5-мавзу XIX ва XX аср бошларида Европадаги болалар мусиқаси,асарларни таҳлил этиш



Download 19,23 Kb.
Sana15.04.2022
Hajmi19,23 Kb.
#553476
Bog'liq
,болалар мус.25 (2)


5-мавзу XIX ва XX аср бошларида Европадаги болалар мусиқаси,асарларни таҳлил этиш.

АДАБИЁТЛАР




  1. Тригулова А.Ҳ Хорижий мусиқа адабиёти Ўқув қўлланма . Т. “Илм зиё”нашриёти 2009

  2. Тригулова А.Ҳ. Чет эл мусиқа тарихи. ТДПУ Ўқув қўлланма Т.2008

2 Жумaнийозов Х. «Ўзbек бaстaкорлaри ижоди» фaнидан ўқув-услубий мaжмуa Ургaнч-2013
4 Э.Н. Шаинская Маъруза матни Детская музыкальная литература Т.ТДПУ 2000
5 Р Ғ Қодиров Болалар анаталогияси Т УзДК 2015
6.Музыкално - Энциклопедический словарь. Москва. 1990 г.
7 Бегматов С. ва б. 6 синф «Мусиқа» дарслик. Т., 2008.
***
Болалар мусиқасининг энг яхши намуналари ўзининг бадиийлиги, аниқлиги, шаклнинг оддийлиги, техник томондан ижро учун қулайлиги, лўндалиги билан ажралиб, болаларнинг мусиқани идрок қилиш имкониятларини ҳисобга олади. Р. Шуманнинг «Албом для юношества» (1848)тўплами шулар жумласидандир.
«Албом для юношества» - Р. Шуманнинг фортепиано пъесалари тўпламидир. Бу тўпламга кирган пъесалар болалар репертуарини бошловчи пианиночилар учун енгил бўлган, мазмуни бўйича нисбатан оддий, образли дастурий чизгили миниатюралар туркуми билан тўлдирди.
«Альбом» даги «Смелый наездник», «Весёлый крестьянин», «Первая утрата» ва бошқа пъесаларнинг юқори даражадаги бадиий хусусияти ёш ижрочилар орасида мустаҳкам муваффақиятга олиб келди.
Фортепиано Р. Шуман мусиқасининг асоси бўлиб, энг машҳур асарларини ана шу чолғу учун ёзган. Ёшлигидан бошлаб фортепиано учун бир қанча асарлар ёзган. Вариация, токката, миниатюралар цикли шулар жумласидандир. 1834 - йилда Симфоник Этюдлар номли асар ёзади. Этюдлар ўн иккита бўлиб вариация шаклида ёзилган, улар асосини романтик принциплар ташкил қилади. Лирик, токкато, скерцо, марш ва вариация бир кетин жаранглайди. Ҳар бир вариация мустақил образга эга,тугаланган мусиқий асар бўлиб Р. Шуман циклик композицияларидан бири бўлиб намоён бўлади.
«Миниатюралар цикли» бу цикл композитор томонидан бир бири билан боғланган минатюра асарларини ташкил қилади. «Капалаклар», «Карнавал», «Фантастик пъеса», «Болалар саҳнаси» ягона цикл сифатида ёзилган. Мустақил пъеса туридан «Фантастик пъеса» ва ўрмон саҳналари минатюраларини кўрсатиш мумкин. Р. Шуманнинг циклик шакллари композиторнинг янгича мусиқий тасаввур ва мусиқий фикрни ифодаси бўлиб, ундаги ёрқин бадиий образ «Ғоявий дунёнинг ҳаракати» бир ҳолатни иккинчи бир ҳолат билан, баъзида қарама - қарши ҳолат билан алмашиб келишида ифодаланиб келган. Р. Шуман бой ва дадил фантазиясини айнан шу циклик асарларида ёрқин кўрсатиб берган. Р. Шуманга қадар ҳеч бир композитор бундай услубда ёзмаган.
Р. Шуман асарларида программалик характердаги романтик йўналиш композиторнинг фикрларини баён этишда ва унинг адабиёт, амалий санъат турлари билан боғлиқ холда шаклланган. Программали усулдан венгер композитори Ф. Лист ҳам йирик шаклида фойдаланган. Р. Шуман эса турли кайфиятни ифода этувчи ҳар бир пъесага аниқ мазмун билдирувчи ном берган. Масалан: «Оқшом», «Нима учун», «Карнавал», «Мовий қуш», «Арабеска». Р. Шуманнинг ўзи программали асарлари ҳақида шундай деган: «Яхши мусиқа номга зарурият сезмайди, лекин номлаш унинг ғурурини камитмайди».
Жорж Бизе (1838-1875). Ж. Бизе буюк Француз классик композитори. XИX - аср француз мусиқасида реалистик йўналишни ривожлантирган ва ўз асарларида миллий хусусиятларни мужассам этган композитор. Ж. Бизе 1838 йил 28 - октябрь Парижда туғилган. Ёшлигидан мусиқага қизиқиб 10 ёшида Париж консерваториясига ўқишга киради. 1857 - йилда Рим премиясини олди. У Шарлб Гуно билан биргаликда дўстона муносабатда бўлиб, композиторлик ижодини бир - биридан ўрганишди. Ж. Бизе турли жанрларда ижод қила бошлади. 1855 - йилларда «До мажор симфонияси», оперетта «Доктор Меракл», ва бошқа жанрларда асарлар ёзган. 1863 - йилда Берлиоз Бизе ижодига ижобий баҳо берган ва унинг ижодини баҳолаб Франция мусиқа маданиятида учунчи, энг ёш моҳир ижрочи ва композитор деган. 1857 - 60 йилларда Италияда бўлиб, ижод қилган. Бу ерда турли тассуротларга эга бўлиб қайтади. Бу таъсир асосида «Дон Прокопио» ва «Севиль сартороши» операларини, улар билан бир қаторда «Васко да Гама» симфоник кантатасини, вокал симфоник асарларини ёза бошлайди. 1863 - йилда «Дур қидирувчилар» операсини саҳнага қўяди. Бу опера Францияда янги йўналишдаги опералардан бири эди.
1867 - йилда «Перт гўзали» операсини саҳнага қўйди. Унинг машҳур опералари 1872 «Арлезианка», 1872 «Жамила» ва 1875 «Кармен»да севги ва қаҳрамонлик мавзуси бараварига қарор топган. «Кармен» операси жаҳон мусиқа маданиятида дурдона асарлардан ҳисобланади. Операдан ташқари Ж. Бизе 1871 - йилда «Рим» симфонияси, шу йили «Кичик оркестр» сюитаси ҳам «Ватан драматик» увертюрасини ёзади. Фортепиано учун концерт, вариация, валс, капричио бир қанча вокал асрлари, 1866 - йилда «Альбомдан варақлар» тўплами, 1867 - йилда «Олти Испан қўшиғи», 1868 - йилда 20 қўшиқ тўплами ёзади. 8 опера, 5 симфоник асар унинг ижодий маҳсулидир.


ҚЎШИМЧА МАТЕРИАЛЛАР КИРИТИНГ.
Download 19,23 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish