Хитойда таълим-тарбия жараёнлари



Download 135,5 Kb.
bet1/3
Sana21.04.2022
Hajmi135,5 Kb.
#569412
  1   2   3
Bog'liq
Xitoyda ta\'lim tizimi


Хитойда таълим-тарбия жараёнлари.

  1. Хитойда бошланғиш ва ўрта таълим.

  2. Касбий таТим.Олий та лим ва ундан кейинги ўқиш.

Хитой мактабларининг тарихи жуда қадимий даврларга бориб тақалади. Хитойда дастлабки мактаблар ерамиздан анча илгари вужудга келган. Қадимги хитой файласуфи ва педагоги ерамиздан аwалги В-ИВ асрларда яшаган Конфуций қатор ажойиб педагогик ғояларни олға сурган ва хусусий уқитишга асос солган.
1949 йилда халқ инқилоби ғалаба қозонганидан сунг Хитойда саводсизликни тугатиш ва мактаб таълимини ривожлантириш борасида кенг миқёсдаги ишлар амалга оширилди. Халқ таълимини ислоҳ қилишдаги қарорда болалар ва усмирлар учун ҳам, катталар учун ҳам бошланғич ҳамда урта мактаблар тармоғини яратиш кузда тутилган еди. Ислоҳотга мувофиқ уқиш муддати бошланғич мактабда 5 йил, урта мактабда 6 (3-3) йил қилиббелгиланди. Таълим соҳасида 1958 йилдаги узгартиришлар яхши натижа бермади.
ХКП МК нинг 1985 йил 27 майда қабул қилган "Таълим тизимини ислоҳ қилиш то г рисида" ги қарори ҳозирги босқичда ХХР таълимини ривожлантиришнинг муҳим омили булди. 1986 йилда қабул қилинган мажбурий таълим то г рисидаги Қонунга кура мажбурий таълимнинг муддати бошланғич ва тулиқсиз урта мактабда 9 йил, тулиқ урта мактабда 3 йил қилиб белгиланди.
Хитой мактабларида таълим путунхуа тилида олиб борилади. У хитой тилининг пекин шевасига асосланган. Хитойдаги болаларнинг бир қисми бошланғич мактабга киришдан олдин болалар боғчаларида тайёрланадилар. Хитойда сунгги 20 йил мобайнида ҳар қайси оила биттадан болага ега булиши сиёсати юргизилиши сабабли уқувчилар сони анча камайди.
Бошланғич мактаб уқув режасига 9 та предмет: ахлоқий тарбия, она тили, арифметика, жамият (тарих, география) табиацҳунослик, жисмоний тарбия, ашула ва мусиқа, бадиий тарбия, меҳнат таълими киритилган. Ана шу асосий уқув предметларидан ташқари, ҳафтада 6-8 соат фаолиятнинг ҳар хил турларига: мустақил тайёрланишга (1-2 соат), синф мажлислари утказишга 1 соат, спорт уйинларига (2-3 соат), қизиқишлар буйича машғулотларга (2 соат) ажратилади.
Хитойда олий таълим жараёнида талабалар учун ибратли шарт-шароитлар яратилган. Аwало университетлар контенгентига мамлакатнинг демографик ҳолати уз таъсирини курсатган. Масалан: биргина Шанхай университетининг узида 26 факултет булиб, 33 000 талаба бакалавриат ва магистратурада уқийди. Купчилик профессор-уқитувчилар АҚСҲ да малака ошириб келишади. Ҳозирги кунда университетда "Замонавий коммуникацион ва ахборот технологиялари", "Рақамли тизимлар хавфсизлиги", "Компютер графикаси ва WЕБ дизайн" каби фанлар уқитилмоқда. Олий таълим тизимида уқитишнинг кредит тизими жорий етилган. Бу омил талабаларнинг машғулотларга қатнашиши, мустақил ишлаши ва илмий изланишга жалб етилишига ижобий таъсир етган.
Уқитишнинг кредит тизимида бакалавр дипломига ега булиш учун жами 311 кредит йиғиши керак. Ҳар бир кредит 10 соат маъруза дарслари давомида тупланади. Амалий дарслардан 20 соат машғулотда 1 кредит тупланади. Талабалар уқишни 4 йилда тугатиши шарт емас. Лекин 8 йилдан ортиқ уқиш ҳам мумкин емас. Агар талабалар кредитларнинг 80 % ини тупласа, бакалавр дипломига ега булади.
Давоматга алоҳида еътибор берилади, агар талаба 1 фан буйича машғулотларнинг 3/1 қисмини қолдирса (агар касаллик варақаси булса ҳам), уз-узидан имтиҳонга киритилмайди ва шу фан буйича кредитни бажара олмайди. Натижада талаба олий уқув юртидан кетади ва келгуси уқув йилида шу фанни уқишга ва кредит туплашга мажбур булади.
Талабаларга фанларни танлаб урганиш учун катта имтиёзлар берилган. Масалан: физика факултетининг талабаси математика ва механика факултетларидан узини қизиқтирган фанларини танлаб уқиши мумкин. Университетлар илмий текшириш муассасалари ва ишлаб чиқариш корхоналари билан мустаҳкам алоқага ега. Университетларга ихтисосликлар буйича кичик ишлаб чиқариш корхоналари мавжуд. Амалий машғулотлар бевосита ана шу корхоналарда олиб борилади. Талаба биронта схема, лойиҳа ёки детални уз қули билан ясаб курсатиши керак. Лаборатория машғулотида тайёрланган маҳсулот умумий техникавий назоратдан утгач, уқув топшириғи бажарилган ҳисобланади. Охирги курсларда ишлаб чиқариш корхонларидан, муассасалардан вакиллар келиб, суҳбат асосида булажак мутахассис - талабани танлаб олади ва олий таълим муассасасига шартнома асосида пул утказади. Бундай омил имкон қадар талабаларнинг узи егаллаётган ихтисосликнинг малакали соҳиби булишига ундайди.
Хитойда мактабгача ва бошланғич таълим.
Хитойда мактабгача таълим болалар боғчалари ва мактабача таълим муассасалари ҳисобланади ва 3-6 ёшли болалар қабул қилинади. Мактабгача таълимининг мақсади болани мактабга ўқишига тайёрлашдан иборат боғчаси мавжуд бўлиб, улар давлат ва хусусий муассасаларга бўлинган.Ҳозирги кунда ҳусусий боғчалар сони жами болалар боғчаларининг 30 %ини ташкил етади.
Мактабгача таълим Хитойда жамиятнинг биргаликдаги сай-ҳаракатлари натижасида амалга оширилади. Давлат мавжуд қонунлар асосида болалар боғчаларини очишга хоҳиши бўлган ташкилотлар, нодавлат-нотижорат муассасалар, ҳамда алоҳида шахсларни қўллаб- қуwатлайди.
Хитой мактабгача таълим тизими ривожланиш босқичларига назар ташлайдиган бўлсак, иккинчи жаҳон урушуга қадар Хитойда болалар боғчаси жуда кам еди. Бори ҳам ҳусусий муассасалар бўлиб, унга бой оилаларнинг болалари енагалари билан келишарди. Урушдан кейинги йилларда ХХРнинг мактабгача таълим тарихи давлатларининг асосий ривожланишига мос ҳолда 4 босқичда амалга оширилади.
Биринчиси: 1949 - 1957 йилларни ўз ичига олади. Бу давлат тизимининг собиқ Иттифоқ тизимига ориентацияланган даври еди. Бу даврда собиқ Иттифоқ мутахассислари Хитой мамлакатида бир неча тажриба болалар боғчаларини ташкил қилдилар. Шундан кейин болалар боғчалари сони кескин ортди. Бу боғчаларнинг асосий тамойили "Павлов ёндашуви" деб номланиб, рефлексиология асосларини ишлаб чиққан рус олими И.П.Павлов номига қўйилган еди. Педагогикада "Павлов ёндашуви" қуйидагича талқин қилинарди: "Болани рағбатлантириб, тергаб тўғри тарбияласа, унда барча яхши хислатлар ва қобилиятларини шакллантириш мумкин"
Иккинчиси: 1958-1965 йилларни ўз ичига олади. Бу йилларда болалар боғчалари сони кескин ортди, лекин улар учун жой, моддий таъминот ва мутахассислар етишмас еди. Натижада мактабгача таълим сифати нисбатан пасайиб кетди.
Учинчиси: 1966-1976 йилларни ўз ичига олади. Бу йиллар "Хитой" маданий революцияси йиллари деб аталди, зиёлилар, бекларни оммавий қатағон қилиниши ҳам шу йилларга тўғри келади. Хитой таълим тизимида илмсиз, касбий нолойиқ кимсалар кўпайди, натижада мактабгача таълим тизими жуда ночор ҳолга келиб қолди. Болалар боғчасида ҳаёт қаттиқ ғоявий кўрсатмалар асосида ташкил қилинарди: болаларга революцион ва милитаристик ғоялар сингдириларди, Маонинг асарлари ва шеърларидан парчалар ёдлатишарди.
Тўртинчиси: 1980-йиллардан бошлаб, Хитой иқтисодиётининг ўзгаришига кўра болалар боғчаларида ҳам маълум ўзгаришлар юз берди. Хитой педагоглари Америка ва Япон мактабгача таълим тарбияси билан қизиқа бошладилар. Лекин боғчаларда ҳанузгача тарбияга аwалгидай ёндашув мавжуд.
Хитойда болалар боғчаси катта бўлиб, ўртача 270 бола ва 60 та тарбиячилар жамоасидан иборат. Гуруҳда 26 та бола бўлиб, уларнинг бир қисми боғчада кундузги соат 8:00 дан 18:00 гача бўладилар ва кечқурун уйга кетадилар. Бир қисми (5%) кечаси ҳам қоладилар. Чоршанба ва шанба кунлари уйга кетадилар. Боғчага қабул соат 7:45 да бошланади.
МаТумки, Хитой аҳолиси жуда кўп давлат. Шу боис ҳам Хитой давлати туғулишни режалаштириш соҳасида қатъий сиёсат олиб боради. Ҳар бир оила биттадан ортиқ бола кўрмаслиги керак. Оилада бола сонининг чегараланганлиги ота-онанинг болага муносабатида ўз ифодасини топади. Хитой оиласида биттаю-битта боласини еркалатади, яхши таълим беришга ҳаракат қилади. Болалар боғчасида қатъий тартиб ва интизом ўрнатилади, болалар еркаликлари таъқиқланади. Тарбиячилар болаларнинг шахсий ҳусусиятини яхши биладилар, лекин бу ҳусусиятлари туғма деб ҳисобламайдилар. Ёмон интизом илк кўринишидаёқ бартараф етилади, агар бола ўзини ёмон туца, тарбиячи унинг ёнига келиб, бу ҳолатини сезганини билдиради, лекин гапирмайди.
Бола ўз айбини тушунгачгина тарбиячи унинг номини айтиб чақиради. Уриш, хонадан ҳайдаб чиқариш, умуман жазолаш ман етилади. Интизомни яхши ушлаб туришнинг самарали йўли бу - таққослаш ва рағбатдир. Тарбиячилар болаларга қуйидаги саволларни берадилар:
Шундай қилса тўғри боТадими?
Нега нотўғри деб ҳисоблайсиз?
Тўғри бўлиши учун нима қилиш керак?
Ким тўғри қилди?
Болалар диққат билан ешитадилар ва тўғри ҳаётий мисолларни еслаб қоладилар. Ҳар бир тартибсизликка танбеҳ берилади, акс ҳолда бола бу тарбиясизликни тўғри ҳисоблаб, ўзига сингдириб олиши мумкин деб ҳисобланади.
Буюк Хитой философи Конфуций "Болалар тўғри интизомли бўлиб туғилмайдилар: уларнинг ҳарактерлари тажрибада шаклланади, устоз еса тўғри тарбияга масъулдир. Тарбиячилар ўта босиқ, қатъиятли бўлишлари лозим",- деб таъкидлаган.
Хитой мактабгача таълим тизимини қаттиққўллиги учун танқид қилишади. Тарбиячилар болаларнинг тартибини назорат қилади ва чегаралайди. Болалар машғулотларда нофаол, катталар фикрига мутлақ қўшиладилар. Лекин ота-оналар тарбиячиларни ўз касбининг усталари деб билишади, фарзандларини тарбиячисига тўлиқ ишонишади.
Хитой болаларидаги қатъийлик ва меҳнацеварлик анъанавий фазилатларга айланган.
Бошланғич таълим.
Хитойда ҳар бир 6 ёшга тўлган бола бошланғич таълимни умумтаълим мактабларида олади. Бошланғич таълимда ўқиш 6 йил давом етади ва кейинги таълим босқичлари учун мустаҳкам асос қўйилади. Бошлангич таълимда ўқитиладиган асосий фанлар сирасига ахлоқий тарбия, хитой тили, адабиёти, сиёсат, математика, табииёт фанлари, жисмоний тарбия, физика, химия, биология, табиацҳунослик, санъат, меҳнат, 3-синфдан бошлаб чет тилли каби фанлар киради.
Бошланғич таълимда ўқувчиларга ватанга, халққа, меҳнатга, илм-фан ва ўзларида мавжуд бўлган социалистик тузумга меҳр-муҳаббат туйғуси сингдирилади. Ўқиш, ёзиш, ҳисоблаш, табиат ва жамият ҳақидаги бошланғич билимлар берилади, мустаҳкам ўқув малакалари ҳосил қилинади, ўқувчиларнинг жисмоний ва ақлий ривожлавишига катта еътибор берилади. Фанлар ичида она тили ва математикага алоҳида урғу берилади.
Шунингдек, ўқувчилар 4-синфдан бошлаб, 1 йилда 2 ҳафта ферма ва устахоналарда ишлайдилар, ҳамда ҳафтанинг 1 куни албатта синфдан ташқари тадбир ва жамоат ишларида қатнашадилар.
2007 йилги статистик маълумотларга кўра Хитойда 400 минг бошланғич мактаб мавжуд бўлиб, унда 120 миллиондан ортиқ ўқувчилар бошланғич таълим олмоқда. Бу 99,52%ни ташкил етади.
ХХРнинг "Мажбурий таълим ҳақидаги Қонун"ига кўра таълим бепул, фақат ўқув дарсликлари, дафтар ва ўқув қуроллари учун ҳақ олинади, холос. Бепул таълим ҳисобланган бошланғич таълим муассасалари давлат тасарруфида бўлиб, ўқувчилар яшаш манзилига кўра қабул қилинади.
Ўрта ва касбий таълим
Хитойда ўрта таълим тўлиқсиз ва тўлиқ (катта) мактаб босқичларидан иборат. Ўқувчилар 12-13 ёшга тўлгач, тўлиқсиз ўрта мактабда, яъни ўрта мактабнинг биринчи босқичида ўқий бошлайдилар. Ўқиш уч йил давом етади. Биринчи босқичда ўқитиладиган асосий фанлар сирасига она-тили, математика, чет тили, информатика, маънавият, етика, физика, химия, сиёсий саводхонлик, география каби фанлар киради. Тўққизинчи синф -Хитойдаги мажбурий таТимнинг охирги босқичидир. 2007 йилги статистик маълумотларга қараганда ўрта мактабнинг биринчи босқичига 98% болалар қабул қилинадилар.
Ўрта мактабнинг иккинчи босқичи тўлиқ ўрта мактаб (катта мактаб) ҳисобланади. Бу босқичга қабул қилинган ўқувчилар 15-16 ёшда бўладилар. Иккинчи босқич ўрта мактабларида ва олий ўқув юртларида ўқиш Хитой фуқаролари учун мажбурий емас. Бу босқичда тўлиқ ўрта таълим берилади ва ўқувчилар олий таълимда ўқишни давом еттириш имконига ега бўладилар. Тўлиқ ўрта мактабни битирган ўқувчилар битирув имтиҳони топширадилар, имтиҳон натижаларига кўра у ёки бу университетга кириш имкони белгиланади.
Хитойдаги умумтаълим ўрта мактабларининг вазифаси - яхши ишчини, ёки олий ўқув юртига кириши учун яхши тайёрланган абитуриентни шакллантиришдир.
Касбий таълим.
Ўрта касбий - техник таълим умумий таълимга алтернатив ҳисобланади. 1996 йил қабул қилинган ХХРнинг "Касбий таълим ҳақидаги Қонуни"да касбий таълимнинг аҳамияти, тузилиши, асосий вазифалари, бошқарув тизими ва молиявий манбаалари аниқ кўрсатилган. Ушбу ҳужжатнинг қабул қилиниши Хитойда касбий таълимнинг ҳуқуқий асосига егалигини кўрсатади. Касбий таълим тизимига олий ва ўрта касбий мактаблар, ўрта техникумлар, касбга йўналтирилган ўрта мактаблар, касбий тайёргарлик марказлари, катталар учун техник тайёрлаш мактаблари, касбий техника билим юртлари, тайёрлов марказлари, жамоатчилик курслари киради. Ўқиш муддати 2дан 4 йилгача, баъзи мутахассислар (масалан тиббиёт) 5 йилгача давом етади. Ўрганиладиган фанлар танланган мутахассисликка тўлиқ мос келади. Ўқиш тугагач, битирувчилар танланган касбига кўра тақсимот бўйича иш билан таъминланадилар. Касбий таълим ривожланиш суръатини тезлаштириши учун ғарбий раёнларнинг камбағал уездларида давлат маблағи асосида 186 та касбий тайёргарлик марказлари яратилган.
ХХРдаги ўрта мактабнинг иккинчи босқичига яна бир назар ташлайдиган бўлсак, унинг қуйидаги турларини кўришимиз мумкин:

  1. Оддий ўрта мактаб;

  2. Катталар учун оъ рта мактаб;

  3. Ўрта махсус ўқув муассасаси;

  4. Касбий мактаблар;

  5. Техникумлар;

  6. Катталар учун ўрта махсус ўқув муассасаси.


Download 135,5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish