С. Газиназарова. И. Ахмедов. Б. Мухамедгалиев. А. Хожиев



Download 2,06 Mb.
Pdf ko'rish
bet14/51
Sana23.05.2022
Hajmi2,06 Mb.
#607628
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   51
Bog'liq
PKoCBscsSAb28dhJ3IFIcdqaMZ3YLh6jQUGkMSh9

.
 
Давлатнинг экологик 
сиёсати эса унинг экологик конунчилик тизимини яратишга асос бўлади. 
Шунинг учун хам биз, биринчи навбатда, табиат ва кишилик жамияти 
ўртасидаги узаро муносабат шаклларини куриб чиқамиз.
Ер юзида содир бўлаётган табиий жараёнларнинг 9/10 қисмида инсон 


40 
фаолиятининг маҳсули акс этмоқда. Бу жараёнларни доимо ҳам ижобий деб 
бўлмайди. Чунки экологик хавфсиз муҳит, яъни инсонларнинг муҳим ҳаётий 
манфаатлари ва авваламбор тоза, соғлом,
қулай табиий шароитга эга булиш 
хукукини тула кондиришга кодир була оладиган атроф табиий ва ижтимоий 
муҳит холати инкироз ва фалокат томон интилиб бормокда. 
Жамиятнинг табиатга нисбатан муносабат шакли
 
деб - маълум бир даврга 
хос булган кишиларнинг атроф табиий муҳитга узаро узвий борланган хаёт 
тарзига айтилади
.
Агар жамиятда ва табиат ўртасидаги узаро муносабатларга инсониятнинг 
тарихи нуктаи назаридан қарайдиган бўлсак, уларни қўйидаги муносабат 
шаклларига ажратиш мумкин: оддий, оддий-иқтисодий, иқтисодий, итисодий-
экологик, экологик
.
Жамиятнинг табиатга нисбатан оддий муносабат шакли-экологик тизимни 
бузмайдиган кишиларнинг соддалаштирилган ҳаёт тарзи. Экологик тизим 
(экотизим) эса тирик организмлар мажмуи ва уларнинг яшаш муҳити йиғиндиси 
бўлиб, тирик организмлар ўзаро ва атроф табиий муҳит билан узвий алоқадорлик 
конунияти асосида бўлган ҳолатидир. Бу шакл кишиларнинг ибтидоий жамоа 
тузумидаги ҳаёт тарзига, яъни инсоният тарихининг илк ижтимоий-иқтисодий 
формацияси даврига хосдир. Мазкур давр одамларнинг Ер куррасида пайдо 
бўлиши (4-5 млн йил аввал) давридан то синфий жамият юзага келгунига кадар 
бўлган ижтимоий тарихни ўз ичига олади. Ибтидоий даврда ишлаб чиқариш 
кучлари ва қуроллари такомиллашмаганлиги туфайли, уларнинг ҳаёт тарзи 
табиатнинг ажралмас бир оддий бўлаги сифатида намоён булган. Атроф табиий 
муҳит ҳолати эса тирик организмлар, хусусан, инсон учун нисбатан қулай - 
экологик хавфсиз даражада бўлган. 
Кишиларнинг ибтидоий жамоа бўлиб яшаш даврида ҳам инсонлар 
ўзларининг фаолияти табиатга қандай таъсир этаётганлиги ҳақида ўйлаб 
кўрганлар ва уларнинг ҳаётий зарур эхтиёжлари бўлган табиий объектларни 
сақлаб қолишга уринганлар. Мевали ўсимликларни сақлаш, ҳайвонларни ов 


41 
қилиш меъёрларини ёзма равишда эмас, балки оғзаки равишда келишиб 
олганлар. Бундай оғзаки қоидаларни бузганлар жамоа бошлиғи томонидан ҳатто 
ўлим жазосига хам маҳкум этилган. 
Жамият ва табиат ўртасидаги муносабат шаклларини уч куринишда ифода 
этиш мумкин - оддий, иқтисодий ва экологик. Лекин жамиятда, айниқса, 
табиатдаги қонуниятларнинг вақт мобайнида ўзгариб бориши революцион 
тарзда эмас, балки эволюцион тарзда кечади. Шунинг учун хам биз жамиятни 
табиатга нисбатан муносабатлари секин-асталик билан шакллана борган ва у бир 
шаклдан иккинчи бир шаклга босқичма-босқич ўтган, яъни оралиқ кўринишдаги 
шакллар ҳам бўлган, дея эътироф эта оламиз. 
Жамиятнинг табиатга нисбатан оддий-иқтисодий муносабат шакли
 
- экологик 
тизимларнинг кам ва кичик ҳудудларда бузилишига олиб келадиган 
кишиларнинг ҳаёт тарзидир.
 
Синфий жамият шакллана борган сари, кишилар 
сони ва ишлаб чикариш куроллари мукаммаллашиши, табиат ва жамият 
ўртасидаги муносабатларнинг янги оддий-иқтисодий шаклини юзага келтирган. 
Натижада, кишиларнинг ҳаёт тарзи кичик бир табиий майдон ва макон бўйича 
экологик хавфсизлик даражасининг кескинлашувига олиб келган. Бундай 
маҳаллий (локал) кўринишдаги экологик ўзгаришлар кишиларнинг жамоа бўлиб 
тўпланган ерларига хос бўлган. Лекин улар атроф-муҳитнинг экологик 
хавфсизлик даражасига кескин равишда таъсир эта олмаганлар. 
Эрамиздан аввалги 12-15-минг йилликлардан бошлаб (мезолит даври) 
махаллий аҳолининг ишлаб чиқариш қуроли сифатида найза, камон, айланма 
ёйларнинг пайдо бўлиши ҳайвонот дунёсининг камая боришига, металл омоч ва 
белкуракларнинг яратилиши ерларни ўзлаштириш ва деҳқончиликнинг пайдо 
бўлишига сабаб бўлди. Оқибатда, улар ер ҳолатига бирмунча таъсир эта 
бошлади. Cyғориш шохобчаларининг оддий кўринишдаги «туғон» усули обикор 
(суғорма) деҳқончиликнинг юзага келишига, дарё ўзанлари - лиман усулининг 
пайдо бўлиши эса дарёларнинг табиий сув режими ўзгаришига олиб келди. Уй 
ҳайвонларининг кўпайиши Чирчиқ, Зарафшон, Қуйи Амударё, Сирдарё 


42 
водийларида ўсимлик дунёсининг сийраклашишига олиб келди. 
Жамиятнинг табиатга нисбатан оддий-иқтисодий муносабат шакли табиий 
муҳитнинг энг асосий элементлари - ер ва сувнинг экологик тизимдаги кичик 
айланишига таъсир этди. Лекин ижтимоий муҳитнинг бундай ҳолати экологик 
тизимларнинг буферлик (қарши туриш ва тикланиш) хусусиятини йўқотиб 
қўймади. 
Жамиятнинг табиатга нисбатан иқтисодий муносабат шакли - фақатгина 
иқтисодий маданийлашган кишиларнинг ўз моддий ва маънавий эҳтиёжларини 
қондириш учунгина, атроф табиатни истеъмолчилик психологияси позициясидан 
туриб фойдаланиши натижасида, атроф-муҳитнинг ифлосланиши, ресурсларнинг 
камайиши ва табиат тизимларининг ўзгаришига олиб келган ҳаёт тарзи

Инсонларнинг бундай ҳаёт тарзи экологик тизимларни катта майдонларда ва 
кенг (глобал) миқёсда бузди. Бу даврда, гарчанд инсоният тарихида илк бор 
хукукий-экологик элементларнинг пайдо бўлиши ва ривожланишига 
қарамасдан, инсонларнинг экологик онги, билими ва маданияти жуда паст 
эди. Барча диний китобларда одамзоднинг қиёмат кунларини табиат билан 
боғлаш бежиз бўлмагандир. 
Узоқ тарихий муддатни ўз ичига олган, ханузгача ривожланаётган ва бозор 
муносабатларига ўтаётган мамлакатларда ўз асоратини сақлаб келаётган 
иқтисодий муносабат шакли иқтисодни ҳар қандай экологиядан устувор ва 
экологик сиёсатдан мутлақо холилигини намоён этмоқда. Гарчанд бундай ўлка 
ва мамлакатларда табиатни муҳофаза қилиш ва табиий ресурслардан самарали 
фойдаланиш борасидаги ҳуқуқий-меъёрий хужжатлар етарли бқлса-да, уларнинг 
амалий тартиби ишлаб чиқилмаган ёки экологик талаблар давлат миқёсида 
тарғиб қилинмагандир. Акс ҳолда ҳуқуқий демократия ва адолат мезонининг 
ўчоги бўлмиш АКШда XIX асрнинг иккинчи ярми ва XX асрнинг биринчи 
ярмида сон-саноксиз булган бизонлар ёппасига кириб ташланган, ўрмонлар 
майдони 2 баробаргача қискарган, емирилган ва ювилган ерлар 40 млн гектарга 
етган, қишлоқ хўжалиги оборотидан 58% унумдор ерлар чиқиб кетганлигини 


43 
қандай тушуниш мумкин. Илмий техника ютуқлари у даврда экологик хавфсиз 
муҳитни сақлаб қолишга эмас, балки глобал миқёсда қуролли туқнашувларда 
ва совуқ урушларда ғолиб чиқиш, маълум бир қатламдаги аҳолини бойитишга 
хизмат қилган. 
Шундай қилиб, экологик хавфсиз муҳит инкирози кишилар фаолиятининг 
атроф-муҳитга антропоген таъсирининг уч оқибатлар мажмуи - табиий 
ресурсларнинг камайиши, атроф-муҳитнинг ифлосланиши ва экологик 
тизимларнинг бузилиши маҳсулидир. 
Табиий ресурсларнинг камайиб ва йўқолиб бориши ҳамда табиий 
объектларнинг ифлосланиши экологик тизимларнинг бузилишига ва экологик 
инқирозларнинг келиб чиқишига сабаб бўлади. Чунки кичик ва катта экологик 
тизимларнинг айланиш занжирида турган бирон-бир табиий объектнинг 
йўқолиши ёки унинг экологик хусусиятининг ифлосланиши натижасида 
камайиб колиши табиатни ўз-ўзини асраш, ташқи кучларга қарши туриш 
(буферлиги) ва қайта тикланиш хусусиятларини йўқотиб қўяди.
Экологик инкироз - жамият ва табиат ўртасидаги ўзаро муносабат 
мувозанатининг барқарор бузилиши натижасида атроф табиий муҳит ҳолатининг 
ёмонлашиб бориши, давлат бошқарув ва ҳуқуқни мухофаза килувчи органларнинг 
юзага келган ҳолатдан чиқа олмасликлари ҳамда экологик тизимларни тиклаш 
имкониятларининг йўқолиши, яъни табиий муҳитнинг инқирозга, ижтимоий 
муҳитнинг эса фалокатга олиб келиниши. 
Экологик инқирозга мисол бўлиб Орол денгизи ва унинг атрофидаги 
холатни олсак бўлади. Качонлардир дунёда энг катта кўллар тоифасига кирган 
Орол денгизи 30-40 йил ичида энг шўр, ифлосланган ва халқ хўжалиги 
аҳамиятига деярли эга бўлмаган ўртача кўллар тоифасига кириб қолди. Бунинг 
асосий сабабларидан бири - Амударё ва Сирдарё сув режимининг кескин 
ўзгаришидир.
Амударё ва Сирдарё сувларининг оғиp металлар, пестицид, гербицид каби 
кимёвий моддалар билан ифлосланиши ва шурланиши натижасида уларнинг 


44 
суви ичимлик суви сифатида фойдаланиб бўлмаслигини мутахассислар исбот 
қилиб беришди. Қачонлардир балиқчилик ва ов қилиш маскани бўлган 
қуйи Амударё қуриган қолдиқ кўллар ва шўрланган тупроқлар масканига 
айланиб қолди. 
Мустакил Ўзбекистон Республикаси ва Марказий Осиё давлатларининг 
биргаликдаги саъй-харакатлари туфайли 1995—1997 йилларга келиб, Оролга 
сув куйилиши 15—17 куб км.гача купайтирилди. Ёпик ҳавзанинг сув таксимоти 
халқаро шартнома ва келишувлар орқали тартибга солинмокда. 
Иқтисодий муносабат шаклида экологик қонунлар бўлганми? Бўлган бўлса, 
нима учун улар бундай инкирозларнинг олдини олмаган? Жамиятнинг табиатга 
нисбатан иқтисодий муносабат шакли инсоният тарихининг жуда катта даврини 
ўз ичига олади. Қадимги диний ва мистик китоблар, бизларга, табиат инсоннинг 
яшаш макони ҳақидаги фикр ва мулохазалар, ҳаттоки мажбурий меъёрий 
кўрсатмалар бўлиб келгани ҳақида маълумотлар беради. Инсонларнинг иқтисодий 
тафаккурлари ёки сиёсий талаблари ҳар қандай экологик талаблардан юқори 
бўлган. Шунинг учун ҳам экологик қонунлар ўз йўлида, инсонларнинг ёки 
давлатларнинг рақобат, босқинчилик, бойиш ва қўшимча бозорларни эгаллаш 
сиёсати ўз йўсинида кетган. 
Ер куррасида экологик инқирозли объект ва ҳудудларнинг кенгайиши, 
оммавий касалликларнинг кўпайиши XX асрнинг иккинчи палласига келиб, 
кишилар эътиборини табиатга томон юз тутишга мажбур этди. Европа, айрим 
Осиё ва океан орти мамлакатларида фақат табиатдан самарали фойдаланиш, 
балки уни асрашга бағишланган бир қатор қонунлар қабул қилинди ва ўша 
асосида экологик чора-тадбирлар амалга оширилди. Натижада, жамиятнинг 
табиатга янги нисбатан муносабати иқтисодий-экологик шакли юзага келди. 
АҚШ, Япония, Швейцария, Германия, Швеция каби мамлакатларнинг 
экологик конунчилик тизими экологик муносабат шаклига мослаштирилган 
бўлиб, кишиларнинг ҳар қандай шаклдаги экологик ҳаракатлари давлат 
томонидан тўлалигича қўллаб-қувватланади. Табиий ресурсларни камайтириш, 


45 
табиатни ифлослантириш нафақат фуқароларга, ҳаттоки давлат идоралари 
ходимларига моддий ва маънавий фойда келтирмайди. Масалан, АҚШ «Атроф 
табиатни мухофаза қилиш миллий сиёсати» (НЕПА) қонунига биноан, ҳамма 
жисмоний на юридик шахслар (давлат хокимияти ва бошкарув органлари ҳам) 
бирон-бир табиий объектдан фойдаланишларидан аввал турли кўринишдаги 
тест синовларидан ўтадилар ва табиатга таъсир этиши мумкин бўлган «Ариза»ни 
топширадилар. Бу тест синовлари натижасининг бошидаёқ 10% «Ариза»лар 
судлар иш фаолиятига кириб қолади. АКШ Президентининг ижроия қўмитаси 
ҳузуридаги Табиатни мухофаза килиш Кенгашига келиб тушган «Ариза» лар 
рўйхати ва судларнинг қабул қилган карорлари тўғрисида очиқ маълумотлар 
эълон қилинади. Ундан ташқари, табиатни мухофаза қилиш бўйича ҳар бир 
штат ўзига яраша қонун қабул қилиш имконига эга. Чунки штатдаги экологик 
ҳолат, авваламбор, маҳаллий аҳолига таъсир қилади. 
Табиий муҳитни инқирозга, ижтимоий муҳитни фалокатга олиб
келмаслик 
учун биз якин келажакда экологик муносабат шакл ўтиб олишимиз керак 
бўлади. 
Экологик муносабат шаклида давлатнинг бошкарув тизими, авваламбор, 
экологик нобоп xyдуд ва объектларни тиклашга каратилган бўлади. Бунда 
ишлаб чикар технологияси, биринчи навбатда, кам чиқиндили ёки ёпик- 
чиқиндисиз циклда бўлишни талаб этади. Экологик онг ва маданият кишиларн 
жамиятда тутган ўрнини белгиловчи мезон бўлиб қолади. Экологик қонунлар ва 
норматив 
хужжатлар 
нафақат 
бевосита, 
балки 
билвосита 
ҳам 
экологиялаштирилган, амалий татбиқи эса экологик-хуқуқий механизмга тўлиқ, 
асосланган бўлишни тақозо қилади. Табиий ресурслардан фойдаланишни чеклаш 
ва табиий объектларни қайта тиклаш мамлакат миқёсида эмас, балки экологик 
хавфли ҳудудлар бўйича амалга оширилади ва давлатларнинг алоҳида мухофаза 
этиш объектига киритилади. Экологик муаммолар давлатларнинг янги баркарор 
ривожланиш концепцияси нуқтаи назаридан ҳал қилинади. 
Бўлинадиган табиий ресурсларига доимо ёки вақтинчалик икки ёки ундан 


46 
ортик мамлакатлар худудларида жойлашган денгиз (Болтиқ, Охота, Хитой), 
дарё (Дунай, Сирдарё, Амударё) ва кўллар (Буюк куллар, Каспий, Орол) 
киради.
Бўлинадиган табиий ресурсларни ҳуқуқий тартибга солиш, асосан, ундан 
манфаатдор мамлакатлар ўртасидаги тузилган шартномаларга таянган ҳолда 
амалга оширилади.Ушбу меъёрий хужжатларда улардан фойдаланиш, уларни 
мухофаза қилиш, уларга оид низоларни ҳал қилиш, тўловлар, такрорий ишлаб 
чиқариш масалалари акс этади. Бошқарув органи сифатида турли шаклдаги 
экологик комиссия ёки қўмиталар тузилади. Масалан, Орол кўли ва унинг 
ҳавзаси бўйича Марказий Осиё давлатларининг «Оролни қутқариш» доимий 
комиссияси ишлаб турибди. 1995 йил БМТнинг Орол ҳавзасига бағишланган 
махсус халқаро конференциясида «Нукус декларацияси», 1997 йил 28 
февралида Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг Алмати учрашувида 
«Алмати декларацияси» қабул қилинди ва «Орол денгизини куткариш» халкаро 
жамғармаси ташкил этилди. Марказий Осиё давлатлари (Ўзбекистон, 
Қозоғистон, Тожикистон, Туркманистон, Қирғизистон Республикалари)нинг 
жамғармага йиллик бадаллари мамлакат бюджетининг 0,3% миқдорида 
белгиланди. 
Орол денгизи сувини тўйинтириб турувчи икки дарё - Амударё ва 
Сирдарёлар ҳам халқаро ҳуқуқ объекти ҳисобланади. Улардан фойдаланишни 
тартибга солишни «Бассейнлар бўйича комиссиялар» кўриб чиқадилар ва ҳар 
йили, шароитга қараб, халқаро хукук субъектларининг фойдаланиши бўйича 
аник, бир меъёрий хужжатларни қабул қиладилар. 
Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмиталарини вилоят ва туман 
бошқармаларига табиатга катта зарар келтирувчи қурилишларни қурдирмаслик, 
ишлаб 
турган 
зарарли 
моддаларни 
меъёридан 
ортиқ 
чиқараётган 
ташкилотларнинг ишини тўхтатиш ва келтирилаётган зарарига қараб жарима 
тўлаттириш хуқуқи берилган. 
Табиатни муҳофазалаш бўйича ишлаб чиқариш корхоналари ишларининг 


47 
меъёрномаси тузилган бўлиб, ҳукумат томондан қонунлаштириб қўйилган. 
Унда табиатга зарар келтирмаслик чораларини кўриш, тегишли техник 
ускуналар билан таъминлаш, ифлосликларни ўлчаб туриш, тозалаш 
иншоотларининг сифатли ишлашини назорат қилиш, мутахассис ва раҳбар 
ходимларнинг, табиат муҳофазасига алоқадор ишчиларнинг малакасини 
ошириш каби вазифалар белгиланган. 
Табиат муҳофазаси планетамиздаги энг асосий муаммолардан бири бўлиб, 
унга БМТ 1960 йилдан сўнг жиддий эътибор бера бошлади. Табиатни муҳофаза 
қилиш ва табиий ресурслардан эҳтиёткорлик билан фойдаланиш масалалари 
билан БМТ нинг маориф, фан ва маданият масалалари бўйича ташкилоти - 
ЮНЕСКО шуғулланади. Табиатни муҳофазалашга бағишлаб БМТ 1972 йил 
июлда Стокгольмда конференция ўтказди. Шу йили 15 декабрда БМТ Бош 
Ассамблеясининг XXVII сессиясида давлатлараро ҳамкорликнинг ташкилий ва 
молиявий тадбирларини белгилаб, "Ташқи муҳит бўйича БМТ иш дастури" 
(ЮНЕП) ва унинг бошқарувчилари Кенгашини таъсис этди. 1973 йил июлда 
Кенгашнинг 1-сессиясида Стокгольмда қабул қилинган "Атроф муҳит соҳасидаги 
ҳаракат дастури" муҳокама қилиниб, халқаро ҳамкорликнинг энг асосий 
йўналишлари белгиланди. Буларга: кишилар соғлиғи ва фаровонлигини муҳофаза 
қилиш, тупроқ ва сувни муҳофаза қилиш, чўлларнинг кенгайишига қарши 
курашиш, бу соҳага оид таълим ва малака оширишни кучайтириш, ахборот 
тарқатиш ишларини олиб бориш, океанларни муҳофаза этиш, ўсимликлар, ёввойи 
ҳайвонлар ва генетик ресурсларни муҳофаза этиш, энергетика ресурслари 
масалалари ва бошқалар. Бу йўналишдаги ишларни ҳал этиш услубига қараб, икки 
гуруҳга бўлиш мумкин. Биринчи гуруҳдаги ишлар инсон фаолияти таъсирида 
бўлаётган экологик ўзгаришларни кузатиш ва сифатини бошқариш билан ҳал 
этилади. Иккинчи гуруҳдаги ишлардан мақсад инсоннинг табиат билан 
муносабатини яхшилаш услубининг техник тараққиётини такомиллаштириш, 
меҳнат унумдорлигини ошириш, кам чиқинди ишлаб чиқаришга ўтиш орқали 
табиий муҳитни тоза сақлаб, халқ фаровонлигини яхшилашдир. 


48 
Табиатни муҳофаза қилиш ва табиий имкониятлардан оқилона фойдаланиш 
мақсадида ер тўғрисида, ўрмон, ҳайвонлар, сув, қазилма бойликлар, атмосфера 
тўғрисида республикамизда қатор қонунлар қабул қилинган ва бир неча марта ҳукумат 
қарорлари чиққан. Жумладан, Ўзбекистон Конституциясида фуқаролар табиатни 
муҳофаза қилишлари, унинг бойликларини қўриқлашлари шарт эканлиги 
кўрсатилган. 1992 йил 9 декабрда Табиатни муҳофаза қилиш тўғрисида Ўзбекистон 
Республикасининг қонуни қабул қилинган. 
Табиатни муҳофазалашда давлат ташкилотларидан ташқари Республикамизда 
1992 йили ташкил этилган «Экология ва саломатлик халқаро жамғармаси» - 
ЭКОСАН жамоа ташкилотининг ҳиссаси ҳам катта. ЭКОСАН нинг асосий 
вазифаси халқаро ташкилотларни, олимларни, мутахассисларни, сиёсий 
арбобларни экологиянинг долзарб муаммоларини ўрганишга, Марказий Осиё ва 
бошқа давлатларнинг экологик сиёсатини илмий асослашнинг такомиллашувига, 
экологик фикрлаш ва тарбиялашга қаратилган. 

Download 2,06 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   51




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish