Назорат саволлари:
1.
Шаҳарсозлик ва урбанизация жараёни тўғрисида нималар биласиз?
2.
Шаҳарни белгиловчи омиллар ва хусусиятлари ҳақида нималарни белгилаш
мумкин?
3.
Шаҳар ҳаётида инсонларга зарар етказувчи қандай факторларни ажратиш
мумкин?
4.
Шаҳарларда муҳандислик коммуникациясидан қайси тури экологик
хавфларни кучайтиришга сабабчи бўлиши мумкин?
5.
Чиқиндиларини қайта ишлаб улардан қандай соҳаларда фойдаланиш
мумкин?
13. ЕР ОСТИ ВА ЕР УСТИ РЕСУРСЛАРИНИ САНОАТДА
ТЕЖАМКОРЛИК БИЛАН ФОЙДАЛАНИШ.
Калит сўзлар. Ер, сув, ресурс, фойдаланиш, тежамкорлик, қуруқлик,
музлик, ландшафт, чиқинди, мухофазалаш, ифлосланиш, ер ости, ер усти,
ашёлар, боғлиқлик, ўзгариш, хавфлар, хавфсизлик, бойликлар, ресурсларни
қайтарилиши.
Ер юзаси қуруқлик майдонининг 100% (14800 млн.га) десак шунинг 43%
(6394 млн.га) яроқсиз ерларга, музликларга, доимий қорларга, қояли,
қурумли тошлоқ ерларга, қумликларга ва ички сув ҳавзаларига, 28%
120
(4060 млн.га) ўрмонзорларга, 17% (2600 млн.га) ўтлоқ ва яйловларга, 2%
(296 млн.га) саноат объектларига шаҳарларга, дам олиш зоналарига, фақат
10% (1450 млн.га) ҳайдаб экин экиладиган ерларга тўғри келади.
Тупроқлар сув ва шамол эрозияси туфайли таркиби бузилиб,
унумдорлиги кескин камайиб кетса, ифлосланиши туфайли тупроқнинг
кимёвий ва биологик хусусияти ўзгаради, бинобарин модда алмашинувида
бузилиш юз беради, ҳар хил касалликлар тарқатувчи патоген
микроорганизмлар тез камайи кетади.
Дунё миқёсида саноат ва шаҳар маиший чиқинди ахлатларини йўқотиш
жаҳоншумул масалага айланди. Чунки уни ёқиш атроф муҳитни, ерларга
кумиш эса тупроқни ифлослайди ва ҳар хил касалликлар тарқатувчи
микробларнинг кўпайишига имкон яратади.
Ер усти ресурсларини ифлосланишида саноат корхоналаридан, айниқса
кимё-металлургия,
иссиқлик
электр
станцияларидан
атмосферага
кўтарилган, кул, қурум, захарли газлар ва чанглар аста-секин ерга ўзи ёки
ёғинлар орқали тушиб тупроқни ифлослайди. Шундай қилиб шаҳар ахлати
ва саноат чиқиндилари ташланган ерларда санитария зоналари ташкил
этилиб олди олинмаса, ўша жойлар тупроғи ўта ифлосланиб, табиий ҳолда
тозалана олмайди.
Ер юзасида ҳар хил муҳандислик коммуникация қувурларни ётқизиш,
тупроқ ҳолатига салбий таъсир этиб, тупроқда биологик жараённи бузади ва
ифлослайди. Чунки ўша ётқизилган қувурлар ва кабеллар атрофидаги тупроқ
таркиби бузилади, тупроқдаги микроорганизмлар нобуд бўлади, ўсимликлар
қурий бошлайди. Маълумотларга кўра газ қувурлари атрофидаги 100
метргача тупроқни захарласа, иссиқлик қувурлари 24 метргача бўлган
полосада
тупроқни
қуритиб,
сув
режимини
бузиб
тупроқдаги
микроорганизмларнинг ўлишига, ўсимликларнинг қуришига олиб келади.
Дунёда жамиятнинг тобора ривожланиб бориши ўз навбатида фойдали
қазилмаларга бўлган талабни кун сайин ортиб боришига олиб келмоқда. Бу
121
эса қазилма бойликларгни кўплаб қазиб олиш, унинг янги-янги конларини
қидириб топишнир тақозо этади. Лекин қазилма бойликлар тугайдиган ва
қайта тиклаб бўлмайдиган ресурслар синфига кирганлиги сабабли ундан
режасиз, нес-нобуд қилиб фойдаланиш туфайли унинг захираси тугаб
қолиши мумкин.
Дунёда менирал ўғитларнинг етишмаслигини камайтириш учун қуйидаги
вазифаларни амалга ошириш керак:
1) мавжуд ва миқдори камайган қазилма бойликларнинг янги конларини
ҳозирги замон техник имкониятларидан фойдаланиб, қидириб топиш;
Do'stlaringiz bilan baham: |