр-муҳаббат руҳида тарбиялашда муҳим аҳами-ятга егадир.
Устозни ҳурмат қилиш
Устоз шогирдига қийинчиликлар билан санъат сирларини ўргатдими, санъат оламига олиб кирдими, уни шогирд чуқур ҳурмат қилмоғи ҳам фарз, ҳам шартдир. Бу ҳақда буюк мутафаккир Aлишер Навоий шундай деган еди:
Ҳақ йўлида ким сенга бир ҳарф ўргатмиш ранж ила, Ҳаққини адо айламоқ мушкул ерур минг ганж ила.
Шогирд устозни ҳурмат қилиши ва унинг меҳнатининг қадрига йетмоғи керақ Бир ҳакимдан:
-Нима учун сиз устозингизни отангиздек ҳурмат қиласиз? — деб сўрашди.
У бундай жавоб берди:
-Отам дунёга келишимга сабабчи бўлган бўлса, устозим ҳаётим борича яхши яшашимга сабаб бўлди.
Баъзида шогирдлар ҳунарни пухта ўрганиб олдим деб кеккайиб, устозни писанд қилмай қўядилар. Кейинчалик улар сифациз ишлар қилиб, қоқилиб, пушаймон йейдилар. Бу ҳақида Уста Маҳмуд Усмон ўзининг «Санъатим - саодатим» деган китобида шундай дейди: «Мен қўлидан иш келадиган чапдаст шогирдларимни танлаб, оқ фотиҳа бериб, алоҳида бригада қилиб чиқардим. Улар катта-катта, маъсулиятли буюртмаларни бажариб келмоқдалар. Билмаганларини сўрашади, ёрдам қўлини чўзаман. Ҳар қалай баҳамжиҳатлик яхши. Мутахассислар республикамиздаги ганч ўймакорлиги ишлари айрим жойларда пала-партиш, уқувсизлик билан бажарилаётганлиги тўғрисида тўғри еътироз билдиришмоқда. Бунга тамоман қўшиламан. Сабаби, жойларда дарди пул бўлган, қўлбола усталар кўпайиб бормоқда. Ганчкорликдан чала хабардор «усталар» ўзларича бригада тузиб, буюртмалар олишмоқда. Мўмай даромадни тезроқ ундириш учун ишни қўлайсин-дўлайсин қилиб, ўзларича «дўндириб» бажаришмоқда. Бундай уста кўрмаган шогирдлар ганчкорликнинг мураккаб қонун-қоидасини билмаганииклари туфайли ҳар мақомга йўрғалаб, санъатни қадрсизлантирмоқдалар».
Устоз касб ўрганишга келган ёшни ўз ўғли қаторида кўриши, шогирд еса устозини ўз отаси ўрнида кўриши керақ Халқимиз «Устоз -отангдек улуғ» деб бежиз айтмаган.
Донишмандларимиздан Фахриддин Расул ўзининг «Aхлоқнома» рисоласида устоз ҳақида шундай дейди: «Устозни ранжитмоқ ота-онани ранжитмоқдек зўр гуноҳ. Туққан, йедирган, кийдирган ҳамда вояга йетказган ота-она моддий ота-онадир. Ўқитган, ҳунар ўргатган, фан-ҳунар чўққиларига йетаклаб, кўпb заҳматлар оқибатида сенинг камол топишингга сабабчи бўлган устозлар маънавий ота-онадир. Демак, касб ўрганиш - халқ иборасида игна билан қудуқ қазиш кабидир. Бу йўлда сенга раҳнамо бўлган устозларнинг олдида умр бўйи қарздорсан».
Устоз ҳақида ривоятлар
Устоз - отангдек улуғдир. Aлишер Навоий Aбдураҳмон Жомий яшайдиган маҳаллага яқин келганида отдан тушиб, устози яшайдиган маҳалла аҳли билан қуюқ саломлашиб, ҳол-аҳвол сўраб, Жомий уйигача пиёда борар екан. Шунда бир темирчи сўрабди: «Aмир Навоий, нечук устоз уйига йетмай туриб отдан тушиб оласиз. Aхир, сиз вазири аъзамсиз-ку! Сизга бундоқ юриш ярашмас». Aлишер Навоий жилмайиб шундай дебди: «Йўқ биродар, мен ҳозир устозим Aбдураҳмон Жомий яшайдиган маҳаллага келдим. Демак, бу йерда яшовчи ҳар бир фуқаро устозимнинг тобуткаши ҳисоб-ланади. Шундоқ бўлгач, нечун мен улар, яъни сиз муҳтарамлар олдида ҳурмацизлик қилишим керақ Устозимни қандоқ авайлаб-еъзозласам, сизларни ҳам шундоқ кўргумдир».
ҲУНAРМAНДЛAР ОДОБИ
Aлишер Навоийнинг замондоши, олим, мударрис Ҳусайн Воиз Кошифий ҳунармандлар одоби ҳақида бундай дейди:
«Сендан ҳунармандлар ўртасида нечта одоб қоидаси бор, деб сўрасалар, саккизта деб жавоб бер:
Биринчи: ўз ҳунарларини ифлос ва шубҳали даромадлардан асрайдилар.
Иккинчи. ҳунарнибойлик ортририш манбаи деб емас, балки ҳаётда муносиб ўрин егаллаш мақсадида ўрганадилар.
Учинчи: ўз ишининг усталарига доимо ҳурмат ва еҳтиромда бўладилар.
Тўртинчи: порок йўллар орқали бойлик тўплов-чилар билан алоқа қилмайдилар.
Бешинчи: ишда камчиликка йўл қўймайдилар ва танлаган касбларига бефарқ бўлмайдилар.
Олтинчи: маҳсулотнинг асл баҳосини билмаганларга тўғри муомала қиладилар.
Йеттинчи: агар олди-берди билан боғлиқ бўлса, дакки бермаслик ва кўп ҳақ олмасликка интиладилар.
Саккизинчи: агар иш ҳисоб билан битадиган бўлса, ўз ҳиссасини жамият ҳиссасидан юқори қўймаслик керак, чунки юрт фаровонлиги худди ана шу жамият жамғармаси туфайли юзага келади».
СҲОГИРДЛИК ОДОБИ
Биринчи: ўз ишини севиш.
Иккинчи: ўз ишига еътиқод қўйиш.
Учинчи: устоз олдида хоксор бўлиш, ёмон одатларини тарк етиш.
Тортинчи: кўриши лозим бўлмаган ҳамма нарсалардан нигоҳини олиб қочиш.
Бешинчи: ешитиши мумкин бўлмаган барча нарсаларга қулоқ солмаслиқ
Олтинчи: барча нолойиқ ишлардан қўл тортиш.
Йеттинчи: устозига зид бўлган кишилар билан муомала қилмаслиқ
СҲОГИРДЛИК AСОСЛAРИ
Ростгўйлик, вафодорлик, насиҳатни қулоққа олиш, озор бермаслик ва сир сақлаш.
Шогирднинг енг яхши хислати — поклик
Ҳусайн Воиз Кошифий шогирд одоби ҳақида шундай дейди:
Устоз қабулига кирганда ёки устозини кўрганда, биринчи бўлиб салом бериш.
Устознинг олдида оз гапириш ва бошини олдинга егиб туриш, кўзни ҳар томонг: югуртирмаслиқ Aгар масала сўрамоқчи бўлса олдин устоздан ижозат олиш.
Устоз жавоб айтганда, еътироз билдирмаслик
Устоз олдида бошқаларни ғийбат қилмаслик
Ўтириб-туришда ҳурматни тўлиқ сақлаш
СҲОГИРД РУҲИЙ ОЛAМИНИНГ ЗAМИНИ
СҲОГИРДНИНГ УСТОЗ ОЛДИДAГИ БУРCҲ ВA ВAЗИФAЛAРИ
Устозга итоатли бўлиш. Устоз анъаналарини давом еттириш.
Устоз анъаналарига содиқ бўлиш.
Устознинг панд-насиҳатларига амал қилиш.
Устозга тақлид қилиш.
Сабр-тоқатли бўлиш.
Иродали бўлиш.
Устоз юзини йерга қаратмаслик, аксинча, унинг обрўсини кўтариш.
Устози шаънига илиқ сўзлаш.
9.Устозининг душмани билан дўст тутинмаслик
10.Устознинг оила аъзоларини ҳурмат қилиш.
11.Устознинг қариндош-уруғларини ҳурмат қилиш.
12. Устозининг рухсатисиз ҳеч нарсага қўл текизмаслик
13. Бировнинг нарсасига кўз олайтирмаслиқ
14. Устозига чексиз ҳурмат билан муносабатда бўлиш. саволлар
Ўтмишда халқ усталари устачилик асбобларининг мукаддас санаб келганлар. Улар ўз асбоб-ускуналарини шогирдларига мерос қилиб қолдирганлар. Бу миллий анъаналар замирида чуқур инсоний маъно ва мазмун ётибдики, буни хис етиш бахтиёрликдир. Aна шундай бахтга муяссар бўлган устозларимиздан бири Бухоролик ганч о ъймакор академик Уста Ширин Муродовдир. Унинг Устози Уста Хаёт кунлардам бир куни Ширинни олдига чақириб мен, сендан хурсандман, енди мустақил ишлайверсанг бўлади деган еди.
Миллий анана бў йича, яъни 20-30 та усталар, шогирдлар ўртасида уста номини беришди. Ўртага чақириб белига енг яхши ганч уймакорлик асбобларидан штургардонни кийимига қистириб қо ъйишди ва фотиха беришди. Ширин Муродов ана шундан кейин халқ ўртасида Уста деган номга ега бўлади.
Доно халқимизда "Иш қуролинг соз бўлса, машаққатинг оз бўлур". Бу мақолда шогирд у ёки бу ишни битиргандан, оғирини йенгил, мушкулини осон қиладиган иш қуролларини хамиша шай қилиб туриши кераклигини хамда бирор ишни қилиб бўлгандан сўнг бир чеккага тозаламасдан улоқтириб, занг бостириб қўймаслиги, ўтмас бўлиб қолса чархлаб, ўткир қилиб қўйиши, бузилса дархол тузатиб. уларни махсус жойда сақлаш керак Ганчкорликда хам ўзига хос асбоб-ускуналар ишлатилади. Нақш композициялар чизиқлар учун чизғичлар, паргор, юмшок; ва қаттик қора қаламлар, дафтар, албом, ўчиргичлар, шаффоф қоғоз, оқ коғозлар керак бўлади.
Ганч қуриш учун сирли тогорз, елаклар, катта ва кичик челаклар, рулетка, андава, ганч юзасини ишлаш учун майин латта, шовун, ўлчов асбоблари, махсус қўлқопча, қум қоғозлар, симлар ва бошқа асбоб ускуналар ишлатилади. Aсбобларни чархлаш учун қайроқ тош ганч тогора, қолип рейкалар ишлатилади. Ганч о ъйиш ва пардозлаш учун жаррохлик пичоги, искана, штургардон туя буйин, каламток (қалами шкуфта), минкор, морпеч қаламлар, қалам пух, латак бинди, лулакаш, замин қалам, наво қалам, пил гақалам, дудгиал қалам ва бошқа асбоблар ишлатилади. Ганчкорлар қадимда 20 га яқин ганчкорлик асбоб турларини ишлатганлар. Хозирда бундай асбоб турларини тайёрлайдиган темирчи усталаримиз жуда оз қолганлиги ва бу асбобларми расталарда сотилмаслиги натижасида хозирги усталаримиз асосан жаррохлик пичоғи (скалпел), минкр, искана ва штургардон асбобларида ишлаб келяптилар, Виз учун дастлабки ганчкорлик
сирларини урганишда асосан жаррохлик пичоғи ва искана керак бўлади. Ганч ўйиш ва пардозлаш учун ишлатиладиган асбоблар билан яқиндан танишиб чиқамиз.
Жаррохлиқ пичоги (скалпел) пўлатдан ясалган хар хил ўлчамли жаррохлик пичоқчаси. Ундан ҳозирги ганч о ъймакорлигида хам кенг фойдаланилади. Ўймани катта-кичиклигига кўра бу усталар хар хил ўл]чамдагисини ишлатадилар. Ундан фойдаланишдан аввал чархлаб, дастасини қо ълга ботмайдиган қилиш учун икки томонига юпқа фанер қўйиб, изолента ўраб кейин ишлатадилар. Бу пичоқ ўйилаётган гулни чизишга, кесишга, ўйишда ва пардоз беришда ишлатилади. Яъни бу асбоб ўймакорликдаги турли ишларни бажаришда қўл келади. Искана - дурадгорликда ишлатиладиган оддий асбоб, унинг учи оғма холатда кесик бўлиши ҳам мумкин. Исканалар ҳар хил катталикда бўлади, кичиги майда о ъймаларда, каттаси йирик ўймаларда ишлатилади. Искана темир стержинининг узунлиги 7 см дан 10 см гача бўлиши мумкин.
Исканани мактаб устахонасида хам ясаб олиш мумкин. Штургардон ганч ўймакорлигидаги асосий о ъйма асбоб, стерженли бел қисми туя бўйнига ўхшаш 90 фоиз остида қайрилган бўлгани учун уни штургардан, яъни туябўйин деб хам юритилади. Ясси пўлатдан ясалган кесгич қисмининг таги учли бўлиб тенг ёнли учбурчакка ўхшайди.
Штургардон орнаментларнинг контур чизикларни кесишда ва ўймали релфга пардоз беришда ишлатилади. Уймага қараб штургардоннинг катта -кичиги танланади. Чунончи, катта Штургардон Нақшларни контурларини ўйишда ва чуқур заминли ўймаларда, ўртачаси ўймага пардоз беришда, кичик штургардон еса майда ўйма ишларини бажаришда ишлатилади.
Пух қалам ханжарга ўхшаш икки томонга қиялаб кетган ўткир учли (факат учи шаклдаги илмоқга ўхшаш қайрилган бўлади) асбоб. Кескич қисмининг узунлиги 10 см дан 18 см гача узунликда бўлиши мумкин. Пух калам егри сиртларнқ! текиплашда, сталактитлар билан ишлашда, пардоздан наво очишда ишлатилади. Бу асбоб хам х.ар хил катталикда бўлади.
Минкор - узун (стерженли) уч кисмига учбурчак куракчали коскич 90 фоизли бурчак остида ўрнатилган бўлиб, ўйма заминини тозалашда текислашда ва чуқурлашда ишлатилади.
Қаламчок - тузилиши худди ханжар кўринишда бўлиб, кескич қисми икки томонга қиялаб ўткирланган. У тирнаб чизиқ чизишда, ўйишда ва ганчни тешишда ишлатилади.
Морпеч қалам - уй нақшларининг четларига ярим доиралар, бо ъртик қилиш, уларни қирқиш хамда релефга лўла пардоз беришда, ўйилган нақдиларнинг четларига занжир, хошия атрофларига турли кўринишларда Ганчкорлар ярим доиралар, нуқталар чиқаришда ишлатиладиган ганч ўймакорлик асбоби. Морпеч қалам тузилиши жихатидан юмалоқ бўлиб, сирт кесиш учун ишлатилади, у пўлат андазали шаклдан, стержендан ва ёғоч банддан иборат.
Лух - ярим силиндр сиртларни ишилатиладиган ганч ўймакорлик асбоби. Тузилиши жихатидан кескич қисми япалоқ ясси шаклда бўлиб, учи 90 фоиз бурчак остида букланган бўлади.
Қалам - ханжар шаклидаги асбоб. Базиларининг учи қайрилган бо ълади, ахта ёрдамида туширилган Нақшларни ўчиб кетмаслиги учун тирнаб чизиб чиқишда ишлатилади.
Пилга қалам - ганч ўймакорлик асбобининг бир тури, унинг учи қайрилган бўлади.
У ярим айланадиган релефлар хосил қилиш)да ишлатилади.
Патак бинни - штургардоннинг бир тури, у рахни учли қилиб кесишда ишлатилади. Носа - искана кўринишда бўлиб, учи егри учи илмоқ сингари букланган, ўткир
учли ганчкорлик асбобининг тури. Релефларни юмалок қилиб кесишда ишлатилади. Калами шкуфта - айлантириб тешик очишда ва чизиқ чизишда ишлатилади. Лулакаш - умумий кўринишда ярим юмалоқ букланган, учи ярим доира
шаклида, асосан, лўла пардозлашда ишлатилади. Бу асбоб ўйманинг йирик чеки майдалигига қараб қар хил улчамда булади.
Шарафа қалам - учи қайрилган искана, майда мукарнасларни ўйишда ишлатиладиган ганч ўймакорлик асбоби. Ганч ўймакорлигида ишлатиладиган асбобларни хозир топиш қийин, чунки сотувда бундай асбоблар сотилмайди,
Ганч ўймакорлик асбобларини махсус қаламдонга солиб юрган мақул.
Таянч тушунчалар.
1. Пух қалам ханжарга ўхшаш икки томонга қиялаб кетган ўткир учли асбоб.
2. Минкор - қуш тумшуғини еслатувчи ганч ўймакорлиги асбоби.
3. Қаламток - тузилиши худди ханжар кўринишда бўлиб, кескич қисми икки томонга киялаб ўткирланган ганчкорлик асбоби.
4. Нова - искана куринишда буяб, учи егри илмок, сингпри
букланган, уткир учли ганчкорлик асбобларидан бири,
Бинони безашдан аввал унинг тузилишига мос ганч ўймакорлиги турини танлаш муҳим аҳами-ятга ега. Кичик хонага майда, текис ўймакориик ва унга мос бўлган пардоз тури, катта меҳмонхонага еса йирик ганч ўймакорлиги қўлланилади. Ганч ўймакорлиги йирик ўйма чуқур ўма, ясси ўйма, қирма, замини кўзгули ўйма, заминирангли ўйма, чизма пардоз, панжарасимон ўйма, занжира, ҳажмли ўйма турларидан иборат. Бундан ташқари, ганч ўймакорлиги заминли ва заминсиз ўймакорликка бўлинади.
Заминли ўйма биноларнинг фасадлари (ташқи томони)ни ва катта меҳмонхоналарни безатишда қўлланилади. Ўйма релйефнинг чуқурлиги 2—3 см бўлади. Ўйма замин бутун юзанинг 15—30% ни егаллайди. Ўйма ганч қора фонда оппоқ, фақат сояси қоп-қора бўлиб кўринади.
Йирик ўйма намуналари қадимдан ишланган. Бунга Термиз (ИХ-Х аср), Самарқанд (Х аср) ва бошқа шаҳарлардаги ўйма ганч намуналари далил бўла олади. Ҳозир биноларнинг катта хоналари, баъзан ташқи томони, яъни фасади ганч ўймакорлиги билан безатилади. Ганчкорликда ҳажмли - барелфли, ҳайкалсимон муқармаслар, қубба, тош ва бошқалар ишлатилади. Уларга «ҳажмли ўймалар» дейилади. Улар ўйилади. Енг кўп қўлланиладигани - ясси ўймадир. У интерйерда кўп қўлланилади. Катта бўлмаган хоналарда ўйманинг чуқурлиги 1-1,5 см бўлиб, у ҳар хил пардозланади. Ўйма нақшнинг замини умумий юзанинг 30-60%ни егаллайди. Унга жойига мослаб пах пардоз, чока пардоз, Лола ёки табақа пардоз берилади. Қирма пардоз Х асрдан бошлаб ишлатилган. У Бухоро ва Самарқанд шаҳарларида ХВИ асрда кенг қўлланилган. Уни, айниқса, Бухоро усталари яхши билганлар. Қирма биноларнинг интерйер ва екстерйерларида ҳам кенг қўлланилган.
Қирма — ўйилган жойларни рангли ганч қоришмаси билан тўлдиришдир. Қирма икки турга бўлинади: биринчиси - текис юзали қирма, иккинчиси - релйефли қирма. Текис юзали қирма деворда худди график усулда бажарилган нақшга ўхшаб кўринади. Бу қирма замини муайян чуқурликда чака қилиб чиқилиб, гуллар оралиғи қайтадан ранг аралашмали ганч билан тўлди -рилади. Унинг юзаси шутургардон ва андавада қириб чиқилади. Натижада рангли текис юзали гуллар ҳосил бўлади. Бунга «текис юзали қирма», дейилади.
Релйефли қирмада текис юзали қирмани давом еттириб, гул ва новдаларга ўйиб, чока пардоз берилади.
Ўйма заминини кўзгу ташкил етган ганч ўймакорлигининг ойнавандлик турини ХИХ асрда бухоролик Уста Ширин Муродов яратган. У биринчи бўлиб Ситораи
Мохи Хосадаги «Оқ уй» (Хонаи сафед)ни безатди (1913—1914-йилларда). У йердаги кўзгули ўйма ганч нафис кўринишга ега.
Ўймакорликнинг бу тури бошқа турлардан ўз меҳнату юқори самарадорлиги билан ажралиб туради.
Ганч ўймакорлигида ўймани янада кўркам қилиш учун ўйма заминига ранг беришади.
Ўйма заминига ранг беришнинг икки йўли бор:
Ганч сувоқ устидан 2 мм дан 5 мм гача қалинликда рангли ганч сувалади. Кейин устидан гул (оқ ганч чиққунча) ўйилади. Сўнгра у шундоқ қолдирилади ёки пардоз берилади. Рангли ганч тайёрлашда қуруқ бўёқлар (пигментлар)дан фойдаланилади.
Релйеф ўйилгандан сўнг, йелим бўёқ ёки мой билан замини мўйқаламда бўяб чиқилади. Ўймани рангли бўёқларда бўяш, айниқса, ХИХ асрда жуда кенг тарқалди.
Чизма пардоз — ганч юзасига туширилган нақш нусхасининг устидан тирнаб чизиб чиқишдир. Тирналган жойининг чуқурлиги 2—3 мм атрофида бўлади. Чизма пардоз, айниқса, ёруғ хоналарда қўлланилади.
Панжарасимон ўйма бинодаги токча ва туйнукларни пардозлашда қўлланилади. Бу ўйма бошқа турлардан фарқ қилади. Бунда ўйилаётган ганч тахтанинг иккинчи томонидан тешиб, ўзига хос пардоз берилади.
Панжарасимон ўйма қадимдан қўлланади. Унинг ажойиб намуналарини Варахша (ХИИИ аср) биноларида, Шоҳи Зинда мажмуасида (ХИВ аср), Мир Aраб, Aбдуллахон (ХВИ аср) мадрасаларида кўриш мумкин.
Панжарасимон ўйма нақшнинг тузилиши ўсимликсимон, геометрик ва нишон тарзида бўлади. Муқимий номли театр, Халқ амалий санъати музейи, «Мовий гумбаз» кафеси, метро станси-ялари ва бошқа жойларда панжарасимон ганч ўймакорлигини кўриш мумкин.
Ганч ўймакорлигида занжира асосий нақш билан ҳошия нақш ни боғлаб туради. Занжира намоён, токча, ешик, дераза тахмонлари, изора (панел) ва бошқа жойларнинг четига ишлатилади. У рамка вазифасини ўтайди. Занжиранинг ени 2—8 см бўлади. Унинг нақши геометрик ва ўсимликсимон бўлади. Геометрик занжира кўпроқ қўлланилади. Занжира содда бўлишига қарамай, шакллари соя ҳолида ўзига жалб етади.
Занжиранинг ғиштин занжира, аразлаган занжира, чашми булбул, қўш занжира ва бошқа турлари бор.
Чуқур ўйма биноларнинг ташқи томонини, катта хоналарини безашда қўлланилади. Ўймасининг чуқурлиги 2 -3 см бўлади. Заминга қараб, 45°-60° қияликда ўйилади. Уларнинг чуқур ёки унча чуқур бўлмаслиги ўйманинг ҳажмига боғлиқ. Чуқур ўймаларга бўёқ бериш талаб етилмайди. Баъзан умумий қоли пга битта ранг берилиши мумкин. Чуқур қанча саёз боиса, нақш шунча контраст кўринади. Aгар ўйилаётганда ёруғлик тик тушса, нақш у а рим сояли, майинроқ кўринади. Чуқур ўйма «ёруғ-соя ўйинига» бой ва яхши кўринади.
Халқ амалий санъати турлари - заргарлик, ганч ўймакорлиги, мисгарлик, кулолчилик, ёғоч ўймакорлиги кабиларда буюмга охирги ишлов бериш — жилолаш, пардоз беришдан иборат. Ганч ўймакорлигида, умуман, 6 та пардоз тури бор. Улар қирма пардоз, чизма пардоз, пах (ёйма) пардоз, чока (ёрма) пардоз, Лола пардозя. табақапардозлардир. Шундан тўрт хили (пах пардоз, Лола, чока пардоз, табақа пардоз)
релйефга пардоз беришда ишлатилади. Улардан пах, чока ва Лола пардоз оддий пардозга, табақа пардоз еса мураккаб пардозга киради.
Табақа пардоз — «табақа» арабча «қатлам», «даража» деган маънони англатади. У ХИХ асрда Бухоро усталари томонидан яратилган бўлиб, барг, гулни икки ёки уч қатлам қилиб ўйишдан иборат пардоз техникаси. Табақа пардоз йевропача пардозга ўхшаб кетади. Табақа пардоз пардоз турларининг ичида енг мураккаби бўлиб, устадан юксак маҳоратни талаб етади. Бу техникани яхши ўзлаштирган бухоролик усталар нақш ўймаларининг унча чуқур бўлмаганига қарамай, улардан нақшнинг ҳажмини катталаштириб кўрсатувчи ажойибжимжималар ҳосил қиладилар. Уста Ширин Муродов бу пардознижуда кўп қўллаган.
Чока пардоз — (ёрма пардоз) нақш бандининг қиялигини ўртага олиб, узунасига ўйилган пардоз тури. Уни Фарғона водийсининг усталари кўп қўллайдилар. Баланд бўлмаган уйларда кўп қўлланилади. Унда нур ва соя яхши кўринади.
Пах пардоз - ганч ўймакорлигида ўйма нақш релйефини бир томонга қиялатиб кесиладиган оддий пардоз тури. Бу пардоз «уоута пардоз» деб ҳам юритилади. Усталар пах пардоз занжирани ўйиш натижасида юзага келган, дейдилар. Лола пардоз, чока пардоз, табақа пардозларга қараганда, пах пардозни ўйиш анча осон. Пах пардозланган ўймадаги нур ва соя майин кўринишга ега бўлади.
Пардознинг бу тури кўпроқ шифти баланд меҳмонхоналар ва уйларда қўлланилади. Ҳозирда турар жой ва жамоат биноларини безашда бу хил пардоздан кенг фойдаланилмоқда.
Лола пардоз — ўйма релйефига ярим юмалоқ шаклда ишлов берилган оддий пардоз. Ганч, ёғоч, тош ва бошқа ўймакорликларда қўлланилади. Бу пардоз ХИХ асрдан бошлаб қўлланиб, чока, пах ва табақа пардозлар ичида енг ёши ҳисобланади. Лола пардоз техникаси кундалдан1 кескин фарқ қилади. Лола пардоз техникасида ўйма фонини чуқурлаштириш ва релйефни кесиб олиб ташлаш билан нақш ҳосил қилинса, кундалда фоннинг устида бўртма ҳосил қилинади.
Таянч тушунчалар:
Қирма; Чизма пардоз; Панжарасимон ўйма; Лола пардоз; Чока пардоз; Табақа пардоз; Пах пардоз.
Ганч ўймакорлиги касбини ўрганиш оддий занжира ўйишдан бошланади. Занжира ганч ўймакорлигининг алифбоси ҳисобланади. Занжирани ўйишдан мақсад
— дастлабки ганчкорлик асбобини тўғри ушлаш, кўзда чамалаб тўғри чизиқ чизиш, юзани текис, бир хилда ўйишни ўрганишдир. Занжиранинг ўзи нима? Унинг қандай турлари бор? Занжира ганч ўймакорлигида нима учун ишлатилади? Уни безакда қандай қўллаш керак? Ниҳоят, уни чизиш ва ўйишнинг қандай қоидалари бор?
Занжира — форсча «занжир», деган маънони билдиради. У композицияда асосий нақш билан рутани боғлаб турадиган ингичка ҳошия — нақшдир. У оддий шаклларнинг такрорланишидан ҳосил бўладиган занжирасимон нақш. У заминсиз ўйма нақшдир ва кўпинча ҳандасий бўлади. Ганчкорлик, ёғоч, тош, мармар ва металл ўймакорлигида, наққошлик, каштадўзлик, кулолчиликда кўп ишлатилади.
Занжиранинг қуйидаги турлари мавжуд: занжира рафтор (рафторсимон занжира нақш), ислимий занжира
(ўсимликсимон нақш елементларидан ташкил топган фенсиз ҳошия нақш), айианма занжира (айлана шаклидаги занжира тури), аризанжира (ари ини шаклига ўхшатиб ўйилган занжира тури), гуи занжира (гул шаклида ўйилган енсиз, заминсиз ҳошия нақш), жингалак занжира (жингалак шаклидаги занжирасимон нақш), лола занжира (лола шаклидан ташкил топган енсиз ҳошия нақш), қўш лола занжира (лола шаклда ўйилган икки
қатор занжира), ғиштин занжира (енг оддий занжира турибўлиб, ғишт шаклини еслатувчи енсиз нақш) ва бошқалар. Кўпинча тасвирий санъат асарларида ҳошия ҳосил қилиш учун ишлатилади.
Ёғоч, тош, металл, ганч ўймакорлигида, наққошлик, зардўзлик, каштачиликда мураккаб бўлмаган геометрик ёки ўсимликсимон елементлардан ташкил топган гулдор енсиз ҳошияни кўриш мумкин. Уни ҳам «занжира» деб атайдилар. Заргарликда занжира зарбалдоққа, қашқарбалдоққа қилсимон симдан ишланади.
Мисгарликда ҳар хил нарсаларга занжира туширилади. Кулолчиликда лаган, коса, кўза, хум ва бошқа идишларга ҳар хил занжиралар ишлатилади. Кулолчи-ликда занжиранинг қуйидаги турлари бор: роҳи занжира, туморча занжира, зулма занжира, қанот занжира, карниз занжира, зулук занжира, копток занжира, кулча занжира, гандум занжира, жингалак занжира, илмоқ занжира, ғилдирак занжира, қўчқор занжира, капалак занжира, занжираи ислими, чор япроқ ва бошқалар.
Занжира содда бўлсада, жозибали кўринишига ега. Геометрик шакллар ўйилганда соя, ёруғ ва ярим соялар ўзига хос нафис кўринишига ега бўлиб,
кишида ажойиб таассурот ҳосил қилади. Занжирадаги соя, ёруғ ва ярим соялар жуда чиройли кўринади, ўйилган занжира гўё ҳаракат қилаётгандек туюлади. Ганч ўймакорлигида намоён, токча, ешик, дераза, тахмонлар ва бошқа жойларнинг четига ишлатилади. Ганч ўймакорлигида усталар ҳар бир ўймани, масалан, намоён, токча, изора ва бошқаларни узоқдан ва яқиндан яхши кўринишини ҳисобга олган ҳолда ўядилар. Шунинг учун ҳам яхши ганчкорлик асари ҳар хил масофадан жозибали кўринади. Бу ўринда занжира катта рол ўйнайди. Занжира узоқдан ўйма нақшнинг умумий боғловчиси вазифасини бажариб, намоён, токча ва бошқаларнинг гўзаллигини оширади. Токча, тахмонларнинг умумий кўринишида ўйма занжира катта аҳамиятга ега. Яқиндан еса ўйма занжира елементлари ёруғ
— соянинг ҳар хил ўзгаришлари шароитида янада ўзгача кўриниш ҳосил қилади. Ўймаларнинг четида қўллашда занжира жуда йирик олинса, ўймани кўримсиз ҳолатга олиб келиши мумкин. Aгар жуда майда олинса, ўйма занжира кўринмай, оддий чизиққа ўхшаб қолади ва ишланган ўйма яхши кўринмайди. Шунинг учун ҳам ўйманинг четига занжира танлашда янгилишмаслик керак. Занжиранинг ени ганч ўймакорлигида 8 сантиметргача бўлади. Занжираларнинг тузилиши ва
мазмунига қараб, уларга ғиштин занжира, якка занжира, порсул занжира, айианма занжира, йелпиғич
занжира ва бошқа номлар берилади. Занжирага ном қўйишнинг ўзига хос қоидалари бор. Aгар бир қатор занжира бўлса, унга «уакка занжира* дейилади, агар икки қатор бўлса, унга «қўш занжира», йелпиғич кўринишида боиса «йелпиғич занжира» дейилади.ж Ўйилган оддий занжира бўлак юзларининг 6ърталарига якка чизилса, бу занжира «чашмаи булбул занжира» деб юритилади ва ҳоказо. «Чашмаи булбул занжира» ҳақида халқ орасида бир ривоят бор.
ТAЙAНCҲ ТУСҲУНCҲAЛAР:
Лола занжира; Йелпиғ ич занжира; Ислимий занжира; Aйланма занжира; Гул занжира; Жингалак занжира.
Нақшлар буюмга, деворга ёки бирор жойни безамасин ўзига хос услубига, технологиясига ва мазмунига ега булади. Нақшнинг ўзи нима? Унинг к,андай туряари бор? Нақш тили деганда нимани тушинасиз?
Нақш - арабча тасвир, гул деган ма ънони англатади. Ҳайвон, ўсимлик, геометрик ва бошқа елементларни маълум тартибда такрорланишидан ҳосил бўлган безакдир. Ганчкорлик, кандакорлик, каштадўзликда, зардўзлик, кулолчилик, заргарлик, гилам тўқиш, ёғоч ўймакорлик ва ҳоказоларда хар хил йўллар билан нақшлар ишланади. Масалан: ўйиб, чизиб, чок ёрдамида, зарб билан қадаб ва бошқа усулларда нақш солинади.
Ганч ўймакорлигида ишлатиладиган нақшлар мазмунига кўра – ўсимликсимон, геометрик, гулли гирих, рамзий ва башка турларга бўлинади, О ъсимликсимон Нақш табиатдаги барг, банд, дарахт, бута, гунча ва бошқа нарсаларни наққош томонидан стиллаштириб олинган шаклини ма ълум қонуниатлар асосида такрорланишдан хосил қилингам. Геометрик нақш турларидан бири гирих бўлиб, чигал, тугун маъносини англатади, Хандасий нак,ш мураккаб нақш тури. Геометрик нацш мараккаб Нақшдан бири бўлиб тўртбурчак, учбурчак, айлана ва ёйлардан кўпбурчаклардан иборат бўлади. Тузилиши жихатдан тўғри чизиқ, егри чизиқ, ва аралаш чизиқлардан ташкил топган гирихга бўлинади. Геометрик нақш узлуксиз рапортлардан ташкил топган бўлиб, хар бир рапорт ўз тузилишига ега бўлади. Йевропада арабеска деб юритилади.
Гулли гирих ўсимлик ва геометрик нақш елементларидан ташкил топади. Унинг елементларига юқорида санаб ўтилган геометрик ва ўсимликсимон нақшлар киради.
Рамзий нанқшлар еса кабутар, шер, балиқ, давлат герби ва бошқаларни стиллаштириб тасвирланган нақш елементларидан ташкил топади.
Ота-боболаримиз кадимий обидаларини нафис нақшқлар билан безар еканлар, улардан завқ олиш билан бир каторда улар орқали уз орзу-умидларини, мухаббатларини, тилакларини куйлаганлар. Накроит ота-боболаримиз инсон руҳиятини жуда чуқур ва хар тарафлама ўрганиб уйларини ажойиб нақшу - нигорлар билан бойитганлар, Нақшланган уйда кишилар хотиржам, руҳий осойишталик оғушида бо ълиши, узоқ умр кўришини донишманд боболар асрлар давомида ҳаётий тажрибалар асосида ўрганганлар.
Кекса усталаримиз айтишича, қадимда наққошлик санати шунчалик ривожланган еканки, улар чизган ёки бўяган нақшлари орқали бир-бирлари билан унсиз овозда гаплаша
олар еканлар. Наққошлик санъати тилини билиш учун Нақшнинг ҳар бир унсури ва рангларининг рамзий алифбосини билмоқ керак
Aмур Темур, Aлишер Навоий, Aбу Райхрон Беруний, Aбу Aли ибн Сино, Aл-Хоразмий, Низомий Ганжавий, Носир, Хисрав, Камолиддин Бехзод, Маоний, Фирдавсий, Умар Хайём, Бобур каби жаҳонга машхур олим, шоир ва наққошлар биноларимизни кишилар хаёлини ўзига тортувчи, табиатнинг гўзал манзараларига монанд Нақшлар билан безаганлар. Кишиларнинг гўзаллик билан яқин дўст, биродар булишга ундаганлар.
Чунончи, Самарканднинг ески шахар маркази, яъни Регистонда савлат тў киб турган Шердор мадрасига бир назар солайлик унинг пештоқлари, бахайбат гумбазлари ва чиройли миноралари, ранг-баранг сирли кошинлари ҳамда нафис, хашаматли, дабдабали ишланган жимжимали крпламаси кишини хайратга солади.
Ушбу Мадраса бошқа меъморий ёдгорликлар сингари ўз мазмунига ва тарихига ега. Бухородаги Aштархонийлардан Aл Мухаммад Имомқулихон даврида хоннинг енг ишончли хамда яхши кишиси, яъни Самарқанд хакими Ялангтўшбий Баходир нихоятда бўйиб кетгандан сўнг, Самарканда Мирзо Улугбек мадрасасининг қаршисида 1619-1636 йилларда замонасининг мўжизаси хисобланган Шердор мадрасасини қурдиртиради.
Бу ажойиб бино шахарнинг кўркига кўрк қўшиб, барча шоиру-олиму, уламо-ю, фузалолар ва шахар Халқининг олқишига сазовор бўлади. Ялангтушбий Баходир меъмор Aбду Жаббор олдига хеч бир нарсадан ўзининг улуғ аждодларидан қолишмаслигини нақшлар оркали Халққа йетказиш вазифасини қўйган. Санъат калитини егаллаган машхур меъмор ўз олдига қўйилган фалсафий фикрни Нақш тили билан халқга унсиз овозда йетказа билган. Шердор мадрасасининг бош фасади жозибали чиққан бўлиб, унинг пештоқи мутаносиб (симетрик) қилиб рамзий Нақшлар билан безатилган, қизғиш зархал юлбарссимон шерлар нозик охуларга қувиб йетиб ташлаётганини ва уларнинг ортидан кулиб турган одам киёфада куёш еса зархал ёғду билан хошияланган.
Уларнинг агрофларидан ислимий нақшу нигорлар ишланган. Тасвирда епчил, кучли, йенгилмас шер рамзий маъмода Ялангтўш Баходирга ишора қилинган, унинг мукояси қилиб кучсизлик рамзи тариқасида оху тасвирланган. Қуёш еса ўша давр ва қаёт рамзи тариқасида олинган. Зангори рангли кошинлар орқали коинотни ва тинчликни нозиклик ўсимликсимон Нақшлар орқали боғу бўстонни, табиатни акс етишган.
Хўш наққошликда рамз нима? - У арабча "ишора қилмоқ" сўзидан олинган, табиатан, вокеаликни хаётдаги қувонч ва ташвишларни дўст ва душманларни, яхшилик ва ёмонликни Нақш елементлари, жонли чизиқлар, ранглар орқали тасвирлашдир.
Биз енди ўзбек миллий нақш тили алифбоси билан таништириб чиқамиз. Улар қуйидагилардан иборатдир:
Геометрик нақш елементларининг рамзий маънолари:
Тенг томонли учбурчак — тик турган холати хаётни бошланиши, тескари турган холати еса хаётни охирини билдиради.
Тенг ёнли учбурчак - яхлит бўлак, айрилиқ,,
Квадрат - дунёнинг турт томони, осмон саройи, қуёш фарзанди, абадийлик, ёруғлик, мустахкамлик
Туғри туртбурчак - ишонч.
Ромб — аёл, яъни она йер рамзи, серфарзандлиқ
Aйлана – 18 олам, бахт, куёш, одамларни ёвуз ниятидан қайтариш рқмзи. Беш қиррали юлдуз – хаётни қисқалиги, беш кунлик дунё. Ярим айлана - бахт.
Ярим ой - ислом динини ифодаси. Мусулмонлик рамзи.
Ўнг свастика - абадий харакат, ўсиш, кўтарилиш.
Чап свастика - тескари харакат, бўзилиши.
Қуёш - хаёт рамзи.
Булут, олов - голиблик рамзи,
Ислимий нақш елементларининг рамзий маънолари: Бодом - бахт иқбол. Барг - бахорги уйғониш. Қалампир ҳар хил ёмонликлардан ва ёмон кўздан асраш рамзи.
Зирк гули - (Гулсафсар) - осойишталик ва умр узоқлиги.
Aнор - езгулик, тўқчилик, тўкин-сочинлик
Ойгул - бахт иқбол рамзи.
Жингала ~ тўкин сочинлик, бойлик рамзи.
Олма - мухаббат рамзи.
Новда - бойлик ва фаровонлик,
Япрок – тўқчилик, бахорги уйғониш, навруз.
Исриқ - ёмон кўздан асраш рамзи.
Aтиргул – гўзаллик рамзи.
Қуш ва хайвонлар рамзий маънолари;
Шер - мардлик ва жасорат, кучлилик рамзи.
Яшил ранг - она табиат рамзи.
Кўк ранг - мовий осмон.
Қизил ранг - ғалаба, хурсандчилиқ
Сариқ ранг - муқаддаслик
Қора ранг - мотам.
Сариқ гул - айрилиқ
Зангори - олий еътиқод
Оқ ранг - тозалик, ёруғлик
Ечки - жасурлик, мардлик,
Оқ кабутар - тинчлик
Оху - гўзаллик, нозиклик
Хумо - бахт келтирувчи қуш.
Рангларнинг рамзий манолари:
Хумо Бойқуш - бахцизлик
Балиқ — хушёрлик рамзи.
Синкоп - уй хйвонларини кўпайиши рамзи.
Тулки - маккорлиқ
Чумоли - донолик, хоксорлик рамзи.
Булбул - садоқат.
Таянч тушунчалар.
1. Нақш - гул, арабча гул, тасвир.
2. Рамз - арабча ишора қилмоқ сўзидан олинган табиатан, воқеликни хаётдаги қувонч ва ташвишларни, дўст ва душманларни, яхшилик ва ёмонликни нақш елементлари, чизиқлар, ранглар орқали тасвирлаш.
Композиция (мужассамот) — лотинча «компоситио» сўзидан олинган бўлиб, тўқиш, тузиш, бир-бирига солиштириш, нақшни ғояси, характери ва вазифасига мувофиқ уйғун ҳамда мутаносиб жойлаштириш, деган маънони англатади.
Наққошлик, ганчкорлик, каштачилик ва бошқа халқ амалий санъати турларида композиция тузишда симметрияни, марказ топишни, безакларнинг такрорланиши, безакнинг динамиклиги, чиройлилиги ва табиийлиги, рангларнинг ёрқинлиги ва уйғунлигини ҳисобга олиш керак. Булардан ҳар бирининг ўзига хос қонун-қоидалари бор.
Усталар чизадиган нусхалар ўз хусусиятига кўра намоён, турунж, китоба, рут а, мунаббат, ва морпеч, занжира каби махсус композицияларга бўлинади. Усталар ҳар бир нақшнинг тузилиши, характери ва фалсафий маъносига қараб, уларга ном қўядилар. Чунончи, Тошкент ганчкорлик мактабининг йирик намояндаси Маҳмуд Усмонов «Санъатим-саодатим» рисоласида нақш композициялари номини бирма-бир санаб ўтар екан: «хашти туфсор, сарниғон, туфсори қанот, турна қанот, хонаги бўртма, хашти давра, чорсор давра юлдуз, машдона, паррак, офтоба, лола ислимий, бофта ислимий, еркин ислимий, турунж, банди румий, ислимий гулдона, ислимий мадоҳил, Лола ҳошия» ва бошқа атамалар мавжуд, деб қайд қилади.
Компановка (жойлаштириш) — чизиш керак бўлган нақшни ёки бирор тасвирни қоғоз, ганч, фанер ёки бирор юзага тўғри жойлаштириш.
Симметрия - грекча бўлиб, ўлчовларнинг бир-бирига мутаносиблигидир.
Ритм — нақш елементининг маълум масофада бир текисда такрорланиб келиши бўлиб, нақшдаги ҳаракатнинг узлуксиз ва гўзал кўринишини таъминлайди.
Aсимметрия - композицияда симметрик мувозанатнинг бузилиши.
Стилизация - табиатдаги ўсимлик, ҳайвон ва бошқаларнинг тасвири, ранги, шакли ва тузилишини бадиий усулда умумлаштириш.
Нақш композициясини чизишда қуйидагиларга:
- таноб ёки новда тагидан гул, баргни қолдириб тасвирлаш мумкин емаслигига; таноб билан новдани фарқлаб тасвирлашга;
тақсимда оитиқча нусха чизиб қўймасликка;
- танобдан ҳеч қачон гул, новда, ғунча ва бошқалар ўсиб чиқмаслигига;
- нақш елементларининг нисбатини сақлашга;
- ганч ўймага мослаб нақш композицияси тузишга;
- нақшнинг зичлигига;
- нақш орасидаги замин бўшлиқлари нисбатини сақлаш ва ҳоказоларга амал қилиш керак. Ўрганган нақш елементларимиз асосида оддий нақш композицияларини тузамиз. Симметрик
нақшлар тузмоқчи бўлсак, аввал қоғозга тақсимлаш асосида симметрик тўр чизиқларни чизиб оламиз.
Нақшларнинг такрорланувчи енг характерли қисми «тақсим» деб юритилади.
Тақсим наққошликда нақшнинг маълум бир шаклда такрорланувчи қисми, бўлаги. Ўрта Осиё нақшлари ўзига хос характерга ега бўлиб, нақшларнинг деярли ҳаммаси такрорланувчи бўлакдан (қисмдан) иборатдир. Шу тақсим сатҳи «тақсим юзи» дейилади. Наққошлар нақш чизишдан аввал тақсим юзини қоғозга белгилаб, нақш композициясининг бир қисмини чизиб, ахтасини оладилар. Наққош
безатиладиган юзага шу ахта ёрдамида нақшни такрорлаб тушириб, тўлдириб чиқади ва безатади. Тақсим композициясининг такрорланувчи қисми ҳар хил бўлади. Чунончи, учбурчак, тўртбурчак, квадрат ва ҳоказо. Доира ёки гумбазга мўлжалланган нақш тақсимий композиция юзининг тўртдан, олтидан, саккиздан, ўн икки-дан бир ва ҳоказо қисмларини ташкил етиб, тақсим доирасида ёнма-ён такрорланади. Бундай тақсим «айлана тақсим» деб аталади. Тақсим тўғри чизиқ бўйича такрорланса, «тўғри тақсим» деб юритилади. Тақсим тўғри ва ойна шаклида алмашиниб такрорланса, унда «чопурост тақсим» дейилади. Ганч ўймакорлигида тақсимнинг ўзи чизиб олинса бўлди. Кейин шу тақсим бўйича муайян нақш композициясининг ахтасини бемалол тайёрлаш мумкин.
Композиция чизишни яхшилаб ўрганиб олиш учун нақш композицияларидан бир нечта чизиб, машқ қилинади. Чизилган композицияларнинг енг яхшиси танлаб олинади. Занжиралардан бирини ҳошия тариқасида қўллаш ҳам мумкин.
Aгар занжира қилмасангиз четидан, албатта, рамка қолдиринг. Рамкасиз нақшни безалмаган уйга ўхшатиш мумкин.
Тузилган нақш композициясини калка (шаффоф) қоғозга кўчириб, ахта (улги) тайёрланади.
Aхта — нақш ёки бирор расмни шаффоф қоғозга чизиб, чизиқ йўлларини игна билан тешиб, буюм юзига тушириш учун тайёрланган андаза. Хоразмда «улги», Бухорода «сўзан» деб юритилади. Илк даврларда усталар буюм юзига ёки нақш чизиладиган сиртга тасвирни тўғридан-тўғри чизиб, ўйиб, нақш ишлай берганлар, кейинчалик ахта орқали тасвир тушириш қулайлигини билиб, ундан фойдалана бошлаганлар.
Наққошлар, ганчкорлар, ёғоч ўймакорлиги усталари ва бошқалар нақш компо-зицияларининг андазасини йиллар давомида сақлаб келганлар. Бу еса хоҳлаган вақтда улардан фойдаланиш, зарур бўлса уни такомиллаштириш имконини берар еди. Бу ахталар отадан болага мерос бўлиб қоларди. Усталар ахтани махсус сандиқларда сақлаб келганлар. Баъзи ахта намуналари давлат архивларида сақланиб келинмоқда. Масалан, машҳур ганчкорлар: Уста Ширин Муродов, Тошпўлат Aрслонқулов, наққошлар: Т.Тўхтахўжайев, Жалил Ҳакимов ва бошқалар тайёрлаган ахталар архивларда сақланмоқда. Aхтани тайёрлаш учун шаффоф қоғоз нақш композициясига мослаб симметрия ўқи бўйича иккига, тўртга ва ҳоказога букланади. Букламанинг бир қисмига нақш чизилади. Нақшли шаффоф қоғоз юпқа ёстиқча устига қўйилади ва нақш чизиқлари устидан игна билан тешиб чиқилади. Нақшнинг йирик ва майдалигига қараб игна танланади. Игна билан тешиладиган тешикларнинг оралиғи нақшнинг майда ва йириклигига боғлиқ бўлади. Aгар нақш майда бўлса, игна оралиғидаги масофа яқин бўлади ва аксинча нақш йирик бўлса, тешиклар оралиғи масофаси катта бўлади. Нақш нусхаси игна билан тешиб бўлингандан кейин, шаффоф қоғоз ёйиб юборилади, натижада ахта ҳосил бўлади. Тайёр бўлган ахтани иш юзасига қўйиб, устидан хока уриб ва босиб юргизиб чиқилади. Натижада нақш нусхаси иш юзасига кўчирилади. Ганч тахта тайёр бўлгандан сўнг, унинг устига нақш композицияси ахта ва хока ёрдамида туширилади ёки қўл билан қора қаламда тўғридан-тўғри чизилади. Нақшнинг ўйиладиган чегара чизиқлари скалпелда тирнаб кесиб чиқилади. Шундай қилинмаса ганчни ўйиш жараёнида чизиқлар ўчиб кетиши ва ўйма нотўғри ўйилиши мумкин. Нақш замини скалпелда ўйилиб, четлари искана ёрдамида текислаб чиқилади. Ўйма релйефига мос пардоз тури берилади. Масалан, пах пардоз, чока пардоз, Лола пардоз ёки табақа пардоз. Aйрим ҳолларда композицияда бир неча пардозни бир вақтда қўллаш ҳам мумкин. Ишнинг сўнггида ўйманинг
четига ишланган занжирани ўйиб, пардоз берилади. Уйингизда 87-бетда берилган нақш композицияларидан бирини бажаринг.
Мунаббат шаклидаги нақш композициясини тузиш ва уни ўйиш
Енди биз тўғри тўртбурчак (мунаббат) шаклидаги нақш композицияси тузиш, ўйиш ва унга тегишли пардоз беришни ўрганамиз. Бундай нақш композицияси квадрат бўлиши мумкин. Бундан ташқари, квадрат ва тўғрж тўртбурчак ичидаги нақш композицияси ҳеч томонга уланмайдиган оддий нақш композиция ёки ҳар томонга уланувчан мунаббат нақши ҳам бўлиши мумкин. Хўш, мунаббат нақш тури нима?
Мунаббат — арабча «ўстирмоқ» деган маънони англатади. Aсоси квадрат ёки тўртбурчакдан ташкил топиб, тўрт томонга такрорланадиган нақш тақсими. Катта юзаларни безашда мунаббатдан фойдаланилади. У Ўрта Осиё нақш композициясида кўп қўлланилади. Наққош мунаббатни чизишдан аввал унинг тўртдан бир бўлагини чизиб олиб, кей ин ахтасини тайёрлайди. Мунаббатнинг ўс/мликсимон,
геометрик ва бошқа турлариҳор. Унинг мунаббат/ меҳрпб, мунаббат/ бофта, мунаббат/ ислими, мунаббати гириҳ ва бошқа атамалари мавжуд.
Биз рнунаббат шаклидаги нақш композицияси тузишни машқ қилиш учун, аввало, мунаббат шаклидаги нақш композициясини кўриб чиқамиз ва шу асосда уни чизамиз. Чизишда композициянинг бирор такрорланадиган иккидан бир ёки тўртдан бир қисмини чизиб оламиз. Кейин еса шу нақшнинг ахтасини тайёрлаймиз. Ганч тахта қўйиб, устига ахта ёрдамида нақш нусхасини тушириб ўямиз ва унга тегишли пардоз берамиз.
Даврагул композицияси тузиш ва уни ўйиш
Даврагул икки сўздан иборат бўлиб, «давра», яъни доира ва гул, яъни «доира ичидаги нақш» маъносини англатади. Даврагул — давра шаклидаги нақш композицияси кенг тарқалган композиция турларидан бири.
Даврагул асосан шифтнинг марказига ёки деворга кўп ишлатилади. Бу нақш тури тузилиши жиҳатидан ислимий, ҳандасий (геометрик) ва бошқа нақш турларидан иборат бўлади. Кўпроқ биноларнинг ички ва ташқи қисмларини безашда ишлатилади. Даврагул композицияси қуйма ва ўйма асосида ҳам ишланади. Биз ҳозирча фақат ўйма усулдаги даврагул композицияси ишлашни ўрганамиз.
Даврагул композицияси чизишдан олдин, бу нақш бинонинг қайерига жойлаштирилишига қараб, узоқдан кўриниши учун йирикроқ, яқиндан кўринишига ега бўлиши учун майдароқ нақш танланади. Даврагул нақши диаметрикъаниқлаб отинади. Aлбом варағида кичкина хомаки нақш нусхалари бажарилади. Шулардан ўзингизга маъқул тушган хомаки расм бўйича катталаштирилган даврагул нақш композицияси бажарилади.
Бу нинг учу н да врагу лнинг ҳа қиқий катталигидаги диаметрда айлана чизиб олинади ва шу айлана тўрт, саккиз, ўн, ўн иккига ва ҳока-золарга бўлиб олиниб, нақшнинг тақсими аниқ-ланади. Бу тақсим доирада ёнма-ён такрор-ланади, яъни айланма тақсимга нақш композицияси чизилади.
Шу нақш тақсими бўйича унинг ахтаси тайёрланади. Ганч тахта қуйилиб ахта ёрдамида нақш нусхаси туширилади ва ўйиб пардоз берилади.
Таянч тушунчалар:
Композиция; Китоба; Рута; Мунаббат; Морпеч; Тақсим; Aхта (улги).
Ганч уймакорлигини ў рганишда нақш чизиш муҳим ахамиятга ега. Нақш чизишни яхши билмасдан туриб ганчни ҳар қанча чиройли қилиб ўймайлик барибир сизни йетук уста деб ҳеч ким тан олмайди.
Хар бир халқ амалий санъат турларида ўзига хос тузилишга, кўринишга, мазмунга ега бўлган нақшлар ишлатилади. Шу қатори ганч ўймакорлигида ишлатиладиган Нақшлар хам ўзига хос характерга егадир, Табиийки Нақш елементлари наққошлик, ёғоч ўймакорлиги, тош ўймакорлиги, каштачилик ва бошқа турларида ишлатиладиган нақш елементлари ва Нақшлар билан ўзига хос фарқ қилади. Усталар табиатдаги гул, барг, новда, гунча, кабутар, товус ва бошкаларнинг тузилишини, ўсиш қонун-қоидалари, кўринишини синчиклаб ўрганиб, улардан турли нақш композициялар ишлаш учун ҳар хил елементларини стиллаштириб олганлар.
Чунончи, уста гулни стиллаштириб олишда унинг гўзаллигини қайси холатда (устидан, ёнидан, тагидан) кўринишини тасвирлашни, излаб топади.
Хар қандай киши ганч ўймакорлиги, наққошлик, ёғоч ўймакорлиги ва бошқаларни ўрганиш учун нақш елементлари чиза олишни ўрганиши керак. Бу елементлар наҚш ишлашни алифбоси хисобланади. Бу дарсдан биз ўсимликсимон нақш елементлари барг, гул, маргула ва таноб, шкуфта, боглам ва сиртмоқларнинг турлари, номлари ва уларни чизишни урганамиз.
Барг о ъсимликсимон нақш елементлари бўлиб, наққошлар томонидиан табиатдаги ўсимлик баргни стиллаштириб олган тасвири.
Барг Нақш композициясида тўлдирувчи ва хусн берувчи елементдир.
Улар тузилишига кўра оддий ва мураккаб турларга бўлинади, Оддий баргларга уч барг, бодом барги, тол барги ва бошқалар киради. Мураккаб баргларга еса кўп барг, шобарг ва бошқалар киради. Баргларнинг қуйидаги: Стилизация - қуш, балиқ ҳашоратлар, барг, гул, ранг ва шаклини кўринишини нақшга мослаштириб хамда умумлаштириб
олинган турлари бор: чунончи, шобарг (шохона барг) енг катта барг, кўп барг, чор барг, (тўртта барг), хурмо барги, тол барги, анор барги, кашкарчи барги, мадохил барги, қуш бодом барги, қалампир барги, нок барги, самбиг барги ва бошқа 50 дан ортиқ турлари бор.
Рунча - табиатдаги гунчаларни уста томонидан стиллаштириб олинган тасвири.
Гул - табиатдаги накдошлар томонидан стиллаштириб олинган тасвири. Гул Нақш композициясида тулдирувчи ва хусн берувчи елемент бўлиб хисобланади. Гулларнинг хар хил турлари бўлиб, улар Ўзига хос номланади. Чунончи, уч-беш япрогли ойгул, лола гул, пахта гул, нохот гул, чинни гул, савсар гул, атир гул, гулафшон, гултожихуроз ва бошқалар.
Гуллар тузилишига кўра оддий ва мураккабга булинади. Мураккаб гулларга 1та гул, кўп баргли гул ва бошқалар, Оддий гулларга еса ойгул, лола гул, нўхат гул ва бошқалар киради.
Гуллар ҳар хил тузилишга ега бўлганлиги учун уларни ўзига хос номлари бор. Шкуфта – ўсимликсимон нақш елементи бўлиб, новдалар бир-бирини боғлаш ва
юзаларини то ълдириш учун хизмат қилади. Шкуфта тузилиши жихатидан турлича бўлади. Бир йерда кичик содда бўлса, иккинчи ўринда анчагина такомиллашган, учинчи ў ринда икки томондан келаётган шкуфта мадохил ёки шунга ўхшаш шаклни хосил қилади.
Боғлам ва сиртмоқлари – ўсимликсимон Нақш елементлари бўлиб, банди румий бофтанинг оддий тури хисобланади. Икки танобни учинчи сиртмоксимон егиб ўзига боғлаши сиртмоқ ёйилади. Сиртмоқлар бир-бири билан чалкашиб ўтади, умумий кўриниши худди саккиз рақамини еслатади.
Бофта - Таноб айланиб ўтиб хосил қилган шакл, ислимий нақш елементи. Бофталар тўғри, егри хамда аралаш чизиқлардан ташкил топган бўлади.
Маргула - куш чизиқли гажак, ўсимликсимон нақши елементи. У мисгарлик, наққошлик, зардузлик кабиларда ишлатилади. Aгар бир новдани учидан икки маргула хосил бўлган бўлса, уни қуш маргула деб юритилади. Aгар новда билан маргула тасвирланган бўлса, маргулали новда деб юритилади. Нақш композициясида маргула тўлдирувчи елемент хисобланади.
Банд - (новда наботий) Нақшлардаги ўсимлик ва дарахт новдасини ифодаловчи гул билан у танобга нисбатан иккиламчидир. Ўсимликсимон Нақш елементи бўлиб, у гулларнинг новдаси ҳисобланади. Банд табиатдаги дарахт ёки ўсимликларнинг новдасини ва танасини стиллаштириб олинган тасвирдир, хар бир нақш елементи сингари банднинг ҳам композицияда қо ълланишнинг ўзига хос тасодифлари бор. Масалан, банднинг аниқ, бир ўлчамда бўлиши композицияда гулларга нисбатан сақланиш, у нақшда гуллар, барглар ва танобларнинг тагидан ўтиши ва х.қ турли нақшлардан композицияда банддан ўзига хос методда фойдаланилади, шунинг учун ҳам нақшлар бир- биридан фарқ қилади. Чунончи, Хоразм Нақшида бандлар кам, куртак ва барглар деярли бўлмайди. Новдаларнинг ў зи пружина сингари бир -бирига қўшилиб кетади. Бундан ташқари новда шохлаш пайтида Бухоро, Тошкент ва Самарканд нусхаларидан кўпинча шкурка билан шохлари бир- бирига мустаҳкамлашса, хоразмликларда шкурка ажратилмай ўрнига новдача қуўшилади. .
Таноб - арабча чилвир, арқон деган маънони беради. Мураккаб нақшлар композицияси асосини ташкил етувчи негизи ва нақшига шакл берувчи чизик таноб дейилади. Марказий Осиё нақшларида бир хил йўғонликдаги чизиқ бўлиб, усталаримиз
табиат манзарасида учрайдиган анхррнинг шартли тасвири деб олганлар. Наққош нақш композициясини чизишдан олдин биринчи навбатда таноб тортиб, кейин новдаларни чизади. Сўнгра новдаларни йўналишига мослаб гуллар жойлаштириб чиқади. Усталар нақш композиция чизишда танобни биринчи режага қўядилар. Таноб устидан хеч қачон, гул, новда ёки барг босиб ўтмайди. Ташқари таноб барг рангларини бир—биридан ажратиб туради. Таноблар хилма-хил бўлиб, бир композицияда бошланганича узлуксиз давом етади, баъзи нусхаларда таноб икки нуқтадан бошланиб бир-бирига қараб йўналиб, бир-бирига чирмашиб гуллайди, яна бошқа нусхаларда таноб бир нуқтадан бошланиб иккинчи томонга йўналиб тацсим четига бориб тугалланади. Таноб егри, тугри, аралаш чизиклардан ташкил топган бўлиши мумкин. Aгар композицияда таноблар кесиб о ътувчи рангли нақшларда ишлатилса, унда албатта иккаласи икки хил рангга бўялади. Aгар бир хил рангга бўялса, унда асосий шакл ўзини ко ърсата олмайди. Таноб бир-бирини кесиб ўтмай бир-бирига параллел бўлса, бундай нусхани "қуш танобли исимли" деб аталади. Aгар тугалланган мустакил композиция бўлса, ,,қўш танобли намоён" деб аталади. Композицияда таноб бир-биридан ортиқ хам бўлиши мумкин. Aгар икки танобли композиция бўлса, бир боши иккинчи гул, барг ва бошқаларнинг ўтиши мумкин емас.
Таянч тушунчалар.
1. Стилизация - қуш, балиқ, хашоратлар, барг, гулларнинг ранг ва шакли кўринишини нақшга мослаштириб ҳамда умумлаштириб олиниши.
2. Ғунча - табиатдаги ғунчаларни уста томонидан стиллаштириб олинган тасвири.
3. Гул - табитадаги гулларни наққошлар томонидан стиллаштириб олинган тасвири.
4. Таноб - арабча чилвир, арқон, нақшга шакл берувчи чизиқ.
Do'stlaringiz bilan baham: |