С. Газиназарова. И. Ахмедов. Б. Мухамедгалиев. А. Хожиев



Download 2,06 Mb.
Pdf ko'rish
bet20/51
Sana23.05.2022
Hajmi2,06 Mb.
#607628
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   ...   51
Bog'liq
PKoCBscsSAb28dhJ3IFIcdqaMZ3YLh6jQUGkMSh9

6-расм. Шарора сурилмаси
 
7-расм. Шарора сурилмасининг ўнг томондан бостириб келиши 
натижасида биноларнинг кўмилиб кетиши ва бузилиши
1.
Тоғ ёнбағри этакларининг табиий ҳолатини оқар сувлар, сув омборлари 
таъсирида бузилиши ҳамда режасиз олиб борилган қурилиш ишлари натижасидир. 
2.
Қия сатхларда тарқалган тоғ жинсларининг хосса ва хусусиятларини, 
мустахкамлик даражасининг ўзгариши, суғориш ишлари, қор-ёмғир сувлари 
таъсирида намлигининг ошиши. 
3.
Тоғ
 
жинсларига ер ости сувлари (гидродинамик) ва ер устки сувлари 
(гидростатик) босимининг таъсири. 
4.
Тоғ жинсининг зичлигини ва мустахкамлигини бурғулаш ҳамда тоғ кавлаш 


68 
ишлари натижасида бузилиши. 
5.
Тектоник ва сейсмик қучлар таъсири. Сурилишларни юзага келишида 
ҳудуднинг иқлим шароити, гидрогеологик шароити ва бошқалар. Тоғ жинсларининг 
қия сатҳ бўйлаб сурилишида иқлим шароити энг муҳим омиллардан бири бўлиб, у 
секин, давомли ёғингарчиликлар кузатиладиган ерларда кенг тарқалган бўлади. 
Бунга сабаб ёмғир сувлари тоғ жинслари қаърига сингиб (шимилиб) уларнинг 
заррачалари орасидаги боғланишни, ишқаланишга қаршилигини камайтиради, 
оғирлигини оширади. Қия сатхлардаги тоғ жинсининг оғирлиги, мустаҳкамлиги 
ўзгариши билан уларнинг мувозанат ҳолати ўзгаради ва паст томонга сурилиш юзага 
келади. Шунинг учун сурилмалар асосан қорлар эриб, ёғингарчилик кўпайган март 
ойларида бошланиб, май-июнда тухтай бошлайди.
Ҳудудларнинг гидрологик шароити уларнинг иқлим шароити билан чамбарчас 
боғлиқ. Ёғингарчилик, қорлар ва музликларнинг эриши натижасида дарё ва сув 
ҳавзаларида сув сатҳининг қўтарилиши қирғоқларнинг ювилишига, яъни қия 
сатҳлардаги мувозанат ҳолатининг бузилишига сабаб бўлади. Мисол сифатида 
Амударё, Зарафшон дарёси қирғоқларида, Чорвоқ сув омбори атрофида кузатилган 
сурилмаларни санаб ўтиш мумкин. Республикамизда сурилиш ҳодисалари асосан 
денгиз сатҳидан 800-1800 м баландликда, лёсс жинслари тарқалган, қиялиги 15-35 
бўлган тоғ ёнбағирларида қузатилади. Маълум шарт-шароитлар мавжуд бўлган 
ҳолларда (кетма-кет ер силкиниши, гиллик ва бўшоқ лёсс тоғ жинсларини сув 
билан тўйиниши) бундан ҳам баланд сатҳларда кузатилиши мумкин.
Сурилмаларнинг юзага келиши ва ривожланишида ҳудудлар структурасининг 
тектоник шароити асосий омиллардан биридир. Бу туб тоғ жинсидаги 
узилмаларидан келаётган ер ости сувлари билан гиллик ва лёсс жинслар таг 
қисмининг намлигини оширади ва ҳудудларнинг сейсмик фаолиятини 
белгилайди. Юқорида кўриб ўтилган мисоллардан маълумки, кўпчилик 
сурилмаларнинг юзага келишида зилзила асосий омил бўлиб хизмат қилади.
Бунга сабаб тоғ жинсларининг гравитацион оғирлигини сейсмик 
тўлқинлар таъсирида ўзгаришидир. Ер ости сувлари сурилмаларни юзага 


69 
келишидаги муҳим омилдир. Улар гидродинамик кучларни ҳосил қилади, 
яъни сурилувчи тоғ жинслари остидан сув босимини юзага келтиради, бу эса 
ўз навбатида, қия сатҳларда тарқалган тоғ жинслари мувозанат ҳолатига таъсир 
кўрсатади ва сурилиш ҳодисасининг содир бўлишига олиб келади. 
Сурилмалар жараёнини ўрганиш натижасида уларни юзага келишида 
қуйидаги уч босқичнинг кузатилиши аниқланган: 
1-босқич. Сурилмаларнинг тайёрланиш босқичи. Бу босқичда қия 
сатҳлардаги тоғ жинси турғунлиги сусаяди, ер сатҳида турли кенглигдаги 
ёриқлар пайдо бўлади. 
2-босқич. Тоғ жинсларининг катта тезлик билан ёки секин-аста 
сурилиши кузатилади. Сурилиш тезлиги юқорида қайд этилган 
омилларнинг таъсири даражасига боғлиқ бўлади. 
3-босқич. Сурилмаларнинг сўниш босқичи. Бунда тоғ жинслари 
сурилишдан тўхтайди. 
Сурилмаларни чуқур ўрганиш уларни олдиндан башорат қилиш имконини 
беради. Бунинг учун комплекс инженер-геологик қидирув ишлари ўтказилади. 
Сурилма кузатиладиган майдонларнинг табиий шароити ва геологик муҳити 
физик 
андозаларда 
(моделларда) 
ўрганилади, 
ҳисоблаш 
ишлари 
бажарилади. Агарда ҳудудларда сурилма бўлиши хавфи бўлса, ёки 
ҳаракатдаги сурилма кузатилса уларни бартараф қилиш, олдини олиш ишлари 
бажарилади, чора-тадбирлар белгиланади.
Сурилмалар вужудга келиши ва ҳаракатдаги сурилмаларга қарши олиб 
бориладаган ишлар мазмунига қараб икки гуруҳга бўлинади: 
1.
Сурилмаларнинг олдини олиш усуллари. 
2.
Сурилма ҳаракати ва таъсирини бартараф этиш усуллари. 
Сурилмаларнинг олдини олиш усулларига:
-қия сатҳларда қурилиш ишларини, улар билан боғлиқ бўлган кавлаш 
ишларини олиб бормаслик. 
-қия сатхларда тоғ жинси тўкилмаларининг йиғилишига йўл қўймаслик; 


70 
-темир йўл, транспорт воситалари ҳаракат тезлигини белгалангандан 
ошишини тақиқлаш; 
-қия сатхлардаги ўсимлик дунёсини муҳофаза қилиш; 
-қия сатҳларда суғориш, шудгорлаш ишларини олиб бормаслик кабилар 
киради. 
Сурилма ҳаракатини ва таъсирини бартараф этувчи усулларни қуйидаги 4 
гурухга бўлиш мумкин: 
1. Сурилма ҳаракати тезлигини секинлаштириш ёки тўхтатишга қаратилган 
усуллар: 
а) Сув оқимини тартибга солувчи ва бошқарувчи қурилмалар қуриш; 
б) Дарё ва сув ҳавзалари қирғоқлари ювилишининг олдини олувчи қурилмалар 
қуриш; 
в) ер ости сувлари сатҳини пасайтириш. 
2.
Тоғ жинси сурилишларини ушлаб турувчи тиргак деворини қуриш. 
3.
Сурилувчи тоғ жинси қатламини олиб ташлаш. 
4.
Тоғ жинслари физик-механик хусусиятларини сунъий усулда яхшилаш. 
Тоғ ҳудудларида кучли ёмғирларнинг ёғиши, музлик ва қорларнинг тез эриши 
натижасида ҳосил бўлган дарё тошқинларини, тоғ ён-бағирларида нураган, тоғ 
жинси бўлакларини сув оқими билан текисликка қараб оқизиб туширилишига сел 
ҳодисаси
 
деб юритилади. Сел оқими массасининг тахминан 50-60% турли катталикка 
эга бўлган тоғ жинси бўлакларидан, ўсимлик ва дарахтлар бўлакларидан иборат 
бўлади. Сел оқимининг давомийлиги 0,5-2 соатдан 12 соатгача, тезлиги 5-8 м/с дан 
12 м/с гача етиши мумкин, сел массасининг зичлиги эса 1,2-1,9 т/м
3
ни ташкил 
этади. 
Бундай физик кўрсаткичларга эга бўлган оқим жуда катта кучга эга бўлиб, 
унинг кучи қуйидаги ифода билан аниқланиши мумкин: 
Р қ m

V
2
Р - сел оқими кучи; 
m - сел оқими массаси; 


71 
V- сел оқими тезлиги. 
Сел жараёни халқ хўжалигига жуда катта зарар келтиради, оқим йўлида 
учраган сув иншоотларини, йўлларни қишлоқ ва шаҳарларни, боғ-роғларни, 
кўприкларни вайрон қилиб кетади, катта майдонларни лой, қум, тош қатламлари 
билан кўмиб ташлайди. 
Сел - арабча сўз бўлиб, тоғлик ҳудуддардаги сув тошқини маъносини 
англатади. 
Сел оқимлари ўзи билан олиб кетаётган қаттиқ заррачалари ўлчамига қараб
3 гуруҳга бўлинади: 
- сув-тошли селлар, 
- лойқа селлар, 
- аралаш селлар. 
Ер юзасида юз берган кучли селларга мисол қилиб, 1934 йили янги йил
кечаси АҚШнинг Лос Анжелес шаҳри атрофида, Кордильер тоғ тизмалари 
олдиларида кузатилган сел оқимини кўрсатиш мумкин. Шу куни Кордильер тоғида 
кучли ёмгир ёғади: ёмғир миқдори Душанбе шаҳрига йил давомида ўртача 
ёғадиган ёмғир миқдоридан озгана кам (538 мм) ёки республикамиздага Санзар 
дарёси водийсида йил давомида ёғадиган ёғин миқдори (424 мм) га тенг бўлган, 
Ёмғир тинишига улгурмасдан ярим кечага яқин Сан-Габриэль тоғидан катта сув 
тошқини пастга қараб катта тезликда ҳаракат қилади. Бу сув тошқини 100 м 
масофага ёйилиб Ля-Крекет ва Монтеро шаҳарларига катта талофот етказди. Сув 
оқими тўлқинининг баландлиги 6 метргача етган, ўз йўлида 500 кўприкни, бир 
қанча иморатлар ва иншоотларни вайрон қилган, қанчадан-қанча одамларни 
бошпанасиз қолдирган. 
Марказий Осиёда энг кучли сел оқимлари Қозоғистон Республикаси Алмата 
шаҳридан ўтувчи, шаҳар номи билан аталувчи дарё водийсида кузатилган. Масалан, 
1921 йили 8 июнь куни кечқурун юз берган сел оқими натижасида шаҳарга 1,5 млн 
тонна тоғ жинси келтирилиб ташланди. Шаҳарга олиб келинган тоғ жинслари 100 
минг та вагонга жой бўлади. Бу сел оқими натижасида 400 дан ортиқ киши ҳалок 


72 
бўлди. Сел оқимининг вужудга келишига тоғлик ҳудудлардаги қорлар ва
музликларнинг эриши, кучли ёмғир ёғганлиги сабаб бўлган. 
 
Умуман Алмата шаҳри ва унинг атрофида жуда кўп талафотли сел оқимлари 
кузатилган. Улардан яна бири Медео сел тўғони қурилгандан кейин, 1973 йили 15 
июль куни рўй берди. 
Шу куни кучли ёмғир таъсирида баланд тоғликдаги табиий кўл тўғонларининг 
бузилиши натижасида кучли сел оқими ҳосил бўлди. Бу оқим тахминан 2 соат 
давом этди. Сел оқимининг сарфи 2000-3000 м
3
/сек га етди ва Медео сел тўғонига 
400 млн. м
3
сел массаси олиб келиб ташланди. Эртаси куни сел қайта 
такрорланганда Медео сел тўғонидан ошиб кетишига фақатгина 6 м масофа қолди. 
Агарда сел қайтарилгудек бўлса, тўғондан ошиб Алмата шаҳрига етиб бориши ва 
талофот туғдириши хавфи пайдо бўларди. Бунинг олдини олиш мақсадида 
тўғондаги сув аста-секин чиқарилиб юборилди ва тўғоннинг баландлигини 150 мгача 
кўтарилди. 
Охирги 100 йил ичида Ўзбекистон Республикаси худудида 2,5 минг дан ортиқ 
сел окими кузатилган. Булардан 1400 дан ортиғи лойқа, 350 дан ортиғи сув-тошли, 
650 дан ортиғи аралаш селлардир. Республикамизни Фарғона водийсида, Тошкент
олди худудларида ҳам сел окимлари кузатилиб туради. Сел оқимлари 
Республикамиз ҳудудида баҳор мавсумида ва ёзнинг биринчи ойида юз беради. 
Бунга сабаб худудимиз жойлашган минтақанинг табиий шароити бўлиб, баҳор 
ойларидаги кучли (жала) ёмғирлар, ҳароратнинг иссиқ келиши, тоғликларда 
музлик ва қорларнинг тез эриши, дарё ўзани қиялигининг 3-5°дан катталиги, сув 
йиғиш майдонида заррачалари боғланмаган юмшоқ тоғ жинсларининг мавжудлиги 
асосий омиллардан бўлиб ҳисобланади. Ўзбекистонда 10 дан ортиқ йирик сув 
омбори қурилган.
Сел оқимларининг олдини олиш, уларга карши курашиш, сел бўлиши мумкин 
бўлган майдонларни аниқлаш, уларни вужудга келиши сабабларини чуқур ўрганиш, 
атроф-муҳитни муҳофаза қилишнинг асосини ташкил этади ва халқ хўжалигида 
муҳим аҳамиятга эга. 


73 
Шунинг учун сел ҳодисасини бартараф қилиш мақсадида олиб бориладиган 
ишлар илмий, амалий хулосаларга, тадбир чораларга асосланган бўлмоғи керак. 
Булар қуйидагилардан иборат: 
1. Сел бўлиши мумкин бўлган дарёларнинг сув йиғиш майдонларида доимий 
кузатиш ишларини олиб бориш. Бунда сув йиғиш майдонида юмшоқ тоғ 
жинсларининг йиғилишини олдини олиш, оқар сувлар оқимига тўсқинлик 
қилувчи табиий ва сунъий тўсиқлардан тозалаш ишлари. 
2.
Сел оқими юзага келиши мумкин бўлган дарёларнинг сув йиғиш 
майдонларини муҳофаза қилиш, яъни бу майдонларда ўсимлик дунёсини 
сақлаш, дарахтлар ва буталарни кесиш, майдонларда шудгор қилиш ва 
суғориш ишларини олиб боришни чегаралаш. 
3.
Ўрмон хўжаликларни ривожлантириш, яъни тоғ ён-бағирларида буталар 
ва дарахтларнинг экилишини йўлга қўйиш талаб этилади, чунки бу 
ўсимликлар тоғ жинслари қатламларини мустаҳкам ушлаб туради, қор 
эришини секинлаштиради, ер юзасини ювилишдан сақлайди. 
4.
Тоғли ҳудудлардаги дарёларнинг ўзанида сув оқимини бошқарувчи 
иншоотлар қуриш, табиий, сунъий тўғонларни тартибга солиш, темир, 
автомобил йўллари остига сел ўтказувчи катта диаметрли қувурлар ётқизиш 
ишлари. 
Сел оқимига қарши курашиш услубини танлаш мақсадида махсус 
инженер-геологик қидирув ишлари олиб борилади. Олинган натажалардан 
(ҳар томонлама таҳлил қилиш асосида) ўрганилаётган ҳудуд учун харита 
тузилади. Бу харитада: 
-сел кузатиладиган; 
-сел кузатилиши мумкин бўлган; 
-сел кузатилмайдиган майдонлар ажратилади. 
Сел кузатиладиган ва кузатилиши мумкин бўлган жойларнинг иқлим 
шароитига, геоморфологик, геолого-литологик тузилишига, вужудга келиши 
мумкин бўлган сел оқими кучига қараб курашиш усуллари танланади, тадбир 


74 
чоралари белгаланади. 
Тоғлик ҳудудларда шахсий иморатларни қуриш ишлари сел хавфи 
харитаси билан танишган ҳолда, махсус ташкилотлар рухсати асосида олиб 
борилиши керак. 

Download 2,06 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   ...   51




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish