8– МАВЗУ: ХАРАКТЕР, ҚОБИЛИЯТ ВА ХАРАКАТ ИНСОН ФАОЛИЯТНИНГ БИРЛИГИ СИФАТИДА.
Режа:
Характер ва қобилиятнинг шахс хусусияти сифатида
Характер ва шахс
Характер тизими
Характернинг психология мактабларида ўрганилиши
Таянч иборалар: индивид, нерв системаси типи, индивид ва индивидуаллик, қобилият, темперамент, характер, иродавий, мотивация, профессионал хусусиятлар, диагностика.
Характер ва шахс. Кундалик ҳаётимизда тилимизда “характер” сўзи энг кўп ишлатиладиган сўзлардан. Уни биз доимо бировларга баҳо бермоқчи бўлсак, ишлатамиз. Бу сўзнинг маъносини олимлар “босилган тамға” деб ҳам изоҳлашади. Тамғалик аломатлари нимада ифодаланади ўзи?
Характер - шахсдаги шундай психологик, субъектив муносабатлар мажмуики, улар унинг борлиққа, одамларга, предметли фаолиятга ҳамда ўз - ўзига муносабатини ифодалайди. Демак, “муносабат” категорияси характерни тушунтиришда асосий ҳисобланади. Б.Ф. Ломовнинг таъбирича, характер шахс ички дунёсининг асосини ташкил этади ва уни ўрганиш катта аҳамиятга эга. Муносабатларнинг характердаги ўрни хусусида фикрлар экан, В.С.Мерлин уларнинг мазмунида икки компонентни ажаратади:
а) эмотсионал - когнитив - борлиқ муҳитнинг турли томонларини шахс қандай эмотсионал хис қилиши ва ўзида шу оламнинг эмотсионал манзарасини яратиши;
б) мотиватсион - иродавий - маълум харакатлар ва хулқни амалга оширишга ундовчи кучлар. Демак, бизнинг муносабатларимиз маълум маъно ва мазмун касб этган муносабатлар бўлиб, уларнинг ҳар бирида бизнинг хиссий кечинмаларимиз акс этади ва характеримиз намоён бўлади.
Машҳур рус олими , психология фанининг методологиясини яратган С.Л. Рубинштейн шахснинг ўзига хослиги ва характерологик тизимда учта асосий тузилмаларни ажратган эди;
1. Муносабатлар ва йўналиш шахдаги асосий кўринишлар сифатида - бу шахснинг ҳаётдан нимани кутиши ва нимани хоҳлаши.
2. Қобилиятлар ана шу тилак - истакларни амалга ошириш имконияти сифатида - бу одамнинг нималарга қодир эканлиги.
3. Характер имкониятлардан фойдаланиш, уларни кенгайтиришга қаратилган турғун, барқарор тенденсиялар, яъни бу одамнинг к и м эканлиги.
Бу нуқтаи назардан қараганда ҳам, характер шахснинг “танаси”, борлиги, конститутсиясидир. Характернинг бошқа индивидуал психологик хусусиятлардан фарқи шуки, бу хусусиятлар анча ўзгарувчан ва динамик, орттирилгандир. Шунинг учун ҳам мактабдаги таълимдан олий ўқув юртидаги таълимга ўтиш фактининг ўзи ҳам ўспиринда маълум ва муҳим ўзгаришларни келтириб чиқаради.
Умуман, конерет шахс мисолида олиб қарайдиган бўлсак, ҳар бир алоҳида объектлар, нарсалар, ходисаларга мос тарзда характернинг тури қирралари намоён бўлишининг гувоҳи бўлишимиз мумкин. Масалан, уйда (катта ўзбек оиласи мисолида оладиган бўлсак) катта ёшли ота - оналар олдида ўта босиқ, кўнувчан, ҳар қандай буюрилган ишни эътирозсиз бажарадиган киши, ўз касбдошлари орасида доимо ўз нуқтаи назарига эга бўлган, гапга чечан, керак бўлса, қайсар, дадил бўлиши, кўчада жамоатчилик жойларида беғам, лоқайд, биров билан иши йўқ кишидай туюлиши, ўзига нисбатан эса ўта талабчан, лекин эгоист, ўз - ўзига баҳоси юқори бўлиши мумкин. Демак, характернинг психологик тизимини таҳлил қиладиган бўлсак, унинг борлиқдаги объектлар ва предметли фаолиятга нисбатан амалга ошириш мақсадга мувофиқдир. Шунинг учун ҳам психологияда характернинг қуйидаги тизими эътироф этилади:
1. Меҳнат фаолиятида намоён бўладиган характерологик хусусиятлар - меҳнатсеварлик, меҳнаткашлик, ташаббускорлик, ишга лаёқат, ишга қобиллик, масъулият, дангасалик, қўнимсизлик ва бошқалар.
2. Инсонларга нисбатан бўлган муносабатларда намоён бўладиган характерологик сифатлар - одоблилик, меҳрибонлик, такт, жонсараклик, дилгирлик, мулоқатга киришувчанлик, алтруизм, ғамҳўрлик, раҳм - шафқат ва бошқалар.
3. Ўз - ўзига муносабатга алоқадор херектерологик сифатлар - камтарлик, камсуқумлилик, мағрурлик, ўзига бино қўйиш, ўз ўзини танқид, ибо, шарму - ҳаё, манмансираш ва бошқалар.
4. Нарсалар ва ходисаларга муносабатларда намоён бўладиган хусусиятлар - тартиблилик, оқиллик, саронжом - саришталик, қўли очиқлик, зиқналик, тежамкорлик, покизалик ва бошқалар.
Юқорида санаб ўтилган сифатлар аслида шахснинг ҳаётдаги йўналишларидан келиб чиқади. Чунки йўналиш - одамнинг борлиққа нисбатан танловчан муносабатининг акс этишидир. Бундай йўналиш турли шаклларда намоён бўлади: диққатлилик, қизиқувчанлик, идеаллар, маслаклар ва хиссиётларда.
Характер хусусиятларининг нималарда намоён бўлиши, уларнинг белгилари масалси ҳам амалий жиҳатдан муҳимдир.
Аввало характер инсоннинг хатти- қаракатлари ва амалларида намоён бўлади - одамнинг онгли ва мақсадга қаратилган харакатлари унинг к и м эканлигидан дарак беради.
Нутқининг хусусиятлари (баланд товуш билан ёки секин гапириши, тез ёки босиқлиги, эмотсионал бой ёки жонсиз) ҳам характернинг йўналишини белгилайди.
Ташқи қиёфа - юзининг очиқ ёки тунд эканлиги, кўзларининг самимий ёки жоҳиллиги, қадам босишлари - тез ёки босиқ, майда қадам ёки салобатли, туриши - виқорли ёки камтарона, буларнинг ҳаммаси характерни ташқаридан кузатиб ўрганиш белгиларидир.
Лекин характер ва унинг ривожланиши, намоён бўлиши учун умумий қонуният шуки, у ташқи муҳит таъсирида, турли хил муносабатлар тизимида шаклланади ва шароитлар ўзгариши билан ўзгаради. Ҳар бир касб - ҳунар ўзининг талаблари мажмуи - профессограммасига эгаки, у шу касб билан шуғулланаётганлардан ўзига хос психологик қирралар ва хоссалар бўлишини тақозо этади (психометрия). Шунинг учун ҳам врачнинг, ўқитувчининг, мухандиснинг, ҳарбийларнинг, артистларнинг ва бошқаларнинг профессоионал сифатлари ҳақида алоҳида гапирилади. Ана шу касб соҳиблари, уларнинг иш мобайнида кўрсатадиган индивидуаллиги ичида эса характерологик ўзига хослик катта аҳамиятга эга ва буни нафақат шахснинг ўзи, балки уни ўраб турган бошқалар ҳам яхши билишлари керак.
Характер. Грекчадан таржима қилинганда “характер”-бу “зарб қилиш” “белги” демакдир Ҳақиқатан ҳам ҳарактер кишиниг жамиятда яшаб эгаллайдиган алоҳида белгиларидир Шахснинг индивидуаллиги писихик жараёнларнинг ўтиш хусусиятларида (яхши хотира, хаёл, зеҳни ўткирлик ва бошқа) темперамент хусусиятларда намоён бўлишига ўхшаб, характернинг хислатларида ҳам кўринади.
Характер-шахнинг фаолият ва муомилада таркиб топадиган ва намоён бўладиган барқарор индивидуал хусусиятлари бўлиб, индивид учун типик хулқ-атвор усулларини юзага келтиради.
Кишининг шахси у нима қилаётгани билан эмас, балки уни қандай бажараётгани билан характерланади.Умумий манфаатлар ва этиқодлар асосида ҳаракат қила бориб, ҳаётда умумий мақсадларга интила бориб, одамлар ўз ижтимоий хулқ-атворида, ўз ҳатти-ҳаракатларида ва ишларида ҳар хил, баъзан эса қарама-қарши индивидуал хусусиятларни намоён қилишлари мумкин.Бошқа одамлар билан биргаликда ўшандай қийинчиликларни бошдан кечириши, ўз мажбуриятларини муваффақият билан бажариши, бир нарсани севиши ёки севмаслик, лекин айни пайтда юмшоқ, гапга кўнадиган ёки шавқатсиз, муросасиз, қувноқ ёки ғамгин, қаътий ёки журъатсиз, чиқишимли ёкичиқишаолмайдиган бўлиши мумкин.Ўқувчиларга қаратилган маъносига кўра бир хил танқийдий мулоҳазалар бир хил педагоглар томоидан ҳамиша юмшоқ,боадаб,хайриҳоҳ шакилда бошқалари томонидан эса қўпол ва беандишалик билан баён қилинади.Ҳаётга қарама-қарши нуқтаи назарларда бўлган,ҳар хил манфаатларга эга, турли маданий даражада бўлган,ҳар хил аҳлоқий принсипларга эга бўлган одамларда ўрнашиб қолган ана шу индивидуал хусусиятлар одамда янада кўпроқ даражада кескин ифодаланган бўлади.Кишининг характерини ташкил этувчи бу индивидуал хусусиятлар мавжуд.
Инсон шахснинг характери ҳамиша кўп қирралидир. Унда алоҳида хусусиятлар ёки томонлар ажратиб кўрсатилиши мумкин, лекин улар бир-бирларидан ажратилган, алоҳида мавжуд бўлмайди, балки маълум даражада характернинг барқарор тузилишини ташкил этган ҳолда ўзаро боғлиқ бўлади.
Характернинг структуралиги унинг айрим хусусиятлари ўртасидаги қонуний боғлиқликда намоён бўлади.Агар киши кўпроқ бўлса,у ташаббускорлик (ўзи айтган таклиф ёки ҳатти-ҳаракатнинг ноқулай томонларидан ҳадиксираб), қатъийлик ва мустаҳкамлик (қарор қабул қилиш шахсий жавобгарликни тақазо этади ),фидокорлик ва олийҳимматлилик (бошқа кишига кўрсатилган ёрдам нимададир унинг шахсий манфаатига зиён этказиши, унинг учун хафли бўлиши мумкин) фазийлатларга эга бўлмайди,деб айтиш учун асослар бор.Шу билан бирга характери бўйича кўпироқ кишидан итоаткорлик ва хушомадгўйликни, кучли кишига нисбатан конфоримликни (“одамови”бўлмаслик учун),қизғончиқликни моддий жиҳатдан келгусига омонат қилиб қўйиши учун, сотқинликка тайёрликни, ишончсизлик ва эҳтиёткорликни ва шу кабиларни кутиш мумкин.
Характер хусусиятлари ичида асосий этакчи бўлиб, унинг намоён бўлишининг бутун комплексини ривожлантиришнинг умумий йўналишини белгилаб беради. Улар билан бир қаторда иккинчи даражали хусусиятлар ҳам борки, айрим ҳолларда улар асосий деб белгиланиши, бошқаларда эса улар билан уйғунлашмаслиги ҳам мумкин. Турмушда анча барқарор ва анча зиддиятли характерлар учрайди. Барқарор характерларнинг мавжудлиги характеларнинг улкан ранг-баранглиги ичида уларнинг умумий хусусиятлари бўлган маълум типларни ажратиш имкониятини юзага келтиради.Характернинг барқарорлиги унинг зиддиятлилигини тўла инкор этмайди.
Шундай қилиб, характернинг таркиб топишида кишининг теварак-атрофдаги муҳитга ва ўз-ўзига бошқа кишига қандай муносабатда бўлиши муҳим момент ҳисобланади. Шу билан бирга бу муносабатлар характернинг энг муҳим хусусиятларини таснифлаш учун асос бўлади. Кишининг характери биринчидан, у бошқа одамларга: қариндош-уруғларига ва яқинларига, танимайдиган кишиларга ва бошқаларга қандай муносабат билдираётганлигида намоён бўлади. Барқарор ва бебарқарор боғланганлик, принсипиаллик ва принсипсизлик, дилкашлик ва маҳдудлик, ростгўйлик ва ёлғончилик,одоблилик ва қўполлик кишининг бошқа одамларга муносабатини белгилайди. Кишининг характерини жамоадан ташқарида намоён қилиб буни эса тушунтириб бўлмайди. Жамоада бошқа одамлар билан жонли мулоқатнинг характернинг кенглиги ёки бачканалиги, муроса қила олмаслиги ёки кўнгилчанглиги, тинчилик севарлиги ёки жанжални яхши кўриши каби хислатлари аниқ равшан кўринади.
Ўз-ўзини назорат ва муҳокама қилиш учун саволлар
Қобилият турлари
Қобилиятлардаги туғма ва орттирилган хусусиятлари
Характер турлари
Характер ва қобилиятнинг асосий хусусиятлари
Do'stlaringiz bilan baham: |