Назорат саволлари
1.
Сурилма – тушунчасига таъриф беринг?
2.
Сурилмаларнинг юзага келиш сабаблари нималар?
3.
Сув тошқинлари ва сел пайдо бўлишининг сабаблари нима.
4.
Сув тошқини ва сел ибораларини тушунтиринг ва уларни
фарқини айтинг.
5.
Йирик сурилмалар ва сел хосил содир бўлган худудлар хақида
нимани биласиз?
6. Мамлактимизда кузатилган сурилмалар тўғрисида нималар биласиз?
7. Селнинг ҳосил бўлишига қараб қандай турларга ажратиш мумкин?
8. Сел ҳодисааини баратараф этиш тадбирларини сананг?
8. ИНСОН ФАОЛИЯТИ БИЛАН БОҒЛИҚ БЎЛГАН ЖАРАЁНЛАР.
Калит сўзлар. Инсон, фаолият, жараён, деҳқончилик, ишлаб чиқариш,
усуллар, воситалар, зарар, зиён, захар, пестицид, моддалар, киме, ишлов
бериш, экин, қайта ишлаш, корхона, кон, қазилма, иншоот.
Мамлакатимиз аграр бўлгани учун асосий озиқ-овқат маҳсулотларини
етиштириш қишоқ хўжалиги соҳасига тўғри келади. Қишлоқ хўжалиги
маҳсулолари асосан суғориладиган ерларда етиштирилади. Деҳқончилик
энг қадимий касблардан бўлиб жамиятимиз аъзоларининг асосий қисми бу
соҳада фаолият олиб борадилар. Жамиятимиз ривожланган сари «деҳқон»
сўзининг маъноси, деҳқончилик усуллари ўзгариб, унинг табиатга салбий
таъсири ҳам ортиб боради. Табиатга ва у орқали инсониятга кўп зарар
келтирувчи омиллар бу тупроқнинг заҳарланиши, эрозияга (емирилишга)
75
учраши ва суғориладиган ерларнинг шўрланиши, ботқоқланишдир.
Ўтган асрнинг 90-йилларигача бўлган даврларда қишлоқ хўжалигини
кимёлаштиришга эътибор берилиб, фойдали ишлар билан кўп хатоликларга
ҳам йўл қўйилди. Бу ҳолат турғунлик йилларида ҳам давом этиб, органик
ўғитлардан самарали фойдаланиш кескин камайди. 1960-1985 йиллар ичида
кимёвий ўғит ва заҳарли моддаларни ишлаб чиқариш 15 марта ортди.
Уларнинг сони 300 хилга етса ҳам, ҳосилдорликни оширишга таъсири кам
бўлди.
Мамалакатимиз қишлоқ хўжалигида 70 хилга яқин кимёвий моддалар
ишлатилмоқда. Улардан тайёрланган зараркунандаларга қарши заҳарлар,
барг туширувчи дефолиантларни эҳтиёт қилиб сақламаслик, меъёридан
ортиқча сифатсиз фойдаланиш катта зарар келтиради. Мустақил ҳамдўстлик
давлатларида ўртача бир гектар ерга 113,7 кг минерал ўғит, 2 кг заҳарли
модда ишлатилса, Ўзбекистонда 284,4 кг (пахтага 438 кг) ўғит, 19,5 (баъзан
пахтага 50 кг) килограммгача заҳарли моддалар ишлатилган. Улар тупроқда
йиғилиб шудгор тагига сув, ҳаво ўтказишни, модда алмашувини,
микроорганизмларнинг ривожланишини ёмонлаштирувчи зичлашган қават
ҳосил қилади. Пестицидлардаги гексохлоран, ДДТ кимёвий ўғитларидаги
нитрат ва нитритлар суви, сабзавот, мева ва ҳар хил ўсимликларни заҳарлаб,
уларни истеъмол қилган чорва, парранда, ҳаттоки одамни ҳам оз-оздан
заҳарлаб касал қилади. Пестицид ва гербицид таркибидаги диоксин
ҳозирги вақтда Орол бўйи халқларининг қони ва сутида ҳам учраётгани сир
эмас. Чунки бу ерда яшаётганлар ўзларининг ерларига сепаётган заҳардан
ташқари, Амударё ва Сирдарёларнинг юқори ва ўрта қисмида ифлосланиб
келаётган сувдан истеъмол қиладилар.
3-жадвал
76
Do'stlaringiz bilan baham: |