Таҳлил дарси – мусиқа саводи, мусиқа тинглаш, қўшиқ куйлаш
жараѐнларида ўтилган асарларни мукаммал таҳлил қилишга эътибор
берилади. Зотан асарларни батафсил таҳлил қилиш, яъни унинг
муаллифлари ҳақида маълумотлар келтириш, асарнинг темпи, ритми,
ўлчови, лади, тонлиги, динамикаси, шакли, қандай жамоа ѐки оркестр
учун ѐзилганлигини аниқлаш, жанрини аниқлаш, унинг ғоявий моҳияти,
бадиий қиѐфасини ўрганиш асар орқали мусиқий-назарий билимларни
ўзлаштиришга замин яратади.
Таҳлил дарсини қандай ташкил этиш ва қай йўсинда ўтказиш
ўқитувчининг ижодкорлигига боғлиқ. Бундай дарслардан, аввалам бор
амалий мақсад кўзланади. Таҳлил дарслари ўқувчиларни эркин фикрлашга
ўргатади, ўйлашга мажбур қилади, турли муаммоларга дуч келиб уларни
ечишга ундайди.
II-БОБ Ўқувчиларни мусиқий назарий саводхонлигини оширишда
асарларни таҳлил қилишни шакллантиришнинг педагогик шарт-
шароитлари.
2.1. Ўқувчиларни мусиқий назарий саводхонлигини оширишда
асарларни таҳлил қилишни ривожлантиришнинг имконияти, шакл ва
услублари
―Мусиқа маданияти» ўқув дастурида айтилишича ―... мусиқа
саводи бошқа мусиқий фаолиятларни
бирлаштирувчи жараѐндир...‖, яъни
назарий билимларни ўзлаштиргандан кейин уларни амалий қўллаш
мумкиндир.
Мусиқий саводхонлик асосларига: мусиқий атамалар, мусиқий
алътерация ва динамик белгилар, мусиқий шакл, мусиқий анъана, минор,
мусиқий темп (суръат), мажор, мусиқий интервал, мусиқанинг ифода тили,
мусиқий жанрлар киради.
Мусиқа (раҳбари) ўқитувчиси машғулот жараѐнида мусиқа ҳақида
болаларга жуда қизиқарли, саводли ва образли қилиб,ҳар-хил
иллюстрацияларни қўшган ҳолда гапириб бера олиши ҳам керак.
Бирор композитор ѐки бастакорларнинг асарини ўрганиш жараѐнида, шу
асар ҳақида, асарнинг муаллифлари ҳақида, асар яратилган давр ҳақида
тўлиқ маълумот бера олиши зарур.
Асарнинг лади, тонлигини, тузилишини, аккордлар функциясини ва
ҳоказоларни билиши лозим. Булардан ташқари мусиқа ўқитувчиси олдига
амалий вазифалар ҳам
қўйилади:
1. Берилган қўшиқни куйлаб бера олиши;
2. Куйга аккомпонимент чала билиши;
3. Бемалол транспозиция қила олиши;
4. Дирижѐрлик қила олиши керак ва бошқалар...
Мусиқа ўқитувчиси нафақат ўз предметини, балки фалсафа,
эстетика, психология, педагогикани яхши билиши ва ўз иш фаолияти
давомида қўллай олиши шарт. Мусиқанинг таъсирчанлигини, унинг
моҳиятини тўлиқлигича болалар онгига етказиш педагогиканинг энг
қийин муаммоларидан биридир.
Мусиқа ўқитувчиси ―Мусиқа маданияти‖ дарсларида болаларда
қуйидаги фазилатларни шакллантириши лозим: Дўстлик, ватанпарварлик,
садоқат, меҳр-шафқат, меҳнатсеварлик, ташаббускорлик ва ҳоказо.
Болаларда юқорида санаб ўтилган фазилатларни шакллантириш учун
мусиқий раҳбар бир қатор вазифаларни бажариши керак:
1)Болаларни мусиқани севиш ва тушунишга ўргатиш;
2)Болаларнинг бадиий ва эстетик дидларини шакллантириш;
3)Болаларда мусиқий қобилиятни ривожлантириш;
4)Болаларнинг мусиқа саводи, мусиқа тарихи, мусиқа адабиѐти, қўшиқ
куйлаш каби мусиқий билимларини ҳамда тушунчаларини кенгайтириш.
Санаб ўтилган фазилатларни шакллантириш учун, аввалам бор мусиқа
ўқитувчиси дарсларни юқори профессионал даражада ўтиши зарурдир.
Дарсдан кутилган натижаларни олиш учун машғулотларда таълим
тамойилларига риоя қилиш мақсадга мувофиқдир. Ҳозирги ривожланиш
жараѐнида кўпчилик мактабгача таълим
муассасалари, мактаблар
компьютерлар, мусиқий марказлар, телевизор, радио каби бир қатор янги
ахборот технологиялари билан жиҳозланмоқда.
Бу технологиялардан мусиқа маданияти машғулотлари, дарсларида
ҳам фойдаланиш юқорида келтирилган шахсий фазилатларни
шакллантиришда жуда қўл келади.
Мусиқий назарий саводхонликни оширишда ўрганилган ноталарни
қараб куйлаш мураккаб жараѐндир. Бу куйлаш жараѐни сольфеджио деб
аталади. Сольфеджио – италянча solfeggio – ноталар, мусиқа белгилари,
гаммаларни куйлаш – эшитув малакасини юксалтириш ва нотага қараб
уларни тез ўқишни ўрганиш учун ўтказиладиган вокал машқлардир.
Сольфеджио – мусиқа асарлари ва турли хил мусиқий машқларни нотага
қараб, нота номини айтиб куйлаш тариқасида олиб борилиши мумкин.
Сольфеджио термини сол-фа нота номларидан олинган. У ўқитувчидан
дарсларни тизимли ва изчил равишда олиб боришни талаб қилади. Агар
ўқувчилар синфдан-синфга ўтаѐтганларида нотага қараб куйлаш
малакаларини аста-секин, оддийдан-мураккабга қараб олиб борсалар юқори
синфларга ўтганда улар ўрганиладиган қўшиқларни бемалол нотага қараб
куйлай оладилар.
Нотага қараб куйлаш – сольфеджио мусиқа саводи билан узвий
равишда олиб борилади. Мусиқа саводи ноталар жойлашуви, узунлиги,
саналиши ҳақида ўргатса, сольфеджио орқали ноталарни амалда куйлаб
кўриш имконияти бўлади. Шунинг учун мусиқа саводи ва сольфеджио
параллел тарзда олиб борилади.
Биринчи синфданоқ ўқувчилар нотага қараб куйлаш малакаларини
эгаллашлари керак. Бунинг учун куйланаѐтган куйнинг ҳаракатини нотага
қараб кузатиб бориш лозим. Аввалам бор осон бўлган кичик мусиқий
лавҳалар бериб борилади. Нотага қараб куйлаш учун ўқувчилар ноталар
тизимини яхши билишлари ва уларни нота чизиғидан бемалол топа
олишлари муҳимдир. Нотага қараб куйлаш яхши самара бериши учун
ўқувчиларга таниш бўлган, аввал куйланган ѐки тингланган куйни бериш
уларни куй ҳаракатини кузатишларида қулайлик туғдиради.
Куйлашдан олдин куйнинг ўлчови, қандай узунликдаги ноталар
(бутун, ярим, чорак, нимчорак...) иштирок этганлиги, куйнинг темпи,
тонлиги аниқланади. Кейин шу тонликда овоз созлаш машқларини
бажариш тонликка мослашишга имкон беради. Машқларда тонликдаги
турғун ва нотурғун босқичлар аниқланади ва айтилади. Кўргазмали қурол
сифатида бундай машғулотларда дарсликдан ташқари, мусиқий куй ѐзилган
плакатлар яхши натижа беради.
Плакат ҳаммага кўринадиган жойга осиб қўйилади. Ўқитувчи
бошчилигида ўқувчилар куйнинг барча ноталарини бараварига айтадилар.
Кейин ўқитувчи шу куйни оҳанги ва ўлчови билан куйлаб кўрсатади,
ўқувчилар нотага қараб кузатиб турадилар. Сўнгра ҳамма биргаликда
нотага қараб куйни куйлайдилар ва бир вақтда дирижѐрлик қиладилар.
Нотага қараб куйлашда дирижѐрлик қилиш, куйнинг ритмидан чиқиб
кетмасликка, метр ҳиссини ривожлантиришга, ноталар узунлигини тўғри
санашга ѐрдам беради.
Сольфеджио малакаларини эгаллаш ўқувчиларнинг мусиқий
ўқувларини ўстиришда, уларнинг амалий ишида катта аҳамиятга эгадир.
Сольфеджио асосан нотаниш бўлган куйларни биринчи галданоқ нотага
қараб куйлашни назарда тутади. Нотаниш куйни нотага қараб куйлаш
учун ѐзилган куйнинг оҳангини фикран тасаввур қила оладиган бўлиши
лозим.
Шунинг учун ҳам мусиқий ўқувни ўстириш ва мусиқа тажрибасига
етарли даражада эга бўлишлик узоқ вақтни ва мунтазам равишда меҳнат
қилишни тақозо этади. Бунга мусиқа саводини ўстириш мусиқа
адабиѐтлари билан танишиш, вокал-хор малакаларини эгаллаш
жараѐнларида эришилади. Ўқувчилар аста-секин мусиқий нутқнинг
баландлиги, лади, метроритмик хусусиятларини тушуна бошлайдилар,
шунингдек уларда мусиқий идрок, мусиқий тафаккур, мусиқий хотира,
мусиқий ҳиссиѐтлар пайдо бўла бошлайди. Ўқитувчи ўқувчиларга
солфеджио малакасини эгаллаш бўйича машғулотларни 1-синфдан
бошласада, 5-6-синфлардагина кўзлаган мақсадга эриша олади. Мусиқий-
назарий билимларни ўзлаштириш жараѐнида нотаниш куйни
нотага қараб ижро этиш учун қуйидаги тадбирлар амалга оширилади:
1-синфда мусиқа саводи бошланғич билимларни беради.
Болаларнинг мактабга эндигина келганликларига қарамай улар боғчада
кўпгина ашулалар айтиб. Рақсга тушган бўладилар. Мусиқа саводига
киришдан аввал болаларнинг олдинги билимларига таянишимиз керак.
Табиийки, боғчада мусиқа саводи ўрганилмайди.
Шунинг учун ўқитувчи ниҳоятда эҳтиѐткорлик билан боларга
мусиқа ҳақида тушунча беради. «Сиз қандай қўшиқларни биласиз? Рақсга
тушишни биласизми? Мусиқани яхши кўрасизми?» ва шу каби саволлар
орқали болалар билан мулоқотга киришади. «Энди мен сизларга мусиқа
аслида нима эканлиги ва қандай пайдо бўлганлиги ҳақида гапириб
бераман...» - деб болаларни ўзаро суҳбатга тортади.
Ўқувчилар мусиқа ҳақида тушунчага эга бўлганларидан кейингина,
уларнинг мусиқанинг ифодаловчи воситалари билан таништириш мумкин.
1-синфда ўқувчилар нота ѐзуви, ноталарнинг жойлашуви, ноталар номи,
узунлиги билан қисман танишиб борадилар. Мусиқа бошқа санъат
турлари каби инсонларнинг ўзаро мулоқат қилишга ѐрдам берувчи
воситадир. Шунинг учун мусиқа тилини яхшироқ тушуниш учун,
мусиқанинг муҳим ифодаловчи воситаларини билиш аҳамиятлидир.
Энг муҳим бўлган воситалардан ладлар – мажор ва минор ладлари ҳақида
ўқувчиларга тушунча бериш мақсадга мувофиқдир. 1-синфнинг 2-ярмида
бевосита нота ѐзувига киришиш мумкин.
Аввало бор ўқувчиларга ноталар ѐзиладиган чизиқнинг нега
бешталиги, нота йўлининг аҳамияти ва уларда ноталар қандай жойлашиши
ҳақида бошланғич тушунчалар берилган бўлмоғи лозим. Нота ѐзадиган
чизиқ пастдан юқорига қараб саналишини ўқитувчи доскага ѐзиб кўрсатиб
бериши лозим. Скрипка калити ѐки сол калити ҳақида тушунча бериш керак.
Ноталар ѐзилишидан олдин калит белгиси қўйилиши кераклиги, калитсиз
нота ѐзиш мумкин эмаслигини ўқувчиларга мисоллар билан
тушунтирилади.
Масалан, Ўқитувчи: « Болалар, мактабдан уйга келганингизда
эшикдан тўғри кириб кетасизми, ѐки аввал калит билан очиб кейин
кирасизми?» Болалар: Калит билан очамиз.
Ўқитувчи: Демак, калитсиз уйга кириб бўлмас экан-а?
Болалар: Ҳа.
Ўқитувчи: Мусиқани ѐзиш учун ҳам мусиқий йўлни аввал калит билан
очамиз, яъни калит белгисини қўйишимиз шарт, аксинча биз мусиқа
товушлари оламига кира олмаймиз.
Шу тарзда нота ѐзуви ўргатилади. Ёзишдан аввал ўқувчилар ноталар
жойлашувини ѐдлаган бўлишлари керак.
7-синфга келиб ўқувчилар эса, кичик ҳажмдаги мусиқа асарларини
таҳлил қилишни ўрганадилар. Улар мусиқий асарнинг калити, тонлиги,
ўлчови, ритми, темпи, мазмуни, характери ва жанри ҳақида маълумот бера
олишлари керак бўлади.
Мусиқа дарсларида асарларни таҳлил қилиш бир неча босқичларда
амалга оширилади. Буни шартли равишда уч босқичда кўриб чиқишимиз
мумкин:
Do'stlaringiz bilan baham: |