ЎЗБЕКИСТОН - Хитой таълим тизимининг қиёсий таҳлили
Аҳолининг кенг қатлами таълим олиш ҳуқуқига 1949 йилдан кейин ега бўлди. Унга қадар таълимнинг асосий мақсади фақат мансабдор шахсларни тарбиялашдан иборат еди. Ҳозирги кунга келиб, аwалги боб ва параграфларда кўриб ўтганимиздай, Хитой таълим тизими ўз ичига мактабгача таълим, бошланғич таълим, тўлиқ ўрта мактаб, университет, аспирантураларни олади.
Буни қуйидаги чизмада аниқ кўрамиз:
|
|
Иш
|
|
Докторантура 25-28 ёш
|
|
|
|
А
|
|
|
|
Ўзбекистон-Хитой таълим тизимининг қиёсий таҳлили:
Хитойда мактабгача таълим 3 ёшдан 6 ёшгача давом етади;
Ўзбекистонда 2 ёшдан 7 ёшгача бўлган болалар мактабгача таълим муассасаларига борадилар;
Бошланғич таълим Хитойда 6 ёшдан 12 ёшгача яъни 6 йил давом етади,
Ўзбекистонда еса 7 ёшдан 11 ёшгача яъни 4 йил давом етади.
Хитойда бошланғич таълимдан кейин тўлиқсиз ўрта мактабга ёки касбий бошланғич мактабга боориш мумкин. Ўқиш 12 ёшдан - 15 ёшгача.
Ўзбекистонда бошланғич таълимдан кейин ўрта таълимга ўтилади. Ўқиш муддати - 5 йил, 11 ёшдан 16 ёшгача.
Хитойда тўлиқсиз ўрта мактабни битирган ўқувчилар тўлиқ ўрта мактабга ўтадилар; касбий бошланғич мактабни битирганлар еса касбий ўрта мактабга ўтадилар. Ўқиш муддати 3 йил.
Ўзбекистонда ўрта таълимдан кейин ўрта махсус касб-ҳунар таълимига ўтилади. Бу таълим ўз навбатида ўрта махсус таълим (АЛ) ва касб-ҳунар таълими (КХК)ларига бўлинади. Ўрта таълим битирувчилари ҳоҳишига кўра академик лицей ёки касб-ҳунар коллежларига ўқишга киришлари мумкин. Ўқиш муддати 3 йил.
Хитойда тўлиқ ўрта мактабни битирганлар олий ўқув юртининг бакалавриат босқичига топширадилар. Касбий ўрта мактабни битирганлар еса касбий олий мактабга топширадилар. Ўқиш муддати 4 йил.
Ўзбекистонда ўрта махсус касб-ҳунар таълимини тугатганлар олий ўқув юртларига топширадилар. Ўқиш муддати 4 йил.
Хитойда касбий олий мактабни битирганлар ишга жойлаша оладилар (18-22 ёш).
Ўзбекистонда касб-ҳунар коллежини битирганлар ишга жойлашишлари мумкин ёки олий ўқув юртига кириб, ўқишни давом еттиришлари мумкин.
Хитойда олий таълимнинг магистратура ва доктарантура босқичлари мавжуд.
Ўзбекистонда еса магистратура, аспирантура ва докторантура босқичлари мавжуд.
Хитой 9 йиллик мажбурий таълим жорий етган.
Ўзбекистонда 12 йиллик мажбурий таълим мавжуд.
Хитойда 9 йиллик мажбурий таълим олганлар миқдори 99,3 % ни ташкил етади.
Ўзбекистонда бу кўрсаткич 99,5 % дан иборат.
Хитойда 9 йиллик таълим бепул.
Ўзбекистонда 12 йиллик мажбурий таълим бепул.
Хитойда олий ўқув юртида фақат иқтидорли талабаларгагина стипендия берилади.
Ўзбекистонда еса 55 % дан ортиқ балл тўплаган барча талабалар стипендиялар билан таъминланади.
Ўқиш йили айнан биздагидай, Хитойда ҳам 1 сентабрдан бошланади ва июлгача давом етади.
Хитой талабалари узоқ қишки таътилга чиқадилар: декабр охиридан феврални бошига
қадар.
Ўзбекистонда еса қишки таътил 28 декабрдан - 10 январгача давом етади, ёзги таътил июл, август ойларида ўтади.
Хитойда катталар учун таълим мавжуд. Унда еътибор саводсизликни тугатишга ҳам қаратилган.
Ўзбекистонда кадрларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш таълими бор.
Do'stlaringiz bilan baham: |