Ўрта махсус таълим вазирлиги



Download 1,77 Mb.
Pdf ko'rish
bet8/24
Sana21.02.2022
Hajmi1,77 Mb.
#79386
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   24
Bog'liq
oquvchilarni musiqij nazarij savodxonligini oshirishda asarlarni tahlil qilishning ahamiyat

1- Босқич. 
1.Асар ҳақида қисқача кириш сўз. 
- асар номи (мавзуси) ҳақида маълумот бериш. Бунда мусиқа асарини 
тарихий, сиѐсий, ижтимоий мавзуга дахлдорлиги назарда тутилади; 
- асарнинг ғоявий-бадиий мазмуни-асар вокал жанрда бўлса матн мазмуни 
жиҳатига таъриф берилади
- асар ҳарактери-шўх, лирик, ўйин-рақс, тантанали (мадҳ 
этувчи, 
шарафловчи), ҳажвий, ҳазил, марш; 
- асар муаллифлари ҳақида маълумотлар, бунда шеър ва мусиқа (куй) 
муаллифлари ҳаѐти, ижодий фаолияти, асар яратилган даври ҳақидаги 
ма`лумотларга урғу берилади; 
- асарнинг мослаштирилган, қайта ишланганлиги, асар асосида янги оригинал 
куй яратилганлгии, тамоман янги асар эканлиги хусусида ҳам гапириб ўтиш 
мумкин. 
1- Босқич. (Асосий босқич). 
1.Мусиқий назарий таҳлил. Бунда қуйидаги компанентларга тўхталиб 
ўтилади. 
- асар жанри; 
- тузилиши (шакли); 
- ифода воситалари; 
- асар фантазияси; 


 - асар гармонияси; 
- лад тоналлиги; 
- ўлчови, ритмик хусусиятлари; 
- асарни (хор асари) қандай жамоа ѐки қандай овозлар учун ѐзилганлиги; 
- хор асари сози, ансамбллик, овоз партияларнинг диапазонлари, тембри 
кабиларга таъриф берилади. 
1- Босқич. 
- асар қайтадан яхлит тингланади ва таъсуротлар юзасидан савол-жавоб, 
суҳбат ўтказилади. 
- савол-жавоб орқали ўқувчиларнинг мусиқий-назарий ма`лумотларни қай 
даражада ўзлаштирилганликлари аниқланади. 
- мустақил топшириқлар берилади. 
Шуни аълоҳида таъкидлаш керакки, мусиқа ўқитувчиси дарс 
жараѐнида тинглаш учун асар танлашда асар жанри, ҳарактери, 
мураккаблилик 
даражасини 
ўқувчиларнинг 
умуммусиқий-назарий 
саводхонлик даражаси, асарни идрок етиш имкониятларини (синф 
имкониятини) ҳисобга олиши муҳимдир. 
Асар таҳлили асар ҳақидаги умумий маълумотлар беришдан бошланади 
дедик. Асар ҳақида ўқувчиларда муайян тасаввур, тушунча ҳосил қилиш 
учун асар яратилган давр (ҳар бир асар маълум давр сиѐсий-ижтимоий 
воқеиликлари, давр руҳи билан боғлиқ бўлади, ўша давр ижтимоий, маданий, 
маърифий, сиѐсий манзара- ҳолатларини акс эттиради) куй-қўшиқ 
ижодкорларнинг ҳаѐти, фаолияти ва энг асосийси асар ғоявий-бадиий 
мазмуни ҳақидаги маълумотларга ўрин бўлади.
Қўшиқ куйлаш фаолияти асосан хор бўлиб куйлашга асосланганлиги 
учун тингланадиган асар жамоавий ижрочилик учун мўлжалланган бўлса 
унинг хор учун мослаштирилганлиги, қайта ишланган ѐки чолғу асбоблари 
учун мослаштирилган (асар асосида оригинал куй яратилган) бўлса, унинг 
асли билан имкон қадар солиштириш, таққослаш ҳам муҳим аҳамият касб 
этади. 


Мусиқий асар вокал хор асари бўлса, асарни адабий матни таҳлил 
қилинади. Бунда унинг мазмуни, ғояси, поэтик матннинг қандай адабий 
жанрга мансублиги (шеър, ғазал, қасида, мумтоз шеърият, ҳажвий, сатирик 
ва ҳоказо) қисқартирилган ѐки тўлиқ, сўз ва куйнинг синхронлиги 
(уйғунлиги) каби хусусиятлар ҳақидаги маълумотларга ург`у берилади. 
Мусиқа асарини таҳлил қилишнинг иккинчи асосий босқичидаги 
вазифалар 
асосан 
ўқувчиларни 
мусиқани 
назарий 
жиҳатдан 
ўзлаштиришларига қаратилади.
Бу жараѐнда ўқувчилар мусиқа тинглаб, уни таҳлил қилишлари 
натижасида мусиқий- назарий билимларини янада мустахкамлаб, мусиқани 
онгли идрок этиш кўникма ва малакаларини ҳам ривожланиб боради. Мусиқа 
асарини жанри, тузилиши, ҳарактери, ифодавий воситалари, оригинал ѐки 
қайта ишланган, мослаштирилганлиги ҳақидаги маълумотлар таҳлилий 
жараѐннинг энг асосий элементларидир. 
- мусиқий асарни жанрига оид тушунчалар қўшиқ, халқ ижоди, замонавий, 
вокал, мумтоз ѐки мақом, шунингдек халқ мусиқасининг оммавий 
жанрлари лапар, ялла, алла, мавсум-маросим, меҳнат қўшиқлари, мусиқада 
мураккаб жанрлар деб аталувчи вокал-симфоник жанрлар (сюита, қасида, 
оратория, кантата, кўп овозли хор асарлари) опера, балет куйларига 
таъриф беришни ўз ичига олади; 
- мусиқий асарнинг (куй, қўшиқ) тузилиш шаклига кўра бир қисмли, икки 
қисмли, уч қисмли, оддий банд ва нақорат шакли кабилар ҳақида 
тушунчалардан иборат бўлиши мумкин; 
- асар фактураси (ѐзуви) ҳақида гапирганда унинг гармоник, гармоник- 
полифоник ѐки аралаш ҳарактердалигига еътибор қаратилади; 
- асарнинг гармонияси ва мелодияси гармоник ѐки мелодик (тили), асосий 
куй йўналишига тъариф бериши мумкин; 
- асар лад-тоналлиги (мажорлади, минорлади, ҳарактери, тонал ог`иш ѐки 
модуляцияларга (агар бўлса) таъриф берилади; 
- мусиқий асарнинг ўлчови ва унинг ритмик хусусиятлари (ўлчов ва 


метрнинг оддий, мураккаб, аралаш, ўзгарувчи еканлиги) таҳлил қилинади; 
- хор ѐки асарлар партитурасида учрайдиган айрим ритмик тўзилмаларга 
таъриф берилади; 
- мусиқий асар мазмуни, ҳарактерини очишга хизмат қилувчи динамик 
белгилар асар бадиий ижросини таъминлашда муҳим еканлиги мисоллар 
(контрастлилик, таққослаш) орқали кўрсатилса еслаб қолинади. Бунда
(форте- қаттиқ, кучли) mf-мецо-форте-секиндан кучли, ўртача-қаттиқ, p-
пиано, майин, кучсиз, mp-мецо пиано ўртача секин, майин, ff-фортессимо-
жуда қаттиқ, pp-пианиссимо-жуда секин, шунингдек sf-сфорсандо, аксент 
>, кришендо 
, диминуендо (товуш кучини кучайтирувчи ва 
пасайтириб бориш белгиси) белгилари ҳақида батафсил тушунчалар 
бериш лозим. 
Мусиқий асарнинг темпи (суръати), асосий темпи, умумий темп-агогик 
режаси (ижро суръатининг ўзгариши, тезлашиши ѐки секинлашуви ҳоллари) 
ҳақида батафсил тушунча берилади. 
Демак, мусиқа саводи фаолияти мактаблардаги энг муҳим ва етакчи
фаолиятлардан бири бўлиб, у ўқувчиларни ўрганиладиган асарларни 
саводли ҳолда ўзлаштиришларига имкон беради. Бирор бир мусиқий асарни 
таҳлил қилиш учун ўқитувчи доскага нота мисолларини ѐзади.
Кейин ўқитувчининг саволлари ва ўқувчиларнинг жавоблари асосида
куй таҳлил қилинади. Таҳлил қилиш ўқувчилар аввал эгаллаган мусиқий-
назарий билимлари уларнинг ѐшига мос равишда ўтказилади. Ўқувчилар
тушунмаган элементларни ўқитувчи тушунтириб беради, ўқувчилар 
диққатини асосий мавзуга қаратади.
Таҳлил қилиш жараѐнида қуйдагилар аниқланади:
1.Асар тонлиги, лади.
2.Асарнинг ўлчови.
3.Асарда учрайдиган динамик белгилар.
4.Куйнинг ритмик тузилиши (ноталар чўзими, паузалар, асарнинг қайси
ҳиссидан бошланиши ва ҳоказо).


5.Асардаги жумлалар, нафас олиш учун қулай бўлган тактлар.
Бадиий қўшиқлар сирасига Д.Омонуллаеванинг болалар учун 
ѐзилган «Дилоромнинг қўшиғи», «Бувижоним», «Азиз бустон 

Ўзбекистон», «Навзўзим», «Ўзбекистон — Ватаним маним»;
Н.Норхўжаевнинг «Ўйнасангчи типратикан», «Неваралар қўшиғи»,
«Капалак ва камалак», «Каклигим», «Шафтолига саволим», «Навўзим —
шух созим», «Салом берган болалар», «Бувижоним яхшисиз», «Гуллар 
маним кулганим», «Яхши бола», «Биз аскармиз»; Ш.Ёрматовнинг «Ай-яй-
яй», «Ислом бобо»; А.Мансуровнинг «Музқаймоқ», «Ватангинам»;
Ф.Назаровнинг «Иноқ ўйнаймиз», «Пахтаой», «Қиш чоғлари» ва бошқа
кўплаб Ўзбекистон композиторларининг қўшиқлари болалар ижодиѐтида 
сўнмас из қолдириб уларнинг бадиий тарбияси ва дидини ўстиришга ѐрдам 
беради.
Мусиқий асар таҳлилига намуна: «Янги йил арчаси» М.Абдушукурова 
шеъри А. Берлин мусиқаси. Асар мактабга тайѐрлов ѐш болаларга 
мўлжалланган. Бу қўшиқнинг мураккаб жойлари кўп бўлиб, болаларда
куйлаш фаолиятини такомиллаштиради. Қўшиқ диапазони ми 1 – до 2.  
Бу қўшиқда қишнинг зийнати, қуѐнча, тулкича, қорбобо ва бошқа
мехмонларни кутаѐтганлари ҳақида, умуман олганда, болаларнинг ҳаѐтида
янги йил хотиралари ўчмас из қолдиради.
Унинг ѐрқинлиги, болалар эртак қаҳрамонлари билан ҳамнафасликда 
бўлганлиги болаларни ўзига жалб этади. Қўшиқ қийинчиликлари ва уларни 
бартараф этиш йўллари:
1. Қўшиқда сакрама ҳаракатлар кўп. Булар болалар куйлаши учун
мураккабдир. Шунинг учун соф куйлашга алоҳида эътибор қаратиш керак.
2. Қўшиқда пунктир ритмларидан ҳам кенг фойланилган ва уларни аниқ 
талаффуз этиш керак.
3. Лигали ноталар. Бундай ноталар асосан жумлалар охирида учрайди ва
буни тўғри ва соф куйлашга эришиш керак.



Download 1,77 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   24




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish