С. Газиназарова. И. Ахмедов. Б. Мухамедгалиев. А. Хожиев


Россия ФА Ер физикаси института томонидан ипшаб чиқнлган ер қимирлаш



Download 2,06 Mb.
Pdf ko'rish
bet17/51
Sana23.05.2022
Hajmi2,06 Mb.
#607628
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   ...   51
Bog'liq
PKoCBscsSAb28dhJ3IFIcdqaMZ3YLh6jQUGkMSh9

Россия ФА Ер физикаси института томонидан ипшаб чиқнлган ер қимирлаш
кучини баҳоловчи баллр шкаласи 
Баллар 
Ер 
қимирлаш 
табйати 
Ер қимирлаш 
жараёнида 
сферик 
маят.нясбий 
макс, 
қўзғалиши (мм) 
Сейсмик 
тезланиши 
(а), км/с
2
Эркин 
тушиш 
тезланиши 
(g), м/с
г

Сезиларли 
— 
<2,5 

Жуда 
кучсиз 
— 
2,6-5 
— 

Кучсиз 
— 
5,1-10 
— 


57 

Ўртача 
<0,5 
11-25 
— 

Анча кучли 
0,5-1,0 
26-50' 
0,025 

Кучли 
1,1—2,0 
51-100 
0,025-0,05 

Жуда кучли 
2,1-4,0 
101—250 
0,05-0,1 

Емирувчи 
4,1-8,0 
251-500 
0,1-0,2 

Вайрон 
қилувчи 
8,1-16 
501-1000 
0,2-0,4 
10 
Яксон 
қилувчи 
16,1-32 
1001-2500 
>0,4 
11 
Фожиали 
>32 
2501-5000 
— 
12 
Кучли 
фожиали 
— 
>5000 
— 
12 балл - Кучли фожиали. Ернинг устки қисмида катта ўзгаришлар юз 
беради. Инсон барпо этган ҳамма иморатлар бутунлай вайрон бўлади, 
дарёларнинг ўзани ўзгариб шаршаралар пайдо бўлади, табиий тўғонлар вужудга 
келади. 
Юқорида қайд қилиб ўтганимиздек, зилзила таъсирида иморатлар ва иншоотлар 
талофот кўради. Кўрилган талафот даражаси иншоот лойиҳасига, ишлатилган 
қурилиш материалларига боғлиқ бўлади. Шунинг учун ҳамма иншоотлар ва 
уларнинг кўрадиган талафотлари давлат стандарти билан тартибга солинган:
Иншоотлар кўрадиган талафотлари қуйидагича таснифланади:
1-даражали талафот. Бунда енгил шкастланиш юз беради. Иморат деворларида 
ингичка дарзлар хосил бўлади, девор сувоғи бўлаклари тўкилади. 
2-даражали талафот. Бунда оғир бўлмаган шикастланиш содир бўлади, 
деворларда катта бўлмаган ёриқлар пайдо бўлади, мўрконлар бузилади. 
3- даражали талафот. Бунда иншоотларнинг оғир шикастланиши юз 
беради, деворларда катта ва чуқур ёриқлар пайдо бўлади, мўрконлар тўлиқ 
бузилади. 
4- даражали талафот. Иморат ва иншоотларнинг ички деворларининг 
тўлиқ бузилиши юз беради. 
5- даражали талафот. Иморат ва иншоотларнинг тўлиқ бузилиши юз 
беради. 


58 
Иморат ва иншоотларнинг конструкцияси ва қурилиш материалларига 
қараб таснифланиши: 
А гуруҳ – хом ғишт, пахса деворли иморатлар; 
Б гуруҳ – пишиқ ғиштдан қурилган иншоотлар; 
В гуруҳ – темир – бетон синчли ва ёғочдан қурилган иншоотлар. 
Юқоридагиларни ҳисобга олган ҳолда ГОСТ томонидан иморатлар 
гуруҳининг ҳар бир баллда кўрадиган талафоти даражалари қонунлаштириб 
қўйилган.
Жумладан: 
6 балл – ер қимирлаш жараёнида А гуруҳига мансуб иншоотлар 2-
даражали талафот, Б гуруҳи иншоотлари 1-даражали талафот кўради. 
7 балл – А гуруҳидаги иншоотлар 2-даражали, шунингдек, Б гуруҳидаги
иншоотлар ҳам 3-даражали талафот кўради. 
8 балл – А гуруҳидаги иншоотлар 5-даражали, Б гуруҳидаги иншоотлар 
ҳам 3-4-даражали В-гуруҳидаги иншоотлар 2-даражали талафот кўради. 
9 балл – Б гуруҳидаги иншоотлар 4-даражали, шунингдек В гуруҳидаги
иншоотлар ҳам 4-даражали талафот кўради. 
10 балл – Б гуруҳидаги иншоотлар 5-даражали, В гуруҳидаги иншоотлар 
4-даражали талафот кўради. 
11 балл – Б гуруҳидаги иншоотлар тўлиқ қулайди. Тоғ жинсларининг тик 
ва горизонтал йўналишдаги ҳаракати кузатилади.
12 балл – амалда ер юзасида тик иншоот қилмайди. 
Бу демак, у ёки бу балларда ер қимирлаш содир бўладиган ҳудудларда 
кўриладиган талафот даражаси ҳисобга олинган ҳолда, фақат маълум 
гуруҳдаги иншоот ва иморатлар қурилиши лозим деган сўздир. 
Зилзила келтирадиган талафот иншоотнинг турига, конструкциясига 
боғлиқ бўлиши билан бир қаторда, қурилиш майдонларининг инженер-
геологик шароитига, яъни тоғ жинслари турларининг мустаҳкамлиги 
даражасига, хосса ва хусусиятларига, ер ости сувларининг чуқурлигига қараб, 


59 
сейсмик тўлқинларининг тарқалиш тезлиги ва зилзила кучи ҳам турлича 
бўлади. 1966 йили Тошкент шаҳрида бўлган зилзила натижасида шаҳарнинг 
ер ости сувлари сатҳи ер юзасига яқин бўлган пастқам жойларга жойлашган 
иморатлар кучли талафот кўрди. Шундан кейин 1966 йили шаҳар ҳудудида 
қайта инженер-геологик хариталаш ишлари ўтказилиб, шаҳар маркази грунт 
шароити нуқтаи назаридан 9 баллик минтақага ўтказилади. Бу деган сўз 9 
баллик минтақада қуриладиган иншоотлар конструкциясига ва усулига 
маълум талаблар қўйиш ва уларни бажаришни талаб қилади.
Етти балл ва ундан катта кучга эга бўлган зилзилалар кузатилиши мумкин 
бўлган ҳудудларда қурилиш ишлари давлат қурилиш бошқармаси томонидан 
тасдиқланган. Сейсмик районларда қурилиш ишлари олиб бориш тартиби ва унга 
қўйиладиган талаблар, асосида олиб борилади. Бундай ҳудудларда энг аввало 
қурилиш текис майдонларда, пойдевор асоси мустаҳкам, тоғ жинси 
қатламларидаги мавжуд ер ости сувлари катта чуқурликларда ётганда олиб 
борилади. Қурилиш учун нобоп деб топилган ҳудудларда иморат ва 
иншоотларнинг қурилиши лозим бўлган тақдирда, бундай ҳудудларда махсус 
инженер-геологик қидирув ишлари олиб борилади, уларнинг натижасига қараб 
инженер геологик шароитни яхшилаш мақсадида маълум чора-тадбирлар 
ўтказилади. 
Қурилиш 
иншоотлари 
лойиҳасига 
сейсмик 
ҳодисаларга 
чидамлилигини оширувчи ўзгартиришлар киритилади. Энг асосий қурилиш 
материаллари сифатига, қурилиш ишлари қоидаларига риоя қилиш қатъиян талаб 
этилади. Баъзан иншоот ва унинг заминида ётувчи тоғ жинси қатламларидан 
ўтувчи сейсмик тўлқин тебраниши даврининг бир-бирига мос, келиб қолиши 
(резонанс ҳолатининг юзага келиши) натижасида иншоот катта талафот кўриши 
мумкин. 
Сейсмик районлаштириш хариталарида ажратилган ҳудудларда тарқалган 
тоғ жинсларининг таркиби, ётиш шароити, уларнинг физик-механик 
хусусиятлари, ер ости сувлари ётиш чуқурлигининг ўзгариши кузатилади. 
Шунинг учун амалий масалаларни ҳал қилишда, иморат ва иншоотларни 


60 
лойиҳалаштиришда қурилиш майдонларининг сейсмик шароитини ўрганиш 
талаб қилинади. 
Бунинг учун микросейсмик районлаштириш ўтказилади. Микросейсмик 
районлаштириш - бу ҳудудларнинг инженер-геологик шароитини тўла ўрганиш 
сейсмик тўлкинларнинг тарқалиш тезлигини, иморат ва иншоотларни бузилиш 
даражаларини, зилзилалар тўғрисидаги тарихий маълумотларни таҳлил қилиш ва бу 
асосда уларнинг сейсмиклик даражасини баҳолашдир. 
Микросеймик харитасини тузишда чоп этилган махсус қўлланмалардан 
фойдаланилади. Микросейсмик туманлаштириш харитаси тузиш мақсадида махсус 
инженер-геофизик қидирув ишлари олиб борилади, уларнинг масштаби 1:10000, 
1:25000; инженер-геологик қидирув ишлари натижасида қатор ёрдамчи 
хариталар тузилади. Бу хариталарга: геологик-литологик ва тўртламчи давр 
ётқизиқлари харитаси; геоморфологик харита; гидроизогипс ва ер ости 
сувларининг ётиш чуқурлиги харитаси; геологик-тузилиш харитаси; 
инженерлик-геологик хариталар киради. 
Ҳозир Республикамизда инженер-геологик шароитга қараб зилзила 
кучининг «ўзгариши» қурилиш меъёрлари ва қоидалари (ҚМҚ 2. 01. 03-96) 
ишлаб чиқилган. У жадвалда грунтлар таърифини қисман ўзгартирилган ҳолда 
берилди. 
Ҳудудларнинг сейсмиклигини баҳолашда тоғ жинсларини нураганлик 
даражасига, дарзлилигига, геологик жараёнлар таъсирида яхлитлигининг 
бузилганлигига катта эътибор бериш шарт. 
Сейсмик нуқтаи назардан тоғ жинси сурилмалари, узилмалар, карст 
ғорлари тарқалган ерлар ҳам нойоб ҳисобланади. Ҳудудларнинг сейсмиклигини 
махсус асбоблар воситасида кузатишлар орқали ҳам аниқлаш мумкин. Бу 
кузатишлар махсус жиҳозланган станцияларда олиб борилади. Бундай 
станциялар катта-катта шаҳарларда 8-12 тадан жойлаштирилиб, ҳудуднинг 
сейсмик активлигига қараб 2-10 йил давомида кузатиш ишлари олиб борилади.


61 
2 -жадвал

Download 2,06 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   ...   51




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish