5-мавзу XIX ва XX аср бошларида Европадаги болалар мусиқаси,асарларни таҳлил этиш.
АДАБИЁТЛАР
Тригулова А.Ҳ Хорижий мусиқа адабиёти Ўқув қўлланма . Т. “Илм зиё”нашриёти 2009
Тригулова А.Ҳ. Чет эл мусиқа тарихи. ТДПУ Ўқув қўлланма Т.2008
2 Жумaнийозов Х. «Ўзbек бaстaкорлaри ижоди» фaнидан ўқув-услубий мaжмуa Ургaнч-2013
4 Э.Н. Шаинская Маъруза матни Детская музыкальная литература Т.ТДПУ 2000
5 Р Ғ Қодиров Болалар анаталогияси Т УзДК 2015
6.Музыкално - Энциклопедический словарь. Москва. 1990 г.
7 Бегматов С. ва б. 6 синф «Мусиқа» дарслик. Т., 2008.
***
Болалар мусиқасининг энг яхши намуналари ўзининг бадиийлиги, аниқлиги, шаклнинг оддийлиги, техник томондан ижро учун қулайлиги, лўндалиги билан ажралиб, болаларнинг мусиқани идрок қилиш имкониятларини ҳисобга олади. Р. Шуманнинг «Албом для юношества» (1848)тўплами шулар жумласидандир.
«Албом для юношества» - Р. Шуманнинг фортепиано пъесалари тўпламидир. Бу тўпламга кирган пъесалар болалар репертуарини бошловчи пианиночилар учун енгил бўлган, мазмуни бўйича нисбатан оддий, образли дастурий чизгили миниатюралар туркуми билан тўлдирди.
«Альбом» даги «Смелый наездник», «Весёлый крестьянин», «Первая утрата» ва бошқа пъесаларнинг юқори даражадаги бадиий хусусияти ёш ижрочилар орасида мустаҳкам муваффақиятга олиб келди.
Фортепиано Р. Шуман мусиқасининг асоси бўлиб, энг машҳур асарларини ана шу чолғу учун ёзган. Ёшлигидан бошлаб фортепиано учун бир қанча асарлар ёзган. Вариatsiя, токката, миниатюралар цикли шулар жумласидандир. 1834 - йилда Симфоник Этюдлар номли асар ёзади. Этюдлар ўн иккита бўлиб вариatsiя шаклида ёзилган, улар асосини романтик принциплар ташкил қилади. Лирик, токкато, скерцо, марш ва вариatsiя бир кетин жаранглайди. Ҳар бир вариatsiя мустақил образга эга,тугаланган мусиқий асар бўлиб Р. Шуман циклик композицияларидан бири бўлиб намоён бўлади.
«Миниатюралар цикли» бу цикл композитор томонидан бир бири билан боғланган минатюра асарларини ташкил қилади. «Капалаклар», «Карнавал», «Фантастик пъеса», «Болалар саҳнаси» ягона цикл сифатида ёзилган. Мустақил пъеса туридан «Фантастик пъеса» ва ўрмон саҳналари минатюраларини кўрсатиш мумкин. Р. Шуманнинг циклик шакллари композиторнинг янгича мусиқий тасаввур ва мусиқий фикрни ифодаси бўлиб, ундаги ёрқин бадиий образ «Ғоявий дунёнинг ҳаракати» бир ҳолатни иккинчи бир ҳолат билан, баъзида қарама - қарши ҳолат билан алмашиб келишида ифодаланиб келган. Р. Шуман бой ва дадил фантазиясини айнан шу циклик асарларида ёрқин кўрсатиб берган. Р. Шуманга қадар ҳеч бир композитор бундай услубда ёзмаган.
Р. Шуман асарларида программалик характердаги романтик йўналиш композиторнинг фикрларини баён этишда ва унинг адабиёт, амалий санъат турлари билан боғлиқ холда шаклланган. Программали усулдан венгер композитори Ф. Лист ҳам йирик шаклида фойдаланган. Р. Шуман эса турли кайфиятни ифода этувчи ҳар бир пъесага аниқ мазмун билдирувчи ном берган. Масалан: «Оқшом», «Нима учун», «Карнавал», «Мовий қуш», «Арабеска». Р. Шуманнинг ўзи программали асарлари ҳақида шундай деган: «Яхши мусиқа номга зарурият сезмайди, лекин номлаш унинг ғурурини камитмайди».
Do'stlaringiz bilan baham: |