С. Газиназарова. И. Ахмедов. Б. Мухамедгалиев. А. Хожиев



Download 2,06 Mb.
Pdf ko'rish
bet13/51
Sana23.05.2022
Hajmi2,06 Mb.
#607628
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   51
Bog'liq
PKoCBscsSAb28dhJ3IFIcdqaMZ3YLh6jQUGkMSh9

Назорат саволлари 
1.
Литосфера сўзининг луғавий маъноси нима? 
2.
Литосферанинг ҳаётдаги ўрни қандай? 
3.
Литосфера таркиби ва хусусияти ҳақида нимани биласиз? 
4.
Литосфера ва ер тузилиши ҳақида нимани биласиз? 
5.
Гидросфера таркиби ва ундаги ўзгаришлар ҳақида нимани биласиз. 
6.
Гидросфера ва литосферадаги бузилишларга инсон фаолиятнинг 
таъсири қандай? 
7.
Тупроқларнинг қалинлиги бўйича қандай қабатларга бўлинади? 
8.
Гидросфера ва литосферанинг ифлосланиши келажакда қандай 
экологик хавфларни келтириб чиқаради? 
 
5. ТАБИАТНИ МУҲОФАЗАЛАШДАГИ ТАШКИЛИЙ МАСАЛАЛАР 


38 
 
Калит сўзлар. Табиат мухофазаси, ташкил қилиш, хўжалик, ишлаб чиқариш, 
дастур, тадбир вазифалар, инсон, саломатлик, қонун, меъёр, хужжат, ресурслар, 
моддалар. 
Асрлар давомида буюк алломалар инсон ва табиат нима? деган саволга 
жавоб кидириб келганлар. Инсон тирик организм сифатида бошка табиий 
объектлардан тубдан фарк. килиши хамда унинг буюк куч-кудрати, уни алоҳида 
бир мавжудот сифатида қарашга даъват этиб келди. Айникса, бундай дунёқараш 
XX-XXI асрлар, яъни илмий-техника ютуқлари даврига келиб авжига чиқди. 
«Табиат устидан ғалаба»га эришган инсон ҳамма илму фан тармоқларида 
алоҳида бир омил сифатида қараладиган бўлди. Лекин инсон аслида алоҳида бир 
«индивид» ёки хеч кимга буйсунмайдиган «ҳоким» эмас, у табиатнинг бир 
бўлаги, «табиат ошхонасининг бир анжомидир». Инсонни ҳеч қачон табиатдан 
ва уни ураб турувчи атроф-муҳитдан ажратиб бўлмайди. 
Фалсафада табиат
 
деб объектив борлиқ, яъни бизни ўраб турувчи олам ва 
унинг хилма-хил шакллари тушунилади. Амалиётда ёки табиий фанларда уни 
кишиларни моддий ва маънавий эҳтиёжларини қондириш манбаи бўлган атроф 
табиий муҳит деб қаралади. Фалсафий ёки астрономик нуқтаи назардан 
қараганда, биринчи кенг маъно туғридир. Чунки юлдузлар, сайёралар, осмон ва 
унинг чексиз кенгликлари, албатта, инсон иштирокисиз келиб чиққан ва 
табиийдир. Лекин инсон кундалик ҳаётий фаолиятларида улардан 
фойдаланмайдилар ва улардаги жараёнларга ўз таъсирини ўтказа олмайдилар. 
Балки ўзини ўраб турувчи атмосфера ҳавоси, сув, ер, ер ости бойликлари
ўсимлик ва ҳайвонот дунёси каби табиат неъматларидан «олди-орқаси»га 
қарамасдан фойдаланадилар ва уларга таъсир этадилар. Нафақат инсон, балки 
бутун жонзодлар ҳам бундан истисно эмас. 
Инсон
 
Ер куррасининг жонли қобиғи
- биосферада яшовчи тирик 
организмлар туркумига кирувчи, лекин у мураккаб ҳаётий фаолият юргазувчи 
индивиддир. У онгининг юқорилиги, нутқининг ривожланганлиги, ижодий 


39 
фаоллиги, такомиллашган меҳнат қуролларини ярата олиши, ахлоқий, 
маънавий ҳамда руҳий ўз-ўзини англай олиши билан бошқа тирик 
организмлардан тубдан ажралиб туради. Уларнинг муайян бир ҳудудларда 
тарихан қарор топган гурухи ёки мажмуи - жамиятдир.
 
Ҳудди ана шу инсонлар 
жамоаси табиат билан жуда узвий муносабатда бўладилар. 
Инсоннинг якка ўзи унча катта куч эмас, лекин унинг онгли равишда, 
бирон-бир мақсадни кўзлаб, такомиллаштирилган меҳнат қуролларидан 
фойдаланган тарзда табиатга бўлган муносабати кўп нарсани белгилаб беради. 
Агарда ушбу мақсад туфайли уз эҳтиёжларини қондиришни табиатдан қидирса, 
атроф-муҳитда жуда сезиларли даражада салбий ўзгаришлар юз беради. 
Аксинча, ушбу жамоат кучи табиатни яхшилашга қаратилган бўлса, ижобий 
кўрсаткичларга олиб келиши ҳам мумкин. 
Инсонларнинг муайян худудда уюшган қисми - давлат орқали салбий ёки 
ижобий жараёнларга таъсир этиши эса табиатни, хусусан, атроф табиий 
муҳитни кескин ўзгартириб юбориши муқаррардир. Лекин табиатнинг муайян 
ҳудудда, салбий ёки ижобий ўзгариши, албатта, ўзга маъмурий бирлик ва 
улардаги инсон, жамият ва давлатга салбий ёки ижобий таъсир этиши исбот 
талаб этмайди. Хуллас, инсон, жамият ва давлат ўзаро узвий боғланган, бири 
иккинчисидан, иккинчиси учинчисидан келиб чиқадиган ижтимоий 
муносабатларнинг турли шаклларидир. Улар доимо атроф табиий муҳит 
билан узвий боғланишдадирлар. 
Хар кандай экологик-хукукий тизимда, авваламбор, муайян давлатнинг ёки 
уюшган жамиятнинг табиатга нисбатан кандай муносабат шаклида булиши, сунгра 
халк иродасини акс эттирувчи дунё-карашлар тизими (экологии концепциялар) ва 
унга монанд равишда экологик сиёсат шакллантирилади

Download 2,06 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   51




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish