Ўрта махсус таълим вазирлиги


I-БОБ Ўқувчиларни мусиқий назарий саводхонлигини оширишда



Download 1,77 Mb.
Pdf ko'rish
bet2/24
Sana21.02.2022
Hajmi1,77 Mb.
#79386
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   24
Bog'liq
oquvchilarni musiqij nazarij savodxonligini oshirishda asarlarni tahlil qilishning ahamiyat

I-БОБ Ўқувчиларни мусиқий назарий саводхонлигини оширишда 
асарларни таҳлил қилишни шакллантиришнинг илмий ва назарий 
асослари  
1.1. Ўқувчиларни мусиқий назарий саводхонлигини оширишда асарларни 
таҳлил қилишни ривожлантиришнинг аҳамияти.
1.2. Ўқувчиларни мусиқий назарий саводхонлигини оширишда асарларни 
таҳлил қилишни ривожлантиришнинг бугунги кундаги долзарб муаммолари 
II-БОБ Ўқувчиларни мусиқий назарий саводхонлигини оширишда 
асарларни таҳлил қилишни шакллантиришнинг педагогик шарт-
шароитлари. 
2.1. Ўқувчиларни мусиқий назарий саводхонлигини оширишда асарларни 
таҳлил қилишни ривожлантиришнинг имконияти, шакл ва услублари
2.2. Ўқувчиларда мусиқий назарий саводхонлигини оширишда педагогик 
технологияларнинг ўрни
 
Хулоса ва амалий тавсиялар 
Фойдаланилган адабиётлар рўйхати 
 


К И Р И Ш 
 Мавзунинг долзарблиги. Мустақиллик йилларида Ўзбекистон 
Республикасида кенг қамровли ва жуда муҳим ижтимоий, иқтисодий ва 
ҳамда сиѐсий ўзгаришлар юз берди. Жумладан, бошқа сохалар сингари халқ 
таълими йўналишида ҳам қатор ижобий ишлар амалга оширилганлигини 
кўриш мумкин.
Халқ таълими тизимини ривожлантириш борасида қабул қилинган 
―Таълим тўғрисида‖ги Қонун, ―Кадрлар тайѐрлаш Миллий дастури‖ каби 
меъѐрий ҳужжатларнинг амалий ижросини таъминлаш мақсадида таълимни 
демократлаштириш, 
индивидуаллаштириш 
ва 
унинг 
ўзига 
хос 
хусусиятларини инобатга олиш тамойиллари асосида барча ўқув фанлари 
бўйича ўқитиш концепцияси ишлаб чиқилди.
2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг 
бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясида мамлакатимиз 
президенти Шавкат Мирзиѐев ― Ёшларимизнинг мустақил фикрлайдиган, 
юксак интелектуал ва маънавий салоҳиятга эга бўлиб, дунѐ миқиѐсида ўз 
тенгдошларига ҳеч қайси соҳада бўш келмайдиган инсонлар бўлиб камол 
топиши, бахтли бўлиши учун давлатимиз ва жамиятимизнинг бор куч ва 
имкониятларини сафарбар этамиз‖ деган эдилар. 
Шу билан бирга Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан 
кўтарилган ѐшлар маънавиятини юксалтириш ва уларнинг бўш вақтини 
мазмунли ташкил этиш бўйича 5 та ташаббус юзасидан олий ва ўрта махсус 
таълим вазирлиги тизимида амалга оширилѐтган ишлар дастуридаги. 
1-ташаббус: Ўқувчи талабаларнинг мусиқа, рассомлик, адабиѐт, театр 
ва санъатнинг бошқа турларига қизиқишларини ошириш масалаларидаги 
асосий мақсад: амалга ошириладиган тадбирлар (амалга ошириш механизми 
билан): Талабалар ўртасида мусиқа, тасвирий санхат, адабиѐт, театр ва 
санъатнинг бошқа турлари бўйича университет, вилоят, республика ва 
халқаро кўрик – танлов ва фестивалларда иштирок этиш учун тайѐргарлик 
қилиш ва ўтказиш. Талаб этилган моддий-техник база: овоз кучайтириш 


ускуналари, театр жихозлари ва миллий либослар. Амалга ошириш учун 
талаб этиладиган ҳужжат тури: Кўрик танлов ва фестиваллар Низомлари 
буларнин барчаси ѐшларимизнинг маънавий иммунитетини кучайтириш, 
уларнинг 
бўш 
вақтини 
мазмунли 
ўтказиш 
учун 
яратилаѐтган 
имкониятлардир. 
Мусиқий тарбиянинг мухим вазифаларини амалга оширишда, ѐш 
авлодни юксак мусиқий эстетик дидини шакллантириш, ижодий 
қобилиятини ривожлантириш, ижро махоратини юзага келтиришда мусиқа 
ўқитувчиси алохида ахамият касб этувчи шахс хисобланади. 
Ўқувчини тарбиялашда аввало унинг рухияти билан боғлиқ холда ички 
кечинмалар содир бўлади. Шундай экан, амалиѐтчи ва назариѐтчилар олдида 
машаққатли, аммо шарафли бўлган ишлар турибдики, уларга: ўқитишни 
табақалаштириш, методик қўлланма ва дастурларни миллий рух билан 
суғорилган холда яратиш, мутафаккирларимизнинг гўзал хулқлилик 
тарбияси хақидаги меросларидан, кўпни кўрган бува ва бувиларимизнинг 
ўгит, панд ва насихатларидан оқилона фойдаланиб иш юритсакгина мақсадга 
эришамиз. 
Бизнинг озод ва обод диѐримизда ҳар бир бола, у кейинчалик қайси 
касбни танлашидан қатъий назар, мусиқа санъатини ўрганиши ва ундан 
атрофлича бохабар бўлиши зарур. Мусиқа оҳанглари ҳаѐтимизни нафақат 
безайди, айни пайтда унга байрамона кайфият бахш этади. Шундай мусиқа 
асарлари 
ҳам 
борки, 
ҳаѐтни 
янада 
тантанавор, 
хушчанликка, 
гўзаллаштиришга, бойитишга ва яхшилашга хизмат қилади.
Шуни аълоҳида таъкидлаш жоизки, республикамизда амалдаги таълим 
тизимида умумий ўрта-таълим энг муҳим шакллантирувчи босқич бўлиб, 
бунда ўқитиладиган барча фанлар ва тарбиявий ишлар ўсиб келаѐтган ѐш 
авлодни таъкидлаб ўтилган даражада камол топишлари ва шахс сифатида 
шаклланишларида муҳим ўрин тўтади, хал қилувчи рол ўйнайди.
Шу жиҳатдан умумтаълим мактабларида ўқитиладиган «Мусиқа 
маданияти» фани олдига қўйилган ўқувчиларни маданиятли, юксак 


маънавиятли, миллий ғоя ва мафкура руҳида шаклланган, миллий ўзлиги, 
тили, тарихи, санъати, умуман олганда миллий қадриятларини теран 
англайдиган ва уларни қадрлай оладиган, бадиий ва эстетик диди 
ривожланган шахслар сифатида тарбиялашдек кенг кўламли вазифалар 
бугунги кунда ушбу фанни ўқитилишини ҳам замонавий талабларга мос 
равишда такомиллаштириб боришни тақазо этади. 
Умумтаълим мактабларининг «мусиқа маданияти» дарсларида 
ўқувчиларни умуммусиқий маданиятини шакллантириш жуда кўплаб 
омилларга боғлиқ бўлиб, бў ўринда мусиқа тинглаш, қўшиқ куйлаш, назарий 
саводхонлик (назарий ма`лумотларни эгаллаш) асосий ўринни эгаллайди.
Ушбу омиллар ичидаги мусиқа тинглаш фаолиятида эса деярли барча 
фаолиятларда олиб бориладиган ўқув тарбиявий ишлар ўз ифодасини топади 
десак хато бўлмайди. Чунки ўрганилаѐтган қўшиқ ҳам аввал тингланади ва у 
ҳақидаги маълумотлар мусиқа тинглаш ва таҳлил қилиш орқали ўқувчиларга 
етказилади. Шу жараѐнда бевосита наъзарий маълумотларга ҳам тушунча ва 
тавсифлар бериб борилади. 
Умумтаълим мактабларидаги мусиқа маданияти дарсларини кузатиш ва 
педагогик таҳлиллар кўплаб ўқитувчиларни дарсларни «Давлат таълим 
стандарти» 
ва 
фан 
дастури 
талаб 
ва 
мезонлари 
даражасида 
ўтмаѐтганликларини, дарсларни методик ва педагогик нуқтаи-назардан тўғри 
ташкил этишмаѐтганлиги кўп ҳолларда фақат қўшиқ куйлаш фаолияти билан 
чекланиб қолаѐтганлигини)ни кўрсатди.
Ўқувчиларнинг назарий саводхон, амалий ижрочилик кўникма ва 
малакаларини шакллантириш вазифалари эса, энг аввало, мусиқани 
тўлақонли идрок эта оладиган, турли жанр ва услубдаги мусиқа асарларини 
тинглаш билан унга ўз муносабатини билдира оладиган, баҳолай оладиган 
(мусиқий-бадиий дид), асарнинг ғоявий-бадиий мазмунини тушуниб куйлай 
ва ижро эта оладиган даражадаги билим, кўникма ва малакаларга эга қилиб 
тарбиялашни тақозо этади.


Айни мана шу вазифаларни амалиѐтда тўғри йўлга қўйилишига 
эришиш, бугунги кунда долзарб педагогик муаммо сифатида биз 
томонимиздан 
танланган 
битирув 
малакавий 
ишимиз 
мавзусини 
―Ўқувчиларни мусиқий назарий саводхонлигини оширишда асарларни 
таҳлил қилишнинг аҳамияти.‖ деб номлашга сабаб бўлди. 

Download 1,77 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   24




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish